Халқ виждони      Бош саҳифа

Янги уйларнинг НАМУНАВИЙ МУАММОЛАРИ

Навоийда маҳаллий ҳокимлик мурожаатларни эътиборсиз қолдирмоқда

Кармана туманидаги Янги Урганжи массивида 2019 йил намунавий лойиҳалар асосида 16та уй қурилган. Ер ости сувлари яқинлигидан ушбу намунали уйларда яшаш имконсиз экани айтилмоқда.

Kun.uz хабарига кўра, уйлар ҳудуддаги фермер хўжалик экин ерларига туташ бўлган майдонда қурилган. Атрофда дренаж зовур йўқлиги боис, ер ости сувлари кўтарилган. Бу ҳолат эса намунали уйларда яшовчилар учун кўплаб муаммоларни

юзага келтирмоқда. «Бу уйларда яшашнинг иложи йўқ. Уйимиз бўла туриб, 800 минг сўмга шаҳарда ижарада турибмиз. Чунки уйимизнинг ичидан сув чиқади. Ҳар ой канализациясидан сув олдирамиз. Бу муаммо бўйича бир неча марта туман ва вилоят ҳокимлигига мурожаат қилдик. Ҳокимиятдагилар айбни «Қишлоқ қурилиш инвест»га тўнкашади. «Қишлоқ қурилиш инвест»га борсак, улар «ҳокимият қаердан ер берган бўлса, ўша ерга қурганмиз», дейишади.

Ҳеч ким эшитишни истамайди. Фермер ерининг шўрини ювди ёки экинларини суғорди, дегунча уйимиздан сув чиқиб кетади. Бу уйга етиш учун неча йил орзу-ҳавас қилгандик», — дейди фуқаро Зарифа Ражабова.

Маълум бўлишича, одамлар ҳар ойда 70-80 минг сўм тўлаб, канализация қудуқларига йиғилиб қолган сувни торттиришга мажбур бўлмоқда. Қолаверса, юзага чиқаётган шўр уйларнинг сифатига жиддий таъсир қиляпти. Пойдеворлар нураб, деворларнинг фасад қисми тўкилиб бормоқда.

Аҳолининг таъкидлашича, намунали уйлар ва фермер хўжалик экин ерлари орасида ярми кўмилиб қолган ариқ бор. Агар ушбу ариқ зовур қилиб қазиб чиқилса, ер ости сувлари муаммоси бартараф этилиши мумкин.

Мутахассиснинг сўзларидан келиб чиқадики, уйидан сув чиқаётган 16 та хонадон эгалари яна бир йил шу муаммо билан курашиб яшашига тўғри келади. Аммо, катта салоҳиятга эга бўлган Навоий вилояти масъуллари масалани шу йилнинг ўзида ҳал қилиш чораларини кўришса, мақсадга мувофиқ бўларди.




Ўхшаш мақолалар

МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ ВИЖДОНИНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙМАЯПТИМИ?

МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ ВИЖДОНИНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙМАЯПТИМИ?

🕔16:08, 21.05.2021 ✔88

 «Суюнчи» бадиий фильмини ҳамма мириқиб томоша қилса керак. Шу кунларда ҳам телевизор орқали намойиш қилинса, яна такрор ва такрор кўришдан асло бош тортмаймиз. Бироқ бу киноасарнинг шу қадар қалбимизга ўрнашиши сабабини кўпчилигимиз у қадар ҳам чуқурроқ ўйлаб кўрмаган бўлсак керак.

Батафсил
Янги уйларнинг НАМУНАВИЙ МУАММОЛАРИ

Янги уйларнинг НАМУНАВИЙ МУАММОЛАРИ

🕔16:07, 21.05.2021 ✔91

Навоийда маҳаллий ҳокимлик мурожаатларни эътиборсиз қолдирмоқда

Батафсил
МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА  НИМАЛАР ХАЛАҚИТ БЕРМОҚДА?

МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА НИМАЛАР ХАЛАҚИТ БЕРМОҚДА?

🕔10:54, 27.09.2019 ✔8954

Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида 124 маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади. Осойишта маҳаллалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 68 тага кўпайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ ВИЖДОНИНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙМАЯПТИМИ?

    МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ ВИЖДОНИНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙМАЯПТИМИ?

     «Суюнчи» бадиий фильмини ҳамма мириқиб томоша қилса керак. Шу кунларда ҳам телевизор орқали намойиш қилинса, яна такрор ва такрор кўришдан асло бош тортмаймиз. Бироқ бу киноасарнинг шу қадар қалбимизга ўрнашиши сабабини кўпчилигимиз у қадар ҳам чуқурроқ ўйлаб кўрмаган бўлсак керак.

    ✔ 88    🕔 16:08, 21.05.2021
  • Янги уйларнинг НАМУНАВИЙ МУАММОЛАРИ

    Янги уйларнинг НАМУНАВИЙ МУАММОЛАРИ

    Навоийда маҳаллий ҳокимлик мурожаатларни эътиборсиз қолдирмоқда

    ✔ 91    🕔 16:07, 21.05.2021
  • МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА  НИМАЛАР ХАЛАҚИТ БЕРМОҚДА?

    МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА НИМАЛАР ХАЛАҚИТ БЕРМОҚДА?

    Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида 124 маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади. Осойишта маҳаллалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 68 тага кўпайди.

    ✔ 8954    🕔 10:54, 27.09.2019
  • Муаммолар маҳаллада ечим топиши керак

    Муаммолар маҳаллада ечим топиши керак

    Раис ва масъул котиб ойлиги шунинг учун оширилмоқда

    Уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини аниқлаш, одамлар оғирини енгил қилиш давлат идоралари олдидаги асосий мақсад экани бот-бот айтилмоқда. Бу жараёнда аҳоли учун энг яқин ва уларнинг бор ташвишидан хабардор бўлиб турадиган маскан — бу албатта маҳалла идораси. Хўш, маҳаллалар одамлар ҳаётида бугун қанчалик ўрин тутмоқда? Уларнинг аҳоли билан иш олиб боришдаги фаолияти ўзгарадими?

    ✔ 9584    🕔 12:48, 12.04.2019
  • Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

    Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

    Бу мавзу маҳалла мутасаддисини қизиқтирадими ёки фақат юқори ташкилотларнинг ташвишими?

    ✔ 9604    🕔 11:15, 31.01.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар