Саломатлик      Бош саҳифа

КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган текширувларга кўра ҳар бир киши чалиниши мумкин бўлган COVID – 19 касаллигига табиблар чалинишмаётган экан. Бунинг сири нимада?

КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

Минг йиллар давомида такомиллашиб, аждоддан – авлодга ўтиб келаётган халқ табобатида табиблар табиий ва тўғри овқатланишни йўлга қўйишган. Бундан ташқари бирор хасталикка чалинишганда ҳам халқ табобати йўли билан даволанишга ҳаракат қилишгани табибларнинг буюк ютуқлари бўлса ажаб эмас.

Шу ўринда, алоҳида таъкидлаб айтиш лозимки, ҳозирда инсонлар ҳаётига таҳдид солаётган коронавирус касаллиги фақатгина ўпкани зарарламай, юрак,  қон-томир тизими, бош мия, буйраклар ва овқат ҳазм қилиш тизимини ҳам зарарлаётганини мутахассислар таъкидлашмоқда. Бунда биз мияга, ўпкага ва овқат ҳазм қилиш органларига ёрдам берадиган озиқ-овқатлардан истеъмол қилишимиз лозим.

Барча касалликни даволаш мумкин!

Овқатланиш илми, одоби ва маданияти жуда мураккаб, катта ва аҳамиятли, ижтимоий-сиёсий мавзу. Шу боис, бунга амал қилиш ва бу ишнинг жуда нозиклигини тўлиқ тушунмасдан ва уларни илмий асосда тўлиқ англаб етмасдан туриб, кундалик турмушимизга тўлиқ тадбиқ этишимиз қийин бўлади. Шунинг учун уни сабр билан ўрганиш ва фарзандларимизга ҳам ўргатишимиз керак. Шундагина организмнинг қуввати ошиб, ҳар қандай касалликни енга оладиган иммунитетга эга бўла олади.

Ейиладиган овқатлар организмда аллергия қўзғатмайдиган, зўриқтирмайдиган енгил ва шифобахш бўлиши лозим. Организмдаги вирусларни йўқотиш учун энг аввал тўғри овқатланишни йўлга қўйиш лозим. Бунда энг аввал, талоқ ва жигардаги тиқилмаларни тозалаш, жигар ва юракни зўриқтирмасдан қувват бериш лозим...

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аҳоли сиҳат саломатлигини сақлашда аҳамиятли бўлган омилларни ўрганиб, кишилар саломатлигининг 55 фоизи уларнинг турмуш тарзига, 17 фоизи атроф-муҳитга, 18 фоизи ирсиятга ва фақат 10 фоизи тиббий ёрдамнинг сифат даражасига боғлиқ эканини тасдиқлади.

Абу Али ибн Синонинг «Жисмоний тарбия билан меъёрида шуғулланиб юрган одам табиб ёки дорига муҳтож бўлмайди», деган доно маслаҳати ҳар биримизга т аа ллуқлидир. Афсуски, биз бу ҳаётий заруриятга энг кичик ёшимиздан бошлаб ўргатилмаганмиз. Доноларимиз сув ҳаракатсиз айнийди, темир ҳаракатсиз занглаб чирийди, ақл ишлатилмаса сўнади, деб бекорга айтишмаган.

Лекин саломатлигимизнинг табиат ва жамиятга боғлиқ томонлари ҳам борки, ҳозирги кунда бу муаммоларнинг айни долзарб бўлиб тургани ҳаммага маълум. Кўп инсонлар ҳаракатчанликнинг ўзини жисмоний тарбия, спорт деб тушунадилар. Бу – нотўғри. Ҳар куни рисоладагидек (меҳнат) ҳаракат қилиб, вақтида дам олиш, тартибли турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва махсус жисмоний машқларни бажариш зарур.

Бундан ташқари ёшларимизни энг ёшлик пайтиданоқ шахсий гигиена қоидаларига ўргатиб боришимиз лозим. Вируслар инсон организмига ҳаво- томчи йўли орқали, озиқ-овқатлар, сув, сут, кийим-кечак, идиш-товоқлар, ҳар хил буюмлар ва ифлос қўллар орқали тез юқиши билан жуда хавфлидир. Вируслар тарқалишига эътиборсизлик билан ёндошиш ярамайди. Бу хавфга беписанд қараш ва гигиена қоидаларига риоя қилмаслик касаллик қўзғалиб, кенг тарқалиб кетишига шароит яратиб беради. Ҳали касаллик белгилари бошланмаган вирус ташувчи беморлар эса янада хавфли бўлади. Улар ўзлари касаллик ташувчиси эканини билмасдан, кўп одамлар билан алоқада бўлиб, уларга вирусни юқтириб юриши мумкин. Шунинг учун бола ларга ёшликдан шахсий гигиена қоидалари, санитария талабларига қандай риоя қилиш лозимлиги ҳақда тинмасдан ўргатиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.

Жамиятда санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш маданияти юксак бўлса, бу нарсалар инсоннинг ёшлигидан миясига қуйилган бўлса, тиббиёт пойдевори ҳосил бўлади. Вирус тарқалиш хавфи юзага келганда «Ниқоб тақ!» «Қўлингни юв!» «Кўчага чиқма!» деб ортиқча талаб қўймасангиз ҳам ўзлари бунга ихтиёрий амал қилишади. Шуни ҳар доим ёдда тутиш лозимки, илмий ва амалий тиббиётни кузатиш натижасида аниқланишича, узоқ умр кўришнинг 50 – 60 фоизи инсоннинг яшаш тарзига боғлиқ экан. Бу вирусли касалликни юқтирмаслик учун энг аввал шахсий гигиенага қатъий амал қилиш керак. Қўл тирноқлари олинган ҳолда бўлиши лозим ва ҳар сафар қўлни хўжалик совуни билан ювиш тавсия этилади.

Ҳамиша покиза ҳолда (мукаммал таҳорат олиб) юриш ҳам инсон саломатлигини мустаҳкамловчи муҳим омиллардан саналади.

Соғлом умрнинг фойдаси

Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш шубҳасиз фойдали. Лекин бу масаланинг тўлиқ ечими эмас. Ҳозирда юртимизда ва дунёда кенг тарқалаётган коронавирус касаллигини енгиш ва унинг олдини олиш учун кенг тармоқли яъни комплекс чоралар кўриш лозим. Буларга энг аввал:

• Тозалик ва поклик, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш;

• Ўз вақтида тўғри ва сифатли овқатланиш;

• Ўз вақтида етарлича дам олиш (8 соатдан кам бўлмаслиги лозим);

• Ҳар бир инсон ўзининг ёшига, ҳолатига қараб жисмоний тарбия билан шуғулланиши;

• Ҳеч қачон ваҳимага берилмаслик. Хотиржамлик ва яхши кайфиятда юриш;

• Касалликка чалинган беморларни кўрганда улар ҳақида нохуш шубҳа-гумон ва хаёлларга бормаслик (жирканмаслик) лозим. Шундагина бу касалликнинг олдини олишда ва даволашда етарлича натижага эришишимиз мумкин.

Гигиеник турмуш тарзи – шахсий гигиена ва оқилона кун тартиби, баданни парвариш қилиш, зарарли одатлардан воз кечиш, кийим-кечак ва ўз вақтида тўғри ва сифатли овқатланиш одоби билан боғлиқ кўпгина масалаларни ўз ичига олади. Соғлом турмуш тарзининг асо си кун тартибини оқилона ташкил қилиш ҳисобланади. Қатъий белгиланган ва бажариладиган кун тартибига асосланган турмуш одамнинг жисмоний ривожланиши ва соғлом бўлишига ёрдам беради. Турмуш ва ўқиш шароитлари турлича бўлган, маиший ва шахсий хусусиятларнинг хилма-хиллиги сабабли ҳамма учун бир хил – ягона кун тартиби бўлиши мумкин эмас. Бироқ, унинг асосий қоидаларига ҳар қандай ҳолатда ҳам риоя қилиниши керак. Кун тартибида, аввало, барча фаолият турларининг қатъий муайян вақт ичида бажарилишини, ўқиш фаолияти, спорт машғулотлари ва дам олишни тўғри ташкил қилишни, доимо маълум бир соатда мунтазам равишда овқатланишни одат қилиш керак. Бу эса шартли рефлексни ҳосил қилишга ёрдам беради. Бундай овқатланиш олдидан кўплаб овқат ҳазм қилиш шираси ажрала бошлайди. Бу – овқатнинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради.

Унумли кун тартиби

Кун тартибини ташкил этишнинг асо сий қоида лари қуйидагилардан иборат: доимо бир вақтда ухлаш ва уйқудан туриш; эрталабки гигиеник (илиқ душ, тишларни тозалаш ва шунга ўхшаш) сув муолажаларини ўтказиш; доимо айни бир вақтда, кунига 4 маҳал сифатли, тўғри овқатланиш; бир кунда камида 2 соат тоза ҳавода бўлиш, айниқса, ухлаш олдидан; ҳар куни доимо бир вақтда ўқув фанлари ёки ишлар билан шуғулланиш; ҳар ҳафтада 3 кун 2 соатдан жисмоний машқлар ёки спорт билан шуғулланиш; бир кунда камида 9 – 10  соат ухлаш, ҳар куни бир вақтда уйқуга ётиш зарур.

Дори ўрнига овқат

Ҳозирда дунёни хавотирга солаётган ва баъзи давлатларда инсонларнинг соғлиғига зиён етказиб, баъзи ҳолларда ўлимга сабабчи бўлаётган коронавирус касаллигининг олдини олиш, касалликка чалинганларнинг эса халқ табобати йўли билан даволаниши тўғрисида устозимиз Абдулазиз Саиднуриддин ўғли ўз фикрлари ва тавсияларини билдирдилар. Коронавирус касаллиги ўпка билан боғлик юқумли ва гриппга ўхшаган касаллик бўлиб, бунда инсоннинг иммунитети заифлашар экан. Баъзи ўзга халқ вакиллари Аллоҳ ҳалол қилмаган чаён, ўргимчак, кўршапалак, илон каби соғлом инсон табиати тортмайдиган ҳашоратларни истеъмол қилиши оқибатида тана тизими заҳарланиб, иммунитет тушиб кетади ва юқумли касалликларга чалиниш эҳтимоли кучаяди. Касалликнинг асоратларини бартараф этишда халқ табобатида кенг фойдаланиладиган тавсиялар бунда пайтда кўпчиликка асқатади. Қизил шолғомдан 1 килограмм, қипиқли сули донидан 200 грамм ва пиёз пўстидан 200 грамм олиб, 6 литр сув қуйилган кастрюлга яхшилаб ювиб пўстини арчимасдан тўртга бўлинган шолғомни солиш керак. Қипиқли сули дони ва пиёз пўчоғи (бунда пиёзнинг ерда ўсадиган томонини олмаслик лозим) дока халтачаларга солиб, оғзи тикилади. 6 соат милтиратиб қайнатиш лозим. Ушбу қайнатмани касалликка чалинганлар ҳар куни 200 – 250 миллилитрдан уч маҳал ичса, шифо топади. Қайнатмага ҳеч нарса қўшмасдан ичиш тавсия қилинади. Бироз тахир ва ўзига хос мазали таъмга эга бўлган бу шифобахш қайнатмани ичгандан сўнг бир соат ҳеч нарса емаслик ва ичмаслик лозим. Касалликга чалинмаганлар ҳам профилатика мақсадида ушбу шифобахш қайнатмадан ичиб юрса, ўпка ва шамоллаш касалликларида ижобий таъсир қилади. Қайнатмадаги алоҳида дока халтачаларга солинган сули ва пиёз пўстини олиб қўйиб музлатгичда сақлаб яна фойдаланса бўлади. 4 мартадан сўнг пиёз ва сули янгиланади. Шолғом эса ҳар сафар янгиси солинади. Шамоллаш, йўтал, ўпка касалликлари билан оғриган беморларга асрлар давомида фойдаланилган, тажрибадан ўтган мана шу шифобахш қайнатмани ичиш буюрилади. Шифобахш қайнатмани ичиш билан биргаликда овқатланиш тартиби ва таркибига ҳам ниҳоятда катта эътибор бериш лозим. Эрталаб соат бешларда туриб, бир ош қошиқ тарёк асални (бу 5,7,9,11 хил асалнинг қоришмаси тарёк асал дейилади) бир пиёла қайнаган илиқ сув билан истеъмол қилинади ва яна дам олинади. Бунда асалнинг бир хили ўпкага, бир хили жигарга ва бошқа ҳамма аъзоларга бориб, уларни даволашга ўтади.

Муҳаммад Акмал ТЎХТАМИШ ҲОЖИ ўғли,

Марзия АБДУНАЗАРОВНА, доришунослар

 




Ўхшаш мақолалар

КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

🕔13:55, 10.05.2021 ✔433

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган текширувларга кўра ҳар бир киши чалиниши мумкин бўлган COVID – 19 касаллигига табиблар чалинишмаётган экан. Бунинг сири нимада?

Батафсил
Меваси, барги ва танаси ҳам фойдали ЖИЙДА

Меваси, барги ва танаси ҳам фойдали ЖИЙДА

🕔18:18, 05.03.2021 ✔1455

Табобатда жийданинг меваси, барги, пўстлоғи, елими ва илдизидан Ибн Синогача ҳам, ундан кейин ҳам баракали фойдаланилган. Ибн Сино сафро ҳайдашда, иссиқдан бўлган йўталда, қусишни тўхтатишда, ичаклар яллиғланиши ва ич кетишининг олдини олишда фойдаланган. Халқ табобатида жийда меваси ва унинг дамламаси болалардаги ич кетиш, нафас йўллари, меъда-ичак хасталикларида тавсия этилади.

Батафсил
Чилонжийда

Чилонжийда

🕔20:19, 21.02.2021 ✔1538

Чилонжийданинг асосан барги ва меваси бир қатор хасталикларга даво бўлади. Танасининг пўстлоғида ошловчи моддалар ва пептид алкалоидлар, баргларида оғриқ қолдирадиган моддалар, аскорбин кислота, қатронлар, гликозидлар, мевасида анчагина қанд моддалари, витамин С, данагининг мағзида 33 фоизгача қотмайдиган ёғ бўлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

    КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган текширувларга кўра ҳар бир киши чалиниши мумкин бўлган COVID – 19 касаллигига табиблар чалинишмаётган экан. Бунинг сири нимада?

    ✔ 433    🕔 13:55, 10.05.2021
  • Меваси, барги ва танаси ҳам фойдали ЖИЙДА

    Меваси, барги ва танаси ҳам фойдали ЖИЙДА

    Табобатда жийданинг меваси, барги, пўстлоғи, елими ва илдизидан Ибн Синогача ҳам, ундан кейин ҳам баракали фойдаланилган. Ибн Сино сафро ҳайдашда, иссиқдан бўлган йўталда, қусишни тўхтатишда, ичаклар яллиғланиши ва ич кетишининг олдини олишда фойдаланган. Халқ табобатида жийда меваси ва унинг дамламаси болалардаги ич кетиш, нафас йўллари, меъда-ичак хасталикларида тавсия этилади.

    ✔ 1455    🕔 18:18, 05.03.2021
  • Чилонжийда

    Чилонжийда

    Чилонжийданинг асосан барги ва меваси бир қатор хасталикларга даво бўлади. Танасининг пўстлоғида ошловчи моддалар ва пептид алкалоидлар, баргларида оғриқ қолдирадиган моддалар, аскорбин кислота, қатронлар, гликозидлар, мевасида анчагина қанд моддалари, витамин С, данагининг мағзида 33 фоизгача қотмайдиган ёғ бўлади.

    ✔ 1538    🕔 20:19, 21.02.2021
  • ЎЛИМДАН БОШҚА ҲАММА ДАРДГА ДАВО СЕДАНА

    ЎЛИМДАН БОШҚА ҲАММА ДАРДГА ДАВО СЕДАНА

    Имом Муслим ва Имом Бухорий ҳадисларида таъкидланишича, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қора седанада ўлимдан бошқа ҳамма дардларга даво бор», деб марҳамат қилганлар.

    ✔ 2318    🕔 16:09, 12.02.2021
  • Коронавирус  инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади?

    Коронавирус инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади?

    Аҳолини қизиқтирган саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.

    ✔ 3381    🕔 09:38, 28.09.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар