Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Чиқиндилар чиқитга чиқмайди

Дунё бўйлаб атроф муҳитни асраб-авайлаш, табиатни зарарли ва заҳарли моддалар билан тўлдирмаслик учун сезиларли даражада курашилмоқда.

Чиқиндилар чиқитга чиқмайди

Бир қатор давлатлар келажакда чиқиндига ботмаслик учун энг самарали усуллар устида бош қотираётган бўлса, яна баъзилари аллақачон амалий тадбирларни бошлаб юборишган. Бу каби чора-тадбирларни қўллашдан кўзланган мақсад ягона: борлиқни ғуборлардан тозалаш.

Германия, Австрия, Жанубий Корея, Уэлс ва Швейцария аҳолиси — жаҳондаги ўз мамлакатини чиқиндилардан холи қилишга интилаётган ва уларни қайта ишлаш истаги йўлида энг кўп саъй-ҳаракатлар қилаётган, ижобий натижага эришаётган жамиятлар орасида кучли бешталикни банд этишган. Мисол ўрнида Германия давлатини олиб қарайдиган бўлсак, бу мамлакат жаҳонда чиқиндини қайта ишлаш бўйича  лидер сифатида тан олинган. Бунга айнан нималар туфайли эришди, деган савол ҳар биримизда туғилиши табиий. Ундан аввал қуйидаги янгиликка диққат қаратишингизни сўраймиз.

«Взгляд.уз» хабарига кўра, куни кеча Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида яхши бир янгилик эълон қилинди. Яъни пойтахт маҳаллалари аҳолиси учун чиқиндиларни саралаш мақсадида махсус чиқинди идишлари тарқатиш йўлга қўйилади.   

Одатий чиқинди идишларидан фарқли жиҳати шундаки, эндиликда чиқинди қутиларининг ранглари қизил, сариқ ва яшил эмас, балки ўз функциясига кўра кўк, кулранг ҳамда жигарранг тусда бўлади. Мос равишда кўк қутилар — қайта ишланадиган чиқиндилар учун, кулранги — қайта ишланмайдиган ва жигарранг қутилар органик чиқиндилар учун фойдаланилиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳанинг ҳудудлар бўйлаб тўлиқ таъминланиши жорий йилдан бошлаб уч йил мобайнида босқичма-босқич амалга оширилади.

Юқорида ривожланган мамлакатларнинг бу борадаги юксак натижаларига тўхталишни айтиб ўтгандик. Фикримизни давом эттирадиган бўлсак, бугунги кунда Германия дунё бўйича чиқиндини қайта ишловчи давлатлар рўйхатида  карвонбоши, 1-рақамли чиқиндини қайта ишловчи мамлакат ҳисобланар экан. Мамлакат аҳолиси чиқиндини саралашга тизимли ва тартибли равишда қўл уради — сиз ташламоқчи бўлган шиша чиқиндиларингизни идиш рангига қараб ташлайсиз. Қоғоз учун алоҳида, металл чиқиндилар учун алоҳида, синган ёки керамика идиш­лар учун ҳамда бошқа пластик идишларни улоқтириш учун ҳам худди шундай алоҳида чиқинди идишлар ўрнатилган.

Аҳоли олдига эса ўзлари яшаб турган хонадондаги чиқиндиларни тўғри тўп­лаш талаби қўйилади. Германиядаги кўп қаватли бинолар ҳамда турар жойлар умумий еттита чиқинди идишига эга: кўк қути – қоғоз-картон учун, кулранг қути – қалин пица қутилари учун, яшил ва оқ бункер – шиша учун, сариқ/тўқ сариқ қути – пластик  ва металл нарсалар учун, жигарранг қути – биологик деградцияга учраган маҳсулотлар учун, қора/кулранг қути – қайта ишланмайдиган исталган маҳсулотлар, масалан, тагликлар, ҳайвон чиқитлари ва куллар учундир. Ишлатилган батарейкалар, электроника, ишлатилмайдиган бўёқлар, лампалар ва асбоблар каби маҳсулотлар қайта ишланиши учун махсус жойларга юборилади. Эски ки­йим-кечак, оёқ кийимлари ва мебелларни сотиш ёки бериб юбориш тавсия этилади.

Жаҳоннинг ривожланган ва энг кўзга кўринган давлатида чиқиндилар билан бу тарзда муомалага киришиш юқори самара берганини ҳисобга олсак, айни дамда Ўзбекистонда ҳам чиқиндиларни саралаш лойиҳаси доирасида атроф муҳитга сезиларли фойда келтирадиган йўл ва услуб танланганини сезиш қийинмас. Бу каби тадбирлар яқин келажакда чиқиндидан холи мамлакат сифатида илғор давлатларга етиб олиш имконини ҳам бериши турган гап. Бунинг учун сизу биздан қилинадиган талаб фақат экологик маданият!

Хўш, ўзингизни қай даражада экологик маданиятли шахс деб санай оласиз? Бу хонадонингиздан чиққан чиқиндиларни ўз хусусиятига мос келувчи идиш рангини танлаб, ташлаётганингизда билинади.

 

Машҳура КАРИМОВА,

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий

коммуникациялар университети магистранти




Ўхшаш мақолалар

Чирчиқ  дарёси ўзани қисқармоқдами?

Чирчиқ дарёси ўзани қисқармоқдами?

🕔16:03, 30.07.2021 ✔4

Дарёбўйидаги ўзгаришлардан кўзланган мақсад нима?

Батафсил
Тоза  ичимлик сув – ҳамон  долзарблигича  қолмоқда

Тоза ичимлик сув – ҳамон долзарблигича қолмоқда

🕔16:02, 30.07.2021 ✔3

Депутатлар халқ ва ҳокимият ўртасида мисоли кўп­рикдир. Жамиятдаги муаммолар, қолаверса, сайловчилари олдида ваъда берган масалалар депутатлик фаолиятининг бош мезони бўлиши керак. Хўш, Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ўз вазифасини қай даражада бажаришмоқда?
 

Батафсил
Эркаклик ғурури пул эвазига сотиб олинадиган нарсаларга бой берилмаслиги керак

Эркаклик ғурури пул эвазига сотиб олинадиган нарсаларга бой берилмаслиги керак

🕔15:49, 30.07.2021 ✔3

Бир куни қабулимга бир йигит ҳая­жон билан, ажабланган ҳолатда кириб келиб, мулоҳазали мавзуни кўтариб қолди. 
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар