Оила хуржун      Бош саҳифа

БОЗОР БОЛАСИ БЎЛ

Сизга айтсам, шу кунлар жуда қийналиб қолдик. Хотин ишламайди. Уйда беш бола. Рўзғор қилиш оғир. Мени мактабда ишлаб оладиган ойлигим рўзғорга урвоқ ҳам бўлмай қолди. Нарх-наво кўтарилиб кетган. Ахир ярим ставка дарсга нима ҳам берарди.

БОЗОР БОЛАСИ БЎЛ

Мен ҳам бир-икки дўстларим қатори четроққа кетиб қолай дейману беш йил мусофирчиликда юриб ўқиб, олган дипломимга ичим куяди. Шундай бўлса-да бир куни бу ҳақда директорга оғиз очдим.

– Майли, кетавер, ўзинг биласан. Аммо кетган кунингдан ишдан бўшатаман. Келганингдан кейин ишга олиш йўқ, – деди директор кўзини лўқ қилиб. – Ундай қилманг, директор бува. Беш-олти ойгина кетаман ўзи. Сал рўзғорни кўтариб олай, – дедим ялиниб. – Одам бўлиб келсанг, кўрамиз, – деб қўйди.

Демак, бу иш менга тўғри келмайди. Бошқа бирон яхшироқ пул топадиган иш топиш керак. Хуллас, ҳар куни кечқурун эр-хотин иккаламиз шу ҳақда бош қотирамиз. Тузукроқ вариант чиқиб қолармикан, деймиз-да. Бир куни хотиндан жўялироқ бир гап чиқиб қолди. – Дадаси, сиз мол бозорга киринг. Ана, Рўзибой жўрангиз уч йилдан бери мол бозорда, тагида «Ласетти», уйлари данғиллама. Кам бўлгани йўқ. Ўтган бозорда бир молдан икки миллион пул қолганмиш, – деб хотиним тўхтамасдан гапирарди. Мен буни эшитиб, анграйиб қолдим. Икки миллион! Менинг икки ойлик моянам-ку. Яна бир бозорда-я. Бир «Бор барака»га – икки миллион. Тўғриси, ишонмадим. – Ёлғондир-ов, хотин. Жуда унчаликмасдир. Бир миллиондир, беш юз мингдир?.. – дедим ишонқирамай. – Тавба, мен, нима, мажбурлаб айтирдимми? Ўша жўрангизнинг хотини Ойпошшонинг гапи бу. Бир миллион бўлса, ёмонми, дадаси. Ҳар-на рўзғорга мадад. – Ахир, мол олиб сотиш учун камида ўн миллион пул керак, – дедим, –   йўқ, бўлмайди. – «Бўлмайди» десангиз, ўтираверасиз ялпайиб. Бўлади! Қарз оласиз, – деди хотин шартта. – Э, ким сенга «Ма, пул», деб қарз бераркан ҳозирги замонда. Пул сўрасанг, дарров фоизга ол, дейди.

Хуллас, бошимиз қотди. Тузукроқ вариант чиққанида пул топилмади. Ахийри ўйлаб-ўйлаб қарз сўрагани шаҳарда яшайдиган тоғамникига йўл олдим. Минг ялиниб-ёлворганимдан сўнг тоғам ҳам менга ичи ачидими ёки жигарлик меҳри қўзғалиб кетдими, опамдан қолган ёдгорим деб, ўн миллион сўм пулни олдимга қўйди. Эвазига ҳар ҳафтада икки кило лаҳм гўшт бериб турадиган бўлдим. Шунисига ҳам шукр.

Пулни белга тугуб, мол бозорга кирдим. Умрим бино бўлиб мол бозорига биринчи киришим эди. Вой-бўй мол бозори қайнагандан қайнаган. Ҳали тонг ёришмасдан тумонат одам, ғиж-ғиж мол. Ким олган, ким сотган. Шовқин-сурон. Мен билан ишлайдиган икки-уч нафар муаллимлар ҳам шу бозорда экан. Шу куни то бозор тамом бўлгунича айланиб ўрганиб юрдим. Энди қайтаман, деб турганимда бир йигит мени чақириб қолди. – Ака, мол олмоқчимисиз? Мана шу молни олинг. Пул жуда зарил. Онам касал. Дорига пул керак. Устига устак буни бугун ҳеч ким сўрамади. Энди кетиб боряпман. Арзон бераман.

Сигирнинг атрофини айланиб, ҳеч нимани билмасам ҳам этини тутиб кўрдим. Тагига эгилиб елинидан тортқиладим. Жонивор жуда ювош бўлиб «миқ» этмасди. Ранги ҳам қип-қизил чўғдай эди. Рости, сигир менга ёқди. – Қанча дейсиз? – сўрадим эгасидан. – Беш миллионга бераман. Ўзи асли етти саккиз миллионлик мол. Ичида гумонаси ҳам бор, яхшилаб боқсангиз бир рўзғорни гуллатади, – деди йигит менга илтижоли боқиб.

Сигир ҳам худди мени ол, дегандай кавш қайт ариб мўлтираб турарди. Хуллас, йигит билан савдолашиб тўрт миллион етти юз мингга бор-барака қилдик.

Сигирни етаклаб уйга келдим. Хотин югуриб олдимдан чиқди. Болалар ҳам теварагида гирди капалак. Оғилхонага бойламоқчи бўлиб етаклаётсам хотинпошша «тўхтанг, тўхтанг», деб уйга югуриб кетди. Битта пиёлада ун олиб чиқиб сигирнинг пешонасига суркаб қўйди. Ирими шундай экан.

Сигирга ўт, ем бердик, сув тутдик. Тузук, хўронгина мол экан. Ишимдан мамнун бўлиб, кўк чойдан симириб хаёллар оғушига чўмдим. Индинга бозорга олиб борсам, қоладиган нақд икки миллион пул кўз олдимга келиб, ичимда севиндим.

Шу куни кечаси билан ёмғир ёғиб чиқди. Тузукроқ молхонамиз бўлмагани учун сигирни бостирманинг тагига боғлагандик. Кечаси билан унга ичим ачиб хавотирландим. Ҳа, энди ёмғир ёққани билан ҳаво совуқ эмаску деб, ўзимга тасалли бердим.

Эрталаб хотинпошша барвақт уйғониб, сигирдан хабар олгани борибди, тезда изига қайтиб келди. – Ҳой, дадаси, туринг, туринг, сигирни ўғирлаб кетишибди. Сигиримиз йўқ!

Ҳушим бошимдан учиб, оғилхона томон чопдим. Борсам, қай кўз билан кўрайки, бизнинг қип-қизил сигиримиз йўқ. Ўрнида оппоқ бир сигир турибди. У ҳам ёмғирда ивиб, сувга тушган мушукдай бужмайиб қолган. Бир нимани сезгандай бўлдим. Ичим шув этиб кетди. Аммо хотинга сир билдирмай: – Хотин, ўғри жуда ҳам инсофли экан. Сигиримизни ўғирлашса ҳам ўрнига ўрин ташлаб кетибди, шунисигаям шукр, – дедим.

Оббо, устамон йигитча-эй. «Онам касал, дорига пул зарур» деб, мени чув тушириб кетган экан-да. Оппоқ сигирни қизил рангга бўяб олиб келган… Бу воқеага кулишимни ҳам, куйишимни ҳам билмай қолдим. Кейин билсам, мол бозорида оқ сигирнинг нархи жуда паст бўлиб, уни харидорлар унча хушламас экан.

Аммо кейинчалик мол бозорнинг пасту баландига тушунадиган бўлдим. Ишим юришиб кетди. Рўзғоримиз ҳам бинойидек. Дарвоқе, оппоқ сигирни нима қилдингиз деётгандирсиз. Мен ҳам уни қора рангга бўяб, кўр харидорига узатиб юборишим мумкин эди. Лекин мен ундай қилмадим. Уни уйда сақладим. Уй сигири қилдим. Яқинда қип-қизил хўкизча туғди. Бир пақир сути, қатиғи, қаймоғи, сарёғи ўзимиздан. «Бой боласи бўлма, бозор боласи бўл», дейишган-ку.

Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН




Ўхшаш мақолалар

БОЗОР БОЛАСИ БЎЛ

БОЗОР БОЛАСИ БЎЛ

🕔16:41, 03.06.2021 ✔44

Сизга айтсам, шу кунлар жуда қийналиб қолдик. Хотин ишламайди. Уйда беш бола. Рўзғор қилиш оғир. Мени мактабда ишлаб оладиган ойлигим рўзғорга урвоқ ҳам бўлмай қолди. Нарх-наво кўтарилиб кетган. Ахир ярим ставка дарсга нима ҳам берарди.

Батафсил
ИШГА КЕЧ ҚОЛУВЧИЛАРНИНГ ЭНГ АШАДДИЙСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

ИШГА КЕЧ ҚОЛУВЧИЛАРНИНГ ЭНГ АШАДДИЙСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

🕔16:38, 03.06.2021 ✔51

– Келинг, суҳбатимизни ишга кеч қолишнинг инсон саломатлигига таъсиридан бошласак.

Батафсил
ҲАММА ГАП ГАЛУСТИКДА

ҲАММА ГАП ГАЛУСТИКДА

🕔14:50, 19.05.2021 ✔88

Қишлоғимизда Матти исмли бир акамиз бўларди. Асли исми Маткарим бўлиб қишлоқда унинг исмини қисқартиришиб Матти деб қўяқолишарди. Бу хоразмликларга хос одат бўлиб отабоболаримиздан ўтиб келаётган удум бўлганлиги учун ҳеч ким ҳафа бўлмасди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БОЗОР БОЛАСИ БЎЛ

    БОЗОР БОЛАСИ БЎЛ

    Сизга айтсам, шу кунлар жуда қийналиб қолдик. Хотин ишламайди. Уйда беш бола. Рўзғор қилиш оғир. Мени мактабда ишлаб оладиган ойлигим рўзғорга урвоқ ҳам бўлмай қолди. Нарх-наво кўтарилиб кетган. Ахир ярим ставка дарсга нима ҳам берарди.

    ✔ 44    🕔 16:41, 03.06.2021
  • ИШГА КЕЧ ҚОЛУВЧИЛАРНИНГ ЭНГ АШАДДИЙСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

    ИШГА КЕЧ ҚОЛУВЧИЛАРНИНГ ЭНГ АШАДДИЙСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

    – Келинг, суҳбатимизни ишга кеч қолишнинг инсон саломатлигига таъсиридан бошласак.

    ✔ 51    🕔 16:38, 03.06.2021
  • ҲАММА ГАП ГАЛУСТИКДА

    ҲАММА ГАП ГАЛУСТИКДА

    Қишлоғимизда Матти исмли бир акамиз бўларди. Асли исми Маткарим бўлиб қишлоқда унинг исмини қисқартиришиб Матти деб қўяқолишарди. Бу хоразмликларга хос одат бўлиб отабоболаримиздан ўтиб келаётган удум бўлганлиги учун ҳеч ким ҳафа бўлмасди.

    ✔ 88    🕔 14:50, 19.05.2021
  • Тилим қурсин...

    Тилим қурсин...

    Ҳар на келса бошингга тилингдан келур, деган гап тўғри экан. Баъзи-баъзида ўйламай гапиришим, кўпинча бошимга бало бўлиб келган.

    ✔ 799    🕔 18:11, 09.04.2021
  • КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

    КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

    Газетада жиддий хато кетди. Бош муҳаррир вазифасидан олиниб, ўрнига бошқа одам тайинланадиган бўлди. Аввалги раҳбарнинг «ўнг қўли» бўлиб юрган, янгисини орқаваротдан ўта қаттиққўл ва талабчан деб эшитган хўппа семиз, тепакал мухбирнинг пайтавасига қурт тушди. – Энди мен нима қиламан? – деди у уч-тўрт ҳамкасбига қарата ошкора хавотир билан. – Ишдан ҳайдаламанми?..

    ✔ 906    🕔 13:11, 24.03.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар