Давр нафаси      Бош саҳифа

Динлараро ҳамжиҳатлик янги қонундан кўзланган асосий мақсад

Президент томонидан 2021 йил 5 июлда имзоланган янги таҳрирдаги «Виж­дон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида, виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари, диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари, имтиёзлари ва мажбуриятлари доираси аниқ белгилаб берилган муҳим ҳужжат бўлди.

Динлараро  ҳамжиҳатлик янги қонундан кўзланган  асосий мақсад

Янги қонуннинг 10-моддасида диний мазмундаги материаллар, уларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тартиб-қоидалари белгиланди. Ушбу моддага кўра, диний мазмундаги материаллар диний таълимотнинг ақидавий асосларини, тарихини, диний таълимот мафкурасини ва шарҳларни, турли диний таълимотларнинг маросимлар ўтказиш амалиётини, шунингдек, алоҳида шахсларнинг, тарихий фактлар ва ҳодисаларнинг диний нуқтаи назардан баҳосини акс эттирувчи китоблар, рисолалар, журналлар, газеталар, варақалар, бошқа босма нашрлар, белгилар, предметлар, рамзлар, аудиовизуал асарлар (теле-, кино- ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзувлари, мультфильмлар ва бошқалар), электрон ахборот ташувчилардан (дискетлар, CD, DVD дисклари, ўрнатилган ва ечиб олинадиган хотира карталари, интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган материаллар ва бошқалар) иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш жамиятда конфессиялараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик бузилишига олиб келадиган, диний зўравонлик ва бошбошдоқликка чорлайдиган ғоялар ҳамда қарашлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади.
Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Мазкур моддада белгиланган чора-тадбирлар ғоят долзарб бўлиб, уларнинг юртимизда динлараро ҳамжиҳатликни, тинчлик-тотувликни мустаҳкамлашда аҳамияти катта.
Айтиш жоизки, диний мазмундаги материалларнинг диншунослик экспертизасидан ўтказилиши фақатгина мамлакатимиз учун хос эмас, балки бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари, Россия, Озарбайжон, Украина каби кўплаб давлатларда мавжуд. Шу билан бирга, Саудия Арабистони, Миср­да экстремистик мазмундаги материалларга ҳам қонуний тақиқ қўйилган. Ўз навбатида, ҳар бир давлат ўз шароити ва қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда диншунослик экспертизасини тартибга солган.
Диншунослик экспертизаси Ўзбекис­тонда 1992 йилда шакллантирилган. Лекин мажбурий аҳамият касб этмаган. Кейинчалик мамлакатимизда нохолис мазмундаги диний адабиётларнинг нашр этилиши ва хориждан олиб кирилиши диншунослик экспертизасининг долзарблигини оширган.
Дарҳақиқат, диншунослик экспертизасидан ўтказилмасдан чиқарилган диний мазмундаги айрим китоблар таҳлил қилинганида уларда ислом ақидасига тўғри келмайдиган фикрлар ҳам кузатилади. Жумладан, «Саодатга элтувчи билим» (Дин, фалсафа, ҳаёт, маънавият ва маърифат сабоқлари) китобининг оламнинг яратилиши ҳақидаги бобида Аллоҳ инсонларнинг ақлий салоҳиятини синаш учун одам шаклида ерга тушгани ва бир чўпон билан учрашгани ҳамда унинг ақл-заковатининг кучли эканини кўриб, келажакда инсонлар худоликда рақобатлашишидан хавфсираб бутун инсониятни йўқ қилгани баён этилган. Бу тушунча диний жиҳатдан ўта хатарлидир.
Бундан ташқари, миссионерлик ғояларини тарғиб қилувчи кўплаб хорижий адабиётлар турли шахслар томонидан ҳар йили юртимизга олиб келинади. Диншунослик экспертизаси мутахассислари хизмати эвазига бу адабиётлардаги ноқонуний ғоялар аниқланиб, уларни кенг оммага чиқиб кетишининг олди олинади.
Нашр этиш учун тақдим этилган адабиётлар ўрганилганда Қуръони карим оятларини нотўғри таржима ва талқин этиш, заиф ва тўқима ҳадислардан кенг фойдаланиш, минг йиллар давомида халқимиз амал қилиб келаётган мотуридийлик эътиқоди ва ҳанафийлик мазҳабига зид бўлган қарашлар, республикамизда қарор топган диний бағрикенглик анъаналари ҳамда қонунчилик асосларига хилоф бўлган тушунчалар учрайди.
Шу билан бирга, турли шахслар томонидан ўзини пайғамбар деб эълон қилиш ва ўзининг янги «дин»ини асословчи адабиётларни нашр этиш 

учун мурожаатлар ҳам учраб туради. Бундан ташқари, диний профессионал таълим олмаган айрим шахслар ҳам диний адабиётлар ёзишга киришиб кетишади. Натижада диний ақидаларга хилоф бўлган асарлар ёзиб келадилар. Бундай адабиётлар кенг омма қўлига чиқиб кетиши кўплаб инсонларни ­эътиқоддан адаштириб қўйиши табиий.
Шунингдек, хориждан келтирилган ва экспертизага тақдим этилган баъзи адабиётларда саҳобийларни, хусусан, Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳуларни очиқдан-очиқ ҳақоратлаш, улар томонидан ривоят қилинган ҳадисларни ишончсиз ва тўқима эканига ишонтиришга ҳаракат қилинган фикр­лар учрайди. Бу каби адабиётларни экспертизадан ўтказмай фойдаланишга чиқариб юбориш диний адоватларни келтириб чиқариши шубҳасиз.
Мазкур ҳолатларни инобатга олган ҳолда, хорижда нашр этилган диний адабиётларни олиб келиш ва тарқатиш уларнинг мазмуни қонунда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейин амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда, турли диний ихтилофлар, фуқаролар ўртасида душманлик туйғуларининг вужудга келиши, прозелитизм ва миссионерлик фаолияти тарғиб қилиниши, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорлиги ҳамда жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувлик бузилишига сабаб бўлиши мумкин.
Шундай экан, янги қонун юртимизда диний адоватларнинг олдини олиш ва динлараро ҳамжиҳатликни таъминлаш, муқаддас динимиз мусаффолигини асрашга хизмат қилади.

Шукруллоҳ ЖЎРАЕВ,
Имом Мотуридий халқаро 
илмий-тадқиқот маркази
Замонавий ислом тадқиқотлари 
бўлими бош илмий ходими




Ўхшаш мақолалар

Cайлов демократик  тамойиллар  асосида ўтади

Cайлов демократик тамойиллар асосида ўтади

🕔16:56, 30.07.2021 ✔3

Жорий йил мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 23 июлдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш куни 2021 йил 24 октябрь, сайлов кампанияси бошланиш санаси 23 июль деб белгиланди.

Батафсил
Глобал экологик муаммолар Жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ҳал этилиши лозим

Глобал экологик муаммолар Жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ҳал этилиши лозим

🕔16:54, 30.07.2021 ✔3

Президентимиз ташаббусига кўра Тошкентда ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги конференция минтақаларимизнинг иқтисодий, маданий ҳамкорлик даражасини янада ошириш учун ўта муҳим эканлиги шубҳасиз.

Батафсил
Динлараро  ҳамжиҳатлик янги қонундан кўзланган  асосий мақсад

Динлараро ҳамжиҳатлик янги қонундан кўзланган асосий мақсад

🕔16:33, 16.07.2021 ✔36

Президент томонидан 2021 йил 5 июлда имзоланган янги таҳрирдаги «Виж­дон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида, виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари, диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари, имтиёзлари ва мажбуриятлари доираси аниқ белгилаб берилган муҳим ҳужжат бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Cайлов демократик  тамойиллар  асосида ўтади

    Cайлов демократик тамойиллар асосида ўтади

    Жорий йил мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 23 июлдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш куни 2021 йил 24 октябрь, сайлов кампанияси бошланиш санаси 23 июль деб белгиланди.

    ✔ 3    🕔 16:56, 30.07.2021
  • Глобал экологик муаммолар Жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ҳал этилиши лозим

    Глобал экологик муаммолар Жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ҳал этилиши лозим

    Президентимиз ташаббусига кўра Тошкентда ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги конференция минтақаларимизнинг иқтисодий, маданий ҳамкорлик даражасини янада ошириш учун ўта муҳим эканлиги шубҳасиз.

    ✔ 3    🕔 16:54, 30.07.2021
  • Динлараро  ҳамжиҳатлик янги қонундан кўзланган  асосий мақсад

    Динлараро ҳамжиҳатлик янги қонундан кўзланган асосий мақсад

    Президент томонидан 2021 йил 5 июлда имзоланган янги таҳрирдаги «Виж­дон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида, виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари, диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари, имтиёзлари ва мажбуриятлари доираси аниқ белгилаб берилган муҳим ҳужжат бўлди.

    ✔ 36    🕔 16:33, 16.07.2021
  • Сайлов – доимий  ҳаракатдаги жараён  Президент сайловининг конституциявий-  ҳуқуқий асослари муҳокама этилди

    Сайлов – доимий ҳаракатдаги жараён Президент сайловининг конституциявий- ҳуқуқий асослари муҳокама этилди

    Сўнгги йилларда демократик, ташқи дунё учун очиқ ва рақобатбардош янги Ўзбекистонни бунёд этиш доирасида фуқароларнинг вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар халқаро миқёсдаги кузатувчилар диққат эътиборида турибди.

    ✔ 51    🕔 16:39, 08.07.2021
  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига  ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ  юборилди

    Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ юборилди

    Кейинги йилларда мамлакатимизда ўрмон хўжалигини ривож­лантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилингани соҳани тубдан ислоҳ қилишда муҳим роль ўйнамоқда.

    ✔ 47    🕔 16:38, 08.07.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар