Давр нафаси      Бош саҳифа

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ юборилди

Кейинги йилларда мамлакатимизда ўрмон хўжалигини ривож­лантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилингани соҳани тубдан ислоҳ қилишда муҳим роль ўйнамоқда.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига  ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ  юборилди

Ўтган даврда Концепция доирасида ўрмон хўжалигини тубдан ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди, дейилади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабарида.

 

Ўзгаришлар бор, лекин ечимини кутаётган масалалар ҳам йўқ эмас

онцепцияда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб 2020-2022 йилларда ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачиларга қулай шартларда ижара тўловининг «ноль» ставкасини қўллаш амалиёти жорий қилинган. Хусусан, 1 млн. 387 минг гектар яйлов ерлари Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига ноль ставкаси бўйича ижарага берилган.

Ўрмонлардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш мақсадида 2020 йилда 2020 гектарга иҳота дарахтзорлари ва 11 минг гектарда ёнғоқмевали, 100 гектарда тез ўсувчи дарахтлар плантациялари ҳамда жорий йил баҳор мавсумида 1121 гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилган. Ўрмонларда етиштирилган кўчатлар сони 80 млн. донага етказилган.

Ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш ташкил этилиши натижасида 4,3 минг гектар майдонда доривор ўсимликлар плантацияси барпо этилиб, маданий ҳолда етиштириладиган доривор ва озуқабоп ўсимликлар турлари 61 турга етказилган ҳамда 5,9 минг тонна маҳсулот тайёрланган, 34,7 минг гектар майдонда 28 минг тонна қиш­лоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, ўрмон хўжаликларидаги мавжуд чорва бош сони 37 мингтага, парранда бош сони 102 мингтага, асалари оиласи сони 22,6 мингтага етказилган.

 

Муаммолар ҳал қилинмаса, бошқасини етаклаб келаверади

Шу билан бирга, депутатлар томонидан ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар давомида Концепцияда белгиланган қатор тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун халақит бераётган қатор масалалар мавжудлиги аниқланди.

Хусусан, 2030 йилгача ўрмон фонди ерлари майдонини 14 миллион гектарга, шундан ўрмон билан қопланган ерларни 6 миллион гектарга, уруғ тайёрлаш ҳажмини йилига 840 тоннага, асалари оилалари сонини 300 мингтага, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини йилига 32 минг тоннага, доривор ўсимликлар етиштириш ҳажмини йилига 11,6 минг тоннага етказиш бўйича бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар етарли эмас деб ҳисобланмоқда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, сақлаб қолиш, қайта тиклаш, кўпайтириш ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида давлат-хусусий шерикликнинг қоидалари ва тартиб-таомилларини жорий этиш тўлиқ таъминланмаяпти. Ўрмонларни давлат-хусусий шериклик асосида бошқаришнинг ҳуқуқий асослари тўлиқ яратилмаган.

Ўрмон фонди ерларининг имкониятларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва баҳолаш, салоҳиятли ўрмон фонди ерларини сайёҳлар ташрифи учун мослаштириш бў­йича ишлар ҳолати етарли даражада олиб борилмаяпти.

Мазкур муаммолардан келиб чиқиб, 2021 йил 6 июль куни бўлиб ўтган парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Бакировга «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривож­лантириш концепцияси ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.

 




Ўхшаш мақолалар

Cайлов демократик  тамойиллар  асосида ўтади

Cайлов демократик тамойиллар асосида ўтади

🕔16:56, 30.07.2021 ✔3

Жорий йил мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 23 июлдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш куни 2021 йил 24 октябрь, сайлов кампанияси бошланиш санаси 23 июль деб белгиланди.

Батафсил
Глобал экологик муаммолар Жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ҳал этилиши лозим

Глобал экологик муаммолар Жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ҳал этилиши лозим

🕔16:54, 30.07.2021 ✔3

Президентимиз ташаббусига кўра Тошкентда ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги конференция минтақаларимизнинг иқтисодий, маданий ҳамкорлик даражасини янада ошириш учун ўта муҳим эканлиги шубҳасиз.

Батафсил
Динлараро  ҳамжиҳатлик янги қонундан кўзланган  асосий мақсад

Динлараро ҳамжиҳатлик янги қонундан кўзланган асосий мақсад

🕔16:33, 16.07.2021 ✔35

Президент томонидан 2021 йил 5 июлда имзоланган янги таҳрирдаги «Виж­дон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида, виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари, диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари, имтиёзлари ва мажбуриятлари доираси аниқ белгилаб берилган муҳим ҳужжат бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Cайлов демократик  тамойиллар  асосида ўтади

    Cайлов демократик тамойиллар асосида ўтади

    Жорий йил мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 23 июлдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш куни 2021 йил 24 октябрь, сайлов кампанияси бошланиш санаси 23 июль деб белгиланди.

    ✔ 3    🕔 16:56, 30.07.2021
  • Глобал экологик муаммолар Жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ҳал этилиши лозим

    Глобал экологик муаммолар Жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ҳал этилиши лозим

    Президентимиз ташаббусига кўра Тошкентда ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги конференция минтақаларимизнинг иқтисодий, маданий ҳамкорлик даражасини янада ошириш учун ўта муҳим эканлиги шубҳасиз.

    ✔ 3    🕔 16:54, 30.07.2021
  • Динлараро  ҳамжиҳатлик янги қонундан кўзланган  асосий мақсад

    Динлараро ҳамжиҳатлик янги қонундан кўзланган асосий мақсад

    Президент томонидан 2021 йил 5 июлда имзоланган янги таҳрирдаги «Виж­дон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида, виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари, диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари, имтиёзлари ва мажбуриятлари доираси аниқ белгилаб берилган муҳим ҳужжат бўлди.

    ✔ 35    🕔 16:33, 16.07.2021
  • Сайлов – доимий  ҳаракатдаги жараён  Президент сайловининг конституциявий-  ҳуқуқий асослари муҳокама этилди

    Сайлов – доимий ҳаракатдаги жараён Президент сайловининг конституциявий- ҳуқуқий асослари муҳокама этилди

    Сўнгги йилларда демократик, ташқи дунё учун очиқ ва рақобатбардош янги Ўзбекистонни бунёд этиш доирасида фуқароларнинг вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар халқаро миқёсдаги кузатувчилар диққат эътиборида турибди.

    ✔ 51    🕔 16:39, 08.07.2021
  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига  ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ  юборилди

    Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ юборилди

    Кейинги йилларда мамлакатимизда ўрмон хўжалигини ривож­лантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилингани соҳани тубдан ислоҳ қилишда муҳим роль ўйнамоқда.

    ✔ 47    🕔 16:38, 08.07.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар