Туризм      Бош саҳифа

ЭЪТИБОР ВА КЎМАККА МУҲТОЖ ХОНБАНДА

Бу маскан дунё саёҳатчиларини ўзига жалб қилиши мумкин

ЭЪТИБОР ВА КЎМАККА МУҲТОЖ ХОНБАНДА

Баҳорда  инсон  руҳиятида  юз  берадиган  толиқишдан  қутулгиси, танасида  йил  бўйи  йиғилиб  қолган  қандайдир рутубатларни  тарқатиб юборгиси  келади. Шунинг  учун  ҳам кўпчилик бундай паллада табиат қўйнига ошиқади. Юртимизда ўзининг таровати билан бағрига чорлайдиган сўлим гўшалар бисёр. Лекин Жиззахнинг беттакроор Фориш тоғллари бағрида  шундаай бир мааскан борки, ундан кўпчиликнинг хабарри бўллмасса керак..

Бу масканда тоза ҳаво, гўзал манзаралар, лола, пидана, равочларнинг хушбўйидан тўйгунча баҳраманд бўласиз. Тоғлар бағридаги ўсимлик ва ҳайвонот олами ёввойи табиатни кўз олдингизда намоён этади. Фориш тоғларининг кўрки бўлган «Қизучган», «Отучган» қоялари теграсидаги ўнгирлар, қоялар ва сайҳонликларни кезиш асносида руҳингиз янгилангандек бўлади, чарчоқлардан бат амом холос бўласиз. ...Олдинда Шалдироқ дараси. «Қани, тезроқ кела қолинглар-чи, меҳмонлар», дея йўлбошловчи кутиб турарди. Йўлга чиқишимиз билан ҳаял ўтмай, қишин-ёзин бағридан қор аримайдиган улкан ва салобатли тоғлар бизни қарши олди. Бу жойларни пой-пиёда кезар эканман, умримда эсдан чиқмайдиган саёҳат бўлишига асло шубҳам йўқ эди.

Шундоққина тошнинг остидан семизгина каклик пир этиб осмонга кўтарилди. Сал нарига бориб катта тош устига ўзини отди. Сайрай туриб чор-атрофга аланг-жаланг қараб қўярди. Назаримда у бирор бир йиртқичнинг келиб қолишидан хавотирда эди. Фақатгина нарини кўрган заҳоти модаси сал ўзини босиб олди. Бу жуфт қуш жўр овозда ашуласини бошлаб юборди. Сал нарида қоққан қозиқдай турган айёр тулки «қўлимга тушсанг ўзим билардим» дегандек оғзидан сувини оқизиб қўя қолди. Аммо у ҳарқанча уринмасин барибир какликларни тузоғига тушира олмасди.

Неча юз йиллар нарисида Фориш тоғларида қад керган бу манзилда катта сувлик ҳосил бўлган ва кейинчалик Хонбанди сув омбори бунёд этилган. Умумий тарзда ушбу ҳудуд Боғдонсой сув омбори, деб ҳам юритилади. Маҳаллий аҳоли бу жойни Хонбанди деб атаб келади.

Бу жойнинг ҳавосида аллақандай ёқимли табиат ҳиди кезиб юради. Алвон рангдаги уфқ оқишга шай ҳолатда турган дарёни ёдга солиб юборади. Хонбанди тўғони оша, чағир тошли йўл ўтган. Шу жойдан пастликка тикиламан. Шунда сув омбори ичини Нурота тизма тоғларидан шитоб билан оқиб келаётган ирмоқларнинг лойқалари, қуримлари босиб кетганига кўзим тушади. Неча замонлардан бери иншоот ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Асрлар талотўпларига, қанчадан-қанча воқеа-ҳодисаларга тилсиз гувоҳ бўлиб келаётган бу ноёб иншоотни асл ҳолига қайтариш, гуллаб-яшнатиш ҳеч кимнинг ёдига келмаётир. Афсуски, шундай ғаройиб сув омбори инсонларнинг эътиборсизлиги, лоқайдлиги туфайли борган сари мунғайиб, таназзулга юз тутиб бораётир. Аслида озгина эътибор қаратилса, ўз кўрки, тароватини сақлаб қолган мазкур сув омборини аввалги ҳолига қайтарса бўлади. Бунинг учун сув омборини аввал бошда қурумлардан тозалаш, тўғонларни реконструкция қилиш талаб этилади.

Тарихий маълумотларга кўра, тўғон қурилишида бир сиқим ҳам тупроқ ишлатилмаган экан. Улкан тошлар майдаланиб, қумга айлантирилган ва арвона туялардан соғиб олинган сут – қимрон билан обдан қориштирилган. Қиёмига етказилган қоришмадан цемент ўрнида фойдаланилган. Бу ота-боболаримизнинг нақадар топқир бўлганидан далолат беради. Шу ерлик маҳаллий аҳоли билан гурунглашиб қолгудек бўлсангиз бу ҳақда бир-биридан қизиқ ва ажабтовур воқеа-ҳодисаларни сўзлаб беришади.

Қани энди, бирор-бир мард чиқиб, ҳафсала ва жон-жаҳди билан мазкур сув омборини тозалатса, таъмирдан чиқарса, у яна минг-минглаб ердаги экин майдонларини гуллаб-яшнатган, қанчадан-қанча ризқ-рўз тортиқ этган бўларди. Бундай бўлишини маҳаллий аҳоли чин дилдан истайди. Тўғри, бу ишни кўплаб техника, катта ишчи кучи, маблағсиз амалга ошириб бўлмайди. Нафсиламбирини айтганда, давлатнинг эътибори, ҳукуматнинг кўмаги зарур бу жойга.

Сув омбори жойлашган манзилдан қарасангиз, мовий осмон оғушида, тумандек ёйилган тоғ-даралардан асло кўз узолмайсиз. Бу улкан, мовий тоғлар Форишнинг овлоқ туман эканлигини ёдга солиб тургандай эди гуё. Назаримда бу манзилларда табиат яшартириб қўйган сўлим ва сулув гўшалар менга она Ватанни севишни ўргатаётгандай эди. Чор-атрофни Ўртақишлоқ, Ёмчи, Илончи, Сайёд сингари мўъжаз қишлоқлар ўраб туради. Пастликда, энишда тоғ одамлари тирикчиликнинг чеки ва чегараси йўқ ташвишида ғимирлагани-ғимирлаган. Кимдир омоч билан ер ағдармоқда. Сал нарида боғбон Форишнинг ўша номдор қора кишмишини зўр бериб чиғилдан ўтказяпти. Ёнида пилдираб юрган болакай оби-тобига келган, шиғилаб қуриган ширадор майизларни қопларга жойламоқда. Сой қирғоғида озод юрган тойлар бир-бирига суйкалганча қаттиқ-қаттиқ кишнайди. Хуллас, тоғ қишлоқларида одамлар тирикчилик ғамида куймаланади. Тоғ одамларининг жонига тўзим тилаб қуёш қонталаш уфқ бағрига бош қўяр маҳалда биз ҳам ортга қайтдик.

Улуғбек ЖУМАЕВ, «Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

ЭЪТИБОР ВА КЎМАККА МУҲТОЖ ХОНБАНДА

ЭЪТИБОР ВА КЎМАККА МУҲТОЖ ХОНБАНДА

🕔14:54, 19.05.2021 ✔79

Бу маскан дунё саёҳатчиларини ўзига жалб қилиши мумкин

Батафсил
Бугунги Навоий вилояти:  Саноатдан — замонавий технологияларгача

Бугунги Навоий вилояти: Саноатдан — замонавий технологияларгача

🕔10:38, 28.12.2020 ✔2191

Бепоён Қизилқум бағрида жойлашган, буюк мутафаккир номини олган Навоий – Ўзбекистоннинг нисбатан ёш ҳудудларидан. Бир вақтлар асосан саноат ишлаб чиқаришига ихтисослашган ушбу вилоят бугун Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнининг муҳим бўғинига айланган.

Батафсил
ЧОТҚОЛ ТОҒ ТИЗМАСИГА НЕГА САЙЁҲЛАР КЕЛМАЙДИ?

ЧОТҚОЛ ТОҒ ТИЗМАСИГА НЕГА САЙЁҲЛАР КЕЛМАЙДИ?

🕔15:06, 11.12.2020 ✔2464

3100 метр баландликдаги минглаб қоятош расмлари қанчалик ўрганилмоқда?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар