Табиат      Бош саҳифа

Ҳар доим ёрдамга тайёр

Бугунги кунда аҳолининг ҳар бир мурожаати эътиборга олиниб, муаммолар ҳал этилиб берилаётгани кўп соҳаларда кўзга ташланмоқда. Агар бу мурожаатлардаги кўтарилаётган муаммо долзарб бўлса, албатта ўз ечимини топаётгани ҳам бор гап. Экопартиянинг Нишон туман кенгашига келиб тушадиган ҳар бир ана шундай талаб ва таклифлар ўрганиб чиқилиб, қонун доирасида ҳал қилиб берилмоқда.

Ҳар доим  ёрдамга тайёр

Нишон тумани «Пахтаобод» маҳалласининг аҳолиси анча вақтдан буён суғориш ишларида сув муаммосига дуч келаётган эди. Бир гуруҳ маҳалла аҳолиси эккан экинлари сувсизликдан нобуд бўлаётгани тўғрисида Ўзбекистон Экологик партияси Нишон туман кенгаши раиси Неъмат Холғазиевга мурожаат қилишгач, уларга амалий ёрдам беришга киришилди.

Мурожаатни жойига бориб ўрганган Неъмат ака маҳалла аҳлига сув чиқаришнинг бирдан-бир йўли насос ўрнатиш кераклигини ва бунинг учун анчагина маблағ зарурлигини айтди. Маҳалла фаоллари билан маслаҳатлашган ҳолда у кишининг ташаббуси билан барча ишлар бошлаб юборилди.

Маҳалла фаоллари ва ҳудуддаги тадбиркорлар ҳам қараб туришмади. Керакли маблағ йиғилгач, секундига 250 литр сув етказиб берувчи насос ишга туширилди. Энг муҳими аҳоли томорқасига обиҳаёт борди. Маҳалладаги ҳар бир ҳовлида энди экинлар яйраб яшнамоқда.

Неъмат аканинг ташаббуси билан бундай хайрли ишлар занжири узилмайди. Масалан, тумандаги 11-умумтаълим мактабининг ён деворини таъмирлаш ишларига ҳам ўзи бош-қош бўлди.

Бир сўз билан айтганда, Экопартия фаоллари доимо халқ орасида, улар билан ҳамнафас. Қўни-қўшнилар келишмовчилиги бўладими, экологик муаммо бўладими – ҳар доим одамларни эшитишга тайёр. Неъмат ака каби жонкуяр инсонлар бор экан, Экопартия халқимиз ишончини оқлашда давом этаверади.

 

Сожида АЛЛАЁРОВА,

Ўзбекистон Экологик партияси

Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот котиби




Ўхшаш мақолалар

 Муҳофаза этиладиган  табиий ҳудудлар: кеча, бугун  эртага

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар: кеча, бугун эртага

🕔10:39, 22.10.2021 ✔4

Табиатдан ва унинг бойликларидан инсоният беминнат фойдаланади. Аммо инсон ҳаёти учун хизмат қилаётган бу неъматлар ҳам чек-чегарасиз эмас. Уларнинг ҳам ўлчови, ҳисоб-китоби бор. Фақатгина тўғри фойдаланиш, асраб-авайлаш ва табиат неъматларида келажак авлодларнинг ҳам ҳақи борлигини унутмаслик бизнинг бурчимиздир.

Батафсил
Хунхорига  сут берган оҳу

Хунхорига сут берган оҳу

🕔10:20, 22.10.2021 ✔3

– Йигитлик пайтларимни ов билан кечирдим. Овга чиқиб ўз кўнглимни ўзим хушлаб  юрар эдим. Умид билан қўлимга милтиқ олиб овга чиқсам, уйга ўлжа билан қайтардим ҳам. Тоғлардаги, дашт-қирлардаги турли паррандалар, ёввойи ҳайвонларни ҳам анча-мунча отганман.

Батафсил
Ишончли вакиллар  сайловчилар  ҳузурида

Ишончли вакиллар сайловчилар ҳузурида

🕔16:35, 15.10.2021 ✔21

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтадиган кун – 24 октябрь санаси тобора яқинлашгани сари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида сайловолди тарғибот тадбирлари ҳам авж палласига кирган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  •  Муҳофаза этиладиган  табиий ҳудудлар: кеча, бугун  эртага

    Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар: кеча, бугун эртага

    Табиатдан ва унинг бойликларидан инсоният беминнат фойдаланади. Аммо инсон ҳаёти учун хизмат қилаётган бу неъматлар ҳам чек-чегарасиз эмас. Уларнинг ҳам ўлчови, ҳисоб-китоби бор. Фақатгина тўғри фойдаланиш, асраб-авайлаш ва табиат неъматларида келажак авлодларнинг ҳам ҳақи борлигини унутмаслик бизнинг бурчимиздир.

    ✔ 4    🕔 10:39, 22.10.2021
  • Хунхорига  сут берган оҳу

    Хунхорига сут берган оҳу

    – Йигитлик пайтларимни ов билан кечирдим. Овга чиқиб ўз кўнглимни ўзим хушлаб  юрар эдим. Умид билан қўлимга милтиқ олиб овга чиқсам, уйга ўлжа билан қайтардим ҳам. Тоғлардаги, дашт-қирлардаги турли паррандалар, ёввойи ҳайвонларни ҳам анча-мунча отганман.

    ✔ 3    🕔 10:20, 22.10.2021
  • Ишончли вакиллар  сайловчилар  ҳузурида

    Ишончли вакиллар сайловчилар ҳузурида

    Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтадиган кун – 24 октябрь санаси тобора яқинлашгани сари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида сайловолди тарғибот тадбирлари ҳам авж палласига кирган.

    ✔ 21    🕔 16:35, 15.10.2021
  • Ихтисослаштирилган прокуратура –  Экотизим муҳофазасида  муҳим тузилма

    Ихтисослаштирилган прокуратура – Экотизим муҳофазасида муҳим тузилма

    Она табиатга муносабат бугунги кунда ҳар кимнинг ихтиёрий ҳаракати эмас, аниқ қонуний меъёрлар билан тартибга солинадиган ижтимоий фаолият сифатида қаралмоқда. Шу йўл билан экотизимга етказиладиган зарарлар олдини олишда кутилган самараларга эришиш мумкин.

    ✔ 20    🕔 12:02, 15.10.2021
  • Тупроғига таёқ суқсанг  дарахт бўлур

    Тупроғига таёқ суқсанг дарахт бўлур

    Фарғона ҳақида гап кетганда дилбар табиатли, гўзал ва мафтукор қиёфада акс этган жаннатмонанд гўзал гўша кўз олдимизда гавдаланади. Фарғона водийсида азалдан дарахт экиш, боғ яратиш хайрли анънага айланган.

    ✔ 20    🕔 11:59, 15.10.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар