Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Озодалик умумбашарий қадриятга айланса…

Сўнгги йилларда инсоният пандемия деб аталган катта фалокатни бошдан кечирмоқда. Мазкур офат сабабли ҳалок бўлган инсонлар сони дунё бўйича бир неча миллионни ташкил этмоқда. Коронавирус пандемияси орқали инсоният тарихда ҳали кузатилмаган янги бир глобал муаммога дуч келди.

Озодалик  умумбашарий  қадриятга айланса…

Унинг зарарли таъсирини камайтириш, олдини олиш ҳамда ундан нисбатан камроқ талафотлар билан ўтиш бугун ҳаммани бирдек ўйлантираётган, ташвишга солаётган масаладир.

Бу глобал фалокатдан ҳимояланиш учун мутахассислар бир неча чораларни тавсия қилишди. Шулардан энг кенг тарқалгани шахсий гигиенага риоя қилиш бўлди. Мунтазам равишда ниқоб тақиб юриш, қўлларни тез-тез совунлаб ювиб туриш, оғиз ва бурунни чайқаш, кўчадан уйга қайтганда кийимларни алмаштириш каби ўнлаб санитар-гигиеник қоидаларга бугун кўпчилик анча кўникиб ҳам қолди. Ҳатто баъзи бир антицептик маҳсулотларни истеъмол қилиш кенг урфга кирди. Бир пайтлар бундай гаплар балки кимларгадир унчалик муҳим саналмасдан эриш туюлиши мумкин эди. Аммо ҳар бир инсон дардга чалиниб, муқаррар ўлим билан юзлашганда юқоридаги тавсиялар бекорга ишлаб чиқилмаганини ўз вужудида синовдан ўтказгач, муҳокамага ўрин қолмади.

Танганинг иккинчи томони

Аслида, ҳамиша тоза-озода юриш, уйқудан уйғонганда, бирон ишни бошлашдан олдин ва тугатганда, овқатланишдан олдин ва кейин қўл ювиш, озиқ-овқат маҳсулотларининг фақат ҳалол ва покизаларини истеъмол қилиш бизда минг йиллардан бери давом этиб, аждоддан авлодга ўтиб келаётган турмуш тутуми, кундалик ҳаётимизнинг доимий машғулоти эканини балки бироз унутаёзган эдик. Айниқса, глобаллашув жараёнида ўз маданиятимиз, миллий ва умуминсоний қадриятларимиз, ўзимизга хос урф-одатларимиз бир мунча эътиборимиздан четлашгани ҳам бор гап, албатта. Бу жараён биргина бизда эмас, биз каби ўнлаб халқларда кузатиляпти. Демак, бугун дунёнинг кўпчилик халқлари ўз аслий тутумларидан бир қадар узоқлашаётгандай таассурот қолдиради.

Юқорида санаб ўтилганлар ҳар бир инсоннинг шахсий озодалигига дахлдор қоидалар. Агар киши ўз шахсий гигиенасига етарли даражада аҳамият бермаса, ундан атрофдаги бошқа нарсаларга эътибор ва риоя кутиш бефойда бўлади. Шу жиҳатдан инсоннинг сув, тупроқ, ҳаво, ўсимлик ва ҳайвонот оламига муносабати ҳам ўз кўнглича бўлгани маълум. Ҳар бир кишининг биргина эътиборсизлиги, боқибеғамлиги ҳамда лоқайдлиги эвазига нафақат одамзот балки, бошқа тирик мавжудотлар ҳам қаттиқ жабр чека бошлади. Юз йиллар давомида кузатилмаган экологик хатарлар юзага кела бошлади. Эндиликда тупроқнинг унумсизлашиши, сувнинг ифлосланиши, ҳавога чиқарилаётган миллион-миллион тонна заҳарли газлар, фауна ва флоранинг тобора камайиб бораётгани олдида бутун башарият кун сайин иложсиз қолаётгани ҳаммани жиддий таҳликага сола бошлади. Буларнинг ҳаммаси одам ва олам ўртасидаги барқарор мувозанатнинг бузилиши оқибатида юза келгани аён бўлди. Аввалига теварак-атроф, кейинчалик ён-веримиз, энг сўнггида жисмимиз ва баданимиз озодалик деб аталган инсоний хислатдан мосуво қолаётганини илғаб етиш учун катта синовлар билан рўбарў келиш эҳтиёжи туғилгандек гўё.

Тозалик деганда аксар уйимиз, ҳовли-жойимиз, маҳалла-кўй, ишхона каби манзилларни супуриб-сидириб, чиқиндилардан тозалаш каби ҳолатларни назарда тутамиз. Буларнинг барчаси ўз ўрнида зарур албатта. Аммо бугун бу каби масалаларни глобал миқёсда кўриб чиқиш фурсати аллақачон етиб келганидан кўз юмиб бўлмайди. Кунига бир неча тонна заҳарли моддаларнинг сувга оқизилаётгани, саноат корхоналаридан чиқаётган чиқинди газлар, яшил ҳудудларни кенгайтириш муаммолари кейинги пайтларда энг устувор экологик масалалар сифатида кун тартибидан ўрин олди. Булар экология жонкуярларининг деярли доимий фаолият йўналишига айланди.

Бир лаҳзада ўн беш миллион

Экологияга катта хавф солаётган бошқа омиллар ҳам борки, уни бир қарашда кўпчилик пайқамаслиги мумкин. Бироқ улар таъсирида борлиққа етаётган зарарни балки ҳисоблаб чиқиш ҳам имконсиздир. Масалан, ўртача катталикдаги бир дона ядро қуроли ишлатилишидан атмосферага тақрибан 15 килотонна ўта заҳарли моддалар тарқалади. Бу 15 миллион килограмм дегани.

Улар бир вақтнинг ўзида барча тирик мавжудотни бир варака­йига йўқ қилишга қаратилган. Оммавий қирғин қуроллари воситасида етказилган зарар орадан қарийб бир асрга яқин вақт ўтса-да, борлиққа етказаётган ҳалокатини камайтиргани йўқ. Ядро қуролини синаб кўришнинг ўзиёқ экотизим учун катта зарарли оқибатларга сабаб бўлди. Афсуски, биз одатда ҳарбий тўқнашувларда қанча киши ҳалок бўлганинигина ҳисоб-китоб қиламиз. Аслида бундай ҳаракатларнинг зарари фақат инсонлар ёстиғини қуритиш билан чекланиб қолаётгани йўқ. XX асрда бошланган айрим низолар ҳалигача давом этяпти. Уруш ўчоғидаги ҳудудларга атроф-муҳит ва экологияга етказилган талафотни эҳтимол ҳисоблаб чиқиш ҳам имконсиз бўлса керак.

Буюк табиб Абу Али ибн Сино чанг бўлмаганида инсон минг йил яшаши мумкинлигига эътибор қаратган. Табиийки, у пайтларда ҳозирги ядро қуроллари бўлмаган. Уларнинг нақадар ҳалокатли эканини тасаввур қилиш мумкин. Агар инсонлар бир-бирини ашаддий душман билиб, бир-бирига қирғин қуроллар ишлатишни тўхтатмас экан, экотизим мувозанатини тиклаш ва барқарорлаштириш ҳақидаги барча саъй-ҳаракатлар арзимас бўлиб қолади. Модомики, бесамар урушларга нуқта қўйилмас экан, инсон нафақат бир-бирининг, балки борлиқдаги барча тирик мавжудотнинг бошига етади. Глобал миқёсдаги катта хатарларга йўл қўйилар экан, ҳудудларда қилинадиган кичик-кичик тадбирлар жаҳон айвонида кутилган натижани бера олмайди. Сабаби – ҳарбий ҳаракатлар асрлар мобайнида бунёд этилган экотизимга бир лаҳзадаёқ қақшатқич зарба бериш, уни буткул йўқ қилиш демакдир.

Ҳар куни эрталаб эшигимиз олдини супириб, хонадонимизни саранжом-саришталаб қўйишимиз, ҳамиша озодалагимизга эътиборли бўлишимиз жуда яхши хусусият. Буни ёшларга доимо уқтириб-ўргатиб бориш ҳам самарали. Бироқ йилларча қилинган ишларни бир ондаёқ чиппакка чиқарилиши башариятнинг энг мудҳиш ва кечирилмас хатосидир.

Биз тинчлик тарафдоримиз. Шу пайтгача ушбу ғояни мус­таҳкам ушлаб келдик ва бундан кейин ҳам шундай қолишига ишонамиз. Аммо теварак-атроф­да кечаётган глобал хатарлар бизга мутлақо соя сололмайди, дея хотиржам бўлишга ҳам ҳақли эмасмиз. Ҳар нафасимизда ҳушёр ва сергак бўлиш тақозо этилади.

Бугун 18 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик куни арафасида дунёнинг бир қанча давлатлари ҳамжиҳат бўлиб, озодалик ва экологик мувозанатни барқарорлаштириш ҳақида қайғураётганда бу масаланинг энг муҳим ва бирламчи ечими жаҳонда тинчликнинг ҳукмрон бўлиши эканини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Қалбни қачон тозалаймиз?

Ҳатто чумолига ҳам азият етказишдан тийилган аждодлар йўлини муносиб давом эттириш ғояси ҳамиша кун тартибимизда туриши зарур. Тозалик, озодалик ва покликни ўз ҳаёт низомига айлантирган инсонлар фақат тарих саҳифаларида қолиб кетмаслиги керак.

Тозалик умумбашарий қадриятга айланса ва ҳар бир халқнинг турмушига сингдирилсагина экотизимни ташкил қилувчи барча қисмлар ўзига муносиб тарзда ҳаёт кечира олади.

Тозалик масаласи айниқса бугунги пандемия шароитида янада долзарброқ аҳамият касб этяпти. Бу энди фақат санитар-гигиеник ҳолат эмас, ҳар бир инсон учун ҳаёт-мамот масаласига айланиб улгурди. Шундай пайтда Ер сайёрасининг тозалиги учун қўлни қўлга бериб, биргаликда ҳаракат қилиш, зарур бўлса, курашиш лозим бўлади. Дунё мамлакатлари лоақал биргина шу кун – Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан атроф муҳитни турли зарарли чиқитлардан сақлаб туролса, бу экотизим учун сезиларли ижобий ўзгариш ясай олади.

Шу билан бирга, тозалик учун ҳаракат қилиш фақат атроф муҳитга чиқарилаётган зарарларни бартараф этишдан иборат эмас. Тозалик инсонни ўзи ижод этган моддий ва маънавий зарарлар исканжасидан қутқариш ҳамдир. Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан барча ҳудудларни озода ҳолатга олиб келиб қўйиш бир қадар осон юмуш. Энг қийини эса, ҳар бир қалбда тозалик, озодалик ва поклик маромини бунёд этишдир. Шунга эриша олсак, бизни ҳеч қандай хатар ё фалокат маҳв эта олмайди.

 

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Энергетик ичимликлар  қувватбахшми  ёки иллатбахш?

Энергетик ичимликлар қувватбахшми ёки иллатбахш?

🕔10:18, 22.10.2021 ✔5

Жазирама иссиқ кунларда таркибидаги қўшимчалар табиий эмаслиги нотабиий ранглариданоқ кўриниб турган турли номдаги салқин энергетик ичимликларни каттаю кичик сотиб олиши авжга чиқади. Куннинг иссиғида қизиб турган баданга муздеккина ичимлик жуда ёққандек туюлади.

Батафсил
Сайлов жараёнлари  онлайн видео-трансляция қилинади

Сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилинади

🕔16:37, 15.10.2021 ✔34

Сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш очиқлик ва ошкораликни таъминлайди, шунингдек, сайловчилар учун ҳар томонлама қулайликлар яратиб беради. Шу боис, бир қатор давлатлар сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб келмоқда.

Батафсил
Тил саводхонлиги жиддий  эътиборни талаб қилади

Тил саводхонлиги жиддий эътиборни талаб қилади

🕔16:36, 15.10.2021 ✔29

Кўча-кўйда, транспорт ва бошқа жойлардаги реклама, эълонларда, пешлавҳаларда кўплаб имловий хатоларнинг учраётгани дилни хира қилади. Ҳар қадамда «Xo’jalik mollari», «istemolshilar», «Farxod ko’chasi», «Xurmatli xaridorlar», «KOK-SAROY», «Kuhinur» каби чаласаводлик «намуна»ларига дуч келавериб, асаблар қақшайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энергетик ичимликлар  қувватбахшми  ёки иллатбахш?

    Энергетик ичимликлар қувватбахшми ёки иллатбахш?

    Жазирама иссиқ кунларда таркибидаги қўшимчалар табиий эмаслиги нотабиий ранглариданоқ кўриниб турган турли номдаги салқин энергетик ичимликларни каттаю кичик сотиб олиши авжга чиқади. Куннинг иссиғида қизиб турган баданга муздеккина ичимлик жуда ёққандек туюлади.

    ✔ 5    🕔 10:18, 22.10.2021
  • Сайлов жараёнлари  онлайн видео-трансляция қилинади

    Сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилинади

    Сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш очиқлик ва ошкораликни таъминлайди, шунингдек, сайловчилар учун ҳар томонлама қулайликлар яратиб беради. Шу боис, бир қатор давлатлар сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб келмоқда.

    ✔ 34    🕔 16:37, 15.10.2021
  • Тил саводхонлиги жиддий  эътиборни талаб қилади

    Тил саводхонлиги жиддий эътиборни талаб қилади

    Кўча-кўйда, транспорт ва бошқа жойлардаги реклама, эълонларда, пешлавҳаларда кўплаб имловий хатоларнинг учраётгани дилни хира қилади. Ҳар қадамда «Xo’jalik mollari», «istemolshilar», «Farxod ko’chasi», «Xurmatli xaridorlar», «KOK-SAROY», «Kuhinur» каби чаласаводлик «намуна»ларига дуч келавериб, асаблар қақшайди.

    ✔ 29    🕔 16:36, 15.10.2021
  • Табиат, инсон ва жамият муносабатлари уйғунлиги

    Табиат, инсон ва жамият муносабатлари уйғунлиги

    Бугун дунё ҳар куни, ҳар соатда ўзгармоқда. Инсоният қанчалик тараққий этмасин, иқлим ўзгаришлари, табиат ҳодисалари ва инжиқликлари қаршисида барибир ожиз қолади. Асрлар мобайнида ўз неъматларини одамларга туҳфа этиб келган она табиатнинг биргина талаби ҳам инсониятга қимматга тушиши мумкин.

    ✔ 60    🕔 16:30, 07.10.2021
  • IT таълим бизга нима беради?

    IT таълим бизга нима беради?

    «Рақамли иқтисодиёт» мамлакатимиз тараққиётининг асосларидан бири сифатида белгиланган. Шу мақсадда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бошланди. Жумладан, унинг доирасида ҳудудларда 89 та, тармоқларда 200 дан ортиқ лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда.

    ✔ 61    🕔 16:29, 07.10.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар