Давр нафаси      Бош саҳифа

Глобал экологик муаммолар Жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ҳал этилиши лозим

Президентимиз ташаббусига кўра Тошкентда ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги конференция минтақаларимизнинг иқтисодий, маданий ҳамкорлик даражасини янада ошириш учун ўта муҳим эканлиги шубҳасиз.

Глобал экологик муаммолар Жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ҳал этилиши лозим

Зеро, Ўзбекистон тарафи ҳал этилиши лозим бўлган асосий муаммоларни энг юқори даражада муҳокама этиш учун платформани ярата олди. Анжуманда ечими фақат ва фақат биргаликда топиладиган масалалар юзасидан барча тарафларнинг фикри тинглангани, умумий манфаатлар белгилангани ва шу йўналишда ишлашга бел боғлангани, айниқса, қувонарли.

Бу ўринда, юқоридаги каби долзарб масалалар орасидан экологик таҳдидларга қарши биргаликда курашиш, умумий стратегияларни ишлаб чиқишга асос яратадиган ҳаракатлар ҳам жой эгаллаганини алоҳида таъкид­лаш жоиз. Зеро, Орол фожиаси, глобал исиш тенденциялари, ичимлик сув ва суғориш масалалари, атмосферанинг ифлослариниши кабилар бир ёки икки давлат саъй-ҳаракати билан ҳал бўлиб қолмайди. Бунинг учун чуқур халқаро ҳамкорлик зарур.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, «Яшил» иқтисодиётни ривожлантиришни рағбатлантириш ва экология масалалари алоҳида эътиборни талаб этади. Зеро, бугун Марказий ва Жанубий Осиёнинг барча мамлакатларида жадал саноат ва демографик ўсиш жараёни глобал иқлим ўзгаришлари шароитида юз бермоқда. Бундай вазиятда сув ресурслари тақчиллиги, атроф муҳит ва атмосферанинг ифлосланиши, тупроқ қатламининг емирилиши ва чўлланиш барчамизга дахлдор муаммолар ҳисобланади. Бунга тобора умумбашарий тус олиб бораётган Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазият экологик таҳдидларнинг ўта салбий таъсирига яққол мисол бўла олади. Бу фожианинг оқибатларини юмшатиш, келгусида инсониятни бундай офатлардан огоҳ этиш учун барча чораларни кўришимиз керак. Табиат билан уйғун бўлишга интилиб яшаган аждодларимизнинг тажрибасига таянишимиз зарур.
Бугун тартибсиз, маълум меъёрларга амал қилмай ташкил этиладиган  ишлаб чиқариш, коммуникация тармоқлари, жумладан, охирини ўйламай қуриладиган йирик корхона ва иншоотлар, нафақат, бир мамлакат балки бутун бир қитъалар, сайёрамиз, инсоният келажаги учун ҳам хавф солиши мумкинлигини ҳамма яхши англайди. Зеро, инсон омили сабаб содир бўлган табиий офатлар инсониятга ҳатто урушлардан ҳам кўп зарар етказишига дунё тажрибаси кўп марта гувоҳ бўлган. 
Ўзбекистон бугун Оролбўйи фожиа­си оқибатларини бартараф этиш, ҳудуд атрофида биохилма-хилликни таъминлаш учун бир қанча ишларни амалга оширяпти. Жумладан, ҳозирда Орол денгизининг қуриган қисмида саксовулзорлар барпо этиляпти. Шунингдек, Орол муаммосига йирик халқаро ташкилотлар эътиборини қаратган ҳолда, ҳудудга кўпроқ инвестиция жалб қилишга интилмоқда.
«Яшил» иқтисодиётни ривожлантириш масалалари ҳам Ўзбекистон тарафининг диққат марказида. Бизда қайта тикланувчи энергия манбааларини ўзлаштириш орқали иқтисодиётнинг экологик безарар янги тармоғини яратишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Мисол учун, Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи жараёнида Шеробод туманидан барпо этилаётган қуёш фотоэлектр станцияси қурилишини кўздан кечирди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан Осиё тараққиёт банки кўмагида амалга оширилаётган умумий қуввати 1 ГВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш дастурининг бир қисми ҳисобланади. Лойиҳа амалга ошганидан сўнг биз иқтисодиётимиз, аҳолимизнинг салмоқли қисмини экологик тоза энергия билан таъминлаш имконига эга бўламиз.
Бундан ташқари, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қуввати 200 мегаваттдан бўлган қуёш фотоэлектр станциялари, Қорақалпоғистоннинг Беруний ва Қораўзак туманларида қуввати 100 мегаватли шамол электр станциялари, Бухоро ва Навоийда умумий қуввати бир ярим минг мегаватт бўлган 3 та шамол электр станцияларини қуриш бўйича келишувлар имзоланган. Юқоридагилар натижасида 2030 йилга бориб Ўзбекистонда қуёш электр станциялари қувватларини 5 минг, шамол электр станцияларини 3 минг ва гидроэлектр станциялар қувватини 4 минг мегаватт­га етказиш мақсад қилинган.
Аммо юқоридаги каби ташаббуслар минтақамиздаги барча давлатлар томонидан бирдек қўллаб-қувватланмас, амалиётга жорий этилмас экан муаммолар сақланиб қолаверади. Тошкентда ўтган юқори даражадаги анжуманда томонларнинг бу борадаги қарашлари, интилишлари кенг муҳокама қилингани йиғилиб қолаётган муаммоларни ҳал этишга замин яратди.

Камол ЖУМАНИЁЗОВ,
Ўзбекистон Экологик 
партияси Марказий
 Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Энди қонун Конституцияга  мувофиқлигини текшириш бўйича  Конституциявий судга  шикоят қилиш мумкин

Энди қонун Конституцияга мувофиқлигини текшириш бўйича Конституциявий судга шикоят қилиш мумкин

🕔16:01, 16.09.2021 ✔30

Суд – барча демократик давлатларда ҳокимиятнинг алоҳида тармоғи сифатида эътироф этилади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳам судлар алоҳида мустақил ҳокимият тармоғи сифатида шаклланди.

Батафсил
Истиқлол –  Ўзбекистоннинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин, ўчмас саҳифа

Истиқлол – Ўзбекистоннинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин, ўчмас саҳифа

🕔10:13, 06.09.2021 ✔59

Мамлакатимиз мустақиллигининг ҳар бир йили қадрли, салмоқли. 30 йиллик эса бу тарихни ўзида қамраган янада шонли сана. Шу кунларда халқимиз мазкур айёмни зўр шоду хуррамлик билан 
нишонламоқда.

Батафсил
Халқимиз юрагидаги оғриқ уни ҳамиша изтироб билан ёдга оламиз

Халқимиз юрагидаги оғриқ уни ҳамиша изтироб билан ёдга оламиз

🕔10:11, 06.09.2021 ✔59

31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида Ватан озодлиги йўлида фидо бўлган аждодлар руҳига ҳурмат бажо келтирилди. 
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди қонун Конституцияга  мувофиқлигини текшириш бўйича  Конституциявий судга  шикоят қилиш мумкин

    Энди қонун Конституцияга мувофиқлигини текшириш бўйича Конституциявий судга шикоят қилиш мумкин

    Суд – барча демократик давлатларда ҳокимиятнинг алоҳида тармоғи сифатида эътироф этилади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳам судлар алоҳида мустақил ҳокимият тармоғи сифатида шаклланди.

    ✔ 30    🕔 16:01, 16.09.2021
  • Истиқлол –  Ўзбекистоннинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин, ўчмас саҳифа

    Истиқлол – Ўзбекистоннинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин, ўчмас саҳифа

    Мамлакатимиз мустақиллигининг ҳар бир йили қадрли, салмоқли. 30 йиллик эса бу тарихни ўзида қамраган янада шонли сана. Шу кунларда халқимиз мазкур айёмни зўр шоду хуррамлик билан 
    нишонламоқда.

    ✔ 59    🕔 10:13, 06.09.2021
  • Халқимиз юрагидаги оғриқ уни ҳамиша изтироб билан ёдга оламиз

    Халқимиз юрагидаги оғриқ уни ҳамиша изтироб билан ёдга оламиз

    31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида Ватан озодлиги йўлида фидо бўлган аждодлар руҳига ҳурмат бажо келтирилди. 
     

    ✔ 59    🕔 10:11, 06.09.2021
  • «Демак, ўйинимиз дуранг  билан тугар экан!»

    «Демак, ўйинимиз дуранг билан тугар экан!»

    Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан билдирган фикрлари ҳамиша катта эътибор қозонар, сиёсатшунос ва таҳлилчилар учун катта мунозара объектига айланар эди.
    Мустақилликнинг дастлабки даврида Ислом Каримовнинг тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган халқаро аҳамиятга молик кўплаб ташаббуслари ғоя ҳолидан воқелик сари қимирлар экан, айримлар бу ташаббуслар иш беришига кўзи етмаслигини баён қилар, яна баъзилар уларга сиёсий обрў орттириш йўлидаги ҳаракат, деб таъриф берар эди.

    ✔ 55    🕔 10:08, 06.09.2021
  • Қуёш фотоэлектр  станцияси истиқлолнинг ўттиз йиллигига муносиб совға бўлди

    Қуёш фотоэлектр станцияси истиқлолнинг ўттиз йиллигига муносиб совға бўлди

    Мамлакатимизнинг устувор йўналишларидан бири барчамиз учун глобал масалага айланаётган электр энергиясининг зарурлиги ва ундан оқилона фойдаланиш, арзон, ишончли, барқарор ва замонавий энергетикани жорий этиш чораларини кўришдан иборатдир.

    ✔ 50    🕔 10:07, 06.09.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар