Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

ПАНЖАРА ОРТИГА ЙЎЛ

Толиб (исмлар ўзгартирилган) асли фарғоналик. Маълумоти ўрта. Ҳали оила қурмаган, ҳеч жойда ишламайди.

ПАНЖАРА ОРТИГА ЙЎЛ

Тўғрироғи ҳалол меҳнатга ҳуши йўқ, осон йўл билан пул топишга, енгил елпи ҳаёт тарзига одатланган. Афсуски, бу йўл саодатли манзилга элтмайди. Толиб муқаддам судланиб, 3 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум бўлди. Икки йил ўтгач, ўталмай қолган 1 йил 5 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Бироқ, Толиб хатосидан сабоқ олмади. Ўзининг, ҳаётининг қадрини ўз вақтида англаб етмади.

Руслан унинг шериги, ҳалол меҳнатга бўйни ёр бермайдиганлардан.

2020 йили 27 декабр куни эди. Толиб Урганч шаҳридаги Тошкент шаҳрига кетадиган таксилар турадиган жойга келди. Шу ерда турган Суннат исмли ҳайдовчи билан суҳбатлашганди. Толиб:

- Тошкентдаги уйимгача олиб бориб қўйинг. Йўл кира ҳақини уйдан бераман. Ишонмасангиз мана, - деб туғилганлик гувоҳномасини берди. Йўл-йўлакай овқатланиш пулини ҳам ўзим тўлайман деб катта гапирди.  

Суннат рози бўлиб:

- Мен бошқа йўловчи топгунимча сиз машинада ўтириб туринг, - деди.

Толиб соат 20:00 ларгача машинада ўтирди. Кейин бирин-кетин йўловчилар келиб, машина тўлди. Суннат юк кўтаришга ёрдам бериб юборинг, деб Толибни чақирди. Иккови бошқа машинадан бир қопни Суннатнинг машинасини юкхонасига жойлади. Энди кетмоқчи бўлиб туришганди, бир киши келиб иккита қора рангли целофан пакетга ўралган пулларни ҳайдовчига берди. Суннат пулларни олиб ўзи ўтирган ўриндиқ остига қўйди. Йўл-йўлакай Суннат уч марта машинасига газ ёқилғиси тўлдириб олди. Каттақўрғон тумани ҳудудига келиб, навбатдаги газ қуйиш шахобчасига келганда, Суннат йўловчилардан тушиб туришларини сўради. Кейин ёқилғи тўлдириб, машинани шу ердаги бир ошхонани олдига тўхтатди. Суннат машина юкхонасидан курткасини олиб кийди. Шу пайт Толиб юкхонадаги қопда пул турганини кўриб кўзи ўйнаб кетди. Суннат:

-Юринг, овқатланиб чиқамиз, - деб ошхонага бошлади.

- Йўқ, мени қорним тўқ. Сизлар кириб чиққунча мен машинада ухлайман, - деди у.

Ҳамма овқатланиш учун ошхонага кириб кетди. Пулларни кўриб ҳаловатини йўқотган Толиб, бежизга машинада қолишини айтмаганди. Содда ҳайдовчи калитни ҳам машинада қолдириб кетган. Толиб боядан бери хаёлида пишитиб келаётган шум ниятини амалга оширишга киришди. Машинани олиб қочади. Ичидаги мўмай пулларга эга чиқади. Қулай фурсатни кутиб турган йигит шартта ҳайдовчининг ўрнига ўтириб, машинани бошқариб кетди. Тошкент-Бухоро йўлининг Тошкент йўналишида келаверди. Юқори тезликда келаётган Толиб, Самарқанд шаҳрига келганда сирпанчиқ йўлда машинани йўл четидаги бетон тўсиққа уриб олди. Кейин Жомбой туманидаги “МАН” заводи олдигача миниб борди. Машинани тўхтатиб, ҳайдовчи ўриндиғи тагидаги пулларни олди. Йўловчи аёлнинг сумкасини бўшатди. Ҳайдовчига берган ҳужжатларини олиб чўнтагига солди. Кейин юкхонадаги пулларни ҳам олди. Кейин ЙҲХБ постига борди. Шу ердаги ошхонага кириб овқатланди. Бироздан сўнг автобусга чиқиб, Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳарчасига етмасдан тушиб қолди. Кейин шу ердан Тошкент шаҳригача 100.000 сўм эвазига бир такси гаплашди. Йўлда бозорга тўхтаб, ўзига кийим-кечак ва спорт сумкаси сотиб олди. Йўлда пулларни сумкага жойлади. Пулларни кўрган ҳайдовчи қаердан олганини сўради. Толиб уни алдаб, ҳеч қачон бўлмаган бизнеси ҳақида ёлғонлар тўқиб ташлади. У шаҳарга етиб келгандан сўнг отасиникига кириб чиқмоқчи бўлди. Бунча пул билан киришга отасидан қўрқиб, пулларни маҳалладаги бир дарахтнинг ичига яшириб, кейин уйга кирди.

Кун кеч бўлгач, пулларни олиб таниши Русланникига борди. Ўғирланган пулларни уйига қўйиб туришини сўради. Руслан қаршилик қилмади, қўли эгри танишини қўллаб юборди. “Пулларни эгаси излаб келмайдими, ишқилиб?” деб сўради. “Ҳа ишни тоза қилганман, ҳеч ким сўраб келмайди” деди ўғри. Иккови бир сумкадаги пулларни санаб, 33.000.000 сўмни Русланга берди. Кейинги сумкадагиларни санамасдан олиб, яна бир танишининг уйига борди. Шу ерда қолиб,  28 декабрь куни машина сотиб олишни режа қилди. Тошкент шаҳрида ВАЗ 2106 русумли автомашина сотиш учун чиқариб қўйилганлигини кўрди, шу машинани ўзаро савдолашиб, 19.000.000 сўмга сотиб олди. Ўзининг паспорти бўлмагани учун танишини номига расмийлаштирди. Машинасига шина, чехол ва яна бошқа керакли нарсалар ўрнатди.

31 декабрь куни таниши билан машинада кетаётганда “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашиб кетди. Толибнинг яқиндагина олган машинаси ЙҲХБ ҳодимлари томонидан жарима майдончасига қўйилди. Шу куни Толибга ўртоқлари қўнғироқ қилиб, байрам қилишни таклиф қилди. Бироқ, Толибга байрам татимади. У ўртоқлари билан кўришган пайти ИИБ ходимлари томонидан ушланди.

Шундан сўнг Толиб Хоразмдан ўғирлаб келган пулларни ва жиноятни қасддан яширган Руслан ҳам қўлга олинди.

Толиб судда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдириб, қонуний енгиллик сўради.

Судда Суннатнинг кўрсатмаси: “Ўзимга тегишли “Кобалт” русумли машинамда Урганч-Тошкент йўналишида таксичилик қиламан. Ўша куни Урганч шаҳрида турганимда бир йигит келиб, ёнида пули йўқлигини, Тошкент шаҳригача олиб боришни, шаҳарга борганидан кейин пулни уйидан олиб беришини айтиб, ўзининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини берди. Унинг таклифига рози бўлиб, машинага ўтқаздим. Шу куни 22 нафар одамдан жўнатмалар олгандим. Охирги марта бир танишимдан Самарқанд шаҳригача олиб бориб бериш учун полиэтелиен қопда 123.000.000 сўм пулларни олгандим. Каттақўрғон тумани ҳудудидаги бир ёқилғи қуйиш шахобчасига келиб, шу ердаги ошхонада овқатланиш учун ошхонага кириб кетдик. Нотаниш йигит машинада ўтиришини айтганди. Овқатланиб чиқсам машинам йўқ экан, кейин атрофни изладик. Шундан сўнг ошхонадаги кузатув камерасини кўрдик. Шу ердаги бир “Нексия” машинасида ортидан изладик, лекин тополмадик. Урганч шаҳридан мендан кейин йўлга чиққан танишимга ҳолатни айтиб, машинамни кўрса хабар беришини айтдим. Биз яна Каттақўрғонга қайтиб, ИИБга мурожаат қилдик. Ходимлар тушликка яқин машинамни Жомбой туманидан, шикастланган ҳолда топишди.

Машинам кўздан кечирилганда, етказиб бераман деб олган жўнатмалардан Самарқанд шаҳрига олиб бориб беришим керак бўлган 123.000.000 сўм, ўриндиғим остида қора пакетдаги 36.000 АҚШ доллари, йўловчи аёлнинг сумкасидаги 5.000.000 сўм пуллар йўқ экан. ИИБ ходимларидан ўғирланган пулларни ундириб олишда амалий ёрдам беришини сўрайман.”

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 36.000 АҚШ доллар жўнатманинг бир қисми, яъни 23.913 АҚШ доллари топилди. Жабрланувчи қолган 12.304 АҚШ доллар пулларини топишга амалий ёрдам сўраб кўрсатма берган.

Суд ҳукми билан Толиб аввал тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўшиш йўли билан 12 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Руслан тайинланган жазоларни қисман қўшиб, узил-кесил ўташи учун 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Судланувчилардан Суннат фойдасига 18.663.865 сўм ундириладиган бўлди. Шунингдек, солидар тартибда жабрланувчига 123.000.000 сўм ҳам ундирилади.

Иш бўйича ашёвий далил тариқасида олиниб, жарима майдончасида сақланаётган “ВАЗ 2103” русумли автомашина 123.000.000 сўм моддий зарарни қоплаш учун қаратилди.

 

Фаррух САЛОМОВ,

жиноят ишлари  бўйича Каттақўрғон туман суди судьяси.




Ўхшаш мақолалар

ПАНЖАРА ОРТИГА ЙЎЛ

ПАНЖАРА ОРТИГА ЙЎЛ

🕔09:14, 07.07.2021 ✔110

Толиб (исмлар ўзгартирилган) асли фарғоналик. Маълумоти ўрта. Ҳали оила қурмаган, ҳеч жойда ишламайди.

Батафсил
Сайёқ юрган ФИРИБГАР

Сайёқ юрган ФИРИБГАР

🕔16:06, 21.05.2021 ✔228

Ёхуд бузоқнинг югургани сомонхонагача...

Батафсил
Мулк дахлсизлигининг ноёб рамзи

Мулк дахлсизлигининг ноёб рамзи

🕔10:27, 16.03.2019 ✔9795

Қирол  буздира олмаган шамол тегирмони икки асрдан кўпроқ вақт зарар кўрмаган. Зеро, фуқаролар учун қиролдан ҳам қудратлироқ нарсалар бор эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ПАНЖАРА ОРТИГА ЙЎЛ

    ПАНЖАРА ОРТИГА ЙЎЛ

    Толиб (исмлар ўзгартирилган) асли фарғоналик. Маълумоти ўрта. Ҳали оила қурмаган, ҳеч жойда ишламайди.

    ✔ 110    🕔 09:14, 07.07.2021
  • Сайёқ юрган ФИРИБГАР

    Сайёқ юрган ФИРИБГАР

    Ёхуд бузоқнинг югургани сомонхонагача...

    ✔ 228    🕔 16:06, 21.05.2021
  • Мулк дахлсизлигининг ноёб рамзи

    Мулк дахлсизлигининг ноёб рамзи

    Қирол  буздира олмаган шамол тегирмони икки асрдан кўпроқ вақт зарар кўрмаган. Зеро, фуқаролар учун қиролдан ҳам қудратлироқ нарсалар бор эди.

    ✔ 9795    🕔 10:27, 16.03.2019
  • Ғафлат уйқусидаги аёллар

    Ғафлат уйқусидаги аёллар

    Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судига навбатдаги жиноят иши келди. Уни диққат билан ўқиб чиқдик. Ачинарлиси, бу жиноятни аёл содир этган...

    ✔ 9725    🕔 10:25, 16.03.2019
  • Пора канда қилмаса, пароканда бўлмаймизми?

    Пора канда қилмаса, пароканда бўлмаймизми?

    Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг «Порахўр» сарлавҳали эртак-фельетони ёдингиздами? Замонамизда кирпини «пора» деб берса, битиб қолган томоғини очиш учун уни тескари ютадиганлар борми, йўқми? Йўқ бўлса, нега ўша кирпини тутишга интилиб, ўзи қопқонга тушиб қолганлар ҳақида ўқиб қоляпмиз?

    ✔ 10099    🕔 12:19, 17.01.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар