Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Истироҳат боғларида халқимиз роҳат қила оляптими?

ёхуд дам олиш ҳудудларини ташландиқ масканларга айлантиришдан ким манфаатдор?

Истироҳат боғларида халқимиз роҳат қила оляптими?

Сўнгги икки ой давомида Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги маданият ва истироҳат боғларининг бугунги ҳолати бўйича тезкор экологик рейдлар ўтказилди. Уларнинг айримлари тўғрисида газетамизда хабар ва фотоахборотлар ҳам берилди. Хўш, ўрганишлар натижаси қандай? Тезкор рейдларда аниқланган камчиликларни тўғрилашга тезкор равишда киришилдими? Тегишли ташкилотлар, ўша боғларга эгалик қилиб турган маҳаллий ҳокимликлар бирор муносабат билдиришдими? Афсуски йўқ... Истироҳат боғларидаги аянчли аҳволни яхшилаш учун ҳамон бирор амалий иш бошланмади.

Ўрганишлар давомида аниқланишича, пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом, Бобур, Абдулла Қодирий номли маданият ва истироҳат боғларида реконструкция ишлари натижасида ноқонуний дарахт кесилиши ҳолатлари учраган. Дарахтлар суғорилмагани сабабли қуриётгани, чиқиндилар кўплигидан боғлар чиқиндихоналарга ўхшаб қолгани аниқланган.

Ҳудудларда олиб борилган рейдлар давомида истироҳат боғларининг аҳволи пойтахтдагидан ҳам аянчли экани кўзга ташланмоқда.

 Мисол учун, Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғи, Андижон вилояти Пахтаобод тумани марказидаги истироҳат боғи, Пастдарғом туман «Ёшлик» истироҳат боғи, Термиз шаҳар Бобур номидаги боғ, Бухоро шаҳридаги Сомонийлар боғи ва яна бир қатор вилоят, туманлар кўркига айланиши мумкин бўлган масканларнинг ҳам анчадан бери қаровсиз ва ташландиқ ҳолатда экани ҳар қандай кишини ташвишлантиради.
Истироҳат боғи деганда салқин, озода, сўлим гўшалар кўз олдимизга келади. Юртимизнинг бармоқ билан санарли боғларигина ушбу таърифга мос келиши ғалати. Айнан истироҳат масканлари муаммоси бўйича жойлардаги мутасадди ташкилотлар ва раҳбарларга огоҳлантириш ва вазифалар берилган бўлса-да, улар бу масканларда бирор ўзгариш қилишга шошилишмаяпти. Ҳа, борини кесиб яксон қилувчи ҳам, кафтдек ердан жаннат қилувчи ҳам ўзимиз. Санаб ўтилган ҳолатлар эса энг хавфли иллат – лоқайдлик оқибатидир.
Тўғри, бу борада бир қанча катта ло­йиҳаларга ҳам қўл урилмоқда. Жумладан, давлат раҳбарининг бевосита ташаббуси билан пойтахт яқинида улкан манзарали боғ барпо этилмоқда. Боғ 104 гектарли катта ҳудудни қамраб олади. Янги боғнинг нафақат манзараси, ландшафти, балки мазмуни ҳам бошқа шу турдаги масканлардан фарқ қилади.
Жорий йилда Қибрайда 155 ва 270 гектарлик иккита парк қурилиши кўзда тутилган бўлиб, «Тошкент-Шарқий» аэродроми яқинида фақат дарахтзор ва гуллардан иборат бўладиган 155 гектарлик парк бунёд этилади. Чирчиқ дарёси бўйида 270 гектарлик боғ барпо этилади.
«Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги қонунга асосан маданият ва истироҳат боғлари маданий-маърифий ташкилотлар рўйхатига киритилган. Қонунга асосан эса маданий-маърифий ташкилотлар маданият ташкилотларининг асосий тоифаларидан бири ҳисобланади. Қонун билан соҳага бозор механизми, хусусан давлат-хусусий шерикчилик механизмини жорий этиш институти тадбиқ этилмоқда.
Бироқ янгисини қурмай, эскисини бузмайдилар. Янги боғлардаги дарахтлар униб-ўсиб соя берадиган, яшил бир масканга айлангунча маълум вақт зарур. Нега энди янгиларига эътибор қаратилади-ю, эскилари назардан четда қолиши керак? Яшил масканлар, хиёбонлар қанча кўп бўлса, халқимиз ва юртимиз меҳмонлари учун шунча яхши бўлади. Тасаввур қилинг, жазирамада ҳар биримиз тангадеккина бўлса ҳам соя жой қидириб қолишимиз бор гап. Шунинг ўзи ҳам инсон зоти яшиллик ва она табиат билан қанчалар чамбарчарс боғлиқлигига мисол бўла олади.

Ўрганишлар якуни сифатида Экопартия ташаббуси билан қаровсиз қолган боғлар масаласига масъул бўлган вазирлик­лар ва ташкилотлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. 

Унда маданият ва истироҳат боғларини ривожлантиришда мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш борасида бир қатор таклифлар ҳам берилди.
Аввало, аҳоли дам олиш масканлари, яъни истироҳат боғлари бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда уларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тоифасини бериш борасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши лозим. Мамлакатимиздаги мавжуд барча маданият ва истироҳат боғлари ҳолати бўйича тўлиқ хатловдан ўтказилиб, инфратузилмасини яхшилаш, суғориш тизимларини модернизациялаш бўйича Давлат дастурини қабул қилишга эҳтиёж сезилмоқда.
Афсуски, ҳалигача бирор бир халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида бу масала танқидий муҳокама қилингани йўқ. Ҳолбуки, бу масала маҳаллий кенгашлар депутатларининг доимий эътиборида бўлиши шарт. Маҳаллий бюджет ҳисобидан боғларни ривожлантиришга маблағлар ажратиш, бу масканларни бошқа мақсадлар учун хусусий секторга бермаслик учун қатъий курашиш ҳар бир депутатнинг вазифасига айланиши керак эмасми?!
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ушбу масканлар ҳудудида дарахт ва буталар кесилишининг олдини олиш бўйича инспекция фаолиятини кучайтириши ва реконсрукцияга тушган истироҳат боғларида дарахт ва буталар кесилишининг олдини олиш учун масъул инспектор бириктириши зарур. 

Маданият вазирлиги эса ўз тассаруфидаги боғларнинг моддий-техник базасини тегишли мутахассислар билан ўрганиб чиқишига нима қаршилик қилиши, тўғриси, жуда тушунарсиз.

Ҳар бир ҳудуддаги кўнгилочар яшил масканларда ўша ернинг иқлимига мос равишда дарахт ва буталар экишни ташкил қилиш ва соҳа учун мутахассислар тайёрлаш бўйича Фанлар академияси Ботаника институти шуғулланадиган бўлди.
Қаровсизликдан, сувсизликдан қуриб бораётган боғлардан унумли фойдаланиш, керак бўлса, давлат бюджети маб­лағлари ҳисобидан уларни таъминлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тоифасини бериш орқали маданият ва истироҳат боғларининг ҳақиқатдан ҳам маданий бир гўшалар сифатида ўз номига муносиб бўлишига эришишимиз керак. Бу борада қилинадиган ишлар жуда кўп. Ушбу боғлар халқимизнинг севимли манзилларига айланиши учун уларнинг инфратузилмасини яхшилаш, суғориш тизимларини модернизация қилиш каби ўта муҳим вазифалар мутасаддилардан ўз ижросини кутмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида дарахт ва буталар кесилишига ёки нобуд бўлишига йўл қўймаслик борасида парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтиришни ҳамда халқимизнинг бундай гўшаларда дам олиш маданиятини ривожлантиришда фаол бўлишга чақиради. Ўйлаймизки, қалбида озгина бўлса ҳам она ерга, унинг неъматларига, табиатга меҳри, инсонийлиги бор жамоатчилик вакиллари бу борада бизга елкадош бўлади. Зеро, юртда сўлим гўшалар ва яшил ҳудудларнинг обод бўлиши халқаро миқёсда ҳам жуда катта аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий кенгаши матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Дунёни қамраб  олаётган  сув муаммоси  Бизни нима қутқаради,  қандай оқибатлар кутмоқда?

Дунёни қамраб олаётган сув муаммоси Бизни нима қутқаради, қандай оқибатлар кутмоқда?

🕔16:08, 16.09.2021 ✔33

Бугунги кунда Ер шаридаги жами аҳолининг 40 фоизи тоза ичимлик сув етишмаслигидан азият чекмоқда. Яна 30 йилдан сўнг тоза ичимлик сув энг танқис ресурслардан бири бўлиб қолиши мумкин. Ҳар йили ичишга яроқли сув етишмаслиги туфайли 1,2 млн. киши турли хасталикларга дучор бўлади.

Батафсил
Емирилиб бораётган  Осмон  ёки озон қатламини  нега ҳимоялашимиз шарт?

Емирилиб бораётган Осмон ёки озон қатламини нега ҳимоялашимиз шарт?

🕔16:05, 16.09.2021 ✔33

Озон қатламининг емирилиб бориши дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган энг долзарб экологик муаммолардан биридир. Юзага келган мазкур экологик вазиятнинг атроф муҳитга ҳамда инсониятга салбий таъсири катта.

Батафсил
Озон –  ягона  ҳимоячимиз

Озон – ягона ҳимоячимиз

🕔16:04, 16.09.2021 ✔32

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Экологик партияси, Давлат Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзгидромет маркази ҳамкорлигида «Озон – ягона ҳимоячимиз» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Дунёни қамраб  олаётган  сув муаммоси  Бизни нима қутқаради,  қандай оқибатлар кутмоқда?

    Дунёни қамраб олаётган сув муаммоси Бизни нима қутқаради, қандай оқибатлар кутмоқда?

    Бугунги кунда Ер шаридаги жами аҳолининг 40 фоизи тоза ичимлик сув етишмаслигидан азият чекмоқда. Яна 30 йилдан сўнг тоза ичимлик сув энг танқис ресурслардан бири бўлиб қолиши мумкин. Ҳар йили ичишга яроқли сув етишмаслиги туфайли 1,2 млн. киши турли хасталикларга дучор бўлади.

    ✔ 33    🕔 16:08, 16.09.2021
  • Емирилиб бораётган  Осмон  ёки озон қатламини  нега ҳимоялашимиз шарт?

    Емирилиб бораётган Осмон ёки озон қатламини нега ҳимоялашимиз шарт?

    Озон қатламининг емирилиб бориши дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган энг долзарб экологик муаммолардан биридир. Юзага келган мазкур экологик вазиятнинг атроф муҳитга ҳамда инсониятга салбий таъсири катта.

    ✔ 33    🕔 16:05, 16.09.2021
  • Озон –  ягона  ҳимоячимиз

    Озон – ягона ҳимоячимиз

    Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Экологик партияси, Давлат Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзгидромет маркази ҳамкорлигида «Озон – ягона ҳимоячимиз» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

    ✔ 32    🕔 16:04, 16.09.2021
  • Бир чивин учун минг доллар  ёхуд жарималар бизга ёрдам берадими?

    Бир чивин учун минг доллар ёхуд жарималар бизга ёрдам берадими?

    Болалигимиздан бизга озода халқ эканимиз айтилади, китобларимизда сув сепилган боғу кўчалар, саранжом ҳовлилар кўрсатилади. Эртакларда одобли қизчалар, болалар албатта покиза, ҳаммаёқни чинни-чироқ қилиб ўтирадиган қилиб тасвирланади. Хуллас, ёшлигимиздан тозаликни севувчи халқ эканлигимиз қулоғимизга қуйилади.

    ✔ 43    🕔 10:03, 10.09.2021
  • Ҳалокатлар  ўз қўлимиз  билан барпо  этилмаслиги керак  Экотизимга бугунги муносабатимиз  қандай бўлиши зарур?

    Ҳалокатлар ўз қўлимиз билан барпо этилмаслиги керак Экотизимга бугунги муносабатимиз қандай бўлиши зарур?

    Бугун шиддат билан глобаллашиб бораётган бир даврда яшамоқдамиз. Бундай вазиятда дунёнинг бир бурчагидаги қайсидир мамлакатда содир бўлган экологик инқироз бошқа давлатларнинг халқаро муносабатлари, саноати, иқтисодиёти, туризми, демографияси, миграцияси каби турли жабҳаларига бирдай таъсир ўтказиши мумкин. Бундай ҳолатда мамлакат ҳам ички, ҳам ташқи жиҳатдан инқирозга юз тутади.

    ✔ 36    🕔 09:51, 10.09.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар