Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Аввало ўзимиздан бошласак, экологик маданият борасида жиддий натижаларга эриша оламиз

— Писта чақасизми?

Дабдурустдан бундай саволни кутмагандингиз-а? Ҳайрон бўлманг, сиз билан пистахўрлик қилиш ниятим йўқ. Аммо жавобингиз мен учун муҳим, нима учун муҳимлигини эса сарлавҳадан ҳам англаб етгандирсиз.

Аввало ўзимиздан бошласак,  экологик маданият борасида жиддий натижаларга эриша оламиз

Аксарият кишилар гоҳи қаттиқ таъсирланганда, гоҳида эса ўта  хотиржамликка берилганда бирор нарсани эрмак қилишга уринишади. Уйда бўлганимизда китоб, газета, телевизор ёки мусиқа эрмакка айланиши мумкин, бироқ ташқарига чиққанимизда, қарийб барчанинг эрмаги муюлишларда, йўлак четларида чоғроққина курсига ўтириб олиб «бизнес» қилаётган сотувчиларнинг пистаси бўлади.

Гап нима сотиш ёки сотиб олиш борасида эмас, балки ундан қандай алфозда фойдаланиш ҳақида бормоқда. Сир эмаски, чўнтагимизни тўлдириб турган пистанинг мағзи оғзимизга, пўчоғи эса... Албатта, чўнтакка эмас, оёқларимиз остига, йўлакнинг юзига ташлаб кетилаверади. Буни дидсизлик, атроф муҳитга нисбатан ҳақорат экани ҳеч кимни ўйлантирмайди, ташвишга ҳам солмайди. Ўз шаҳрини, туғилиб ўсган юрт-заминини жону дилдан севувчи швецияликлар, баногоҳ кимнидир йўл гирдига тупурганини кўриб қолишса, албатта, ўша кишини жаримага тортилишини талаб қилиши қанчалик рост бўлса, бизда атроф муҳитни, киндик қони тўкилган тупроғини нотоза аҳволга солиш, пистани дуч келган ерда чақиб, пўчоғини сочиб юборилиши аччиқ ҳақиқат.

Оддийгина пистани чақишда покизаликка риоя қилиш тарбиясига бўйсунмай турибмизу, катта муаммоларга қандай кўмакка шошиламиз, дея баъзан ўйлаб қоламан. Киндик қонимиз қоришиб кетган заминимиз гарданидаги гардларни кетказмай туриб, қандай қилиб экология тўғрисида қайғурамиз? Менимча, тарбияга чақириш, саранжом-саришталик ва бу каби саволларга жавоб беришни ўзимиздан бошласак айни муддао бўларди.

Писта чақишни ҳеч кимга, ҳеч қачон тақиқлаб бўлмайди, аммо уни қаерда, қандай тартибда амалга оширишни белгилаш мумкинку? Эътибор қилинг-а, жамоат транспортларидаги «чекиш ман этилади», деган даъватлар одамларни  бир оз бўлса-да хушёр торттиради! Наҳот шу тақиқларни писта пўчоғига нисбатан қўллаб бўлмаса?!

Биламан, ушбу фикрларим кимларгадир кулгули бўлиб кўриниши мумкин, лекин мен учун бу зиғирча ҳам кулгули эмас, аксинча, куйгули ҳолат.

Агар сотиб олаётганингизда пистани чақиб, унинг пўчоқларини йўлак четига эмас, балки махсус қутиларга ташлашни одат қилсангиз эди... Ишонинг, сиз она табиатимизни оз бўлса-да гардлардан халос бўлишига ҳисса қўшардингиз, табиатни ифлослантириш ҳам, топ-тоза қилиш ҳам ўзимизнинг қўлимизда эканини ана ўшанда фаҳмлардингиз. Дарвоқе, бугун фақатгина сиз бу ишни қунт билан амалга оширдингиз, ишонаверинг, эртага яна кимдир, албатта, шундай қилади. Сиз эса бу борада биринчилардан бўлиб қоласиз.

Бу мавзуни сизларга писта пўчоғини қаерга ташлашни ўргатиш учун эмас, балки ана шундай кичик иллатлар, кичкина эътиборсизликлар йиғилиб, улкан экологик офатларни пайдо қилмаслиги учун кўтариб чиқдим. Бугун экологиямизнинг бир эмас, бир неча бедаво дардларга йўлиқаётгани юрагимизни ларзага солиб турган бир даврда, ҳеч бўлмаса унинг кичик дардларига, майда иллатларига ўзимизни тартибга солиш, тозалик талабларига бўйсуниш орқали ҳам даво топишимиз, озорланган жонига малҳам бўла олишимиз рост гап.

Лобар КАРИМОВА




Ўхшаш мақолалар

Текин «қора пакет»лар фойда ўрнига  зарар етказади

Текин «қора пакет»лар фойда ўрнига зарар етказади

🕔15:57, 30.07.2021 ✔4

Деярли ҳар куни «Қўйлиқ» деҳқон бозори ёнидан ўтаман. Ариқлар, бетон йўлакчаларнинг четларига илиниб қолган оқ-қора аралаш полиэтилен пакетлар шаҳар кўркига доғ бўлиб турганидан кайфиятим бузилади.

Батафсил
Бир дарахт таъсирида номланган маҳаллалар...

Бир дарахт таъсирида номланган маҳаллалар...

🕔15:53, 30.07.2021 ✔3

Болалигимда кўчамизда баланд ва салобатли тол дарахти бўларди. Шохлари шу қадар қуюқки, ерга тангадек офтоб тушмаcди. Тол тагида шарқираган ариқ...

Батафсил
Алиовулга қўш қанот бўлиб

Алиовулга қўш қанот бўлиб

🕔16:40, 16.07.2021 ✔43

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Мўйноқ туманининг Алиовул қишлоғини обод қилиш мақсадида ушбу ҳудудда бунёдкорликнинг биринчи ғишти қўйилгани ҳақида хабар бергандик. Орадан кўп ўтмай, Ўзбекистон Экологик партияси Боғот ва Тупроққальа туманлари Кенгашлари мамлакатда биринчи бўлиб «Али­овулнинг ободлигига қўш қанотмиз!» шиори остида ташаббус билан чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Текин «қора пакет»лар фойда ўрнига  зарар етказади

    Текин «қора пакет»лар фойда ўрнига зарар етказади

    Деярли ҳар куни «Қўйлиқ» деҳқон бозори ёнидан ўтаман. Ариқлар, бетон йўлакчаларнинг четларига илиниб қолган оқ-қора аралаш полиэтилен пакетлар шаҳар кўркига доғ бўлиб турганидан кайфиятим бузилади.

    ✔ 4    🕔 15:57, 30.07.2021
  • Бир дарахт таъсирида номланган маҳаллалар...

    Бир дарахт таъсирида номланган маҳаллалар...

    Болалигимда кўчамизда баланд ва салобатли тол дарахти бўларди. Шохлари шу қадар қуюқки, ерга тангадек офтоб тушмаcди. Тол тагида шарқираган ариқ...

    ✔ 3    🕔 15:53, 30.07.2021
  • Алиовулга қўш қанот бўлиб

    Алиовулга қўш қанот бўлиб

    Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Мўйноқ туманининг Алиовул қишлоғини обод қилиш мақсадида ушбу ҳудудда бунёдкорликнинг биринчи ғишти қўйилгани ҳақида хабар бергандик. Орадан кўп ўтмай, Ўзбекистон Экологик партияси Боғот ва Тупроққальа туманлари Кенгашлари мамлакатда биринчи бўлиб «Али­овулнинг ободлигига қўш қанотмиз!» шиори остида ташаббус билан чиқди.

    ✔ 43    🕔 16:40, 16.07.2021
  • Унутилган оддий бурчимиз

    Унутилган оддий бурчимиз

    Эрталаб туппа-тузук аёлнинг катта йўл ёқасига чиқинди халтани бамайлихотир ташлаб, йўлида бемалол давом этиши бошқа йўловчининг ғашини келтирди. Унинг «Опа, йўл ёқасига ҳам чиқинди ташлайсизми...», деган хитоби жавобсиз, муаллақ қолиб кетди.

    ✔ 38    🕔 16:38, 16.07.2021
  • «Санитар шакл»  ниқоби остида

    «Санитар шакл» ниқоби остида

    Тошкент шаҳрида Чилонзор тумани 7-мавзенинг 49-50 уйларида дарахт шохлари кесилиб, «санитар шакл» берилмоқда. Бундай ҳолатни  республикамиз аҳоли пунктларида кўплаб кузатиш мумкин, деб ёзади ekolog.uz.

    ✔ 33    🕔 16:37, 16.07.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар