Давр нафаси      Бош саҳифа

Қуёшли замин – қайта тикланувчи энергия учун чексиз имконият

Юртимизнинг серқуёш воҳаси бўлган Сурхондарёда ҳам Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловчилар билан учрашуви жонли мулоқотларга бой кечди.

Қуёшли замин –  қайта тикланувчи  энергия учун чексиз  имконият

Номзод, аввало, аждодлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида Шеробод туманидаги Абу Исо Имом Термизий мақбарасини зиёрат қилди.

Экологик партия яшил тараққиёт ҳамда яшил иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш тарафдори. Келажакда яшил иқтисодиёт тараққий топган, қайта тикланувчи энергия ҳамда ресурс тежамкор технологиялар жорий этилган замонавий рақобатбардош иқтисодиётни барпо этишни асосий мақсад қилган. Шунинг учун ҳам йилнинг деярли ўн ойи давомида қуёш чарақлаб турувчи Сурхон диёрида қайта тикланувчи энергия манбаи – қуёш батареяларидан кенг фойдаланишнинг аҳамияти беқиёс.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг Сурхондарё вилояти бўйича ишончли вакили Иброҳим Ёқубов иштирокчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг, Нарзулло Обломуродов йиғилганларни ўз сайловолди дастури билан таништирди. Номзод ўз нутқида сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифа ва мақсадларга атрофлича тўхталиб ўтди ва сайловчиларнинг барча саволларига батафсил жавоб берди.

Номзоднинг сайловолди дастури мамлакатнинг ривожланиши ва эртанги куни билан боғлиқ бўлган муҳим ташаббуслар илгари сурилаётгани, биринчи навбатда экологик ҳолатни яхшилаш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун янги имкониятлардан фойдаланиш йўллари таклиф қилинаётгани билан аҳамиятли. Айниқса, қўшни давлатлар билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилоятининг ўзига хос сиёсий ва жўғрофий имкониятларини санаб ўтди.

– Ташқи сиёсатда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Марказий Осиёдаги трансчегаравий муҳофазага кирадиган ҳудудларни барпо этиш ва минтақанинг экологик барқарорлигини таъминлаш, бундан ташқари, минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бугунги куннинг асосий вазифаларидан ҳисобланади, – деди Н.Обломуродов. – Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш учун катта салоҳият мавжуд.

Йилнинг қарийб 300 куни қуёшли бўлади. Сурхондарёда эса қуёшли кунлар бундан ҳам кўпроқни ташкил этади. Табиатнинг бу инояти воҳада қуёш энергиясидан оқилона фойдаланиш учун кенг имконият деганидир.

Муқобил энергияни ривожлантириш ҳудудда энергия самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Аҳолиси асосан қишлоқларда яшайдиган Сурхон эли учун номзоднинг сайловолди дастуридаги қишлоқ хўжалигида «ақлли» технологияларни амалиётга тадбиқ этишнинг аҳамияти ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилди.

Учрашувда Сурхондарё вилоятининг айрим туманларида долзарб бўлган аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бу муаммо ечимига сайловолди дастурида кенг ўрин берилгани айтиб ўтилди.

Очиқ ва самимий руҳда, савол-жавоблар асосида кечган учрашув давомида номзоднинг сайловолди дастури бўйича муносабатлар билдирилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга номзод ва унинг ишончли вакили батафсил жавоб беришди. Сўзга чиққанлар эса вилоятнинг экологик муаммолари ва уларнинг номзод дастури билан қанчалик боғлиқлиги ҳақида тўхталиб ўтишди.

– Маълумки, Сурхондарё вилояти бир қатор давлатлар билан қўшни яшайди. Халқимизда «қўшнинг тинч, сен тинч», деган нақл бор. Вилоятимиз учун муҳим бўлган халқаро масалалар, қўшни давлатлар билан халқаро алоқалар ҳам номзоднинг дастурида ўз аксини топганини алоҳида таъкидламоқчиман, – деди Термиз давлат университети Экология ва тупроқшунослик кафедраси профессори, Холмат Зокиров. – Дастурда бошқа давлатлар қаторида бизнинг эътиборимизда бўлган Афғонистон билан алоқаларни мустаҳкамлаш жараёнларини давом эттириш назарда тутилган. Трансчегаравий дарёларнинг сув ресурс­ларидан оқилона фойдаланиш масалаларига халқаро даражада ёндашилиши айтиб ўтилган. Шу сабабли мен Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида эътибор қаратилган барча ижтимоий-иқтисодий йўналишлардаги масалалар долзарблигини англаган ҳолда номзоднинг дастурини тўла қўллаб-қувватлайман.

– Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг илгари сураётган сайловолди дастурини қўллаб-қувватлайман. Нимагаки, дастурда илгари сурилаётган «Яшил сиёсат», «Яшил иқтисодиёт» ва «Яшил ривожланиш» ҳозирги кунда юртимизда ривожланишни кескин ошириш йўлида халқимиз кутаётган сиёсат деб биламан, – дейди Термиз давлат университети талабаси, «Ёшлар парламенти» аъзоси Ихтиёр Баҳромов. – Бугунги глобал экологик муаммолар шароитида «яшил тараққиёт» энг тўғри йўл деб ўйлайман. Вилоятимиз аҳолисининг аксарият қисмини ёшлар ташкил қилади. Шу фурсатдан фойдаланиб, вилоятимиз аҳлини, уларнинг ёшларини партиямиз лидерини қўллаб-қувватлашга чақираман.

Шундан сўнг Н.Обломуродов вилоятнинг турли ҳудудларида бўлиб, у ердаги экологик ҳолат билан танишди ва муаммолар ечими борасида ўз таклифларини билдирди.

Нарзулло Обломуродов Сурхондарёга ташрифи чоғида Термиз шаҳрининг «Амударё» дам олиш масканида «Дарахт экиш» акциясида қатнашди. Акция доирасида турли хил манзарали дарахтлар экилиши режалаштирилган. Бу каби акцияларни юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш кўзда тутилган.




Ўхшаш мақолалар

Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ:  Экология ва аҳоли саломатлиги йўлида одамлар фикрини ўзгартиришимиз керак

Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ: Экология ва аҳоли саломатлиги йўлида одамлар фикрини ўзгартиришимиз керак

🕔14:07, 30.09.2021 ✔83

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Экологик партиядан номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловчилар билан учрашувларида қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтмоқда, кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Батафсил
Қашқадарёда  чиқиндилар муаммоси  бартараф қилинади

Қашқадарёда чиқиндилар муаммоси бартараф қилинади

🕔14:06, 30.09.2021 ✔81

2021 йил 27 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзод Нарзулло Обломуродовнинг Қашқадарё  вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Қуёшли замин –  қайта тикланувчи  энергия учун чексиз  имконият

Қуёшли замин – қайта тикланувчи энергия учун чексиз имконият

🕔13:41, 30.09.2021 ✔81

Юртимизнинг серқуёш воҳаси бўлган Сурхондарёда ҳам Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловчилар билан учрашуви жонли мулоқотларга бой кечди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар