Давр нафаси      Бош саҳифа

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИНИ БИРЛАШТИРГАН ФОРУМ

30 июнь – Ёшлар куни. Янги Ўзбекис­тонда келажагимиз бунёдкорлари бўлмиш ёш авлодни қўллаб-қувватлаш мақсадида эълон қилинган байрам.

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИНИ БИРЛАШТИРГАН ФОРУМ

Бундан роппа-роса тўрт йил муқаддам 30 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар ҳаракати қурултойида қатнашиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун – 30 июнь санасини мамлакатимизда Ёшлар куни, деб ­эълон қилишни таклиф этган эди. Шундан буён ушбу сана юртимизда катта байрам сифатида нишонлаб келинмоқда.
Ёшлар куни муносабати билан жорий йилда Тошкент Ботаника боғида «Учинчи Ренессанс бунёдкорлари» шиори остида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми ташкил этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумига ташриф буюрди, дея хабар берди ЎзА.
Форум ўтаётган Ботаника боғи байрамона безатилган. Ёшларнинг илм-фан, технологиялар, адабиёт, санъат каби соҳаларда эришаётган натижаларини акс эттирувчи кўргазма ва намойишлар ташкил қилинган.

Давлатимиз раҳбари ушбу кўргазмалар бўйлаб юриб, ёшларнинг ихтиролари, маҳорати, бадиий чиқиш­ларини кўздан кечирди. Улар билан суҳбатлашиб, ўқиш ва изланишларига муваффақиятлар тилади.
Президент байрам тадбири майдонига келиб, барча йигит-қизларни 30 июнь – Ёшлар куни билан табриклади.
Мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбияси, ҳуқуқ ва манфаатларига устувор аҳамият қаратилмоқда. Бу борада алоҳида давлат ташкилоти – Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилган. Бундан ташқари, Ёшлар иттифоқи, унинг ҳузурида ўттиздан ортиқ нодав­лат ташкилотлар фаолият юритмоқда. Барча шаҳар ва туманларда «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури, турли соҳаларни қамраб олган «Беш ташаббус» амалга оширилмоқда.
Жорий йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилингани ҳам ёшларга эътиборнинг ёрқин ифодаси.
Президентимизнинг ёшларга оид сиёсатида иккита энг муҳим йўналиш бор: биринчиси – уларга замонавий билим бериш, иккинчиси – ёшлар бандлигини таъминлаш. Кейинги йиллардаги ислоҳотлар, ташаббус ва янги тизимлар замирида ана шу мақсад мужассам.
Хусусан, ёшларнинг билим ва иқтидорини ривожлантириш мақсадида янгича шакл ва мазмундаги Президент мактаблари, ижод ва ихтисослашган мактаблар тизими яратилди. Умуман, барча мактабларга эътибор, ўқитувчиларга рағбат ва ҳурмат ошди. Ёш авлодда билимга интилиш кучайди.
Ўтган бир йилда билимли ва зукко ёшларимиз халқаро фан олимпиадаларида 4 та олтин, 18 та кумуш ва 29 та бронза медалларини қўлга киритишди. Жорий йилда Президент мактабларини тамомлаган 96 нафар ўқувчиларнинг барчаси муддатидан аввал нуфузли хорижий олийгоҳларга грант асосида ўқишга кирди.
Ўсиб келаётган билимга чанқоқ ёшларнинг талабига мос равишда олий таълим муассасалари сони 127 тага етказилди, 26 та хорижий университетларнинг филиаллари очилди. Охирги 5 йилда олий таълимга қабул квотаси 3 баробар оширилиб, жорий йилда 182 мингтага етказилди. Бу – умумий қамров 28 фоиз бўлади, деганидир. 4 йил илгари бу кўрсаткич атиги 9 фоиз эди.
Давлат грантлари 21 мингтадан 47 мингтага кўпайтирилгани, эҳтиёжманд оилаларга мансуб 2 минг нафар қизларга олий ўқув юртларига кириш учун алоҳида грантлар ажратилгани минглаб оилаларга қувонч олиб кирди.
Бу йил яна бир олий таълим маскани – «Янги Ўзбекистон» университети ташкил этилди. Янги ўқув йилида унга 300 нафар ёшлар қабул қилинади.
Бандлик масаласини олсак ҳам, ёшларга эътибор ва ғамхўрлик асосий ўринга кўтарилганини кўриш мумкин. Сўнгги 4 йилда 30 ёшгача бўлган тадбиркорлар сони 5 баробар кўпайиб, улар 500 мингдан ошгани бунинг яққол далилидир.
Амалий ишлар натижасида ўтган 8 ой мобайнида «ёшлар дафтари»га кирган 430 минг нафар йигит-қизнинг муаммоларини ҳал этиш учун 300 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Жумладан, «темир дафтар»даги оилалар фарзандлари бўлган 2 мингдан зиёд талабаларнинг контракт пули тўлаб берилди.
Бу йилдан бошлаб, иш берувчиларга уларнинг 25 ёшдан ошмаган ишчи-ходимлари учун ҳисобланган ижтимоий солиқ суммасини бюджетдан тўлиқ қайтариб бериш тартиби жорий қилинди. Шунингдек, касб-ҳунар мактаби ва техникумлар ўқувчиларига корхоналарда амалиёт ўтаган даври учун 6 ой давомида 500 минг сўмдан субсидия бериш жорий этилгани ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун катта рағбат бўлди.
Бу йил 92 мингдан зиёд ўғил-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 2 триллион 300 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Ҳудудларда ташкил этилган 186 та Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги 3 мингта лойиҳа доирасида 50 мингта янги иш ўрни яратилди.

«Яшил ташаббус»нинг инновацион йўлаги
Форум ўтказилаётган ҳудудга кирар эканмиз IT-Park махсус бурчаги, Халқ таълими вазирлиги бурчаги, «Билимдонлар беллашуви мнемоника» йўлаги, «Билимларни баҳолаш ҳудуди» қаторида Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекис­тон Респуб­ликаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган «Яшил ташаббус» йўлаги аксарият ёшларнинг алоҳида эътиборини тортаётганига гувоҳ бўлдик.
«Яшил ташаббус» лойиҳаси доирасида энг сўнгги технологиялар ўрин олган кўргазма ёшларнинг алоҳида қизиқишига сазовор бўлди. 
йўлак бошланишида «Flowers Garden» (гулар боғи) кичик кўргазмаси жой олган бўлиб, бу ерда ўзига хос, ноёб хонаки ўсим­ликлар билан танишиш имконияти яратилди.

Дронлар ёрдамида эконазорат
Кўргазмага қў­йилган кичик «темирқанот» табиатни асрашда катта ишларни амалга оширар экан. Бу ҳақда Экология қўмитасининг ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Азамат Отабeков батафсил маълумот берди.
– Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишда инсон назорат қила олмайдиган экстримал, тоғли ҳудуд ва ўрмонларни мониторинг қилишда дронларнинг хизмати катта, – дейди Азамат Отабeков. – Бир неча минг километр юқори тоғли ҳудудларда дарахтлар ва ҳайвонлар популяцияси қай даражадалигини аниқлаш, дарахтлар сони ҳамда ёшини ҳисоблашда дронлардан фойдаланамиз. Аввалига DJI Phantom 4PRO дрони тажриба сифатида тат­биқ қилинди. Дрон максимал даражада ўз кўрсаткичларини берган бўлса-да, бу етарли эмасди. Шундан сўнг, Россия федерациясидан ЭР54 учувчисиз аппарати (конвертоплан) олиб келинди. Аппарат 300 км. радиусни кузатиш имконига эга бўлиб, 5000 метр баландликкача кўтарила олади. Ундан олинган тасвирларни ўрнатилган махсус программа ёрдамида 3D моделини чиқариш мумкин. Бу автоматик равишда ишлайди ва ҳудудда мавжуд дарахтларнинг ёши, диаметри, қандай турга мансуб­лиги, дарахтнинг кесилган ёки кесилмаганини аниқлаб беради.
Учувчисиз қурилманинг ёнилғиси 3-4 соатлик парвоз учун бемалол етади. Бу муддатда керакли ҳудуддаги камчиликлар, яхши ва ёмон томонга ўзгариш­лар, чўллашаётган ҳудудларни белгилаб олиш мумкин. Аэрофотосёмка қилинган маълумотлар серверга келиб тушади ва шу ерда сақланади. Бу эса йиллик маълумотларни олиш ҳамда солиштиришда ишни осонлаштиради.
Қурилмани Оролбўйи ҳудудларида ишлатиш орқали эса чанг қаерда кўп кўтарилаётганини аниқлаб, ўша жойга саксовуллар экиш ва экологик ҳолатни яхшилашга эришиш мумкин. 

Сувни тежашнинг инновацион усули
Қишлоқ хўжалигидаги аксарият инновацион технологиялар муаллифлари ёшлар ҳисобланади. Очиғи, ясалган махсус макетлар кўргазмаси орқали қишлоқ хўжалигида қандай қилиб яхши натижага эришиш мумкинлиги ҳақида ажойиб тасаввурга эга бўлдик.
Томчилатиб суғориш лойиҳаси кичик сув ҳавзаси (бассейн) ёрдамида амалга оширилиши жуда қизиқ. Айниқса, насос ёрдамида сувни тортиб, қачон ва қай тартибда суғоришни электрон назорат қилиш қишлоқ хўжалигида инсон омилини камайтириш ва ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради. Дейлик, карам бошқа экинларга қараганда кўпроқ суғоришни талаб қилади. Унга алоҳида йўналишда сув тортиб, ҳар бир қаторга ва ўсимлик илдизига сув олиб келинади. Карамга қанча сув қуйиш эса тизим орқали  бошқарилади. 
Муҳими, томчилатиб суғориш орқали 60-70 фоиз сувни тежаш мумкин.
Мазкур технология аллақачон амалиётда синаб кўрилмоқда. Ирригация тизимлари бўйича уч ҳудудда ана шундай технология орқали экинлар экилмоқда. Пуркаб суғориш ва ер остидан суғориш усуллари ҳам йўлга қўйилган бўлиб, натижалар ҳосил йиғим-терими вақтида маълум бўлади.

Ҳайдовчисиз «смарт трактор»
Шу қатори яна бир қанча янги лойиҳалар билан танишдик. Жумладан, томчилатиб суғоришда ўсимликни суғориш вақти келганини аниқлашда «смарт риф» лойиҳаси намликни ўлчаб беради. Бунинг учун ҳар бир километрга биттадан датчиг ўрнатилади. Датчиг намлик етарли бўлганида насосга ўчиш, суғориш зарур ҳолатда эса ёниш ҳақида сигнал юборади. Шу тариқа насос автоматик равишда ўчиб-ёнади.
«Смарт трактор» ихтирочисини ҳам ёшлар қуршовида учратдик.
– Мазкур трактор буғдой ва бошқа уруғликни экишда уруғни тежашга ёрдам беради, – дейди Ирригация институтининг «гидролидер» номли ёш ва иқтидорли талабалар жамоаси вакили Бобуржон НАРЗУЛЛАЕВ. – Гап шундаки, ундаги ақлли қоп­қоқ трактор белгиланган майдон охирига етиб, қайрила бошлаганида автоматик равишда ёпилади. Ҳаракатдаги ўзгаришни сезиш орқали кераксиз жойга уруғ сочишдан сақланади. «Смарт трактор»ни бошқаришда ҳайдовчи шарт эмас. У автоматик равишда бошқарилади ва инсон омилини камайтиради.
Албатта, ушбу трактор ҳали амалиётга татбиқ этилгани йўқ. Эҳтимол, ихтиро яқин йилларда қишлоқ хўжалигига кириб борса уруғ ҳам, унга сарфланадиган маблағ ҳам анча тежалиши аниқ.

Кичик метиостанция
«Яшил ташаббус» йўлагида ана шундай кўплаб қизиқарли ихтиролар, ғоялар гувоҳи бўлдик. Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти томонидан кўргазмага қўйилган турли навдаги мевалар, «Бизнинг миллий биохавфсизлигимиз» бурчаги кабиларни томоша қилиб таассуротларимиз янада ортди. Айниқса, Гидрометрология маркази ташкил қилган кичик метиостанция лойиҳаси бу соҳада қилинаётган ишлар самарасини кўрсатиб берди.
– Кичик метиостанция кўчадаги камералар ёнига ўрнатилади ва шамол йўналиши ҳамда тезлигини ўлчаб беради, – дейди Иқтисодиёт тармоқларини гид­рометриологик таъминот бўлими бошлиғи Ҳасанбек 
Акбаров. – Шунинг­дек, ҳаво ҳарорати, нисбий намлиги ва атмосфера босими бўйича маълумотлар кузатиб борилади. Маълумотлар «Метиомониторинг платформаси»га узатилади. Ҳозирда республикамиз бўйича 50 та автоматлаштирилган метиостанция мавжуд бўлиб, барчасида олти параметр бўйича кузатишлар олиб борилмоқда. Булар: ҳаво ҳарорати, ҳаво намлиги, шамол йўналиши, шамол тезлиги, ёғингарчилик миқдори ва атмосфера босими. Бу ердан айни вақтдаги ва 10 дақиқа  ичидаги маълумотлар берилади ва уларнинг таҳлили олиб борилади. Таҳлиллар натижасига қараб об-ҳаво маълумотини олдиндан айтиш (прогнозлаш) мумкин бўлади.
Очиғи, илгари бериладиган об-ҳаво маълумотига мутлақо ишонмасдим. Аммо жараён махсус платформада қандай назорат қилинишини кузатиб, бу шубҳам бутунлай тарқади.

«Яшил ташаббус» – энг гавжуми бўлди
Ёшлар ва талабалар форуми доирасида ўтказилаётган «Яшил ташаббус» лойиҳасидаги викториналар айниқса қизиқарли кечди. «Яшил ташаб­бус» йўлаги энг гавжум йўлак бўлгани ҳам ёшларнинг табиат ва атроф муҳитга катта қизиқишидан дарак беради.
– Ота-боболаримиз ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир, деб бежиз айтмаган. Бугун мактабда ва институтда олган билимларимни айни шу викторина орқали синовдан ўтказяпман, – дейди хатирчилик ёш тадбиркор ­Фаррух Мустафоев. – Экология соҳасига азалдан қизиққаним сабаб, бу соҳага оид саволларни топишда қийналганим йўқ.
– Викторинада менга қор қоплони лойиҳаси бўйича савол тушди, – дейди Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети талабаси Обиджон Қобилов. – Гарчи бу саволга жавоб тополмаган бўлсам-да, қор қоплони лойиҳаси бўйича кўп маълумотга эга бўлдим. Шуни билдимки, 2017-2022 йилларда Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-­Олой тоғларининг Ўзбекистон ҳудудидаги қисмида қор қоплони ландшафтларини сақлаш бўйича лойиҳа ишга туширилган бўлиб, ло­йиҳага би­ноан, тоғларда қор қоплонининг яшаш жойларини табиий ҳолатда сақлаш бўйича чоралар кўрилаётган экан.
Ана шундай қизиқарли суҳбатлар, ажо­йиб кўргазмаларни томоша қилиб форумга келганимга афсуслан­мадим. Аксинча, билмаган, билишни истаган саволларимга жавоб топдим. Табиат қўйнида сайр қилиб, атроф муҳит гўзаллигидан баҳра олдим.
Ёшлар форуми доирасида ўтказилган «Яшил ташаббус» акциясида ғолиб бўлган бир гуруҳ талаба-ёшларга Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Н.Обломуродов партиянинг эсдалик совғаларини топширди.
Ноилахон АҲАДОВА,
журналист




Ўхшаш мақолалар

Cайлов демократик  тамойиллар  асосида ўтади

Cайлов демократик тамойиллар асосида ўтади

🕔16:56, 30.07.2021 ✔3

Жорий йил мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 23 июлдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш куни 2021 йил 24 октябрь, сайлов кампанияси бошланиш санаси 23 июль деб белгиланди.

Батафсил
Глобал экологик муаммолар Жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ҳал этилиши лозим

Глобал экологик муаммолар Жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ҳал этилиши лозим

🕔16:54, 30.07.2021 ✔3

Президентимиз ташаббусига кўра Тошкентда ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги конференция минтақаларимизнинг иқтисодий, маданий ҳамкорлик даражасини янада ошириш учун ўта муҳим эканлиги шубҳасиз.

Батафсил
Динлараро  ҳамжиҳатлик янги қонундан кўзланган  асосий мақсад

Динлараро ҳамжиҳатлик янги қонундан кўзланган асосий мақсад

🕔16:33, 16.07.2021 ✔35

Президент томонидан 2021 йил 5 июлда имзоланган янги таҳрирдаги «Виж­дон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида, виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари, диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари, имтиёзлари ва мажбуриятлари доираси аниқ белгилаб берилган муҳим ҳужжат бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Cайлов демократик  тамойиллар  асосида ўтади

    Cайлов демократик тамойиллар асосида ўтади

    Жорий йил мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 23 июлдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш куни 2021 йил 24 октябрь, сайлов кампанияси бошланиш санаси 23 июль деб белгиланди.

    ✔ 3    🕔 16:56, 30.07.2021
  • Глобал экологик муаммолар Жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ҳал этилиши лозим

    Глобал экологик муаммолар Жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ҳал этилиши лозим

    Президентимиз ташаббусига кўра Тошкентда ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги конференция минтақаларимизнинг иқтисодий, маданий ҳамкорлик даражасини янада ошириш учун ўта муҳим эканлиги шубҳасиз.

    ✔ 3    🕔 16:54, 30.07.2021
  • Динлараро  ҳамжиҳатлик янги қонундан кўзланган  асосий мақсад

    Динлараро ҳамжиҳатлик янги қонундан кўзланган асосий мақсад

    Президент томонидан 2021 йил 5 июлда имзоланган янги таҳрирдаги «Виж­дон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида, виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари, диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари, имтиёзлари ва мажбуриятлари доираси аниқ белгилаб берилган муҳим ҳужжат бўлди.

    ✔ 35    🕔 16:33, 16.07.2021
  • Сайлов – доимий  ҳаракатдаги жараён  Президент сайловининг конституциявий-  ҳуқуқий асослари муҳокама этилди

    Сайлов – доимий ҳаракатдаги жараён Президент сайловининг конституциявий- ҳуқуқий асослари муҳокама этилди

    Сўнгги йилларда демократик, ташқи дунё учун очиқ ва рақобатбардош янги Ўзбекистонни бунёд этиш доирасида фуқароларнинг вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар халқаро миқёсдаги кузатувчилар диққат эътиборида турибди.

    ✔ 51    🕔 16:39, 08.07.2021
  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига  ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ  юборилди

    Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ юборилди

    Кейинги йилларда мамлакатимизда ўрмон хўжалигини ривож­лантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилингани соҳани тубдан ислоҳ қилишда муҳим роль ўйнамоқда.

    ✔ 46    🕔 16:38, 08.07.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар