Иқлим      Бош саҳифа

Она табиатга зарар етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

Экологик жиҳатдан хавфли ишлаб чиқаришдан чиқаётган, қайта ишланмаган оқова сувлар нафақат тупроқ унумдорлиги ва атмосфера ҳавосига катта зарар етказмоқда, балки аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

Она табиатга  зарар  етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда аҳолининг норозилигига сабаб бўлган Қарши шаҳри Шайхали шаҳарчаси фуқаролар йиғинидаги терини қайта ишлашга ихтисослашган «Qarshi leather» корхонасидан чиқаётган бадбўй ҳид юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари тезкор ўрганишларни олиб борди.

«Qarshi leather» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси 2016 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, йирик шохли қорамол терисини қайта ишлаб, ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мазкур корхона фаолият турига кўра, атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифаси, яъни юқори даражада хавфли объектлар қаторига киради.

Ўрганишлар терини қайта ишлаш корхонасининг Қарши шаҳар «Шайхали» маҳалласига ва атроф муҳитга салбий таъсири ҳақиқатдан ҳам катта эканлигидан далолат бермоқда. Умумий майдони 4,5 гектар бўлган корхонанинг лойиҳавий ишлаб чиқариш қуввати йилига 330 минг дона қорамол терисини қайта ишлашга мўлжалланган. Бу жараёнда кўп миқдорда сув ишлатилиб, турли хавфли кимёвий воситаларга обдон тўйинган чиқинди сув талаб даражасида қайта ишланмасдан ва зарарсизлантирилмасдан очиқ жой рельефига ташланмоқда. Бу эса нафақат атроф муҳитга бадбўй ҳид таратади, балки ерларни ифлослантириб, тиклаб бўлмас ҳолатга олиб келмоқда.

Амалдаги қонунчилик ҳамда экологик хавфсизлик талабларига биноан, саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнида юзага келаётган оқова сувлар аввал корхонанинг ўзида қайта ишланиб, зарарсизлантирилиши керак. Шундан кейингина канализация тармоғига ёки очиқ сув ҳавзасига чиқарилишига рухсат берилади. Кўриниб турибдики, «Qarshi leather» корхонаси амалда қонун нормаларини бажармасдан келмоқда. Мутахассислар фикрига кўра, терини қайта ишлаш корхонасининг фаолияти натижасида оқова сувлар таркибида хром (6+), cероводород, сулфат, нитрит, хлорид ва бошқа кимёвий моддалар кузатилади.

Ачинарлиси, ушбу корхонанинг атроф муҳитга етказаётган зарари илгари ҳам кўтарилган эди. Экология инспекторлари томонидан 2020 йилда ўтказилган ўрганишлар натижасида ушбу корхонага нисбатан атроф муҳитга етказилган катта миқдордаги зарарни қоплаш учун компенсация ҳисобланиб, оқова сувларни локал тозалаш тизимини йўлга қўйиш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилган. Аммо кўриниб турибдики, ушбу талабларга корхона раҳбарияти кўз юмган, жойлардаги масъуллар эса қатъий муносабат билдирмаган. Агар аҳоли норозилик билдирмаганида ушбу сукут яна қанча давом этиши мумкин эди...

Биз иш ўринлари яратиб, солиқ тўлаб келаётган масъулиятли тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Шу билан бирга, тадбиркорлик фаолияти натижасида экология ва атрофимиздаги оламга жиддий зарар етказаётган корхоналарга нисбатан муросасиз кураш олиб боришимиз лозим. Агар она табиатимиз муҳофазаси учун мана шундай қаттиқ турмас эканмиз, атроф муҳитга бўлган бешафқат муносабат давом этаверади.

Атроф муҳитга таъсири юқори бўлган саноат корхоналарини лойиҳалаштириш босқичидаёқ экологик экспертизага бўлган талабларни янада ошириш вақти аллақачон етган.

 Пухта экологик экспертиза ҳамда жамоатчилик эшитувлари орқали экологик хавфи юқори бўлган корхоналарда замонавий тозалаш иншоотлари ўрнатилиши, аҳоли саломатлиги ва табиатга етказилаётган хавф-хатарлар бартараф этилишига эришиш мумкин.

Ўзбекистон Экологик партияси мана шу йўлда кенг жамоатчиликни ҳамиша эшитишга тайёр ва она табиатга зарар келтирадиган ҳар қандай ҳолатларга қарши биргаликда ишлашга чақириб қолади.

Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий Кенгаши

Ижроия қўмитаси раиси




Ўхшаш мақолалар

Соғлом экологик вазият  табиатдаги муҳим  мувозанатни таъминлайди

Соғлом экологик вазият табиатдаги муҳим мувозанатни таъминлайди

🕔10:45, 22.10.2021 ✔6

Бугунги кунда бутун дунёда биохилма-хиллик камайиб бораётгани олдимизда биологик хавфсизликни таъминлашдек муҳим вазифалар турганидан далолат беради. Шу сабабли Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайлов­олди дастурида бу масалага алоҳида эътибор қаратилган.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси –  яшил келажак  учун

Ўзбекистон Экологик партияси – яшил келажак учун

🕔16:39, 15.10.2021 ✔24

Бир неча кундан кейин Ўзбекистон халқи мамлакатнинг келажакдаги ривожланишини белгилайдиган энг муҳим сиёсий воқеа –­ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этади. Ўзбекистон Экологик партияси илк бор ўз номзодини мазкур сайловда кўрсатди.

Батафсил
Хоразмнинг  олтин замини  улкан табиий имкониятлар манбаидир

Хоразмнинг олтин замини улкан табиий имкониятлар манбаидир

🕔12:08, 15.10.2021 ✔21

Азалдан Хоразм воҳасининг тупроғи ҳар хил даражада шўрланиб турган. Лекин Амударёдан оқиб келадиган лойқа сув воҳанинг барча майдонларига таралиб, тупроқ шўрлигини меъёрга келтириш билан бир қаторда, унинг таркибини ҳам яхшилаган, тиклаган, дарё томондан лойқа билан келган турли микроминерал моддалар озуқа билан бойитган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Соғлом экологик вазият  табиатдаги муҳим  мувозанатни таъминлайди

    Соғлом экологик вазият табиатдаги муҳим мувозанатни таъминлайди

    Бугунги кунда бутун дунёда биохилма-хиллик камайиб бораётгани олдимизда биологик хавфсизликни таъминлашдек муҳим вазифалар турганидан далолат беради. Шу сабабли Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайлов­олди дастурида бу масалага алоҳида эътибор қаратилган.

    ✔ 6    🕔 10:45, 22.10.2021
  • Ўзбекистон Экологик партияси –  яшил келажак  учун

    Ўзбекистон Экологик партияси – яшил келажак учун

    Бир неча кундан кейин Ўзбекистон халқи мамлакатнинг келажакдаги ривожланишини белгилайдиган энг муҳим сиёсий воқеа –­ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этади. Ўзбекистон Экологик партияси илк бор ўз номзодини мазкур сайловда кўрсатди.

    ✔ 24    🕔 16:39, 15.10.2021
  • Хоразмнинг  олтин замини  улкан табиий имкониятлар манбаидир

    Хоразмнинг олтин замини улкан табиий имкониятлар манбаидир

    Азалдан Хоразм воҳасининг тупроғи ҳар хил даражада шўрланиб турган. Лекин Амударёдан оқиб келадиган лойқа сув воҳанинг барча майдонларига таралиб, тупроқ шўрлигини меъёрга келтириш билан бир қаторда, унинг таркибини ҳам яхшилаган, тиклаган, дарё томондан лойқа билан келган турли микроминерал моддалар озуқа билан бойитган.

    ✔ 21    🕔 12:08, 15.10.2021
  • Оролбўйида тикланаётган  экологик мувозанат  Ўзбекистон Экологик партиясининг  мақсадларига муштаракдир

    Оролбўйида тикланаётган экологик мувозанат Ўзбекистон Экологик партиясининг мақсадларига муштаракдир

    Орол ва Оролбўйи минтақаси сўнгги беш йилда бутунлай ўзгарди. Денгиз қуриши туфайли бу ерда юзага келган оғир экологик муаммоларни юмшатиш, унинг бутун минтақага салбий таъсирини камайтириш борасида мисли кўрилмаган тажрибага қўл урилди.

    ✔ 23    🕔 12:05, 15.10.2021
  • Жиззах – экотуризм  учун  улкан имкониятларга эга ноёб ҳудуд

    Жиззах – экотуризм учун улкан имкониятларга эга ноёб ҳудуд

    Жиззах вилояти ўзининг бетакрор табиати, бой флора ва фаунаси, ажойиб табиати билан етти иқлимга машҳур. Зомин тоғларининг мусаффо, дилларга дармон бўлувчи ҳавосию, Бахмалнинг нақш олмалари билан қадим-қадимдан шоир ва ёзувчилар ижодида алоҳида тараннум этилган.

    ✔ 21    🕔 12:01, 15.10.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар