Саломатлик      Бош саҳифа

Коронавирусга ёндош инсультдан қутулиш йўли

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган текширувларга кўра, COVID-19 бошқа ёндош касалликлар, жумладан инфаркт ва инсультни бошдан ўтказган беморларда оғир ўтаётгани барчамизга сир эмас. Кўпчилик беморлар бу касалликни бошларидан ўтказгач кейин қандай яшашлари, қандай овқатланишлари кераклиги ҳақида ўйлаб қолишади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб айтиш лозимки, ҳозирда инсонлар ҳаётига таҳдид солаётган коронавирус касаллиги фақатгина ўпкани зарарламай, юрак-қон томир тизимини, бош мия, буйраклар ва овқат ҳазм қилиш аъзоларига ҳам шикаст етказаётганини мутахассислар таъкидлашмоқда.

Коронавирусга ёндош инсультдан қутулиш йўли

Инсультнинг 
бош сабабчиси
Ҳар куни ярим соат пиёда сайр қилиш инсульт ва қон қуйилиши билан боғлиқ касалликларга чалиниш хавфини пасайтиради.
Инсультнинг оғир шакли ривожланишининг асосий сабаби жисмоний фаол бўлмаслик ва кўп ўтириш экан. Ана шундай суст ҳаёт кечирувчилар мияга қон қуйилишига мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланадиганларга нисбатан 1,2 марта кўпроқ дуч келар экан.
Ҳафтасига тахминан тўрт соат ёки кунига ярим соат пиёда сайр     қилиш ва енгил жисмоний машғулотларни бажариш инсультнинг нохуш оқибатларидан сақлайди. Инсультга ирсий жиҳатдан мойиллик, ҳаёт тарзига қарамасдан, мияга қон қуйилиши эҳтимолини 35 фоизга оширади. Шу билан бирга, чекиш, носоғлом парҳез ва жисмоний фаолликнинг етарли эмаслиги каби омиллар яна 66 фоизга қўшимча хавф туғдиради. Демак, бир сўз билан айтиш мумкинки, инсультнинг бош сабабчиси камҳаракатлилик саналади.

Унга чалинмай 
десангиз...
Агар сизда ҳам қон-томир касалликларига чалинишга мо­йиллик бўлса, қуйидагича овқатланишга амал қилишни тавсия қиламиз. Бундай овқатланиш тартибини Ўзбекистон халқ табобати академияси бош табиби Абдулазиз Саиднуриддин ўғли тавсия қилган. Қуйида ушбу тавсиялардан айримларини келтириб ўтсак.
Инсультга мойиллиги бор кишиларга қовурилган овқатлар, ҳайвон гўшти, ёғи, товуқ тухуми, шўр нарсалар мумкин эмас. Ҳафтада 2-3 марта сувда ёки буғда пишган парранда гўшти айниқса, курка гўштини истеъмол қилиш мумкин. Шунингдек, буғда пишган балиқ гўшти фойдалидир.
Дўкон ширинликлари, қандолатчилик маҳсулотлари, кремли пишириқлар умуман тақиқланади. Асал, меванинг барча турлари, сабзавотлар, полиз маҳсулотларини кўпроқ танаввул қилиш ҳар томонлама фойдалидир.
Юмшоқ, иссиқ, бозор нонлари, оқ нон мумкин эмас. Ке­пакли, кулранг (буханка), зоғора нон ейиш мумкин. Ҳафтада икки марта жом (ванна) қабул қилинг ва бир марта ҳаммомга тушинг, кўп терланг...

Ҳафтада бир кун оч бўлинг, чанқасангиз қайнаган илиқ сув ичинг. Ва очликнинг охирида, бирданига 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичи­нгизни ювинг.

Ҳар куни енгил жисмоний иш қилинг, бу қон айланишини яхшилайди. Ҳар куни ётишда 2 ошқошиқ зайтун ёғи ёки 1 стакан кефир ичинг. Кунаро наҳорда оғзингизга 2 ошқошиқ писта ёғини олиб, 5 дақиқа ғарғара қилиб, сўнг тупуриб ташланг. Ҳафтада 1-2 марта пиёва ичинг (бу шўрва: унга 1 кг. пиёз тўғралади. 200 гр. қичқирмаган хўроз гўшти солиб, денгиз тузи қўшиб, 3 литр сувда, ёпиқ қозонда қаттиқ қайнатилади. Шарти шуки, қаттиқ қайнаш жараёнида пиёз «ун» бўлиб, оппоқ кўкимтир «сут» бўлиб қолсин).
Ҳар куни ичадиган суюқлик­ларингиз орасида 3 пиёла қатиқ зардоби ҳам бўлсин. Шунинг­дек, 3 пиёла лимон чой ҳам ичинг. Кунаро суюқ овқатларингизга (косангизга) 20-30 гр. сабур (алоэ) баргини майда тўғраб истеъмол қилинг.
Кундалик овқатларингизнинг 70-80 фоизини мева, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари (масалан, ошқовоқ, тарвуз, қовун), творог, пишлоқ, кўклар, асал ташкил қилсин. Ҳар куни ётишдан олдин, 1 соат секин югуринг. Бу ўта муҳим.
Доим қон босимингизни ўлчаб туринг. Вазнингиз бўйингизга нисбатан оғир бўлса (бир метрни айириб ташлаганда), озинг. Тез-тез шолғом шўрва ичиб туриш, кўп помидор ейиш ҳам қон-томирлар учун кони фойда.
Коронавирус касаллиги билан оғриган беморларда қон қуюқлашиши кузатилади. Қон қуюқлашишга қарши муолажа қуйидагича: 300 гр. чилонжийда 6 литр сувга солиб, яхшилаб қайнатилади. Қайнаб чиққач паст оловда 5,5 литр қолгунича яна қайнатилади. Ушбу шифобахш қайнатма қонни тозалайди ва яхши суюлтиради.
Юқоридаги тавсиялар биз учун жуда жўн ва қийин туюлиши мумкин. Бу касалликларни, умуман бошқа хасталикларни ҳам халқ табобати йўли билан даволашда сабр-қаноат биринчи ўринда туради. Ўзимизда ана шу сабрни шакллантира олсак, бошқа бирорта аъзомизга зарар етказмаган ҳолда касалликдан фориғ бўла оламиз.

Муҳаммад Акмал Тўхтамиш ўғли,
Марзия Соатова




Ўхшаш мақолалар

Коронавирусга ёндош инсультдан қутулиш йўли

Коронавирусга ёндош инсультдан қутулиш йўли

🕔14:59, 20.08.2021 ✔103

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган текширувларга кўра, COVID-19 бошқа ёндош касалликлар, жумладан инфаркт ва инсультни бошдан ўтказган беморларда оғир ўтаётгани барчамизга сир эмас. Кўпчилик беморлар бу касалликни бошларидан ўтказгач кейин қандай яшашлари, қандай овқатланишлари кераклиги ҳақида ўйлаб қолишади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб айтиш лозимки, ҳозирда инсонлар ҳаётига таҳдид солаётган коронавирус касаллиги фақатгина ўпкани зарарламай, юрак-қон томир тизимини, бош мия, буйраклар ва овқат ҳазм қилиш аъзоларига ҳам шикаст етказаётганини мутахассислар таъкидлашмоқда.

Батафсил
Ниқоб фақат назоратчилар учунми?

Ниқоб фақат назоратчилар учунми?

🕔16:31, 16.07.2021 ✔144

Тождор вирус тажовузи яна ортиб бормоқда. Касалланаётган ҳамда бу бедаво дарддан ҳалок бўлаётган ҳамюртларимиз сони ошса ошяптики, камайгани йўқ.

Батафсил
КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

🕔13:55, 10.05.2021 ✔1575

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган текширувларга кўра ҳар бир киши чалиниши мумкин бўлган COVID – 19 касаллигига табиблар чалинишмаётган экан. Бунинг сири нимада?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Коронавирусга ёндош инсультдан қутулиш йўли

    Коронавирусга ёндош инсультдан қутулиш йўли

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган текширувларга кўра, COVID-19 бошқа ёндош касалликлар, жумладан инфаркт ва инсультни бошдан ўтказган беморларда оғир ўтаётгани барчамизга сир эмас. Кўпчилик беморлар бу касалликни бошларидан ўтказгач кейин қандай яшашлари, қандай овқатланишлари кераклиги ҳақида ўйлаб қолишади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб айтиш лозимки, ҳозирда инсонлар ҳаётига таҳдид солаётган коронавирус касаллиги фақатгина ўпкани зарарламай, юрак-қон томир тизимини, бош мия, буйраклар ва овқат ҳазм қилиш аъзоларига ҳам шикаст етказаётганини мутахассислар таъкидлашмоқда.

    ✔ 103    🕔 14:59, 20.08.2021
  • Ниқоб фақат назоратчилар учунми?

    Ниқоб фақат назоратчилар учунми?

    Тождор вирус тажовузи яна ортиб бормоқда. Касалланаётган ҳамда бу бедаво дарддан ҳалок бўлаётган ҳамюртларимиз сони ошса ошяптики, камайгани йўқ.

    ✔ 144    🕔 16:31, 16.07.2021
  • КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

    КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган текширувларга кўра ҳар бир киши чалиниши мумкин бўлган COVID – 19 касаллигига табиблар чалинишмаётган экан. Бунинг сири нимада?

    ✔ 1575    🕔 13:55, 10.05.2021
  • Меваси, барги ва танаси ҳам фойдали ЖИЙДА

    Меваси, барги ва танаси ҳам фойдали ЖИЙДА

    Табобатда жийданинг меваси, барги, пўстлоғи, елими ва илдизидан Ибн Синогача ҳам, ундан кейин ҳам баракали фойдаланилган. Ибн Сино сафро ҳайдашда, иссиқдан бўлган йўталда, қусишни тўхтатишда, ичаклар яллиғланиши ва ич кетишининг олдини олишда фойдаланган. Халқ табобатида жийда меваси ва унинг дамламаси болалардаги ич кетиш, нафас йўллари, меъда-ичак хасталикларида тавсия этилади.

    ✔ 1717    🕔 18:18, 05.03.2021
  • Чилонжийда

    Чилонжийда

    Чилонжийданинг асосан барги ва меваси бир қатор хасталикларга даво бўлади. Танасининг пўстлоғида ошловчи моддалар ва пептид алкалоидлар, баргларида оғриқ қолдирадиган моддалар, аскорбин кислота, қатронлар, гликозидлар, мевасида анчагина қанд моддалари, витамин С, данагининг мағзида 33 фоизгача қотмайдиган ёғ бўлади.

    ✔ 1729    🕔 20:19, 21.02.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар