Давр нафаси      Бош саҳифа

Нарзулло Обломуродов ишончли вакиллари сайловчилар билан учрашувларни бошлади

Сайловолди ташвиқот тадбирларининг энг қизғин палласи бу – сайловчилар билан учрашувлардир. Сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилиш, партиядан кўрсатилган номзод ва унинг дастурини сайловчиларга муносиб тарзда тушунарли қилиб, савол-жавоб, суҳбат, мисоллар асносида тушунтириш, шу билан бирга, жойларда мавжуд масалалар юзасидан фикрлашиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Нарзулло Обломуродов  ишончли вакиллари  сайловчилар билан учрашувларни бошлади

Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод сифатида кўрсатилган Нарзулло Обломуродов ва унинг ишончли вакиллари ҳам жойларда сайловчилар билан учрашувларни бошлаб юборишди.

Фарғона вилояти:

Бешариқ туманидаги сайлов ташвиқотида Экологик партия Фарғона вилоят кенгаши раиси Муҳаммадали Маҳмудов, ишончли вакил сифатида Шерзод  Мустафоқулов ҳамда бошқа фаоллар, корхона ва муассасалар, нодавлат ташкилотлар, тиббиёт ва таълим соҳаси ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Шерзод Мустафоқулов сайловчиларни президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан қисқача таништирди.

Учрашувда номзоднинг сайловолди дас­туридаги асосий йўналишлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида туман кенгаши депутати Шижоатхон Луқмонова, Қўқон университети доценти, психолог Нигора Шомуродова ва бошқалар ўз муносабатлари, фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

– Ташкил топганига эндигина уч йил тўлаётганига қарамасдан партиямиз номзодининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши муҳим воқеликдир, – деди Ш.Мустафоқулов. – Сиёсий майдонда соғлом рақобат ва кураш асносида, дастуримизнинг қанчалик долзарблигини тушунтирган ҳолда кўпчиликнинг овозига эга бўлиш мақсадидамиз. Шу билан бирга, номзоднинг сайловолди дастурида келтирилган халқаро аҳамиятга эга экологик муаммолар бу биргина мамлакатнинг эмас, умумбашарий муаммолардир. Шунинг учун ҳам номзоднинг сайловолди дастуридаги ҳар бир банд ўта муҳим масалаларга дахлдор ҳисобланади. Бу эса ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаса керак, деб умид қиламиз.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирларда номзоднинг ишончли вакиллари сайловчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

Тошкент вилояти:

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги Мусиқа ва санъат мактабида ҳам Ўзбекис­тон Экологик партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Носиржон Аминов сайловчилар билан учрашди.

Тарғибот гуруҳлари аъзолари билан бўлиб ўтган дастлабки мулоқотда сайловолди ташвиқот ишлари давомида эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим вазифалар хусусида сўз борди. Шундан сўнг, учрашув иштирокчилари номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастури билан яқиндан таништириб ўтилди.

– Таъкидланганидек, еттита устувор йўналишдан иборат дастурда келгуси 5 йилда мамлакатимизни «яшил» иқтисодиётга ўтишини жадаллаштириш, қайта тикланувчи ва муқобил энергияни ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш каби муҳим ва долзарб масалаларга ечим топишни ўз ичига олган, – деди номзоднинг ишончли вакили Носиржон Аминов. – Экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш, иқлим ўзгаришларига мослашиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи ҳудудини янада ривожлантириш номзод дастуридаги энг муҳим жиҳатлардан эканига эътиборингизни қаратмоқчиман. Ишонч билан айтаманки, дастурдаги ҳеч бир банд сиз сайловчиларни бефарқ қолдирмайди ва сайловда фаол иштирок этишингиз учун туртки бўлади.

Президентликка номзоднинг ишончли вакили билан тумандаги «Истиқлол» маҳалласида ҳам учрашув ўтказилди. Учрашувларда жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён – Президент сайловида барча юртдошларимизни фаол қатнашишга, Ўзбекистон Экологик партияси номзодини қўллаб-қувватлаган ҳолда унга овоз беришга чақирилди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили билан учрашувлар вилоятнинг шаҳар ва туманларида давом этади.

Наманган вилояти:

Наманган вилоятида ҳам сайловолди тарғибот ишлари бошлаб юборилган бўлиб, Наманган давлат университетининг Экология кафедраси доценти, география фанлари номзоди Абдуғаффор Назаров номзоднинг  ишончли вакили сифатида тасдиқланган. Бўлиб ўтган сайловолди учрашувларида вилоятнинг фаол ёшлари, турли соҳа вакиллари қатнашдилар ва Экопартия номзодининг сайловолди дастури билан батафсил таништирилди.

– Наманганнинг айнан экологик туризмни ривожлантиришда имкониятлари юқори. Қолаверса, бу ҳудуд бетакрор экотизимга эга. Айниқса, гулчилик ва боғдорчилик билан узоқ йиллардан бери шуғулланиб келаётган аҳоли вакиллари табиатга уйғун ҳолда яшаб келади, – дейди А.Назаров. – Ишончимиз комилки, Наманган аҳли ҳам президент сайловларида фаол иштирок этади ва экологик муаммоларга асло бефарқ бўлмайди. Буни бугунги учрашувдаги қизғин савол-жавоблар ҳам кўрсатиб турибди.

Сайловчилар билан ўтказиладиган сайловолди учрашувлари барча ҳудудларда давом этади.




Ўхшаш мақолалар

Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ:  Экология ва аҳоли саломатлиги йўлида одамлар фикрини ўзгартиришимиз керак

Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ: Экология ва аҳоли саломатлиги йўлида одамлар фикрини ўзгартиришимиз керак

🕔14:07, 30.09.2021 ✔83

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Экологик партиядан номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловчилар билан учрашувларида қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтмоқда, кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Батафсил
Қашқадарёда  чиқиндилар муаммоси  бартараф қилинади

Қашқадарёда чиқиндилар муаммоси бартараф қилинади

🕔14:06, 30.09.2021 ✔80

2021 йил 27 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзод Нарзулло Обломуродовнинг Қашқадарё  вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Қуёшли замин –  қайта тикланувчи  энергия учун чексиз  имконият

Қуёшли замин – қайта тикланувчи энергия учун чексиз имконият

🕔13:41, 30.09.2021 ✔80

Юртимизнинг серқуёш воҳаси бўлган Сурхондарёда ҳам Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловчилар билан учрашуви жонли мулоқотларга бой кечди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар