Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БИР КУНИМИЗНИНГ ШИРИН ТАШВИШИ

ВАТАН... У нима ўзи? Яшаётган манзилми? Қариндош-уруғми? Балки дўст у биродарлардир? Мусофирликда умри ўтаётган ватандошлар нима учун «Ватан тупроғи»ни орзу қилади? Бобомиз Бобур Мирзо юртидаги нималарни соғинган ва умуман, хориж сафарлари чоғи «ватан соғинчи»деганда нима назарда тутилади?

БИР КУНИМИЗНИНГ ШИРИН ТАШВИШИ

Аслида, табиату она тили – ВАТАН. Қариндош-уруғ, яқин биродарлар, ака-укаю опа-сингиллар – ВАТАН. Унда қарор топган қадриятлар, урф-одатлар – ВАТАН. Ота – ВАТАН.

Она – ВАТАН. Биз шуларни соғинамиз. Ват аннинг тили ширин, ёқимли. Тупроғи гўзал. Тоғларида ажиб виқор бор. Чўлларининг таровати ўзгача, иссиғи ҳам ёқимли. Одамлари оқил – ҳар бир сўзидан ҳикмат изланади. Шоирнинг: «Барча яхши, барча оқил, доно файласуф. Қимтиниб бир четда турган ёмонингман, ватан», – деган сўзи шунга далолат.

Тибилмининг алломаси Гиппократ: «Ҳар бир касал ўз ерининг гиёҳлари билан даволанади», – деган. Бу қарашдан хуло салар бисёр. Жумладан, юрт гиёҳлари биз билан бир ҳаводан нафас олади, биз ўсган тупроқда унади, яъни илдизимиз бир, улар биз сингари шу иқлимга кўниккан... Баъзилар қай юртга сафар қилинса, аввал, у ернинг қатиғидан истеъмол қилишни тавсия этади. Айтишларича, бу инсонни ўша жой иқлимига кўникишини енгиллаштирар экан.

Шу ўринда раҳматли Турсунбой бобомнинг қуйидаги сўзлари ҳар он қулоғим остида жаранглайди:

«Болам, мен навқирон 18 ёшда эдим. Ўша даврларда кўчамизда радиоузел бўларди. У ҳар кунлик янгиликлардан халқни хабардор қилиб турарди. Бир куни уруш бошланди, дея мудҳиш хабар жарангладики, ҳамма саросимага туша бошлади. Шундан бошлаб, радио хабарларини ҳар куни диққат билан ҳамма кутарди. 1941 йилги аянчли хабар ҳамон қулоғим остида жаранглайди. Бир куни уйимизга туман мудофаасидан менга чақирув қоғози ташлаб, эрталабда боришимни айтишди. Эртаси мени урушга «бориб, «Она ватанимизни ҳимоя қилиш учун борасан», дейилди. Шундан сўнг, мен урушга отландим.

Болам, у ердаги манзарани тасвирлашга ҳозир ҳам қўрқаман. Ҳар куни мен билан бирга борган сафдошларимнинг бирин-кетин совуқ жасадини кўришдан ортиқ азоб йўқ эди, менга. Кўзимни юмсам ҳам, очсам ҳам ўша даҳшатли манзара тасвирланаверади. У кунларни қайта кўришдан ҳаммамизни асрасин, ҳеч кимнинг, ҳеч қайси халқнинг бошига солмасин.

Айниқса, нон, озиқ-овқат етишмаслиги, ҳар бир аскарга ўлиб қолмаслиги учун озгинадан берилиши, кечда жасадларни ташишлар... эҳеее. Уруш ҳам тугади. Ғалаба қозонилди ҳам. Аммо, уйга қайтганимда маҳалламдаги сафдош дўстларимнинг ота-онаси билан қандай юзма-юз кўриша оламан, деган хаёл менга тинчлик бермас эди. Урушдан «ғалаба, ғалаба...», деб баланд овозда бақириб қайтар эканман, юрагим сафдошларим қайтолмаганидан оғриқли азобда эди. Маҳаллага қадам босганимни биламанки, ҳамма қўни-қўшниларим мени боламни кўрмадингми, мени акамни кўрмадингми, каби сўроқлардан тўхтамасди. Уларнинг уйига совуқ қорахат келган бўлса-да умидларини узмаган, қайтиб келишини кутар эдилар...

Ҳа, бу урушда бир ярим миллиондан ортиқ ўзбек ўғлонлари қатнашиб, уларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлган, 133 минг нафари бедарак йўқолган. 60 мингдан ортиқ ват андошимиз эса урушдан ногирон бўлиб қайтган. Ўтган йили ана шу бедарак йўқолган ватандошларимиздан икки нафарининг жасади топилгани ва улар Андижон вилоятидан эканлиги ҳақидаги хабар оммавий ахборот воситаларида янгради.

Уруш ортида миллион-миллион инсонлар «Ҳамма нарса – фронт учун, ҳамма нарса – ғалаба учун!» деб яшаганлигини бобом билан ҳар суҳбатлашганимда эшитардим. Албатта, уларнинг ҳар бир сўзида изтиробли хотиралар, аянчли тақдирлар, кўз ўнгида отиб ташланган ҳамюртларининг ваҳшиёна ўлими ҳақидаги гапларини эшитган ҳар қандай инсонда, шундай тинч юртда яшаётганига шукроналик туйғуси жўш урмай иложи йўқ. Бу аслида, дарс. Мактаб. Том, маънода шукр тарбияси ҳамдир. Ота-боболаримиз томонидан икки мингдан зиёд самолёт, кўплаб қурол-яроғлар, ҳарбий-санитария поездлари, юзлаб дала ошхоналари, палаткалар, улкан миқдорда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотларни мана шу жангга етказиб берилгани, жасорат, меҳр-оқибат, юксак бағрикенглик эмасми?!

Айниқса, ота-онаси, оиласидан жудо бўлган 200 минг нафар бегуноҳ болаларни «Сен етим эмассан!» деб бағрига босиб, меҳр-мурувват кўрсатди халқимиз. Тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов хонадони ана шундай оилалардан бири бўлганлиги, Баҳри ая ва Шоаҳмад ота 14 нафар оч-юпун, етим болани ўз тарбиясига олиб, уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатгани халқимиз жасоратининг улкан намунаси аслида.

Ҳар бир одам болам, деб яшайди. Унинг меҳрини қалбан ҳис этиб, умр ўтганини билмай ҳам қолади. Қизиғи, боланинг ўзи каби инжиқликларию келтирадиган ташвишлари ҳам малолсиз. Ота ва она фарзанд, унинг манфаатлари рўёби учун яратилган гўё. Шундан улар умри бўйи жонсарак.

Эрталаб фарзандингиз уйқудан туришини томоша қилар экансиз, борига шукр, дейсиз. Айниқса ҳозирги даврда кўпроқ оила даврасидамиз. Болалар атрофимизда гирдикапалак. Ҳар бир ота-она боласи бахтли бўлишини, кулишини, юксакларга парвоз қилишини истайди. Асрайди. Қизғонади. Чунки бола – унинг орзуси, ҳаётий мақсади, келажакдан умиди, қувонч манбаи… Тинч юртимизга ҳар куни байрамлар ўтказиш ярашади. Халқимиз буни англаётир, ҳис этаётир. Қадр муқаддас экан, бир-биримизни қадрлайлик. Биз катталар эзгу ишларимиз, яхши амалларимиз билан ёшларга намуна бўлайлик.

Бугун бола ларга ВАТАН, унинг қадрини тўғри тушунтириш – давр талаби. Ёшлар қай юртда яшаётгани, кимларнинг авлоди эканини билсин, англасин. Уларга муносиб бўлишга интилсин. Қайси юртда яшамасин, ўз юрти қайғусини қилсин. Шунда тинчлигимиз бардавом, қалбларимиз хотиржам бўлади.

Мунира ҚАҲҲОРОВА, Ўзбекистон халқаро ислом академияси бўлим бошлиғи, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Кўнгилни кашф этган ҳақиқат

Кўнгилни кашф этган ҳақиқат

🕔16:52, 11.06.2021 ✔51

Жаҳон бадиий тафаккурининг «катта адабиёт» деб номланишга лойиқ қай бир асари бўлмасин, ўз моҳиятида одам қайдан келди, нима учун яшайди, қаёққа кетади, деган зоҳиран турлича ифодаланадиган, моҳиятан ягона муаммони пинҳон тутади. Асл адабиёт намуналари мана шу улкан муаммо ечими англанган нуқтада кесишади, умумлашади.

Батафсил
ВАҚТ ЎҒРИЛАРИ

ВАҚТ ЎҒРИЛАРИ

🕔16:46, 03.06.2021 ✔53

Вақт инсонга берилган энг катта неъматлардан биридир. Унинг бебаҳолиги ҳақида кўп гапирилади. Лекин уни фойдасиз нарсаларга сарфлаб зое қилиш иллати азалдан мавжуд. Инсоният бошқа неъматлар қатори вақтни ҳам исроф қилишга одатланиб қолган.

Батафсил
ВИРТУАЛ ҚАРАМЛИК

ВИРТУАЛ ҚАРАМЛИК

🕔16:45, 03.06.2021 ✔55

Болани ундан қандай қутқариш мумкин?

Фарзанд ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етишида ота-онанинг оиладаги амалий ёрдамларига жуда катта эҳтиёж сезади. Ота-онанинг шахсий намуна кўрсатиши энг катта амалий ёрдам ҳисобланади. Чунки бола, асосан, панд-насиҳат эшитиш билан эмас, ўрнак олиш орқали тарбия топади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кўнгилни кашф этган ҳақиқат

    Кўнгилни кашф этган ҳақиқат

    Жаҳон бадиий тафаккурининг «катта адабиёт» деб номланишга лойиқ қай бир асари бўлмасин, ўз моҳиятида одам қайдан келди, нима учун яшайди, қаёққа кетади, деган зоҳиран турлича ифодаланадиган, моҳиятан ягона муаммони пинҳон тутади. Асл адабиёт намуналари мана шу улкан муаммо ечими англанган нуқтада кесишади, умумлашади.

    ✔ 51    🕔 16:52, 11.06.2021
  • ВАҚТ ЎҒРИЛАРИ

    ВАҚТ ЎҒРИЛАРИ

    Вақт инсонга берилган энг катта неъматлардан биридир. Унинг бебаҳолиги ҳақида кўп гапирилади. Лекин уни фойдасиз нарсаларга сарфлаб зое қилиш иллати азалдан мавжуд. Инсоният бошқа неъматлар қатори вақтни ҳам исроф қилишга одатланиб қолган.

    ✔ 53    🕔 16:46, 03.06.2021
  • ВИРТУАЛ ҚАРАМЛИК

    ВИРТУАЛ ҚАРАМЛИК

    Болани ундан қандай қутқариш мумкин?

    Фарзанд ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етишида ота-онанинг оиладаги амалий ёрдамларига жуда катта эҳтиёж сезади. Ота-онанинг шахсий намуна кўрсатиши энг катта амалий ёрдам ҳисобланади. Чунки бола, асосан, панд-насиҳат эшитиш билан эмас, ўрнак олиш орқали тарбия топади.

    ✔ 55    🕔 16:45, 03.06.2021
  • ПРЕЗИДЕНТДАН ОҚ ФОТИҲА ОЛИШ БАХТИ

    ПРЕЗИДЕНТДАН ОҚ ФОТИҲА ОЛИШ БАХТИ

    Бу йилги сўнгги қўнғироқнинг ҳаяжони ўзгача бўлди

    ✔ 86    🕔 13:48, 27.05.2021
  • Оёқларга урилган – ПРОПИСКА, бартараф бўлган МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ва бемаъни  «ҚОРА РЎЙХАТЛАР»...

    Оёқларга урилган – ПРОПИСКА, бартараф бўлган МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ва бемаъни  «ҚОРА РЎЙХАТЛАР»...

    Ёхуд Ўзбекистон бугун ислоҳотларни «инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» тамойилига асосланган ҳолда олиб бормоқдами?

    ✔ 91    🕔 16:11, 21.05.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар