Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ПРЕЗИДЕНТДАН ОҚ ФОТИҲА ОЛИШ БАХТИ

Бу йилги сўнгги қўнғироқнинг ҳаяжони ўзгача бўлди

ПРЕЗИДЕНТДАН ОҚ ФОТИҲА ОЛИШ БАХТИ

Олдига мақсадни тўғри қўя олган одам муваффақиятнинг ярмига эришган ҳисобланади, дейишади доналар. Дарҳақиқат, бунинг нақадар тўғри экани ҳаётда аллақачон ўз исботини топган. Мактаб таълими инсон ҳаётидаги ана шу муҳим босқични бошлаб беради. Ҳар бир йигит-қиз катта ҳаёт сари илк қадам ташлаши учун пойдевор яратади бу даргоҳ.

Куни кеча юртимиздаги барча мактабларда сўнгги қўнғироқ янгради. Бу йилги сўнгги қўнғироқ битирувчилар учун ҳам, ўқитувчилар учун ҳам ўзгача ҳаяжонли ва кўтаринки руҳда бошланди. Чунки бу йил Ўзбекист онимиз тарихида илк бор мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига табрик йўллади. Бу чиндан ҳам ҳаммамиз ҳавас қиладиган, ҳар қанча фахрлансак арзийдиган воқеа бўлди. Давлат раҳбаридан эзгу тилаклар билдирилган илк табрикни қабул қилиш мана шу авлодга насиб этди.

Инсоннинг ўз олдига мақсад қўйиши ҳақида бежиз гап бошламадик. Ота-боболаримиз ҳар доим катта ҳаёт сари учирма бўлаётган фарзандларига оқ фотиҳа бериш, мақсади сари илк қадам ташлаётган дилбандига оқ йўл тилаш каби эзгу қадриятни мудом эъзозлаб давом эттириб келишган. Оқ фотиҳа билан бошланган иш ҳар доим хайр-баракали, улкан натижали бўлган. Президентимизнинг мамлакатимиз мактабларини битираётган ўғил-қизларимизга йўллаган самимий тилаклари ҳам ана шу тарихий қадрият бўлмиш оқ фотиҳанинг ўзига хос бир кўриниши бўлди. «Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади» деган шиор шунчаки баландпарвоз гап эмас. Бу кенг қамровли ҳаракат бугун таълим сифатини бутунлай янги босқичга олиб чиқиш, ўқитувчилик касби ва жамиятдаги ўрнини энг юксак даражага кўтариш, таълим моделини жаҳон андозалари асосида янгилаш борасидаги ишларда аллақачон илк натижа ларини бермоқда. Мактаблар моддий-техник базасини яхшилаш, ўқув дастурлари ва замонавий инновацион педагогик амалиётни таълимга жорий этиш борасида қилинаётган ишлар натижасини бугун исталган мактаб мисолида санаш мумкин. Бу ерда асло қоғозда қолиб кетадиган ҳисоботларни назарда тутмаяпмиз. Таълимдаги натижа аввало мактаб битирувчиларининг билими, онг-тафаккури билан эришаётган муваффақиятлари орқали баҳоланиши керак. Ва шундай бўляпти ҳам.

Мамлакатимиз миқёсида қарийб 438 минг нафар ўқувчи ёшларимиз етуклик шаҳодатномаларини қўлларига олгани айтилди. Мен аминманки, ана шу йигит-қизларнинг аксарияти камида битта хорижий тилни биладиган, муайян фанлар бўйича пухта тайёргарликка эга ва олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида юқори балл олишга қодир билимга чанқоқ ёшлардир. Чунки бугунги ёшлар кўплаб фанлардан қўшимча тайёргарликни анча эрта бошлаш кераклиги яхши билишади. Бирор чет тилини ўрганмасдан жаҳонга чиқиш мумкин эмаслигидан хабардор улар. Энг муҳими, бунинг учун шароит ҳам, имконият ҳам етарли ҳозир. Охирги тўрт йилда 134 та янги мактаб қурилиб, 2 минг 965 та мактаб реконструкция қилингани, зарур жиҳозлар билан таъминлангани ҳам фикримиз тасдиғидир.

Пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган 68-умумтаълим мактаби ўз фаолиятини янгидан бошлаган бўлишига қарамай, бу йил илк қалдирғочларини катта ҳаёт сари учирма қилди. Битирувчиларимиз орасида иқтидорли ёшлар кўп. Мактабимиз битирувчилари орасидан олти нафари хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилингани айниқса қувонарлидир. 11-А синф битирувчиси Лазиза Авлоева бирйўла 17 та хорижий олий таълим муассасасига халқаро сертификатларини топшириб, талабаликка қабул қилинган. Бу иқтидорли ўқувчимиз эндиликда ўзи хоҳлаган олий ўқув юртини танлаб, ўқишни давом эттиради. «Битирувчи ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2016 йилдаги 9 фоиздан 2020 йилда 25 фоизга етди. Мазкур кўрсаткични жорий йилда 28 фоизга, 2030 йилда 50 фоизга етказиш – асосий вазифамиздир», дея алоҳида таъкидлади давлатимиз раҳбари ўз табригида. Ўйлайманки, бунинг учун мактабларимиз имкониятини, ўқитувчиларимиз салоҳиятини йилдан-йилга ошириб боришдек масъулиятли вазифа юкланади бизнинг зиммамизга.

Мактабимизда сўнгги қўнғироқ тадбирига йиғилган битирувчилар, уларнинг ота-оналари, устозлар – барчамиз мамлакатимиз раҳбарининг мактабларни битираётган ўғил-қизларимизга йўллаган табригини катта фахрланиш билан тингладик. Чунки юрт раҳбари ифтихор билан тилга олган иқтидорли ўғил-қизлар бизнинг мактабимиз битирувчилари орасида ҳам бор.

Ҳаяжонли лаҳзалар, олдига катта мақсадларни қўйган ўткир нигоҳлар, катта ҳаёт масъулияти елкасига тушаётганидан жонсарак бўлиб турган хаёллар... Сўнгги қўнғироқ тадбирига йиғилган ўқувчиларни кузатар эканман уларнинг ҳаяжонидан ана шу туйғуларни уққандек бўлдим. Президентимизнинг «Мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк дадил қадамингиз қутлуғ ва муборак бўлсин! Сизларнинг ютуқ ва ғалабаларингизга ишонаман, азиз болаларим!» деган сўзлари уларнинг қалбида ҳамиша жаранглаб туришига амин бўлдим.

Журъат НОРҚУЛОВ, Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 68-умумтаълим мактаби директори




Ўхшаш мақолалар

Кўнгилни кашф этган ҳақиқат

Кўнгилни кашф этган ҳақиқат

🕔16:52, 11.06.2021 ✔51

Жаҳон бадиий тафаккурининг «катта адабиёт» деб номланишга лойиқ қай бир асари бўлмасин, ўз моҳиятида одам қайдан келди, нима учун яшайди, қаёққа кетади, деган зоҳиран турлича ифодаланадиган, моҳиятан ягона муаммони пинҳон тутади. Асл адабиёт намуналари мана шу улкан муаммо ечими англанган нуқтада кесишади, умумлашади.

Батафсил
ВАҚТ ЎҒРИЛАРИ

ВАҚТ ЎҒРИЛАРИ

🕔16:46, 03.06.2021 ✔53

Вақт инсонга берилган энг катта неъматлардан биридир. Унинг бебаҳолиги ҳақида кўп гапирилади. Лекин уни фойдасиз нарсаларга сарфлаб зое қилиш иллати азалдан мавжуд. Инсоният бошқа неъматлар қатори вақтни ҳам исроф қилишга одатланиб қолган.

Батафсил
ВИРТУАЛ ҚАРАМЛИК

ВИРТУАЛ ҚАРАМЛИК

🕔16:45, 03.06.2021 ✔55

Болани ундан қандай қутқариш мумкин?

Фарзанд ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етишида ота-онанинг оиладаги амалий ёрдамларига жуда катта эҳтиёж сезади. Ота-онанинг шахсий намуна кўрсатиши энг катта амалий ёрдам ҳисобланади. Чунки бола, асосан, панд-насиҳат эшитиш билан эмас, ўрнак олиш орқали тарбия топади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кўнгилни кашф этган ҳақиқат

    Кўнгилни кашф этган ҳақиқат

    Жаҳон бадиий тафаккурининг «катта адабиёт» деб номланишга лойиқ қай бир асари бўлмасин, ўз моҳиятида одам қайдан келди, нима учун яшайди, қаёққа кетади, деган зоҳиран турлича ифодаланадиган, моҳиятан ягона муаммони пинҳон тутади. Асл адабиёт намуналари мана шу улкан муаммо ечими англанган нуқтада кесишади, умумлашади.

    ✔ 51    🕔 16:52, 11.06.2021
  • ВАҚТ ЎҒРИЛАРИ

    ВАҚТ ЎҒРИЛАРИ

    Вақт инсонга берилган энг катта неъматлардан биридир. Унинг бебаҳолиги ҳақида кўп гапирилади. Лекин уни фойдасиз нарсаларга сарфлаб зое қилиш иллати азалдан мавжуд. Инсоният бошқа неъматлар қатори вақтни ҳам исроф қилишга одатланиб қолган.

    ✔ 53    🕔 16:46, 03.06.2021
  • ВИРТУАЛ ҚАРАМЛИК

    ВИРТУАЛ ҚАРАМЛИК

    Болани ундан қандай қутқариш мумкин?

    Фарзанд ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етишида ота-онанинг оиладаги амалий ёрдамларига жуда катта эҳтиёж сезади. Ота-онанинг шахсий намуна кўрсатиши энг катта амалий ёрдам ҳисобланади. Чунки бола, асосан, панд-насиҳат эшитиш билан эмас, ўрнак олиш орқали тарбия топади.

    ✔ 55    🕔 16:45, 03.06.2021
  • ПРЕЗИДЕНТДАН ОҚ ФОТИҲА ОЛИШ БАХТИ

    ПРЕЗИДЕНТДАН ОҚ ФОТИҲА ОЛИШ БАХТИ

    Бу йилги сўнгги қўнғироқнинг ҳаяжони ўзгача бўлди

    ✔ 87    🕔 13:48, 27.05.2021
  • Оёқларга урилган – ПРОПИСКА, бартараф бўлган МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ва бемаъни  «ҚОРА РЎЙХАТЛАР»...

    Оёқларга урилган – ПРОПИСКА, бартараф бўлган МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ва бемаъни  «ҚОРА РЎЙХАТЛАР»...

    Ёхуд Ўзбекистон бугун ислоҳотларни «инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» тамойилига асосланган ҳолда олиб бормоқдами?

    ✔ 92    🕔 16:11, 21.05.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар