Инсон ўзинг      Бош саҳифа

«Қизил китоб»даги ҳайвонни ўлдириш мумкин, аммо…

Жорий йилнинг май ойида Бўстонлиқда овчи томонидан отиб ўлдирилган қўнғир айиқ жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди...

«Қизил китоб»даги ҳайвонни  ўлдириш мумкин,  аммо…

Ҳамманинг оғзида Экология қўмитаси мутасаддиларининг рухсатнома бергани, айиқнинг «Қизил китоб»га киритилган жониворлардан бири экани эди. Бу эса «овчилик фаолияти қандай тартибга солинади?», деган саволни юзага келтирди. Шу масалада Давлат экология қўмитаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси бошлиғи Абдурашид СОДИҚОВ билан суҳбатлашдик.

— Афсуски, овчилик, ўлжа ови, чет эл ови тўғрисида халқимизга жуда кўп тушунча беришимиз керак, — дейди Абдурашид Содиқов. — Аслида гап рухсат этилган овда эмас, ов қилгандан сўнг уни ноэстетик равишда суратга олиб, интернетга жойланганида. Бу ҳолат ўрганилганда овга олиб чиққан маҳаллий аҳоли вакили (егер) томонидан расмга олиниб, эстетика талабларини бузиб, интернетга жойлагани аниқланди.

Ов қилиш учун рухсат олиш шунчаки қоғозбозлик эмас. Экология қўмитаси 1 ноябрдан 15 ноябргача Ўзбекис­тон ва чет эл фуқароларидан (Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тендерда ютиб чиққан махсус шахс) келиб тушадиган аризаларни «Ов ва ов хўжаликлари тўғрисида»ги қонунда белгиланган бандлар асосида қабул қилади. Квота шакллантирилади ва Фанлар академиясига берилади. Шундан сўнг 3 декабрда Фанлар академияси олимлари, табиатдан фойдаланувчилар, Зоология инс­титути олимлари, Экология қўмитаси, Бош прокуратура масъул ходимлари иштирокида Идоралараро комиссия йиғилади.

Аризалар кўриб чи­қилгач, ноёб ҳайвонларнинг яшаш жойида ўтказилган ҳисобга қараб квота ажратилади. Яъни жорий йилда қанча қўнғир айиқни табиатдан ажратиб олиш мумкин ёки мумкин эмаслиги белгиланади. Тасдиқланган квоталарни Экология қўмитаси Вазирлар Маҳкамасига хат билан юборади ва у ердан ҳам тасдиқланса қўмита раиси ўша «Қизил китоб»га киритилган ноёб ҳайвонларни табиатдан олишга рухсат беради.

Қишлоқ оралаган айиқлар

Аслида «Қизил ки­тоб»­га киритилган ҳайвонлар популяцияси доимий назорат қилинади. Реп­родуктив хусусиятини йўқотган, биологик ёшга етган ҳайвонларни ўлжа овида ов қилишга рухсат берилади. Овчи ёш, насл қолдирадиган жониворни отмайди, бунга йўл қўйилмайди. Ўлжа ови жониворларнинг шохи, тиши, териси учунгина керак. Баъзан ҳайвонлар белгиланган қўриқхона ҳудудидан ташқарига (аҳоли яшаш пунктларига) чиқиб кетади. Агар жонивор одамлар ҳаётига хавф солса, тажовуз қилиш ҳолати мумкин бўлган танг аҳволни юзага келтирса, отишга рухсат берилади. Бунинг учун маҳаллий ҳокимлик, Экология қўмитаси мутасаддилари, прокуратура органлари томонидан далолатнома тузилади. Бунга 2019 йил Чироқчи туманидаги қишлоқлардан бирига келган қўнғир айиқни мисол қилиш мумкин. 500 га яқин аҳолини эвакуация қилишга сабаб бўлган бу ҳолатда мутасаддилар томонидан тузилган далолатномага мувофиқ айиқ отиб ўлдирилган.

Аксарият ҳолларда жонивор ҳаёти сақлаб қолинади. Масалан, 2020 йил Зоминда браконьерлар қопқонига тушиб қолган она айиқ махсус ухлатадиган қурол билан ухлатиб қўйилди. Унга керакли тиббий ёрдам кўрсатилиб, табиатга қўйиб юборилди. 2020 йил ноябрь ойида Ангрен шаҳрига кириб келган ёш айиқчанинг ҳам ҳаёти сақлаб қолиниб, табиатга қўйиб юборилди.

Қорақалпоғистон Рес­пуб­ликаси Беруний туманидаги Қуйи Амударё биосфера резерватида 1500 га яқин Бухоро хонгули яшайди. Бухоро хонгули фақат Ўзбекистондагина мавжуд ноёб ҳайвон ҳисобланади. Амударё сув сатҳининг пасайиши оқибатида мазкур жониворлар дарёдан кечиб ўтиб, қўриқхона ҳудудидан ташқаридаги фермерларнинг ҳосилига талафот етказган. Ҳайвонларнинг барчаси соғ-саломат қўриқхонага қайтарилган.

Уйда боқиш мумкин

Пойтахтнинг Қорақамиш мавзесидаги қуш бозорига борса­нгиз, «Қизил китоб»га киритилган ноёб қушларни кўриш мумкин. Бу ерда сотиладиган қушларнинг барчаси ҳам қонуний деб бўлмайди. Экология қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги меморандум асосида ҳудудда рейд ўтказиб турилади. Ноёб қушлар савдоси аниқланса, мусодара қилинади.

— Яқинда телеграмда андижонлик фуқаро «Қизил китоб»га киритилган ноёб бургутни сотишини айтган видео тарқалди, — дейди А.Содиқов. — Оддий фуқаро сифатида қўнғироқ қилдик ва бургутни сотиб олмоқчилигимизни айт­дик. Боргач, фуқарога тушунтириб, ҳужжатлари бор ёки йўқлиги ўрганилди. Ҳолат бўйича фуқаро жаримага тортилди ва бургут мусодара қилинди. Агар ноёб ҳайвоннинг ҳужжати бўлмаса, ноқонуний ҳисобланади ва судга берилади. Суд ажримига кўра, жонивор мусодара қилинади ва ҳайвонот боғи ёки махсус сақлаш жойига берилади.

Ноёб ҳайвонлар, қушлар ва ваҳший ҳайвонларни сақлашга аҳоли ҳақли. Фақат бунинг учун уларда махсус рухсатнома бўлиши, ташкил қилган питомник қўйилган талабларга жавоб бериши ва регис­трация қилинган бўлиши лозим. Жонивор учун керакли шароит яратилиши ва у маҳаллий аҳолига зарар етказмаслиги зарур.

95 фоизни асраш имкони бор

2016 йилгача Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони 2 миллион 400 минг гектарга яқин эди. 2021 йилга келиб яна 1 миллион 800 минг гектар майдон муҳофаза этиладиган ҳудудларга айлантирилди. Қорақалпоғистон Республикасида Жанубий Устюрт миллий табиат боғи ташкил қилинди. Бу ерда  муҳофаза этилган табиий ҳудудда «Қизил китоб»га киритилган ноёб асалхўр, қулон каби жониворлар яшайди. Шимол томонда эса 280 минг гектар буюртма корхонаси ташкил қилинган бўлиб, юртимиздан учиб ўтувчи Фламинго сингари қушлар келади. Бухоро хонгули, Ўрта Осиё чўл тошбақаси яшайди.

Сурхондарё вилоятидаги Сурхон давлат қўриқхонасида эндемик ҳайвон бўлмиш бурама шохли эчкилар кўпайтирилади. Мазкур хусусий питомникда йилига 5-6 та жонивор насли олинмоқда.

Бугун хусусий питомниклар ташкил қилиш ноёб ҳайвонлар ва қушларни асраш, кўпайтириш ва табиатга қўйиб юборишга хизмат қилмоқда. Жумладан, Навоий ва Бухоро вилоятларида ноёб йўрға тувалоқ қушлари ана шундай питомникларда кўпайтирилмоқда. Экология қўмитаси, Бирлашган Араб Амирлиги ваколатхонаси ва ҳукуматимиз томонидан тузилган шартнома асосида ташкил этилган мазкур питомникларда 2020 йил 10 минг­га яқин қушлар кўпайтирилди ва табиатга қўйиб юборилди. Жорий йил шу кунгача бу кўрсаткич 3840 тага етди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг 8,4 фоиз ер майдони муҳофаза этилган табиий ҳудудлар ҳисобланади. Яқин келажакда буни 12,4 фоизга олиб чиқиш режалаштирилган. Ана шунда ноёб, доривор ўсимликлар ва ҳайвонларнинг 90-95 фоизининг муҳофазасига эришилади.

Бутанликлардан ўрнак олайлик

Африканинг Бутан қироллигида қор қоп­лонлари яшайди. Қоплоннинг бу тури жуда ноёб, ўзига хос ҳисобланади ва ўзига хавф бўлмаса, одамларга зарар бермайди. Маҳаллий аҳоли ҳеч қачон қор қоплонларини ов қилмайди. Ҳатто қоплонлар уларнинг уй ҳайвонларига ҳужум қилса ҳам ўлдиришмайди. Халқ ва ҳукумат орасида ўзаро ишонч кучли, шу боис агар қор қоплони фуқароларнинг уй ҳайвонларига ҳужум қилиб, зарар етказса давлат компенсация тўлаб беради. Бунинг учун фуқаро ҳукуматга мурожаат қилади ва махсус текширув асосида ҳақиқатдан ҳам қоплон ҳамла қилгани тасдиқланади. Шу тариқа жонивор зарар кўрмайди, аҳоли норози бўлмайди.

Хулоса ўрнида

Бугун биргина қўнғир айиқнинг рухсатнома асосида ов қилинганида аҳолининг шунчалик муносабати халқнинг табиатга, жониворларга бўлган меҳридан далолат. Бироқ нега ана шундай муносабатни ноқонуний ов, браконьерликка нисбатан ҳам қилмаймиз? Биргина мисол, яқинда ташкил этилган Жанубий Устюрт миллий табиат боғида браконьерлар томонидан 11 та жайрон овланди. Жайронлар нафис ва йўқолиб бораётган ҳайвон сифатида «Қизил китоб»га киритилган. Бироқ оммавий ахборот воситаларида ёритилган бу ҳодисага халқнинг реакцияси кучли бўлмади. Тонгда хабар қилиниб, тушда унут бўлди…

Модомики, табиатни асрашни мақсад қилган эканмиз, қарсни икки қўлдан чиқарайлик.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Яшил пиёла

Яшил пиёла

🕔15:53, 30.07.2021 ✔3

Марио БЕНЕДЕТТИ

Қаҳва пиёлалари олти дона эди – иккитаси қизил, иккитаси қора, иккитаси яшил. Бу нафис чинни идишчаларни Марианага дугонаси Энрикета туғилган кунида совға қилган эди. Ўша-ўша бир тусли пиёлани бошқа пиёланинг тақсимчасига қўшиб ишлатиш мумкинми, йўқлиги ҳақида баҳс-мунозара тўхтамасди. Энрикета қизил пиёла билан қора тақсимча бағоят гўзал кўринади, деганди ўшанда. Аммо табиатан ўжар Мариана бир хил рангдаги идишчаларни ишлатишни яхши кўрарди.

Батафсил
Синовли кунлар

Синовли кунлар

🕔16:35, 16.07.2021 ✔35

Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романи менда катта таассурот қолдирди. Асарда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳақида сўз юритилади. Мазкур асарга «Бобурнома» ва «Ҳумоюннома» асарлари асос бўлган.

Батафсил
Сув  ресурслари ва глобал  инқироз  қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Сув ресурслари ва глобал инқироз қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

🕔16:28, 08.07.2021 ✔43

Бугун ҳамма тоза сув ичаяпти деб ўйлайсизми? Aдашасиз. Ернинг умумий майдони 510 млн.км² деб оладиган бўлсак, шундан 361 млн.км² ёки 71 фоизини океанлар эгаллаган. Бироқ, истеъмолга яроқли чучук сув миқдори бор-йўғи 2,5 фоизни ташкил этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил пиёла

    Яшил пиёла

    Марио БЕНЕДЕТТИ

    Қаҳва пиёлалари олти дона эди – иккитаси қизил, иккитаси қора, иккитаси яшил. Бу нафис чинни идишчаларни Марианага дугонаси Энрикета туғилган кунида совға қилган эди. Ўша-ўша бир тусли пиёлани бошқа пиёланинг тақсимчасига қўшиб ишлатиш мумкинми, йўқлиги ҳақида баҳс-мунозара тўхтамасди. Энрикета қизил пиёла билан қора тақсимча бағоят гўзал кўринади, деганди ўшанда. Аммо табиатан ўжар Мариана бир хил рангдаги идишчаларни ишлатишни яхши кўрарди.

    ✔ 3    🕔 15:53, 30.07.2021
  • Синовли кунлар

    Синовли кунлар

    Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романи менда катта таассурот қолдирди. Асарда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳақида сўз юритилади. Мазкур асарга «Бобурнома» ва «Ҳумоюннома» асарлари асос бўлган.

    ✔ 35    🕔 16:35, 16.07.2021
  • Сув  ресурслари ва глобал  инқироз  қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

    Сув ресурслари ва глобал инқироз қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

    Бугун ҳамма тоза сув ичаяпти деб ўйлайсизми? Aдашасиз. Ернинг умумий майдони 510 млн.км² деб оладиган бўлсак, шундан 361 млн.км² ёки 71 фоизини океанлар эгаллаган. Бироқ, истеъмолга яроқли чучук сув миқдори бор-йўғи 2,5 фоизни ташкил этади.

    ✔ 43    🕔 16:28, 08.07.2021
  • «Қизил китоб»даги ҳайвонни  ўлдириш мумкин,  аммо…

    «Қизил китоб»даги ҳайвонни ўлдириш мумкин, аммо…

    Жорий йилнинг май ойида Бўстонлиқда овчи томонидан отиб ўлдирилган қўнғир айиқ жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди...

    ✔ 46    🕔 16:20, 08.07.2021
  •  Жонсиз юз

    Жонсиз юз

    Ясунари КАВАБАТА

    — Бечорани кўришга қанчалик интиқ бўлаётганингизни кўз олдимга келтиряпман, — деб гап бошлади қайнонаси уни марҳума хотини ётган хонага шоша-пиша бошлар экан.

    ✔ 44    🕔 16:02, 08.07.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар