Жараён      Бош саҳифа

Бизни бир кунда 60 мингдан зиёд киши қўлламоқда

Экопартиядан кўрсатиладиган номзодни қўллаб-қувватлаб имзо қўяётганлар сафи тобора кенгаймоқда

Бизни бир кунда 60 мингдан зиёд киши қўлламоқда

Президентлик сайловида илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон Экологик партиясига Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловда иштирок этиш учун гувоҳнома топширилди. Гувоҳномани Ўзбекистон Экологик партияси номидан партиянинг ваколатли вакили Саидрасул Сангинов қабул қилиб олди.

«Сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақаларида Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилари умумий сонининг камида бир фоизининг имзоси бўлиши керак. Бунда сиёсий партия битта маъмурий-ҳудудий тузилмада (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) имзолар умумий сонининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.»
Ўзбекистон Республикаси
Сайлов кодексининг 64-моддасидан.

Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари ҳам вилоятлар, туман ва шаҳарлар миқёсида имзо йиғишни бошлаб юборишди. Бу йилги сайловлардаги энг катта янгиликлардан бири ҳам имзо йиғиш жараёни билан боғлиқ бўлиб, битта варақага 30 нафаргача сайловчи имзосини тўплаш мумкин ва сайловчилар бир нечта партияни ёқлаб имзо қўйиш имкониятига эга.
Экопартиянинг асосий мақсади барқарор ривожланишга, экологик хавфсизликка эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун табиий ресурсларни сақлаш ва қулай атроф муҳитни яратишга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашишга қаратилган. Бу мақсадлар ҳар бир кишининг ҳаётига, бутун жонли оламга бевосита дахлдор бўлгани учун ҳам Экопартиядан Президентликка кўрсатилаган номзодни қўллаб-қувватлаб имзо қўювчилар бир куннинг ўзида 60 минг нафардан ошмоқда.
Мисол учун, Ўзбекис­тон савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармаси ёшлари, Қашқадарё вилоятидаги экологик муаммоларга бефарқ бўлмаган юртдошларимиз айниқса, ушбу имзо йиғиш ишларида фаол иштирок этиб, сайловни юқори кайфиятда ўтказишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Имзо варақасини тўлдириш жараёнлари барча туман ва шаҳарлардаги таълим муассасалари, ташкилот ва корхоналар, маҳалла фуқаролар йиғинларида давом этяпти.
– Имзо йиғиш ишларида ўзини экологияга, она табиатни асрашга дахлдор деб билган аҳоли вакиллари, айниқса ёшлар фаол иштирок этмоқда, – дейди Экопартиянинг Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби Фотима Ўктамова. – Қувонарлиси, кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб имзо қўяётганларнинг аксарияти «Биз она табиатни севамиз», «Экологик муаммолар бартараф этилиши тарафдоримиз» деган ҳаётбахш ғоялар тарафдори эканини билдиришмоқда.
– Мен ёш тиббиёт ходими бўлиб ишлайман, – дейди Фарғона вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ҳамшираси Шаҳноза Эргашева. – Бугун имзо йиғиш ишида қатнашаётганимдан ҳурсандман. Бу муҳим сиёсий жараёнда қатнашиш орқали она табиатимизни асраш, экологик муаммоларни бартараф этиш борасидаги ишларга озгина бўлсада ҳисса қўшаётганимни англадим. Биз ёшлар учун бу фахр.
– Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қорақалпоғис­тон Республикасининг Мўйноқ туманидаги «Кемалар қабристони» кириш йўлагига ҳамда ушбу туманнинг чекка ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларига қуёш коллекторлари ва батареялари ўрнатилди. Партия томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида олиб борилаётган бошқа кўплаб хайрли тадбирлар ҳам кишини қувонтиради. Шунинг учун ҳам партиянинг сайловолди дастури, умуман экологияни асраш борасида олиб бораётган ислоҳотлари таҳсинга лойиқ, – дейди имзо қўйиш учун келган мўйноқлик Сапаргул Реймова. – Бугун мен Экопартияни қўллаб-қувватлаш учун имзо қўйдим. Ўйлайманки, ҳар бир табиатсевар юртдошимиз мазкур жараёнларга бефарқ бўлмайди ва Экопартия билан биргаликда она заминни асраш йўлидан боради.

Саида ИБОДИНОВА,
«Оила ва табиат» 
мухбири




Ўхшаш мақолалар

Экология – нафақат бугунги ҳаётимиз, балки эртанги кунимиз, фарзандларимиз келажагига дахлдор масала

Экология – нафақат бугунги ҳаётимиз, балки эртанги кунимиз, фарзандларимиз келажагига дахлдор масала

🕔10:06, 06.09.2021 ✔48

Жорий йил 27 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Экологик партиясининг навбатдан ташқари III съезди бўлиб ўтди. Унда партия Марказий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, ҳудудлардан сайланган делегатлар, экопартия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Батафсил
Бизни бир кунда 60 мингдан зиёд киши қўлламоқда

Бизни бир кунда 60 мингдан зиёд киши қўлламоқда

🕔15:12, 20.08.2021 ✔69

Экопартиядан кўрсатиладиган номзодни қўллаб-қувватлаб имзо қўяётганлар сафи тобора кенгаймоқда

Батафсил
Самарқанд —  биринчи  «яшил  шаҳар»

Самарқанд — биринчи «яшил шаҳар»

🕔15:27, 06.08.2021 ✔82

Самарқанд Ўзбекистонда биринчи бўлиб Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг «Яшил шаҳарлар» дастурига қўшилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экология – нафақат бугунги ҳаётимиз, балки эртанги кунимиз, фарзандларимиз келажагига дахлдор масала

    Экология – нафақат бугунги ҳаётимиз, балки эртанги кунимиз, фарзандларимиз келажагига дахлдор масала

    Жорий йил 27 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Экологик партиясининг навбатдан ташқари III съезди бўлиб ўтди. Унда партия Марказий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, ҳудудлардан сайланган делегатлар, экопартия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    ✔ 48    🕔 10:06, 06.09.2021
  • Бизни бир кунда 60 мингдан зиёд киши қўлламоқда

    Бизни бир кунда 60 мингдан зиёд киши қўлламоқда

    Экопартиядан кўрсатиладиган номзодни қўллаб-қувватлаб имзо қўяётганлар сафи тобора кенгаймоқда

    ✔ 69    🕔 15:12, 20.08.2021
  • Самарқанд —  биринчи  «яшил  шаҳар»

    Самарқанд — биринчи «яшил шаҳар»

    Самарқанд Ўзбекистонда биринчи бўлиб Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг «Яшил шаҳарлар» дастурига қўшилди.

    ✔ 82    🕔 15:27, 06.08.2021
  • Павловния майдонлари барпо этилади

    Павловния майдонлари барпо этилади

    Қорақалпоғистон Республикасини кўкаламзорлаштириш мақсадида автомобил йўллари дала четлари, инфраструктура объектлари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли мас­канлари, мулк шаклидан қатъи назар Нукус шаҳри ва барча туманларда тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда 2021 йил куз ва 2022 йилнинг баҳор ойларида павловния, тут, тез ўсувчи ва бошқа манзарали дарахтлар ва аҳоли хонадонлари олдига узум кўчатларини экиш режалаштирилмоқда.

    ✔ 80    🕔 15:26, 06.08.2021
  • Ичимлик сув  таъминотига оид янги  қонун

    Ичимлик сув таъминотига оид янги қонун

    Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланиб, маромига етказилмоқда, дея хабар бермоқда парламент қуйи палатасининг Ахборот хизмати.

    ✔ 78    🕔 15:25, 06.08.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар