Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ноёб ҳайвонни овлаш рухсатномасини вақтинча тўхтатиш эмас, бекор қилиш керак

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойлик экани, улардан оқилона фойдаланиш зарурлиги ва улар давлат муҳофазасида бўлиши мустаҳкамланган.

Ноёб ҳайвонни овлаш рухсатномасини  вақтинча тўхтатиш эмас,  бекор қилиш керак

Шунингдек, Ўзбекистон Респуб­ликасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни (2016 йил 19 сентябрь, ЎРҚ-408-сон) 17-моддасида камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турларини муҳофаза қилиш ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисидаги Низомнинг биринчи бобида «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларининг (кенжа турлари) нобуд бўлиши, миқдори камайиб кетиши ёки уларнинг яшаш муҳити бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
9 июль куни Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг биринчи мажлисида жорий йилнинг 12 май куни ижтимоий тармоқларни ларзага келтирган, «Қизил китоб»га киритилган қўнғир айиқнинг отилиши юзасидан ОАВ вакили томонидан йўлланган саволга Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакили Севара Давлатова: «Тянь-Шань қўнғир айиғини овлаш бўйича иккинчи рухсатнома бекор қилинмаган. Фақат жамоатчиликда кучли ­эътироз бўлгани туфайли вақтинча тўхтатиб қўйилган...», деб жавоб берди.
Ўзбекистон Экологик партияси кенг жамоатчилик муносабатини инобатга олган ҳолда, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини муҳофаза қилиш мақсадида «Қизил китоб»га киритилган Тянь-Шань қўнғир айиғини овлаш бўйича иккинчи рухсатномани вақтинча тўхтатиб туриш эмас, аксинча бекор қилиш керак, деб ҳисоблайди.
Умуман олганда, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини кўпайтириш учун зарур шароитларни яратиш, шунингдек, бундай ҳайвон турларини овлашга нисбатан мораторий эълон қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон Экологик 
партияси




Ўхшаш мақолалар

Чирчиқ  дарёси ўзани қисқармоқдами?

Чирчиқ дарёси ўзани қисқармоқдами?

🕔16:03, 30.07.2021 ✔4

Дарёбўйидаги ўзгаришлардан кўзланган мақсад нима?

Батафсил
Тоза  ичимлик сув – ҳамон  долзарблигича  қолмоқда

Тоза ичимлик сув – ҳамон долзарблигича қолмоқда

🕔16:02, 30.07.2021 ✔3

Депутатлар халқ ва ҳокимият ўртасида мисоли кўп­рикдир. Жамиятдаги муаммолар, қолаверса, сайловчилари олдида ваъда берган масалалар депутатлик фаолиятининг бош мезони бўлиши керак. Хўш, Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ўз вазифасини қай даражада бажаришмоқда?
 

Батафсил
Эркаклик ғурури пул эвазига сотиб олинадиган нарсаларга бой берилмаслиги керак

Эркаклик ғурури пул эвазига сотиб олинадиган нарсаларга бой берилмаслиги керак

🕔15:49, 30.07.2021 ✔3

Бир куни қабулимга бир йигит ҳая­жон билан, ажабланган ҳолатда кириб келиб, мулоҳазали мавзуни кўтариб қолди. 
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар