Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«ОФАТ ВА МАТОНАТ» – халқимиз матонати ҳақида

Мана икки йилдирки нафақат юртимиз, бутун дунё аҳолиси катта синовни бошдан кечирмоқда. Неча ойлаб инсонлар ўз яқинлари билан кўриша олмади, ота-боланинг, опа-сингилнинг дийдорига зор бўлди. Одам-одамнинг қадрига кўпроқ ета бошлади.
 

Дунёни зир тит­ратган «COVID-19» балоси юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Ҳозиргача дунё бўйича 203 миллион 356 мингдан ортиқ одам бу касалликни юқтирган бўлса, улардан 4 миллион 302 мингдан ортиғи вафот этган. Мамлакатимизда 138 минг 300 нафардан зиёд киши бу хасталикка чалинди. Афсуски бу бало 941 нафар юртдошимизни ҳаётдан олиб кетди.
Бу синовли ва саросимали кунлар қанчалик оғир бўлмасин, халқимиз давлатимиз раҳбари бошчилигида ўзини йўқотиб қўймади. Қисқа муддат ичида барча зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга тадбиқ қилинди. Пандемияни енгиб ўтишда энг оқилона, талафот кам бўлган йўлдан борди.
Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас экан. Оғир пандемия чоғида Сардоба сув омборида юз берган фожиа халқимиз учун яна бир қийин синов бўлди. Бухоро вилоятидаги кучли шамол, Сардобадаги сув тошқини, оғир пандемия шароити эл-юртимизнинг матонатини яна бир бор имтиҳондан ўтказди.
Куни кеча тақдимоти бўлиб ўтган «Офат ва матонат» китобида айнан юқоридаги офатлар, синовли кунлар ҳақида сўз боради. Китоб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги «Ўзбекистон» нашриёти томонидан 5000 нусхада чоп этилди. Мундарижага кўз югуртирар экансиз, унда давлат раҳбарининг маърузалари, ёзувчилар, шоирлар, халқаро экспертларнинг бир-биридан ҳаётий кечинмалари, шеърлари, тасаллилари ўрин олган. Айниқса, Сардоба фожиасида талафот кўрган аҳолига берилган мислсиз ёрдам, қисқа фурсат ичида қуриб фойдаланишга топширилган, ҳамма қулайликларга эга уй-жойларнинг бунёд этилиши ушбу китобда жонли мисоллар билан тасвирлаб берилган.
Умид қиламизки, ушбу китоб келажак авлод учун энг қийин дамларда ҳам ўзини йўқотиб қўймаган эл-юртимиз матонати ҳақида ёзилган энг яхши нашрлардан бири бўлиб қолади.




Ўхшаш мақолалар

Бир китоб ҳақида  «Оқланмаган   ишонч  қиссаси»

Бир китоб ҳақида «Оқланмаган  ишонч қиссаси»

🕔09:48, 10.09.2021 ✔34

Исмат Хушевнинг янги китоби нашрдан чиқди

Батафсил
Табиатнинг  жайдари фалсафаси

Табиатнинг жайдари фалсафаси

🕔12:39, 26.08.2021 ✔66

Инсон ва табиат муаммосини турли бадиий ракурсларда тасвирлаб келаётган ёзувчи Нормурод Норқобилов асарларида кўп ижодкорларнинг эътиборига тушмаган, жайдари, шу билан биргаликда, табиат, ҳайвонот, жамодотга хос теран фалсафа оҳангларига гувоҳ бўламиз. Айниқса ёзувчининг «Қорақуюн» романида учрайдиган бир эпизод, табиат фалсафасига доир нозик нуқта сизни чуқур ўйга толдириши аниқ.

Батафсил
Ёнaётгaн дипломлaр тaфти

Ёнaётгaн дипломлaр тaфти

🕔12:37, 26.08.2021 ✔73

Мен тақдир тақозоси билан, бирор бир институт ёки университетда ўқиш бахтидан мосуво қолдим. Ёшлигим қайсидир дўкондорнинг юмушини қилишу, кимнингдир хизматини бажариб, иш берувчиларнинг дўқ-пўписаларидан эзилиш билан ўтди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бир китоб ҳақида  «Оқланмаган   ишонч  қиссаси»

    Бир китоб ҳақида «Оқланмаган  ишонч қиссаси»

    Исмат Хушевнинг янги китоби нашрдан чиқди

    ✔ 34    🕔 09:48, 10.09.2021
  • Табиатнинг  жайдари фалсафаси

    Табиатнинг жайдари фалсафаси

    Инсон ва табиат муаммосини турли бадиий ракурсларда тасвирлаб келаётган ёзувчи Нормурод Норқобилов асарларида кўп ижодкорларнинг эътиборига тушмаган, жайдари, шу билан биргаликда, табиат, ҳайвонот, жамодотга хос теран фалсафа оҳангларига гувоҳ бўламиз. Айниқса ёзувчининг «Қорақуюн» романида учрайдиган бир эпизод, табиат фалсафасига доир нозик нуқта сизни чуқур ўйга толдириши аниқ.

    ✔ 66    🕔 12:39, 26.08.2021
  • Ёнaётгaн дипломлaр тaфти

    Ёнaётгaн дипломлaр тaфти

    Мен тақдир тақозоси билан, бирор бир институт ёки университетда ўқиш бахтидан мосуво қолдим. Ёшлигим қайсидир дўкондорнинг юмушини қилишу, кимнингдир хизматини бажариб, иш берувчиларнинг дўқ-пўписаларидан эзилиш билан ўтди.

    ✔ 73    🕔 12:37, 26.08.2021
  • «ОФАТ ВА  МАТОНАТ» –  халқимиз  матонати  ҳақида

    «ОФАТ ВА МАТОНАТ» – халқимиз матонати ҳақида

    Мана икки йилдирки нафақат юртимиз, бутун дунё аҳолиси катта синовни бошдан кечирмоқда. Неча ойлаб инсонлар ўз яқинлари билан кўриша олмади, ота-боланинг, опа-сингилнинг дийдорига зор бўлди. Одам-одамнинг қадрига кўпроқ ета бошлади.
     

    ✔ 76    🕔 16:30, 13.08.2021
  • Нафсингизни зиёли қилинг, бахтли ҳаёт кечирасиз

    Нафсингизни зиёли қилинг, бахтли ҳаёт кечирасиз

    Американинг Голлуп университети статистика маълумотларига кўра америкаликларнинг эллик фоизи мактаб ёки университетни тугатгандан сўнг бирорта китоб ўқимас экан.
     

    ✔ 85    🕔 16:18, 13.08.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар