Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Сув ресурслари ва глобал инқироз қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Бугун ҳамма тоза сув ичаяпти деб ўйлайсизми? Aдашасиз. Ернинг умумий майдони 510 млн.км² деб оладиган бўлсак, шундан 361 млн.км² ёки 71 фоизини океанлар эгаллаган. Бироқ, истеъмолга яроқли чучук сув миқдори бор-йўғи 2,5 фоизни ташкил этади.

Сув  ресурслари ва глобал  инқироз  қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Хавотирга асос бор

Ер юзида 7,8 млрд (2020) аҳоли истиқомат қилади. Статистикага қарайдиган бўлсак,  дунё миқёсида 844 млн. одам тоза ичимлик сувдан маҳрум бўлган, 2.2 млрд. киши эса турли чиқиндилар аралашган сувларни ичишга мажбур бўлмоқда.

Бу эса инсон ҳаётини хавф остида қолдириб, диарея, вабо каби кўпгина касалликларнинг авж олишида асосий омил вазифасини ўтамоқда. Биргина қўл ювмаслик оқибатида ҳар йили 852 минг киши (шундан 302 минги болалар) ич кетишидан вафот этмоқда.

Табиий офатларнинг 90 фоизи об-ҳаво билан боғлиқ бўлиб, натижада сув тошқинлари ва қурғоқчилик тобора ортмоқда. Aчинарлиси, чиқинди сувларнинг 80 фоизи тўла тозаланмасдан яна экотизмга қайтаётганидир.

Инсониятни умидлантираётган декада

400 млрд. долларлик сув саноати электр энергияси ва нефтдан кейин учинчи ўринда туради. Ер юзининг энг ривожланган мамлакатларидан бири AҚШда 300 мингдан зиёд ифлосланган ер ости сувлари мавжуд. Бу буғланиш натижасида экологик муҳитга ўта жиддий хавф  солмоқда. Ҳозирда чучук сувда яшашга мослашган балиқларнинг 20 фоизи ифлосланган сув туфайли бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди.

Дунёдаги 500 та катта дарёнинг 250 таси жиддий равишда чиқиндиларга тўлиб бўлган. БМТнинг ҳисоб-китобларига тўхталадиган бўлсак, бутун инсоният учун хавфсиз сувдан фойдаланиш йилига 30 млрд доллардан зиёдроққа тушмоқда.

2050 йилга келиб, камида ҳар тўрт кишидан бири доимий равишда чучук сув танқислигидан азият чекадиган давлатда яшаши кутилмоқда. Чунки Ер юзида аҳоли сонининг кескин ошиши ичимлик сувга бўлган талабнинг юқорилашига  сабаб бўлади.

2010 йил июль ойидаги БМТ Бош ассамблеясида инсониятнинг сув ва санитария – гигиена ҳуқуқлари тан олиниши сўнгги катта воқеликлардан бири бўлди. Яъни ҳар бир кишининг шахсий ҳамда маиший эҳтиёжлари учун кунига 50 дан 100 литргача сув ишлатилиши керак экани алоҳида таъкидланди. БМТ 22 мартни «Бутунжаҳон сув куни» сифатида белгилади. 2018 йил 22 мартдан «Сув — барқарор ривожланиш учун» номли Халқаро сув декадаси старт олган бўлиб, 2028 йил худди шу санада тугаши маълум қилинган. Одамлар ҳар куни сув ташиш учун тахминан 200 млн. соат сарфлаётгани, Aфрикада эса ҳар бир сувга эҳтиёжманд 6 км. пиёда йўл босишга мажбур бўлаётган бир пайтда бу декада яхши натижа беришидан бутун инсоният умидвор бўлмоқда...

Ўзбекистон ва Марказий Осиё

Ўзбекистон олдида ҳам аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлашдек жиддий вазифа турибди. Давлат раҳбари бошчилигида бу борада ҳаракатлар бошлаб юборилган, лекин ҳал этилиши керак бўлган масалалар талайгина. 2019 йил сентябрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш бўйича катта йиғилиш ўтказди. Мамлакат аҳолиси, айниқса 11 мингдан зиёд қиш­лоқлар тоза ичимлик сув билан таъминланиши кутиляпти. 

2017-2019 йилларда ичимлик сув ва канализация тизимини яхшилашга 2 триллион 400 миллиард сўм ажратилди. Бу аввалги 10 йилдаги  жами маблағдан 2 баравар кўпдир.

Шунга қарамасдан, марказлашган тармоқлар орқали тоза ичимлик сув билан таъминлаш даражаси 68 фоизни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич, жумладан, Қорақалпоғистонда 52 фоиз, Бухорода 53, Қашқадарё ва Сурхондарёда 54, Хоразмда 56 фоизга етган, холос.

Тошкент шаҳрида сув таъминоти корхоналари рентабеллиги 7 фоиз, Андижон ва Қашқадарёда 6, Навоийда 3 фоизни ташкил этади.

27 минг километр ёки 38 фоиз сув тармоқлари авария ҳолатида бўлса, 2 мингта ёки 20 фоиз сув насослари ишдан чиққан. Шаҳарларнинг фақат 79 тасида (57 фоиз) канализация тизими мавжуд, унинг ҳам 23 фоизи таъмирга муҳтож.

Жами 3 миллион 280 минг нафар сув истеъмолчидан атиги 44 фоизига, яъни 1 миллион 425 минг хонадонга ҳисоблагич ўрнатилгани соҳада ишлар сусткашлик билан амалга оширилаётганини кўрсатмоқда.

Айниқса, қишлоқларда кўплаб эгасиз сув иншоотлари мавжуд. Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилга қадар сув таъминотини шаҳарларда 98, қишлоқларда 85 фоизга, канализация тизимини 31 фоизга етказиш кўзда тутилган. Бунинг учун 4,5 миллиард доллар маблағ керак бўлади.

Тоза ичимлик суви ишлаб чиқариш ва тарқатиш иншоотлари ҳамда истеъмолчиларни 2022 йил охирига қадар 100 фоиз ҳисоблагичлар билан таъминлаш лозимлиги қайд этилди.

Марказий Осиёда сувнинг 80 фоизидан ортиғи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ишлатилади. Тоза сув билан боғлиқ мураккаб ҳолат минтақада озиқ-овқат танқислигига олиб келиши мумкин.

Марказий Осиё сув хавфсизлиги энергия, озиқ-овқат ва атроф муҳит билан узвий боғлиқ бўлган дунёдаги кам сонли минтақалардан биридир. Дарёларнинг улкан тармоғи бутун минтақани кесиб ўтувчи иккита асосий сув ҳавзалари — Амударё ва Сирдарёга қуйилади.

Марказий Осиёда сув хавфсизлиги тушунчаси минтақани юқори оқим (Қирғизистон, Тожикистон) ва қуйи оқим (Ўзбекис­тон, Қозоғис­тон, Туркманистон) ўртасида тақсимлайдиган транс­чегаравий дарёларнинг кенг тармоғини бош­қаришга интилиб ривожланиб келди. Об-ҳаво ўзгариши билан Марказий Осиёда сув ресурсларини бошқариш ва хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, XXI аср охирига бориб, инсоният Ҳимолай музликларининг учдан икки қисмидан кўпроғини йўқотиши мумкин. Худди шундай вазият Помир музликларида ҳам юзага келмоқда – Федченко номи билан юритиладиган узунлиги 75 километрдан ошадиган дунёдаги энг йирик континентал музликнинг эриш жараёни кузатилмоқда ва бу бугунги куннинг энг катта хавфларидан бирига айланган. Глобал исиш оқибатида Тянь-Шандаги музликларнинг эриши тезлашмоқда. Минтақадаги музликларнинг энг катта қисми Тожикистон ҳудудига тўғри келади.

БМТ Бош ассамблеясининг Барқарор ривожланишнинг олтинчи мақсадига бағишланган онлайн-йиғилишида Тожикистон президенти мамлакатдаги музлик­ларнинг эриши Марказий Осиё учун катта хавф туғдиришини таъкидлади:

«Музнинг сув юзасида ҳам, қуруқликда ҳам тез орада эриши яқин келажакда ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу жараённинг ёрқин мисоли Тожикистонда музликларнинг тез эриши бўлиб, Марказий Осиё сув ресурсларининг 60 фоизигача бўлган қисмини ташкил этади», деди Тожикистон раҳбари.

Йўқотилаётган бойлик

Ўзбекистон учун вазиятни икки ҳолат оғирлаштиради. Биринчидан, Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлардан келадиган сув таъминотига боғлиқлиги юқори даражада (истеъмол қилинадиган сувнинг 80 фои­зи ташқаридан келади). Шунинг учун ҳам сув танқислиги муаммосини ушбу давлатлар билан келишмасдан ҳал этиб бўлмайди. Иккинчидан, Ўзбекистонда ичимлик сув жуда самарасиз сарф қилинади, айниқса, мамлакатдаги сув ресурсларининг 90 фоиз истеъмолчиси қишлоқ хўжалиги. Сувни истеъмолчиларга етказиш вақтида (ўта эскирган инфратузилма сабабли суғориш тизимларидаги йўқотишлар 35-40 фоизни ташкил қилади) ва истеъмол жараёнида ҳам (суғориладиган ерларнинг фақат 3 фоизида сув тежовчи технологиялар татбиқ этилган) йўқотилади.

Ўзбекистонда ҳам иқлим ўзгариши минтақадаги асосий дарёларга сув етказиб берувчи тоғдаги музликлар эришига олиб келмоқда. Сўнгги 50-60 йилда музлик­ларнинг майдонлари тахминан 30 фоизга қисқарган. Тахминларга кўра, ўртача йиллик ҳарорат 2 даражага кўтарилган тақдирда музликлар ўз ҳажмининг 50 фоизини йўқотиши мумкин, ҳарорат 4 даражага кўтарилганда эса, бу ҳажм 78 фоиз­гача етади. Натижада мавжуд сув ресурслари ҳажми ҳам қисқармоқда. Масалан, Ўзбекистон томонидан фойдаланиладиган сувнинг йиллик ҳажми сўнгги йилларда ўртача йиллик 51-53 куб метрни ташкил қилади.

Ўтган асрнинг 80-йилларига қиёслаганда бу миқдор 20 фоизга камдир.

Ўтган асрнинг 80-йилларига қиёслаганда бу миқдор 20 фоизга камдир. Шу билан бирга, мамлакат аҳолиси ушбу муддат ичида 1,5-2 баравар ўсган. Сув хўжалиги вазирлиги мутасаддиларининг маълумотига кўра, гидрометеорологик вазият таҳлили ва дастлабки баҳолаш натижалари 2021 йилда Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг аксарият дарёларида сув сарфи меъёрга нисбатан сезиларли кама­йишини кўрсатмоқда.

Оролнинг кундан-кунга бори ҳам йўқ бўлаётгани шундоқ ҳам етиб ортади. Ўйлаб қўриш вақти аллақачон етиб келган. Энди бундан буёғига борида қадрлашни ўрганайлик. Катта денгизнинг кўз ўнгимизда ғойиб бўлиб, атрофида қум ва тузлар тўп­ланиб ётгани бизга сабоқ бўлиши керак. Акс ҳолда йўқолган пичоғимизнинг сопи олтиндан эди, деб эслашга ҳам улгурмаймиз.

Аброр ПОЁНОВ

 




Ўхшаш мақолалар

Яшил пиёла

Яшил пиёла

🕔15:53, 30.07.2021 ✔5

Марио БЕНЕДЕТТИ

Қаҳва пиёлалари олти дона эди – иккитаси қизил, иккитаси қора, иккитаси яшил. Бу нафис чинни идишчаларни Марианага дугонаси Энрикета туғилган кунида совға қилган эди. Ўша-ўша бир тусли пиёлани бошқа пиёланинг тақсимчасига қўшиб ишлатиш мумкинми, йўқлиги ҳақида баҳс-мунозара тўхтамасди. Энрикета қизил пиёла билан қора тақсимча бағоят гўзал кўринади, деганди ўшанда. Аммо табиатан ўжар Мариана бир хил рангдаги идишчаларни ишлатишни яхши кўрарди.

Батафсил
Синовли кунлар

Синовли кунлар

🕔16:35, 16.07.2021 ✔35

Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романи менда катта таассурот қолдирди. Асарда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳақида сўз юритилади. Мазкур асарга «Бобурнома» ва «Ҳумоюннома» асарлари асос бўлган.

Батафсил
Сув  ресурслари ва глобал  инқироз  қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Сув ресурслари ва глобал инқироз қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

🕔16:28, 08.07.2021 ✔44

Бугун ҳамма тоза сув ичаяпти деб ўйлайсизми? Aдашасиз. Ернинг умумий майдони 510 млн.км² деб оладиган бўлсак, шундан 361 млн.км² ёки 71 фоизини океанлар эгаллаган. Бироқ, истеъмолга яроқли чучук сув миқдори бор-йўғи 2,5 фоизни ташкил этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил пиёла

    Яшил пиёла

    Марио БЕНЕДЕТТИ

    Қаҳва пиёлалари олти дона эди – иккитаси қизил, иккитаси қора, иккитаси яшил. Бу нафис чинни идишчаларни Марианага дугонаси Энрикета туғилган кунида совға қилган эди. Ўша-ўша бир тусли пиёлани бошқа пиёланинг тақсимчасига қўшиб ишлатиш мумкинми, йўқлиги ҳақида баҳс-мунозара тўхтамасди. Энрикета қизил пиёла билан қора тақсимча бағоят гўзал кўринади, деганди ўшанда. Аммо табиатан ўжар Мариана бир хил рангдаги идишчаларни ишлатишни яхши кўрарди.

    ✔ 5    🕔 15:53, 30.07.2021
  • Синовли кунлар

    Синовли кунлар

    Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романи менда катта таассурот қолдирди. Асарда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳақида сўз юритилади. Мазкур асарга «Бобурнома» ва «Ҳумоюннома» асарлари асос бўлган.

    ✔ 35    🕔 16:35, 16.07.2021
  • Сув  ресурслари ва глобал  инқироз  қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

    Сув ресурслари ва глобал инқироз қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

    Бугун ҳамма тоза сув ичаяпти деб ўйлайсизми? Aдашасиз. Ернинг умумий майдони 510 млн.км² деб оладиган бўлсак, шундан 361 млн.км² ёки 71 фоизини океанлар эгаллаган. Бироқ, истеъмолга яроқли чучук сув миқдори бор-йўғи 2,5 фоизни ташкил этади.

    ✔ 44    🕔 16:28, 08.07.2021
  • «Қизил китоб»даги ҳайвонни  ўлдириш мумкин,  аммо…

    «Қизил китоб»даги ҳайвонни ўлдириш мумкин, аммо…

    Жорий йилнинг май ойида Бўстонлиқда овчи томонидан отиб ўлдирилган қўнғир айиқ жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди...

    ✔ 46    🕔 16:20, 08.07.2021
  •  Жонсиз юз

    Жонсиз юз

    Ясунари КАВАБАТА

    — Бечорани кўришга қанчалик интиқ бўлаётганингизни кўз олдимга келтиряпман, — деб гап бошлади қайнонаси уни марҳума хотини ётган хонага шоша-пиша бошлар экан.

    ✔ 45    🕔 16:02, 08.07.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар