Иқлим      Бош саҳифа

Бир кунда қанча сув сарфлаймиз?

Тоза ичимлик сувдан нима мақсадларда фойдаланаётганингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Истеъмол қилиш, ювиниш, идиш, кир ювиш, чорва моллари сингари уй ҳайвонларини суғориш ва бошқа кўплаб ҳолатларда ичимлик сувдан фойдаланамиз.

Бир кунда  қанча сув  сарфлаймиз?

Умуман сувсиз кунимизни тасаввур қилолмаймиз, усиз жуда кўп нарсадан, ишларни бажаришдан маҳрум бўламиз. Бироқ негадир ортиқча исроф қилиб, кун келиб сувга зор бўлиш мумкинлигини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз.

Келинг, бир кунда инсон қанча сувдан фойдаланишини таҳлил қилиб кўрамиз.

• тонгда уйғонганда, юз ва қўлни ювиш учун – 0,5 литр;

• тишларни ювиш учун – 0,5 литр

• душ қабул қилиш учун – 7-10 литр

• ванна қабул қилганда – 50 литр

• ҳожатхона сувини оқизиш учун ҳар гал – 2,5 – 3 литр

• овқатга – 2-3 литр.

• идиш ювиш учун (ҳар гал) – 5-7 литр

• кир ювиш учун – 50 литр

• истеъмол учун – 3 литр.

Юқорида берилган сув миқдори тахминий бўлиб, ҳар бир инсон ўзининг тежамкорлигидан келиб чиқиб, кўп ёки кам фойдаланиши мумкин. Бироқ юқоридаги тахминий миқдорни қўшганимизда бир одам эҳтиёжи учун бир кунда 120-127 литр тоза сув сарфлайди. Бунда ҳовли, кўчаларга сув сепиш, уйни тозалаганда чанг ва пол артиш, дарахтларга сув қуйиш, машина ювиш каби ҳолатлар ҳисобга олинмаган.

Америкалик мутахассислар олиб борган тадқиқотларга кўра, бир оила кунига ўртача 1135 литр сув сарфлайди. Шундан 70 фои­зи бино ичида сарфланади. Бу рақамларни кўрган киши «Африкаликлар нима қиларкин? Қандай қилиб яшил маконни сақлаб қоларкин?» деб ўйлаши табиий. Бироқ тоза сувнинг танқислиги бу инсонларда курашувчанликни оширади, тежамкорликка ундайди аслида. Африка ва айрим қурғоқчилик юқори бўладиган мамлакатларда қурғоқчилик пайтида йирик дарахтларнинг омон қолишини таъминлаш учун Greywater муқобил суғориш усули тавсия қилинади.

Greywater яъни «Кулранг сув» тизимида суғориш ишлари учун душ, ҳаммом ва кир ювиш машинасидан чиқадиган сувдан фойдаланиш мумкин. Бундай сувга ҳожатхона ёки ошхона ювинди суви кирмайди.

Кулранг сувни турли йўллар билан тўплаш мумкин, жумладан душдаги челак ювингандан қолган сувни тўплашда энг арзон усулдир.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кулранг сувни боғда ишлатишнинг энг самарали усули уни иложи борича ўсимлик илдизларига яқинлаштиришдир. Бу нафақат нохуш ҳидни камайтиришга ёрдам беради, балки оз сувни ҳам керакли жойга етказиш имконини беради.

Ҳар куни қанча тонналаб тоза сувни кўчаларга сепамиз, дарахтларга қуямиз, машина ювамиз, шунчаки оқизиб ҳам қўямиз. Бу билан келажак авлодлар ҳақига хиёнат қиламиз. Сув — бебаҳо неъмат. Инсон ҳам, табиат ва ҳайвонлар ҳам сувсиз яшай олмайди. Шундай экан, ҳеч бўлмаса фарзандларимиз келажаги учун сувни асрайлик!

 

Ноилахон АҲАДОВА

 




Ўхшаш мақолалар

Она табиатга  зарар  етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

Она табиатга зарар етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

🕔16:18, 16.09.2021 ✔27

Экологик жиҳатдан хавфли ишлаб чиқаришдан чиқаётган, қайта ишланмаган оқова сувлар нафақат тупроқ унумдорлиги ва атмосфера ҳавосига катта зарар етказмоқда, балки аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

Батафсил
Сайлов жараёнининг  муҳим босқичи  бошланиш арафасида

Сайлов жараёнининг муҳим босқичи бошланиш арафасида

🕔16:17, 16.09.2021 ✔28

Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулло Обломуродов Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинди.

Батафсил
yoshsaylovchi.uz  электрон платформаси ишга тушди

yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга тушди

🕔16:17, 16.09.2021 ✔34

Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ёшлар учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга туширилганини эълон қилди. Платформа орқали сайлов участкасини аниқлаш ва сайловда кўнгилли ёки тренер сифатида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Она табиатга  зарар  етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

    Она табиатга зарар етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

    Экологик жиҳатдан хавфли ишлаб чиқаришдан чиқаётган, қайта ишланмаган оқова сувлар нафақат тупроқ унумдорлиги ва атмосфера ҳавосига катта зарар етказмоқда, балки аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

    ✔ 27    🕔 16:18, 16.09.2021
  • Сайлов жараёнининг  муҳим босқичи  бошланиш арафасида

    Сайлов жараёнининг муҳим босқичи бошланиш арафасида

    Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулло Обломуродов Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинди.

    ✔ 28    🕔 16:17, 16.09.2021
  • yoshsaylovchi.uz  электрон платформаси ишга тушди

    yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга тушди

    Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ёшлар учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга туширилганини эълон қилди. Платформа орқали сайлов участкасини аниқлаш ва сайловда кўнгилли ёки тренер сифатида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади.

    ✔ 34    🕔 16:17, 16.09.2021
  • Ҳавонинг ифлосланиши –  инкор қилиб  бўлмайдиган муаммо

    Ҳавонинг ифлосланиши – инкор қилиб бўлмайдиган муаммо

    Бугун олдимизда турган муҳим экологик муаммолардан бири – атмосфера ҳавосининг мусаффолигини асрашдир. Зотан, атмосфера ҳавосидаги кислород нафақат инсон, балки борлиқдаги ҳар бир тирик организм учун зарур ресурс ҳисобланади.

    ✔ 34    🕔 10:11, 10.09.2021
  • Бир кунда  қанча сув  сарфлаймиз?

    Бир кунда қанча сув сарфлаймиз?

    Тоза ичимлик сувдан нима мақсадларда фойдаланаётганингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Истеъмол қилиш, ювиниш, идиш, кир ювиш, чорва моллари сингари уй ҳайвонларини суғориш ва бошқа кўплаб ҳолатларда ичимлик сувдан фойдаланамиз.

    ✔ 39    🕔 09:53, 10.09.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар