Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«БОЛАЛИГИМ» – КАТТА ИЖОДНИНГ КАЛИТИ

Ҳар бир одамнинг хурсанд бўлганида ёки хафа бўлиб сиқилганида яхши кўриб, мутолаа қиладиган бир асари, ҳикояти, ибратли ривоятлари бўлади. Юқори савияда ёзилган, киши қалбидаги орзу-истаклари сари ўз ғоялари ортидан етаклайдиган асарлар ҳамма замону маконда севиб ўқилади.

Ана шундай асарлар ёзиб, ўз халқини дунёга танитган, жаҳон адабиётига асарлари билан беқиёс ҳисса қўшган қардош қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг ёзган ҳар бир асари мен учун қадрли ва севимлидир. 
Йиллар мобайнида ушбу улуғ ёзувчининг ижод намуналаридан миллионлаб инсонлар баҳраманд бўлиб келмоқда. Чингиз Айтматов қаламига мансуб «Болалигим» қиссаси мен ёқтириб, такрор-такрор ўқийдиган асаримдир.
Ушбу қисса келажакда ёзиладиган бир қанча асарларнинг туб маъносини англашда ва ҳис этишда бир очқич, муаллиф ижодининг калити ҳисобланади. Қиссада адиб қирғиз халқининг ўзига хос урф-одатлари, удумлари, яшаш тарзи, инсонлари ва уларнинг табиат билан узвий боғланишларини маҳорат билан акс эттирган. Фожиали болалик даври, отасининг қатағон қилиниши, очарчилик, уруш даврларидаги йўқчилик каби ҳолатларнинг барчасини ўз бошидан ўтказиб қаламга олгани сабабли асар анча жонли ва таъсирли чиққан. Шунча қийинчиликларга қарамасдан муаллиф болалигининг тотли кунларини овулда, катта энаси ва қавм-қариндошларининг меҳр-муҳаббатига йўғрилган ҳолда  ўтказади. Катта энасининг хат-саводи бўлмаса-да, туғма ақл-зако соҳиби бўлгани, халқ достонлари, термалар, ўланлар, ривояту эртакларни узун кечаларда айтиб бериши балки бўлғуси адибнинг қалбида адабиётга нисбатан меҳр уйғотгандир.
Асарнинг мени энг кўп ҳаяжонга солган жойи овулдагилар қўй-йилқиларни хашак мўл жойга кўчириши билан боғлиқ воқеадир. Довондан ошиб ўтиш олдидан каттаю кичик, ёшу қари гулхан атрофига тўпланиб, термалар айтиш­ларию дуолар ўқишларидир. Яратганга шукрона келтириб, бола-чақамиз, мол-ҳолимиз билан тўрт кўз тугаллигини, бағри бутунлигини сўрашлари, эзгу тилаклар қилишлари бўлган. Балки қирғиз халқи ва биз ўзбек халқининг урф-одатларимиз, қиладиган дуоларимиз бир-бирига ўхшаб кетгани учун ҳам бу бизга қаттиқроқ таъсир қилар. Лекин асарнинг тагмаъноларида яна бир довондан ошишга чоғланган инсон қисмати, руҳияти ҳам чиройли очиб берилган. Довон ошиш рамзий маънога ҳам эга. Турмушнинг, ҳаётнинг бир палласидан бошқа бир маромига ўтиш олдидан бир нафас ўзни сарҳисоб қилишга менгзайди. Ортда қолган ишларга бир қур назар солиш, ўзни тафтиш этиш, олдиндаги мавҳум ҳаётни кўз олдига келтириш, орадаги яхши-ёмон ишлар учун бир-бировдан, Яратгандан узр тилаш... Бу тасвир асарнинг энг авж нуқтаси бўлса, ажаб эмас...
Муаллиф ҳаётидаги, характеридаги, қисматидаги кўплаб нуқталар, асарларидаги айрим қарашлар ана шу болаликда ва ўсмирликда олган таълим-тарбиясига туташади. Қиссани такрор-такрор ўқир эканман, муаллифнинг оғир шароитда яшаб хат ташувчи, солиқчи бўлиб ишлагани, ҳар куни турли фожиаларни ўз кўзи билан кўришга, қора хат келганларнинг бахтиқаролиги изтиробини бирга тортишга мажбур бўлгани мени ҳам ларзага солади. Ёзувчилик сабаб укаси иккаласи пойабзалини авайлаб, совуқда сойни ялангоёқ кечиб ўтиши ўша машъум йиллар заҳмини хаёлда гавдалантиради. Назаримда, муаллифнинг ана шундай азобларни бошдан кечириб, улардан омон қолиб, улкан ёзувчи бўлиб етишиши ҳар бир ўқувчи учун энг аҳамиятли жиҳат бўла олади.
Насиба ИСКАНОВА




Ўхшаш мақолалар

«БОЛАЛИГИМ» – КАТТА ИЖОДНИНГ КАЛИТИ

«БОЛАЛИГИМ» – КАТТА ИЖОДНИНГ КАЛИТИ

🕔19:30, 02.07.2021 ✔49

Ҳар бир одамнинг хурсанд бўлганида ёки хафа бўлиб сиқилганида яхши кўриб, мутолаа қиладиган бир асари, ҳикояти, ибратли ривоятлари бўлади. Юқори савияда ёзилган, киши қалбидаги орзу-истаклари сари ўз ғоялари ортидан етаклайдиган асарлар ҳамма замону маконда севиб ўқилади.

Батафсил
ЙИГИРМА ЁШЛИ «МЎЙСАФИД»НИНГ ДИЛ ДАФТАРИ

ЙИГИРМА ЁШЛИ «МЎЙСАФИД»НИНГ ДИЛ ДАФТАРИ

🕔16:43, 03.06.2021 ✔103

«Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ» асарини ўқиб...

Батафсил
ТЎРТ ЮЗ ТУЯГА ОРТИЛГАН КУТУБХОНА

ТЎРТ ЮЗ ТУЯГА ОРТИЛГАН КУТУБХОНА

🕔16:09, 21.05.2021 ✔133

Яқинда қўлимга бир китоб тушиб қолди. Уни ўқиб чиқиб, тафаккуримдаги мезонлар анча ўзгаргандай бўлди. Тарихда, хусусан, ислом тамаддунида аждодларимиз нақадар катта ва салмоқли ўрин эгаллаганига гувоҳ бўлдим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «БОЛАЛИГИМ» – КАТТА ИЖОДНИНГ КАЛИТИ

    «БОЛАЛИГИМ» – КАТТА ИЖОДНИНГ КАЛИТИ

    Ҳар бир одамнинг хурсанд бўлганида ёки хафа бўлиб сиқилганида яхши кўриб, мутолаа қиладиган бир асари, ҳикояти, ибратли ривоятлари бўлади. Юқори савияда ёзилган, киши қалбидаги орзу-истаклари сари ўз ғоялари ортидан етаклайдиган асарлар ҳамма замону маконда севиб ўқилади.

    ✔ 49    🕔 19:30, 02.07.2021
  • ЙИГИРМА ЁШЛИ «МЎЙСАФИД»НИНГ ДИЛ ДАФТАРИ

    ЙИГИРМА ЁШЛИ «МЎЙСАФИД»НИНГ ДИЛ ДАФТАРИ

    «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ» асарини ўқиб...

    ✔ 103    🕔 16:43, 03.06.2021
  • ТЎРТ ЮЗ ТУЯГА ОРТИЛГАН КУТУБХОНА

    ТЎРТ ЮЗ ТУЯГА ОРТИЛГАН КУТУБХОНА

    Яқинда қўлимга бир китоб тушиб қолди. Уни ўқиб чиқиб, тафаккуримдаги мезонлар анча ўзгаргандай бўлди. Тарихда, хусусан, ислом тамаддунида аждодларимиз нақадар катта ва салмоқли ўрин эгаллаганига гувоҳ бўлдим.

    ✔ 133    🕔 16:09, 21.05.2021
  • МУТОЛААНИНГ 10 ФОЙДАСИ

    МУТОЛААНИНГ 10 ФОЙДАСИ

    Олимлар ақл ва фикр тиниқлигини бир умр сақлаб қолишнинг йўлини аллақачон кашф қилиб бўлган – бунинг учун мияни муттасил равишда ривожлантириш, яъни ҳамиша «машқ қилдириб бориш» керак.

    ✔ 611    🕔 14:43, 17.04.2021
  • Энди ҳар йили «КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ» бўлади

    Энди ҳар йили «КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ» бўлади

    Ҳукумат қарори билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди

    ✔ 683    🕔 17:34, 12.04.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар