Давр нафаси      Бош саҳифа

АЙБГА ИҚРОРЛИК Жиноий жазодан озод этадими?

Кейинги тўрт йилда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари учун янги давр бошлангани барчага маълум. Айниқса, ўтган 2020 йил судлар фаолияти учун тарихий ўзгаришларга бой бўлди.

АЙБГА ИҚРОРЛИК Жиноий жазодан озод этадими?

Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Дарҳақиқат, жорий йилимиз ҳам қонунчиликда сермаҳсул ва самарали бошланди. Изчил олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг давоми сифатида 12 январь куни Президентимиз бир қатор қонунларни имзолади. Бу қонунларда суд тизимини кескин ислоҳ қилувчи ўзгаришлар мустаҳкамланган.

Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят-процессуал, Фуқаролик-процессуал, Иқтисодий-процессуал, Маъмурий суд ишларини юритиш ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар қабул қилиниши суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг янги босқичга кўтарилганидан далолат беради.

2021 йил 18 февралда “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонун Ўзбекистон қонунчилиги тарихида бўлмаган янгиликларни жорий этмоқда.

Ривожланган давлатлар юрисдикциясида турли кўринишларда муваффақиятли қўлланилиб келинаётган мазкур амалиётлар, миллий қонунчилигимизга, қолаверса миллий менталитетимизга мослаштириб ишлаб чиқилди. Бу тартиб жуда кўп ортиқча ташвишларнинг олдини олади.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича айбга иқрорлик тўғрисида келишув жорий қилинди.

Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув айрим тоифадаги жиноятлар бўйича шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноят ишини юритишни ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан назорат қилувчи прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича тузиладиган келишувдир.

Ушбу тоифадаги жиноят ишлари соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилиб, фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигининг олдини олиниши кўзда тутилган.

Қонунда бу жараённинг тартиблари мукаммал белгилаб берилган.

Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг бош мақсади — айбланувчининг содир этган жинояти юзасидан иқрорлиги асосида судда енгилроқ жазо тайинланишига эришиш, шунинг баробарида, кўплаб сансалорликларга сабаб бў­ладиган узоқ давом этувчи суд жараёнларини қисқартиришдан иборатдир.

Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув жиноят содир этишда гумон қилинган шахс билан прокурор ўртасида тузилади. Бунда гумонланувчи ёки айб­ланувчи айбловни тан олган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган бўлиши лозим.

Бундай келишувлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар юзасидан ту­зилади, ўта оғир жиноят содир этган шахслар билан келишув тузишга йўл қўйилмайди.­

Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институтининг ижобий жиҳатларидан асосийлари тарафлар ўртасидаги зиддиятли муносабатларнинг юмшаши ҳамда судлов ва айблов органларининг вақти ва маблағлари тежалиши, яъни иш юкламаси камайишидир.

Айнан айбланувчи томонидан айб­нинг тан олиниши унинг ижтимоий хавфли қилмиши юзасидан суд муҳокамасидан воз кечганини англатади.

Мазкур келишув натижасида айбланувчининг айблов доираси қисқартирилиши ёки ундан айрим эпизодларнинг чиқарилиши ва квалификациянинг енгилроқ томонга йўналтирилиши, жазо ҳажми, миқдори ва ўташ тартибининг қонунда кўрсатилганидан ҳам енгилроғи тайинланиши мумкин.

Қонунчилигимизга биноан жиноят иши суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг айбга иқрорлик бўйича келишуви судга келиб тушган пайтдан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқилади. Келишув тасдиқланган ҳолларда жиноят бўйича та­йинлана­ди­ган жазо муддати ёки миқдори Жиноят кодексининг тегишли моддасида ёки қисмида назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги керак.

Қонунчиликдаги ушбу янгиликлар суд-ҳуқуқ тизимида янги даврни бошлаб беради. Мазкур янгилик қонун устиворлиги ва адолат тантанаси, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини юқори даражага кўтариб, одамлар рози бўлиши учун бемисл хизмат қилади.

Бекзод ЖУМАБОЕВ,

Самарқанд вилоят суди судьяси

 

 

 

 




Ўхшаш мақолалар

Президентга мактублар: «БИЗ ҲАЁТДАН РОЗИМИЗ!»

Президентга мактублар: «БИЗ ҲАЁТДАН РОЗИМИЗ!»

🕔17:04, 11.06.2021 ✔46

ОНАМ КЎРОЛМАГАН БАХТЛИ КУНЛАРИМ…

Ассалому алайкум, муҳтарам Юртбоши!

Батафсил
ҲАР КИМ ЎЗ «АРАВА»СИНИ ЎЗИ БИЛГАНИЧА ТОРТИШ ВАҚТИ ЎТДИ

ҲАР КИМ ЎЗ «АРАВА»СИНИ ЎЗИ БИЛГАНИЧА ТОРТИШ ВАҚТИ ЎТДИ

🕔16:51, 03.06.2021 ✔67

XXI асрнинг энг катта муаммоларидан бири шубҳасиз глобал иқлим ўзгариши бўлиб қолмоқда. Инсоният яхши яшаш илинжида табиатга нисбатан беаёв муносабатда бўлиб келди ва натижада сайёрамиз мувозанати издан чиқди.

Батафсил
«ЎЗИНГГА ХИЁНАТ ҚИЛИБ ҚЎЙМА»

«ЎЗИНГГА ХИЁНАТ ҚИЛИБ ҚЎЙМА»

🕔13:56, 27.05.2021 ✔90

Аввалги йиллардаги каби бўлганидек 25 май куни минглаб ўқувчилар қадрдон мактаби, синфдошлари, устозлари билан хайрлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Президентга мактублар: «БИЗ ҲАЁТДАН РОЗИМИЗ!»

    Президентга мактублар: «БИЗ ҲАЁТДАН РОЗИМИЗ!»

    ОНАМ КЎРОЛМАГАН БАХТЛИ КУНЛАРИМ…

    Ассалому алайкум, муҳтарам Юртбоши!

    ✔ 46    🕔 17:04, 11.06.2021
  • ҲАР КИМ ЎЗ «АРАВА»СИНИ ЎЗИ БИЛГАНИЧА ТОРТИШ ВАҚТИ ЎТДИ

    ҲАР КИМ ЎЗ «АРАВА»СИНИ ЎЗИ БИЛГАНИЧА ТОРТИШ ВАҚТИ ЎТДИ

    XXI асрнинг энг катта муаммоларидан бири шубҳасиз глобал иқлим ўзгариши бўлиб қолмоқда. Инсоният яхши яшаш илинжида табиатга нисбатан беаёв муносабатда бўлиб келди ва натижада сайёрамиз мувозанати издан чиқди.

    ✔ 67    🕔 16:51, 03.06.2021
  • «ЎЗИНГГА ХИЁНАТ ҚИЛИБ ҚЎЙМА»

    «ЎЗИНГГА ХИЁНАТ ҚИЛИБ ҚЎЙМА»

    Аввалги йиллардаги каби бўлганидек 25 май куни минглаб ўқувчилар қадрдон мактаби, синфдошлари, устозлари билан хайрлашди.

    ✔ 90    🕔 13:56, 27.05.2021
  • МАТБАА СОҲАСИ ҚҚСдан ОЗОД ЭТИЛАДИМИ?

    МАТБАА СОҲАСИ ҚҚСдан ОЗОД ЭТИЛАДИМИ?

    Сўнгги йилларда аҳоли ўртасида китобга бўлган қизиқишни рағбатлантириш ва тарғиб қилиш, китобхонлик маданиятини изчил шакллантириш, нашриёт ва матбаачилик соҳасини янада такомиллаштириш борасида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 92    🕔 16:13, 21.05.2021
  • Эзгулик ҳамиша эзгулик келтиради

    Эзгулик ҳамиша эзгулик келтиради

    Покланиш, меҳр-оқибат, инсонпарварлик, эзгулик, бағрикенглик ва саховат ойи бўлган муборак Рамазон якунига етди. Бу қутлуғ паллада ҳамманинг кўнглидан шундай файзли ва баракотли кунларга етказгани учун Тангри таолога шукрона туйғуси, шундай саодатли ойларнинг яна кўпини кўриш умиди жой олган.

    ✔ 76    🕔 15:04, 19.05.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар