Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«МАЪРИФИЙ ИСЛОМ БУ БОРАДА ДУНЁГА НАМУНА БЎЛИШИМИЗГА ИШОНАМАН»

Диний бағрикенглик ва радикализм: Ўзбекистонда давлат ва диннинг ўзаро ҳамкорлиги қандай кечмоқда?

«МАЪРИФИЙ ИСЛОМ БУ БОРАДА ДУНЁГА НАМУНА  БЎЛИШИМИЗГА ИШОНАМАН»

Ўтган йили АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни диний эркинлик бўйича махсус кузатувдаги давлатлар сафидан чиқарди. Махсус баёнотда қайд этилганидек, «ўтган бир йил мобайнида мамлакатда фуқароларнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича аниқ ва амалий чоралар кўрилган».

Кўп миллатли Ўзбекистонда диний бағрикенглик масаласи доимо кун тартибида бўлиб келган. Конституцияда ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши ҳақида айтилади. Бундай шароитда бағрикенглик, тотувлик, эркинлик ҳақида гапирмасликнинг иложи ҳам йўқ. Зотан, юксак маънавият сари интилаётган дунёвий давлатда диний қадриятлар охирги масала эмас. Уларни ҳурмат қилиш, тўғри талқин этиш, эътиборсиз қолдирмаслик, лекин бир вақтнинг ўзида динга ёндашув меъёрларини бузмаслик лозим. Бундай ёндашув ҳам мамлакат ичида, ҳам минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ёрдам беради. Мавзуни тўлиқроқ очиб бериш мақсадида таниқли этнолог олим, фалсафа фанлари номзоди, Равшан НАЗАРОВга мурожаат қилдик. – Равшан Ринатович, янги тарихимиз миллий қадриятларни тиклашдан бошланди. Сабаблари тушунарли. Халқнинг маънавий асосларини мустаҳкамлашга жиддий зарурат бор эди ўша чоғда. Лекин мустақилликдан сўнг динга муккасидан берилиб кетиш ҳолатларини ҳам кузатдик. Бунинг сабаблари ҳақида нима дея оласиз?

– Совет даврида одамларнинг эътиқоди «бўғиб қўйилган» эди. Диний амалларни бажаришдан қўрқардик, ҳатто художўйман, дейишга ҳам биров ботинолмасди. Мустақиллик эълон қилингач, «занжир»дан халос бўлган халқ ёппасига диний эҳтиёжларини қондиришга киришганди. 1991 йил 14 июнда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун қабул қилинди, мамлакатимизда кўплаб масжидлар қурилиб, диний ташкилотлар тузишга рухсат берилди. Бундай жараён тахминан янги асрнинг бошларигача давом этди. Бироқ ўзига хос шиддат билан бошланган бу жараённинг ўзига яраша салбий оқибатлари ҳам йўқ эмас эди.

Шаҳару қишлоқларда диний муассаса ва ташкилотлар ҳаддан зиёд кўпайиб кетди. Натижада аҳолининг турли гуруҳларга бўлиниши кузатилди. Ҳар бир масжид қошида кичик-кичик жамоалар пайдо бўла бошлади. Бу яхшиликка олиб келмасди, албатта. Мана шундай пайтда давлат вазиятни қўлга олишга, диний эркинлик устидан муайян маънода назорат ўрнатишга мажбур бўлди. 1998 йилда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга мувофиқ, барча диний ташкилотлар рўйхатга олинди. Аъзолари сони юз нафардан кам бўлган диний ташкилотларни тузиш тақиқланди (ваҳоланки, илгари 10 киши билан ҳам ташкилот тузилаверган). 1999, 2004 ва 2005 йилларда юртимизда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида диний экстремистик оқимларга муносабат кескинлашди. Баъзи диний гуруҳлар ўз мақсадларидан оғиб, сиёсатга аралаша бошлагани боис, давлат эҳтиёт чораси сифатида назоратни янада кучайтиришга ҳамда экстремистларга қарши муросасиз кураш олиб боришга мажбур бўлди.

Бугун айрим хорижий тадқиқотчилар Ўзбекистонда радикализм ортаётгани ҳақида гапирмоқда. Лекин бу фикр мутлақо асоссиз. Айниқса, охирги йилларда мамлакатимизда динга муносабат анча либераллашганини таъкидламоқчиман. Экстремизмда айбланган 18 минг нафардан зиёд ҳамюртимиз «қора рўйхат»дан чиқарилганининг ўзи кўп нарсадан далолат беради.

Демак, ҳозир давлат ва дин ўзаро ҳамкор десак бўладими?

– Худди шундай. Давлатимиз динни ҳамиша ижтимоий маданиятнинг ажралмас ва муҳим бўлаги сифатида қабул қилган. Дин халқ маънавиятини озиқлантирувчи чашмадир. Лекин у сиёсийлашмаслиги ва сиёсатга аралашмаслиги керак!

Ўзбекистон қонунчилигида дин давлатдан ажратилгани белгилаб қўйилган. Юртимизда диний ёки этник моҳиятдаги сиёсий партия ҳамда жамоат ҳаракатларини тузишга ҳам йўл қўйилмайди.

Кўпчилик маънавият ва диндорлик тушунча ларини адаштиради. Маънавият моҳиятан кенг категория. У дунёвий қадриятларга, умуминсоний тамойилларга асосланиши ҳам мумкин. Шу нуқтаи назардан, диндор бўлмаган, диний қарашлари нейтрал ёки атеист одамни маънавиятсиз дейиш нотўғри. Негадир атеистларни дарҳол душманга чиқариб қўямиз. Ваҳоланки, улар орасида динга бетараф муносабатдагилари жуда кўп. «Ҳар ким хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга». Мазкур норма Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам акс этган. Умуман олганда, диний эътиқод эркинлиги гуманистик маданиятнинг энг буюк ютуғи ҳисобланади. Бу тушунча инсон диндан мутлақо юз ўгириши мумкинлигини англатмайди. Ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини биз «виждон эркинлиги» тушунчаси билан ифодалаймиз. Ҳозир у барча дунёвий давлатлар, жумладан, Ўзбекистонда ҳам амалда.

Бироқ виждон эркинлиги ниқоби остида террористик ёки экстремистик қарашларни тарғиб қилиш ҳамиша қаттиқ қораланган.

Дарвоқе, 2017 йилда юртимизда «Экстремизм тўғрисида»ги қонун қабул қилинганини эслатмоқчиман. Ҳужжатда «экстремизм», «терроризм», «радикализм» тушунчаларига таъриф берилган.

Бу жуда муҳим. Сабаби уларни фарқламаслик ёки турлича талқин қилиш глобал иллатларга қарши курашишни қийинлаштиради.

– Радикализм қаердан пайдо бўлади сизнингча?

– Бу саволга аниқ жавоб йўқ. Турли омиллар таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис ҳар қайси ҳолатни индивидуал равишда кўриб чиқишга тўғри келади.

Аслида радикал оқимлар барча динларда мавжуд. Афсуски, ҳозир экстремизм ёки терроризм деса, кўпчилик ислом динини тушунади. Европада ҳатто қизиқ эксперимент ўтказиб кўрилган. Болаларга қоғоз-қалам тарқатилиб, мусулмонни чизиб бериш сўралади. Уларнинг деярли барчаси соқол-саллали, қўлида автомат ушлаб турган одамни тасвирлаган.

Радикаллар христиан (православ, католик, протестант), иудаист, ҳатто буддистлар орасида ҳам учрайди. 1969 йилги Ольстер можаросини олайлик. Ирландия Буюк Британия таркибидан ажралиб чиқаётганида мамлакатнинг шимолий қисми – Ольстер вилояти Қироллик таркибида қолади. Шундан бери католик-ирландлар ва протестант-инглизлар бир-бири билан муросасиз бўлиб келмоқда.

Собиқ Юго славиянинг икки таркибий қисми – Сербиядаги право славлар ва Хорватиядаги католиклар, қолаверса, Ливандаги христиан ва мусулмонлар, Ҳиндистон ҳамда Покистондаги мусулмон ва ҳиндуийлар ўртасидаги низо-нифоқлар ҳам кўп йиллик тарихга эга. Шу боис радикализмни фақат исломга тақаб қўйиш нотўғри.

Иқтисодчилар нефть қазиб олувчи мамлакатларда радикал кайфиятдаги кучлар кўплигига ишора қилади. Улар қисман ҳақ. Лекин бу ягона сабаб эмас. Радикализм аҳолиси кўп ва қашшоқ мамлакатларда ҳам тезтез намоён бўлади. Айтайлик, ночор деҳқон оиласида ўнинчи фарзанд бўлиб дунёга келган болани ота-онаси яхши кўриш тугул, ҳатто борлигини ҳам пайқамаса, унда ички норозилик, аламзадалик уйғониши табиий. Бундай инсонлар ўзининг мавжудлигини кўрсатиш мақсадида радикал кайфиятга берилади. Террорчилик ёки экстремистик гуруҳлардаги оддий жангарилар насл-насабини суриштирсангиз, аксарияти қашшоқ оилалардан чиққанини кўрасиз. Лекин сардорлари ундай эмас. Улар ўзига тўқ, ўқимишли инсонлар.

Радикалларнинг учинчи ва энг хавфли тоифаси ҳам бор. Бу – кўр-кўрона тарзда динга муккасидан кетган фанатлар (аслида уларда кучли диний илм йўқ). Улар ички энергиясини қаерга йўналтиришни билмайди. Террорчилар учун бундай инсонлар тайёр ўлжадир.

Бундан чиқди, ҳеч қайси жамият радикализм хавфидан холи эмас.

– Ҳа. Агар фақат моддий омилни эътиборга олсак, унда демократиянинг гултожи бўлган АҚШдаги террорчилик актлари, масалан, таълим муассасаларидаги хунрезликларни нима билан изоҳлаш мумкин? Террорчилар ҳеч қачон бемақсад ҳаракат қилмайди. Улар ҳамиша кимгадир ёки нимагадир қарши кескин норозилигини намоён этади.

Ҳарқалай, бугунги Европада юз бераётган этномаданий зиддиятлар ҳам шунинг нишонаси бўлса керак.

– Европадаги вазият мураккаброқ. Охирги 30-40 йил ичида Европа мамлакатлари аҳолисининг этномаданий таркиби сезиларли равишда ўзгарди. Буни мигрантлар оқимининг тўхтовсиз ортаётгани билан изоҳлаш мумкин. Энди Европа кўпчилик тасаввуридаги «оқ танлилар қитъаси» эмас. Унда турфа миллат, ирқ ва дин вакиллари истиқомат қилмоқда. Масалан, ҳозирги француз жамиятининг 10 фоизини мусулмонлар ташкил қилади. Улар орасида араблар ҳам, ҳинду покистонликлар ҳам, Африкадаги собиқ колониал давлатлардан кўчиб ўтган аҳоли ҳам бор. Бундай ҳолатда ҳукумат, турган гапки, муҳожирлар таркибидан шаклланган Франция фуқароларининг туриш-турмуши, диний ва дунёвий қарашлари, эътиқоди билан боғлиқ туйғуларини ҳурмат қилиши лозим. Бошқа томондан, ўзга юртдан келган инсонлар Европада яшаб туриб, шу жойда қарор топган қадриятлар билан ҳисоблашмаслиги ёки уларни очиқчасига инкор этиши ҳам ғирт бемаъниликдир. Ҳар иккала ҳолат охир-оқибат ички низоларга, этник, ирқий ва конфессиявий тўқнашувларга олиб келади. Жамиятдаги радикаллашув илдизларини мана шундай муросасизлик, кескин қарама-қаршиликлардан излаш керак.

Яна бир гап. Европа узоқ вақт сўз эркинлиги, демократия, либерализм каби таянч қадриятларини умумбашарий қадриятлар қилиб кўрсатишга, уларни ташқи дунёга экспорт қилишга, бошқа халқлар, ўзгача маданият вакилларига мажбурлаб сингдиришга уринди. Қўҳна қитъанинг асосий хатоси ҳам шунда. Жаҳон ҳамжамияти қадриятлар хилмахиллигини тан олмас, уларнинг умумий жиҳатларини топишга ва ўзаро уйғунлаштиришга ҳаракат қилмас экан, ер юзида урушлар тўхтамайди.

Европада барча муҳожирларни ўз ват анига ҳайдаб чиқаришни талаб қилаётган ўнг радикал кучлар мавжуд. Бироқ бундай ёндашув биронта ҳам муаммога ечим бўлолмайди. Аксинча, ижтимоий-иқтисодий бўҳронларни келтириб чиқаради, холос. Бир вақтлар беҳисоб меҳнат мигрантларию қочоқларни бағрига олган ва ҳали ҳам олишда давом этаётган Европа мамлакатлари энди уларни ўзиникидек – европалик сифатида қабул қилишга, мана шундай реаллик билан ҳисоблашишга мажбур.

Маданиятлар ва қадриятлар интеграциясини тўхтатишга уриниш бефойда. Демак, бугун Европанинг ўзгаришдан бошқа чораси қолмади.

Бу қадриятларни ҳам ўзгартириш кераклигини англатадими?

– Маълум маънода, ҳа. Лекин улардан буткул воз кечиш керак демоқчи эмасман. Ушбу нозик масалада ҳар қайси давлат, аввало, умуминсоний қадриятларга асослангани маъқул. Қадриятлар тўқнашувини дин ва конфессиялараро муштарак жиҳатларни топиш йўли билангина бартараф этса бўлади.

– Ғарбда хуруж олган исломофобия, табиийки, Ўзбекистонда ҳам ўз акс-садосини бермоқда. Нима деб ўйлайсиз, эмоционал тўлқинни талафотсиз енгиб ўта оламизми?

– Дин мафкуранинг шундай шаклики, унда ҳис-туйғулар сўзсиз устуворлик касб этади. Хайриятки, юртимизда эмоционал реакциядан нарига ўтилгани йўқ. Яъни оммавий намойишлар, қасдма-қасд ҳаракатлар бўлмади. Бу эса ижтимоий онгимиз кўпроқ рационалликка мойил эканидан далолат беради.

Яқин ўтмишда халқимиз радикализмнинг аянчли оқибатларини бошдан ўтказган. Тошкентдаги террорчилик актлари, Андижон воқеалари ҳамон ёдимизда. Бундан ташқари, қўшни Афғонистондаги узоқ йиллик нотинчлик, Тожикистонда юз берган фуқаролик уруши, Қирғизистондаги мураккаб ижтимоий-сиёсий вазият қизиққон юртдошларимизнинг ҳовурини бироз пасайтириб турса, ажаб эмас.

Бугунги кунда хорижий экспертлар Ўзбекистонда кучли давлат тизими шакл ланганини мамнуният билан эътироф этмоқда. Бу ҳам жамиятнинг эҳтимолли радикаллашувини тийиб турувчи муҳим омил бўлиб хизмат қилишига ишонаман. – Радикализмга қарши диний бағрикенглик воситасида курашса бўладими? – Албатта! Бағрикенглик туйғусини болага эрта ёшдан, оила, боғча ва мактабда сингдириш керак. Шунда самараси юқори бўлади.

Биз азалдан бағрикенг халқмиз. Тарихга назар ташланг. Қадимда Хитой, Ҳиндистон, Европа, Эрондан келувчи савдо карвонлари Буюк ипак йўли орқали юртимиз ҳудудини кечиб ўтган. Ўша вақтда карвонсаройларимиз ҳақиқий бағрикенглик ўчоқларига айланганди. Ҳозир ҳам Ўзбекистонда ўнлаб миллат ва элат вакиллари баҳамжиҳат яшамоқда. Бошқа мамлакатлардаги ўзбек диаспоралари билан алоқалар муст аҳкамланяпти. Хориждаги ватандошларимиз иштирокида турли халқаро анжуман ва симпозиумлар ташкил қилинмоқда. Охирги йилларда ислом мамлакатлари билан ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг маърифий исломни тиклаш ва тарғиб этиш, бу бўйича бебаҳо илмий асарлар яратган буюк мутафаккир боболаримиз меросини ўрганиш ҳамда оммалаштиришга доир ташаббуслари халқаро жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олингани беҳад қувонарли ҳол. Маърифий ислом бўйича Ўзбекистон дунёга намуна бўлишига ишонаман.

Наргиза УМАРОВА суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Кўнгилни кашф этган ҳақиқат

Кўнгилни кашф этган ҳақиқат

🕔16:52, 11.06.2021 ✔51

Жаҳон бадиий тафаккурининг «катта адабиёт» деб номланишга лойиқ қай бир асари бўлмасин, ўз моҳиятида одам қайдан келди, нима учун яшайди, қаёққа кетади, деган зоҳиран турлича ифодаланадиган, моҳиятан ягона муаммони пинҳон тутади. Асл адабиёт намуналари мана шу улкан муаммо ечими англанган нуқтада кесишади, умумлашади.

Батафсил
ВАҚТ ЎҒРИЛАРИ

ВАҚТ ЎҒРИЛАРИ

🕔16:46, 03.06.2021 ✔53

Вақт инсонга берилган энг катта неъматлардан биридир. Унинг бебаҳолиги ҳақида кўп гапирилади. Лекин уни фойдасиз нарсаларга сарфлаб зое қилиш иллати азалдан мавжуд. Инсоният бошқа неъматлар қатори вақтни ҳам исроф қилишга одатланиб қолган.

Батафсил
ВИРТУАЛ ҚАРАМЛИК

ВИРТУАЛ ҚАРАМЛИК

🕔16:45, 03.06.2021 ✔55

Болани ундан қандай қутқариш мумкин?

Фарзанд ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етишида ота-онанинг оиладаги амалий ёрдамларига жуда катта эҳтиёж сезади. Ота-онанинг шахсий намуна кўрсатиши энг катта амалий ёрдам ҳисобланади. Чунки бола, асосан, панд-насиҳат эшитиш билан эмас, ўрнак олиш орқали тарбия топади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кўнгилни кашф этган ҳақиқат

    Кўнгилни кашф этган ҳақиқат

    Жаҳон бадиий тафаккурининг «катта адабиёт» деб номланишга лойиқ қай бир асари бўлмасин, ўз моҳиятида одам қайдан келди, нима учун яшайди, қаёққа кетади, деган зоҳиран турлича ифодаланадиган, моҳиятан ягона муаммони пинҳон тутади. Асл адабиёт намуналари мана шу улкан муаммо ечими англанган нуқтада кесишади, умумлашади.

    ✔ 51    🕔 16:52, 11.06.2021
  • ВАҚТ ЎҒРИЛАРИ

    ВАҚТ ЎҒРИЛАРИ

    Вақт инсонга берилган энг катта неъматлардан биридир. Унинг бебаҳолиги ҳақида кўп гапирилади. Лекин уни фойдасиз нарсаларга сарфлаб зое қилиш иллати азалдан мавжуд. Инсоният бошқа неъматлар қатори вақтни ҳам исроф қилишга одатланиб қолган.

    ✔ 53    🕔 16:46, 03.06.2021
  • ВИРТУАЛ ҚАРАМЛИК

    ВИРТУАЛ ҚАРАМЛИК

    Болани ундан қандай қутқариш мумкин?

    Фарзанд ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етишида ота-онанинг оиладаги амалий ёрдамларига жуда катта эҳтиёж сезади. Ота-онанинг шахсий намуна кўрсатиши энг катта амалий ёрдам ҳисобланади. Чунки бола, асосан, панд-насиҳат эшитиш билан эмас, ўрнак олиш орқали тарбия топади.

    ✔ 55    🕔 16:45, 03.06.2021
  • ПРЕЗИДЕНТДАН ОҚ ФОТИҲА ОЛИШ БАХТИ

    ПРЕЗИДЕНТДАН ОҚ ФОТИҲА ОЛИШ БАХТИ

    Бу йилги сўнгги қўнғироқнинг ҳаяжони ўзгача бўлди

    ✔ 86    🕔 13:48, 27.05.2021
  • Оёқларга урилган – ПРОПИСКА, бартараф бўлган МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ва бемаъни  «ҚОРА РЎЙХАТЛАР»...

    Оёқларга урилган – ПРОПИСКА, бартараф бўлган МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ва бемаъни  «ҚОРА РЎЙХАТЛАР»...

    Ёхуд Ўзбекистон бугун ислоҳотларни «инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» тамойилига асосланган ҳолда олиб бормоқдами?

    ✔ 91    🕔 16:11, 21.05.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар