Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ТЎРТ ОЙДА 557 ҚУРБОН УЛАР УРУШГА ЭМАС, ЙЎЛГА ЧИҚИБ КЕТГАН ЭДИ...

Худди

...дард кўп, давоси йўқдек...

...гап кўп, тинглайдиган қулоқ камдек...

...айблар кўпу, айбдорлар йўқдек...

ТЎРТ ОЙДА 557 ҚУРБОН  УЛАР УРУШГА ЭМАС, ЙЎЛГА ЧИҚИБ КЕТГАН ЭДИ...

Кўзлар, қалб, виждон, ачиниш, сабр ва ҳаловат йўқдек....

... йўқдек... худди.

– Болам, овқатинг тайёр бўп қолдими, ҳадемай эринг келиб қолади!

– Тайёр, ойижон!

...келмайди!

Афсус, ёлғиз боши билан катта қилган ўғли, икки нафар ширингина боланинг отаси, кичик қизига олган совғачасидан ўзи шод, беришга шошилиб келаётган йигит 35 ёшга кирмай ерга кирди...

Тайёрланган таом, бир жигарпора она, бева ва икки етим, ҳувиллаган уй тўла дард, умрдан узун армон қолди унинг ортида.

... Дардли-а? Аламлими? Чорасизлик ёмон-а?

Бепарволик ёмон. Нафс ёмон. Илмсизлик ёмон, йўллар ёмон...

Ёмонлар ёмон, аслида!

Буларнинг барига бепарволар ёмонлардир!

Йўллар жимгина қурбон сўрайди, гапирмайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ишлаб юрган пайтларим – 2013-2014 йилларда йўл бўйича бир мутасадди муҳокама давомида айтган гап эсимдан чиқмайди. «Йўлларимиз гапирмайди», деган эди у. Ҳамманинг савол назарига жавобан: «Йўл белгилари – йўлнинг забони, сўзлари, қўллари. Керак жойда сўз билан ёзилган, керак жойда ишора қилувчи ва огоҳлантирувчи белгилар бор. Улар ҳайдовчини бошқариши керак, лекин бу борада камчиликларимиз етарли», деган эди.

Ҳозир эртаю кеч ҳамма йўлда.

Бугун йўл қанчалик «гапириши»ни ҳаммамиз биламиз. Биламизки, улар гапирмайдилар. Бироз гапиради, ааанча жим бўлади. Чунки ҳар жой, ҳар жойда мутасаддилар белги қўйиб, йўлни гапиртираман, деб сарсон. Бу сарсонликнинг охири йўқ, худди қиёматгача давом этадигандек...

Йўл ҳам носоғлом жусса каби кемшик оғзини очиб, дудуқланади. Гапира олмай сарсон. Қариб қолган, эллик йил аввал ётқизилган қопламалари билан иштонининг йиртиғини беркитишга беҳуда уринаётган чорасиз кампирни эслатаётгандек гўё. Рулдаги мардум йўлдаги «йиртиқ-ямоқ»дан айланиб ўтаман, деб рўпарадаги яна бир сарсон билан «пешона уриштиради». Ғурра билан қутилса майли, бу ғурра кўпнинг ҳаётини ўйиб кетади. Йиғлатиб, зорлатиб, зориллатиб, додлатиб, чирқиратиб, чирқираб кетади.

Ангренда кўрдик, Жиззахда кўрдик, Қашқадарёда кўрдик, кўриб ётибмиз ҳамма жойда. Афсус...

Шугина эмасда сабаб

Ҳашамат ҳам бор. «Мошин» олганга ҳамма «қўшомот».

Собиқ иттифоқ даврида хусусий мулкка бўлган муносабат, автомобилларнинг кам ва қимматлиги (аслида қиммат эмас, одамлар имконидан баланд бўлган ва ҳозир ҳам шундай) унга етганларнинг асосли кеккайишига олиб келар эди. Йиллар ўтди, йўллари, удумлари қолди. Бугун ҳам машина талабдан анча кам, унга етган борки, яхта соҳибидек тутади ўзини. Бир машина миниш учун йиллаб рус ўрмонларида сарсон юрганлар қанча? Авто эгаси бўлиш истаги уни минишнинг атрофидаги ҳамма тушунчадан, ҳатто қонун-қоида, масъулият, билим ва маданиятдан устун бўлиб қолди.

Кучли монопо ллашув ва буни муст аҳкамлаш учун яратиладиган сунъий танқислик бу ҳолатни янада чуқурлаштирадики, машина олган одам бошқа жиҳатлар ўз-ўзидан бўлиб кетишига ишониб қолади. Аввал авто харид қилиб, кейин тезроқ миниб, кўчага чиқиш истаги ҳайдовчилик гувоҳномасини имкон қадар тез ва осон қўлга киритишга ундайди. Истаклари етагидаги одам эса, бу йўлдаги ҳар қандай тўсиқни енгиб, айланиб, сакраб ўтишга рози. Бунда ягона йўл пора ёки таниш-билиш, «акахон»лар қўнғироғи. Кўпга таниш ҳолат-а?

Буёғини эшитинг, ҳайдовчилик гувоҳномаси хатто айрим «янги бой»лар уйида фарзандига янги «тойчоқ» ёнида қўшиб совға қиладиган воситага айланганига анча бўлди. Бунинг қурбонлари ҳам анча, аммо афсус доим ҳам қурбон айбдорнинг ўзи бўлмайди.

Алал оқибат, автомактаб тизими таназзулга яқинлашиб қолди. Балки Тошкентда туриб, тепадан қараганда, қоғоздаги ҳисоботларга кўра, ҳаммаси яхшидир, аммо бу масала қишлоқлардан жуда яхши кўринади.

Фақат дарров кимнингдир кулфатидан пул қилиш учун автотаълим соҳасини монополлаштиришга интилиш ҳам ноинсофлик. Давлат айрим ўта муҳим ижтимоий масалаларда бош ислоҳотчилик ролини ўзида ушлаб қолса, ягона талаб ва қатъий интизомни таъминласа, ҳайдовчиликка ўқитиш тизимини хусусий секторга берган ҳолда ҳам кўпчилик ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиб берса, балки ечим чиқар. Монополлар ҳеч тўймайдию, аммо содир бўлаётган даҳшатли автоҳалокатлар сони ва сифатига қаралса, тажрибасизлар улуши салмоқли экани ойдинлашади.

Шу йилнинг 4 ойида 557 киши қурбон бўлган, 1684 киши жароҳатланишига олиб келган ҳодисалар содир этилишида 32 ёшгача бўлган ҳайдовчилар улуши катта экани даҳшат. Даҳшатнинг ҳам зўри, улардайи йўлларда ҳозир, бугун юрибди. Кимнингдир акасини, кимнингдир боласини қувиб ўтяпти, ортидан «босаяпти» ҳозир...

Ҳаммани Ўзи ўз паноҳида асрасин. Аммо...

Улов ҳам асраши керак-да!

Мусофирликда йиллаб юриб, «гастарбайтер» бўлиб ишлаб топганини емай-ичмай йиғиб олгани – «консерва банка»! Нақадар аянчли. 2016 йил 19 декабрда Тошкент шаҳрида «Lexus» автомобили бўлакларга бўлиниб кетади. Аввало, Яратганнинг инояти билан, сўнгра бахтли тасодиф сабаб, машинадаги уч йигит омон қолади. Бундай ҳолат яқинда ҳам содир бўлган. «Иномарка» бўлиниб кетган, ҳайдовчи ва йўловчи шифохонага олиб кетилган.

Энди саволЛАР? Нега эски «иномарка» ҳам йўловчисини имкон қадар асрайди-ю, ўзимиз учун ишлаб чиқараётган машиналаримиз бошқарувни йўқотса ҳам камида икки қурбон? Аввало нега «Nexia 3» ва «Lacetti» русумли автоларимиз тез-тез бошқарувни йўқотиб туради? Муайян тезликка чиқилса, фақатгина тажрибали ҳайдовчигина уларни эплаши мумкин, нега? Камида 10 минг АҚШ долларига яраша ҳаётига хавф ҳам бироз камайиши керак эмасмикин? Ёки бу пул монопол луқмага бўкиб қолганлар учун арзимаган кичкина суммами, одам ҳаёти унинг олдида ҳам сариқ чақами?

Йиллар давомида фақат «чехол» ва «бампер» рангини алмаштириш изланишми? Изланишлар инсон ҳаётини асрашга хизмат қилиши керак эмасми? Нега хорижий автокомпаниялар ўз маҳсулотини бизда реклама қилса, «ишончли» тушунчасига устуворлик беради? Одамлар умрбод йиққанига ўзи учун «ажаларава» сотиб олишдек тавқи лаънатдан қачон озод бўлади? Йўлларда ёнаётган яқинини кўриб, қўлидан ҳеч нима келмай бўзлаб қолишларнинг охири борми? Ўзи нега «UZAUTO MOTORS» автомобиллари ЙТҲга учраса, кўп ҳолларда ёниб кетади? Бундай ҳолларда эшикларни автоматик тарзда очиш функциясини қўшиш нархни яна қанча қиматлаштиради?

Жавоблар ҳаммага маълум. Чунки улар йўқ, бўлмаган, бўлмайди ҳам. Шунинг учун...

Ўзимиз ҳам ўрганайлик

Йўл ёмон, билим ёмон, машина ёмон экан, ўзимиз яхши бўлайлик.

Ўзга йўл йўқ.

Боламиз, турмуш ўртоғимиз тонгда рулга ўтирганида машинанинг педаллари орасида фақат газ эмас, тўхташ учун мўлжалланганлари ҳам борлигини, қоидани, бировни, бошқаларни ҳурмат қилиб юриш кераклигини эслатайлик. Улар урушга эмас, ишга бораётгани, кун адоғида ўликхонада эмас, ётоқхонада ётиш учун кун бўйи эҳтиёт бўлиш кераклигига ишонтирайлик. Ёшларимиз билмаса, катталаримиз билади-ку ҳайдовчилик маданияти нима эканини.

Доим шундай эмасдир.

Қачондир бизда ҳам йўл қилиш, машина қилиш ва бошқаришга тизимли, илм билан ёндашилиб қолар. Унгача тўкилган қонлар, йўқотилган жонлар ҳаққи ўзимизни асрайлик.

Сизга ҳам бир гап

«HOWO», «MAN» ва бошқа юк ташиш, бетон ташиш машиналари ҳайдовчилари!

Шаҳар ичи ва ташқарисида қурилиш кўп. Бу техникасиз битмайдиган иш, тушунамиз албатта. Иш кўп дегани шошилиб, бошқаларни ҳам хатарга қўйиш дегани эмас. Светофор қизил экани ҳаммадан аввал сизга кўриниб туради олисдан. Лекин нега автомобиллар ортидан етгунича тезликни камайтирмайсиз? Балки «темир от»ингиз қудратига ишонарсиз. Аммо унинг тўхташ тизимига уни ясаганлар ҳам сизчалик ишонмайди. Юз ёки мингдан бир ҳолатда «отказ» қилса ҳам, Ангрендаги каби бир тўда одамни ажалидан беш кун аввал ўлдиради. Бундан асрасин, иссиқнафас бўлайлик, деймиз. Аммо Аллоҳ ҳам ўзини асраганни асрайди.

Яхши кунларнинг бирида юк машиналари, йўллар, автотаълим ва сифатли машиналар борасида ҳам Яратганнинг марҳамати билан тизимли ишлай бошлармиз. Шу кунларга етармиз, фақат ҳозир бу соҳа мутасаддиларига инсоф сўрашдан бошқа иложимиз йўқ.

Алишер РАВШАНОВ, журналист




Ўхшаш мақолалар

ЎЗБЕКИСТОНДА КУЗАТИЛАЁТГАН АНОМАЛ ИССИҚ

ЎЗБЕКИСТОНДА КУЗАТИЛАЁТГАН АНОМАЛ ИССИҚ

🕔17:02, 11.06.2021 ✔133

нималардан далолат беради?

Иқлим ўзгаряпти, ўзгарганда ҳам жуда юқори суръатда ўзгаряпти. Буни Ўзбекистон мисолида ўртача йиллик ҳаво ҳарорат қийматларининг ўтмишга нисбатан кескин исиб кетаётганида кўриш мумкин.

Батафсил
Талон-торож қилинаётган ерлар

Талон-торож қилинаётган ерлар

🕔16:54, 11.06.2021 ✔58

Бунга қачон барҳам берилади?

Эндиликда ерларни талон-торож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний сотишга чек қўйилади.

Батафсил
Катта даргоҳ сари йўл

Катта даргоҳ сари йўл

🕔16:53, 11.06.2021 ✔51

Фарзандингиз учун қайси мактабни танладингиз?

Халқ таълими вазирлиги 15 июндан бошлаб мамлакатимиз умумтаълим мактабларига 2021-2022 ўқув йили учун 1-синфга қабул бошланиши ҳақида эълон қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЎЗБЕКИСТОНДА КУЗАТИЛАЁТГАН АНОМАЛ ИССИҚ

    ЎЗБЕКИСТОНДА КУЗАТИЛАЁТГАН АНОМАЛ ИССИҚ

    нималардан далолат беради?

    Иқлим ўзгаряпти, ўзгарганда ҳам жуда юқори суръатда ўзгаряпти. Буни Ўзбекистон мисолида ўртача йиллик ҳаво ҳарорат қийматларининг ўтмишга нисбатан кескин исиб кетаётганида кўриш мумкин.

    ✔ 133    🕔 17:02, 11.06.2021
  • Талон-торож қилинаётган ерлар

    Талон-торож қилинаётган ерлар

    Бунга қачон барҳам берилади?

    Эндиликда ерларни талон-торож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний сотишга чек қўйилади.

    ✔ 58    🕔 16:54, 11.06.2021
  • Катта даргоҳ сари йўл

    Катта даргоҳ сари йўл

    Фарзандингиз учун қайси мактабни танладингиз?

    Халқ таълими вазирлиги 15 июндан бошлаб мамлакатимиз умумтаълим мактабларига 2021-2022 ўқув йили учун 1-синфга қабул бошланиши ҳақида эълон қилди.

    ✔ 51    🕔 16:53, 11.06.2021
  • МАРҲАМАТ МАНА — 440 МИНГ СЎМЛИК САВАТЧА!

    МАРҲАМАТ МАНА — 440 МИНГ СЎМЛИК САВАТЧА!

    Айтиб қўяй, энди камбағалэм ассиз!..

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатларининг миқдори 440 минг сўм этиб белгиланибди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хабар берди.

    ✔ 67    🕔 16:53, 03.06.2021
  • «ТЕМИР ДАФТАР» ТЕМИРДАНМИ?

    «ТЕМИР ДАФТАР» ТЕМИРДАНМИ?

    Айтилган гап қоғозда, оғизда қолиб кетаверса... Шунда давлат идораларига халқ ишонадими?

    ✔ 61    🕔 16:49, 03.06.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар