Оила хуржун      Бош саҳифа

ҲАММА ГАП ГАЛУСТИКДА

Қишлоғимизда Матти исмли бир акамиз бўларди. Асли исми Маткарим бўлиб қишлоқда унинг исмини қисқартиришиб Матти деб қўяқолишарди. Бу хоразмликларга хос одат бўлиб отабоболаримиздан ўтиб келаётган удум бўлганлиги учун ҳеч ким ҳафа бўлмасди.

ҲАММА ГАП ГАЛУСТИКДА

Матти ака колхоз даврларида оддий тракторчи эдию, аммо пўрим кийиниб доим галстук тақиб юрарди. Тракторчи бўлса-да устига бирон гард юқтирмас, мабодо трактори бузилиб қолгудек бўлса, секин тракторидан тушиб эгнига эски комбинзонни кийар, қўлига қўлқопни илиб кейин тракторини тузатишга киришарди. Тузатиб бўлгач, кабинасида олиб қўйган сув билан қўлини совунлаб ювиб, тоза сочиққа артиб кейин янги кийимларини шошмасдан кийиб йўлига равона бўларди.

Билмаганлар уни асло тракторчимас, колхоз раиси деб ўйлашарди. Шунинг учун ҳам унга одамлар «Матти галстук» деб лақаб беришганди. Колхозлар тугатилиб Маткаримбой ҳам кўпчилик қатори, миниб юрган тракторни хусусийлаштириб олди. Сўнгра уни яхшигина пуллаб, бозордан бир минилган «жигули» сотиб олиб киракашлик қилиб одамларнинг узоғини яқин қила бошлади. Шунинг орқасидан рўзғорини тебратарди.

Ўша йиллари хивалик курсдошим ўғлига суннат тўйи қиладиган бўлиб оиламизни тўйга таклиф қилганди, аксига олиб машинам ҳам панд бериб ишим Матти галстукка тушди. Тўёнага битта гиламни галстукнинг машинасига тиқиб, қайдасан Хива, дея йўлга тушдик. Борсак тўйхона гавжум. Дўстимиз тўй ташвиши билан юрган эканми, ёнимизга хизматда юрган йигитлардан биттаси югуриб келдию, Матти акани кўриб вилоятнинг катталаридан биттаси шекилли деб ўйладими минг тавозеъ билан қўли кўксида, уни махсус катталар учун тайёрлаб қўйилган давра томон қўлтиғидан тутиб олди кетди. Мени эса менсимайроқ каттанинг шофёри бўлса керак, деб ўйлаб, шофёрлар ўтирган ҳаминқадарроқ даврага қўшиб қўйишди. – Сиз шу жойда ўтиратуринг бошлиғингиз чиққанда хабар берамиз, мана чой-нон бемалол ўтиринг, – деб шу кетишда тўй тугагунча кўриниш беришмади. Тўй тугаш арафасида курсдошим пайдо бўлиб: – Э, бу жойда нега ўтирибсиз дея ҳалиги дастёр йигитни чақириб койиган бўлди. Менга хабар беришинг керак эди, роса уятга қўйдинглар, – дея дакки бераётса, у ҳам: – Ака нима қилайлик, галстукли одам билан келганларига шофёри деб ўйлабмизда. Айб биздамас, айб галстукда, – деди кулиб. Шу-шу мабода Хивага борадиган бўлсам, албатта галстук тақиб борадиган бўлганман.

Болтабой Муҳаммад ҚУРБОН




Ўхшаш мақолалар

БОЗОР БОЛАСИ БЎЛ

БОЗОР БОЛАСИ БЎЛ

🕔16:41, 03.06.2021 ✔43

Сизга айтсам, шу кунлар жуда қийналиб қолдик. Хотин ишламайди. Уйда беш бола. Рўзғор қилиш оғир. Мени мактабда ишлаб оладиган ойлигим рўзғорга урвоқ ҳам бўлмай қолди. Нарх-наво кўтарилиб кетган. Ахир ярим ставка дарсга нима ҳам берарди.

Батафсил
ИШГА КЕЧ ҚОЛУВЧИЛАРНИНГ ЭНГ АШАДДИЙСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

ИШГА КЕЧ ҚОЛУВЧИЛАРНИНГ ЭНГ АШАДДИЙСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

🕔16:38, 03.06.2021 ✔51

– Келинг, суҳбатимизни ишга кеч қолишнинг инсон саломатлигига таъсиридан бошласак.

Батафсил
ҲАММА ГАП ГАЛУСТИКДА

ҲАММА ГАП ГАЛУСТИКДА

🕔14:50, 19.05.2021 ✔88

Қишлоғимизда Матти исмли бир акамиз бўларди. Асли исми Маткарим бўлиб қишлоқда унинг исмини қисқартиришиб Матти деб қўяқолишарди. Бу хоразмликларга хос одат бўлиб отабоболаримиздан ўтиб келаётган удум бўлганлиги учун ҳеч ким ҳафа бўлмасди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БОЗОР БОЛАСИ БЎЛ

    БОЗОР БОЛАСИ БЎЛ

    Сизга айтсам, шу кунлар жуда қийналиб қолдик. Хотин ишламайди. Уйда беш бола. Рўзғор қилиш оғир. Мени мактабда ишлаб оладиган ойлигим рўзғорга урвоқ ҳам бўлмай қолди. Нарх-наво кўтарилиб кетган. Ахир ярим ставка дарсга нима ҳам берарди.

    ✔ 43    🕔 16:41, 03.06.2021
  • ИШГА КЕЧ ҚОЛУВЧИЛАРНИНГ ЭНГ АШАДДИЙСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

    ИШГА КЕЧ ҚОЛУВЧИЛАРНИНГ ЭНГ АШАДДИЙСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

    – Келинг, суҳбатимизни ишга кеч қолишнинг инсон саломатлигига таъсиридан бошласак.

    ✔ 51    🕔 16:38, 03.06.2021
  • ҲАММА ГАП ГАЛУСТИКДА

    ҲАММА ГАП ГАЛУСТИКДА

    Қишлоғимизда Матти исмли бир акамиз бўларди. Асли исми Маткарим бўлиб қишлоқда унинг исмини қисқартиришиб Матти деб қўяқолишарди. Бу хоразмликларга хос одат бўлиб отабоболаримиздан ўтиб келаётган удум бўлганлиги учун ҳеч ким ҳафа бўлмасди.

    ✔ 88    🕔 14:50, 19.05.2021
  • Тилим қурсин...

    Тилим қурсин...

    Ҳар на келса бошингга тилингдан келур, деган гап тўғри экан. Баъзи-баъзида ўйламай гапиришим, кўпинча бошимга бало бўлиб келган.

    ✔ 799    🕔 18:11, 09.04.2021
  • КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

    КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

    Газетада жиддий хато кетди. Бош муҳаррир вазифасидан олиниб, ўрнига бошқа одам тайинланадиган бўлди. Аввалги раҳбарнинг «ўнг қўли» бўлиб юрган, янгисини орқаваротдан ўта қаттиққўл ва талабчан деб эшитган хўппа семиз, тепакал мухбирнинг пайтавасига қурт тушди. – Энди мен нима қиламан? – деди у уч-тўрт ҳамкасбига қарата ошкора хавотир билан. – Ишдан ҳайдаламанми?..

    ✔ 906    🕔 13:11, 24.03.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар