Халқ билан      Бош саҳифа

Энди узоқ овулларга ҳам сув боради

Кўпчиликка маълумки, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг деярли барча туманларида ичимлик сув энг оғир ижтимоий муаммолардан саналади. Айниқса, экологик вазият оғир бўлган ҳудудларда бу муаммо ўта долзарб тус олган. Хўжайли тумани ҳам шундай ҳудудлар сирасига киради.

Энди узоқ овулларга ҳам сув боради

Ўзбекистон Экологик партиясидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайланган депутат Д.Исақулов март ойида ичимлик сув муаммоси юзасидан тегишли вазирлик ва давлат идораларига депутатлик сўрови юборди. Масъул ташкилот вакиллари маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари билан мазкур муаммонинг ечимини топиб, «Жана-Жап» ҚФЙга 12,6 километр узунликдаги, «Амударё» ҚФЙга Туямўйин магис­трал сув қувуридан 4 километрли масофага полимер қувурлар ётқизилмоқда. Аҳоли масканларига диаметри 150 мм. бўлган полимер қувурлар орқали 1,5 километрдан ортиқ сув тармоқлари тортилмоқда. Биринчи босқичда 101 та хўжаликка ичимлик сув етказиб бериш режалаштирилган. Қолган хўжалик хонадонларида ҳам ичимлик сув таъминоти барқарор бўлиши учун барча куч ва воситалар сафарбар этилган. Бир-биридан узоқ масофада яшайдиган узоқ овулларга марказлашган ичимлик сув нуқталари орқали тоза ичимлик сув етказиб бериш (ташиш) масалалари ҳам ўрганилмоқда.
Хўжайли тумани «Ўзсувтаъминот» ташкилоти раҳбари Ш.Якуповнинг маълумотига кўра, «Жана-Жап» ҚФЙнинг Нариман, Жана-жап, Тоқал ва Сағил овул ҳудудигача 6 км. қувурлар тортилиб бўлинган.
Тан олиб айтиш керакки, ичимлик сув тармоқлари ҳам худди электр ва табиий газ тармоқлари каби мус­тақиллик йилларининг чорак асри давомида деярли янгиланмаган, соҳада йирик модернизация-реконструкция лойиҳалари амалга оширилмаган. Фақат жорий ва капитал таъмирлаш ишлари билан чекланилган. Бунинг оқибатида сув қувурларининг йирик қисми эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолган. Фойдаланилган ичимлик сувга истеъмолчилар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмагани – масалани янада чигаллаштиргани рост. Айрим тармоқларга ичимлик сувнинг ўзи етиб келмаслиги оқибатида демонтаж қилинган.
Хўжайли туманидаги 38-сонли «Кулоб» сайлов округининг сайловчилари билан депутат Д.Исақуловнинг 2019 йилнинг охиридаги сайловолди учрашувларида ҳам, 2020 йилда маҳаллаларда ўтказилган сайёр қабуллар, овул оқсоқоллари, Хўжайли тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувларда ҳам ичимлик сув муаммоси бош масала бўлиб келган. Ҳозирги кунда ичимлик сув билан боғлиқ барча мурожаатлар депутатлар ташаббуси ва маҳаллий ҳокимлик билан биргаликда ҳал этилмоқда.

Гулнора САРИЕВА,
Ўзбекистон Экологик партияси Хўжайли туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Энди узоқ овулларга ҳам сув боради

Энди узоқ овулларга ҳам сув боради

🕔15:11, 20.08.2021 ✔66

Кўпчиликка маълумки, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг деярли барча туманларида ичимлик сув энг оғир ижтимоий муаммолардан саналади. Айниқса, экологик вазият оғир бўлган ҳудудларда бу муаммо ўта долзарб тус олган. Хўжайли тумани ҳам шундай ҳудудлар сирасига киради.

Батафсил
Махсус автомашиналар  аҳолига сув  етказиб бермоқда

Махсус автомашиналар аҳолига сув етказиб бермоқда

🕔16:29, 13.08.2021 ✔87

«Андижон сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятининг Асака тумани филиалига янги сув ташувчи махсус автомашиналар ажратилди. Туманнинг айрим ҳудудларида ичимлик сув таъминотида бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжуд. Уларни бартараф этиш, сув таъминотини яхшилаш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Батафсил
Тадбиркор ерни сотиб  олган, дарахтларни эмас...

Тадбиркор ерни сотиб олган, дарахтларни эмас...

🕔16:19, 13.08.2021 ✔90

Мамлакатимизда фаолият юритиётган ҳар бир вазирлик ва ташкилот қошида ишонч телефони ишга туширилган. Мақсад – фуқаролар дуч келаётган муаммолар ҳақида тезкор хабар берилишини таъминлаш ва уларнинг ечими борасида тегишли чора-тадбирларни кўришдир. Бугун Ўзбекистон Экологик партиясининг «Ишонч телефони» ҳам ана шундай халқ оғирини енгил қилиш, дардини тинглаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди узоқ овулларга ҳам сув боради

    Энди узоқ овулларга ҳам сув боради

    Кўпчиликка маълумки, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг деярли барча туманларида ичимлик сув энг оғир ижтимоий муаммолардан саналади. Айниқса, экологик вазият оғир бўлган ҳудудларда бу муаммо ўта долзарб тус олган. Хўжайли тумани ҳам шундай ҳудудлар сирасига киради.

    ✔ 66    🕔 15:11, 20.08.2021
  • Махсус автомашиналар  аҳолига сув  етказиб бермоқда

    Махсус автомашиналар аҳолига сув етказиб бермоқда

    «Андижон сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятининг Асака тумани филиалига янги сув ташувчи махсус автомашиналар ажратилди. Туманнинг айрим ҳудудларида ичимлик сув таъминотида бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжуд. Уларни бартараф этиш, сув таъминотини яхшилаш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    ✔ 87    🕔 16:29, 13.08.2021
  • Тадбиркор ерни сотиб  олган, дарахтларни эмас...

    Тадбиркор ерни сотиб олган, дарахтларни эмас...

    Мамлакатимизда фаолият юритиётган ҳар бир вазирлик ва ташкилот қошида ишонч телефони ишга туширилган. Мақсад – фуқаролар дуч келаётган муаммолар ҳақида тезкор хабар берилишини таъминлаш ва уларнинг ечими борасида тегишли чора-тадбирларни кўришдир. Бугун Ўзбекистон Экологик партиясининг «Ишонч телефони» ҳам ана шундай халқ оғирини енгил қилиш, дардини тинглаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга хизмат қилмоқда.

    ✔ 90    🕔 16:19, 13.08.2021
  • Экопартия депутати ташаббуси Қорабоғда  электр ўчмайдиган бўлди

    Экопартия депутати ташаббуси Қорабоғда электр ўчмайдиган бўлди

    Қорабоғ – Муборак туманидаги «Сариқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қишлоқ. Ушбу қишлоқда бир минг икки юз нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

    ✔ 79    🕔 15:22, 06.08.2021
  • Маҳаллага оқар сув борди

    Маҳаллага оқар сув борди

    Маълумки, қишлоқ одамлари томорқадан рўзғор ўтказади. Нишон туманидаги Пахтаобод қишлоғи «Пахтазор» маҳалласи аҳолиси хонадонларида ҳам айни кунларда рўзғор учун керакли помидор, бодринг, сабзи, пиёз пишиб етилиши керак эди. Афсуски, анчадан буён маҳаллага келадиган сув йўлига лой қопланиб, ариқлар кўмилиб қолгани сабабли хонадонларга сув бормай қўйди.

    ✔ 82    🕔 15:21, 06.08.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар