Халқ билан      Бош саҳифа

Экологик тарбияни боғчадан бошлашимиз шарт

Наманган азалдан ўзининг бетакрор таровати, табиатсевар ва меҳнаткаш халқи, ноёб олма навлари билан машҳур. Охирги йилларда эса Наманган деганда кўз олдимизга сифатли ва бежирим, хорижникидан қолишмайдиган кийим-кечаклар келади. Наманган бугунги кунда ишлаб чиқаришнинг барча йўналишларида илгарилаб бормоқда.

Экологик тарбияни боғчадан бошлашимиз шарт

Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг Наманган вилоятида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашуви самимий ва таклиф-мулоҳазаларга бой бўлди. Сайловчилар номзод дастури бўйича саволларига атрофлича жавоб олдилар, ўзларининг янги ташаббус ва таклифларини билдирдилар.

Сайловолди учрашувида сўз олганлар Наманганнинг сўлим табиати, унинг экотуризм соҳасидаги салоҳияти ва вилоятдаги экология ва атроф муҳит масалалари ҳақида алоҳида тўхталишди. Бунга жавобан Н.Обломуродов ҳам вилоятдаги экологик муаммоларга ечим топишда, атроф муҳит ва табиатга бўлган муносабатни ўзгартириш йўлида жамоатчилик назорати муҳим омил эканини алоҳида таъкидлади.

– Экологик хавф-хатарларга қарши курашиш, уларни бартараф этишда давлат ва жамоатчилик иштироки ҳамда назорати самарадорлиги оширилиши керак. Бу борада жамоатчи экологик инспекторлар фаолиятида электрон тизимлардан фойдаланиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини такомиллаштириш жуда муҳим. Шу билан бирга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларида ёшлар фаоллигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим, – деди Н.Обломуродов. – Бугунги кунда бутун дунёда саноат корхоналари томонидан атроф муҳитга чиқарилаётган ташлама, оқова сувлар ва чиқиндилар ҳажми  ҳамон юқори даражада қолмоқда. Бу эса иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ инқирозни янада мураккаб­лаштирмоқда. Бу борада тезкор чоралар кўрилмаса, келгусида глобал тусдаги муаммолар бундан-да аянчли кўриниш олиши мумкин. Шунинг учун ҳам жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси «экологик ҳушёр» бўлмоғи давр талабидир.

Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастурида узвий экологик таълим борасида ҳам атрофлича сўз юритилган. Бу эса сайловчиларни бефарқ қолдирмади.

– Жамиятимизда экологик маданиятни ошириш учун ёш авлодда гўдакликданоқ атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантириш, она табиатга меҳр уйғотиш, экологик муаммоларнинг мазмун-моҳиятини уларга чуқур тушунтириш биз, педагогларнинг зиммасидаги вазифадир, – деди учрашувда сўзга чиққан Наманган тумани «Деҳқонобод» маҳалла фуқаролар йиғини оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиси Юлдузхон Туроббоева. – Мен педагог сифатида мактабгача таълим жараёнида кўргазмали материаллар ва жонли табиат бурчакларидан фойдаланиш, узвий экологик таълим тизимига ўтишни жадаллаштириш лозим деб ҳисоб­лайман. Экологик таълим-тарбия фарзандларимизга боғча ёшиданоқ сингдирилиши юқори самара беради.

Инсониятнинг келгуси ривож­ланиш тақдири, кўп жиҳатдан, табиат билан жамият ўртасидаги қарама-қаршиликларни оптимал ҳал қилиш йўллари ва воситаларнинг топилишига боғлиқ. Шулардан келиб чиққан ҳолда, табиат билан жамият ўртасидаги алоқадорликнинг асосий тамойилига қатъий риоя қилиш зарур бўлади. Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида эса табиат ва жамият муносабатларини тартибга солиш борасидаги устувор вазифалар қатъий белгилаб қўйилган.

Наманганда дарахт экиш акцияси

Экопартия раҳбари Наманган вилояти сайловчилари билан учрашувидан сўнг Наманган шаҳрида жойлашган «Афсоналар водийси» боғида бўлди. Боғда дам олувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, дарахт экиш акциясини ўтказди.

Ушбу боғ ҳудуди 155 гектарни ташкил қилиб, бу ерда дам олувчилар учун барча қулайликлар яратилган. «Афсоналар водийси» боғи сўлим ва хушманзара, энг муҳими, шаҳар микроиқлими учун муҳим аҳамиятли макондир.

Наманган энг тоза ҳудудга айланади

Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, ҳозирги кунда инсоннинг хўжалик фаолияти натижасида дунё бўйича йилига 105-110 млрд. тоннага яқин чиқинди юзага келмоқда. Чиқиндилар қаттиқ, газсимон, суюқ ҳолатда бўлиб, уларнинг бир қисми ҳавога, бошқаси сувга, тупроққа, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ўтиб, тўпланиб боради. Чиқиндиларнинг йиллар давомида тўпланиб бориши ҳозирги кунда инсон ҳаёти учун ўта хавфли муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Бугунги кунда бутун дунёда олимлар, экологлар чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича кўплаб лойиҳаларни ишлаб чиқишган. Кўпгина ривож­ланган мамлакатларда чиқиндини бошқариш тизими хусусий секторга тегишли. Биргина мисол, Хитойнинг энг бой аёли чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланадиган миллиардер тадбиркор ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда чиқиндини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг самарали усуллари йўлга қўйилган.

Ўзбекистонда ҳам чиқиндиларни қайта ишлайдиган корхоналар сони тобора кўпайиб бораётгани қувонарли. Ташаббускорлар хориждан замонавий технологиялар келтириб, ўзига хос кластерларни ишга тушираётир.

Наманган шаҳрида «Мусаффо иқлим» масъулияти чекланган жамияти чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланадиган йирик клас­терлардан бири сифатида ташкил этилган бўлиб, унинг ҳисобида 160 тадан ортиқ махсус техникалар мавжуд. Ушбу кластер бир кунда аҳолидан минг куб атрофида чиқинди йиғиб олиш имконига эга.

Ҳозирги кунда аҳолига хизмат кўрсатиш қамрови 71 фоизни ташкил қилади. 2022 йилга келиб қамров даражасини 100 фоизга олиб чиқиш режалаштирилган.

Нарзулло Обломуродов вилоятга ташриф давомида ушбу кластерда ҳам бўлди. Унинг фаолияти билан яқиндан танишиб, соҳада амалга оширилаётган ишларни янада ривожлантириш зарурлигини таъкид­лади. Корхона фаолиятини такомиллаштириш бўйича тегишли таклиф ва тавсияларини берди.

– Сайловолди дастуримизда айтиб ўтилганидек, саноат ва маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида замонавий технологияларни жорий этишни жадаллаштиришимиз лозим, – деди Нарзулло Обломуродов чиқиндиларни қайта ишлаш муаммосига тўхталар экан.

Номзод «Мусаффо иқлим» МЧЖда махсус автомобилларни қайта таъмирлайдиган механик аёл Адиба Раҳимова билан ҳам суҳбатлашди. Адиба Раҳимова махсус автомобилларни таъмирлаш билан 35 йилдан буён шуғулланиб, вилоятнинг энг тоза ҳудудлардан бирига айланишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Нарзулло Обломуродов истиқболда бундай фидокор, меҳнаткаш аёлларни муносиб тақдирлаш, уларнинг оилаларига ва фарзандларига имтиёзлар бериш каби ташаббуслар амалга оширилишини таъкидлади.

Саноат чиқиндиларини камайтириш мумкин

Ҳозирги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида кўп қаватли уйлар, саноат корхоналари ва турли қурилиш бинолари қад ростламоқда. Ушбу қурилишлар учун ажратилган сармоялар ўзини оқлаши билан бирга, шаҳар ва туманларнинг иқтисодиётини ривожлантириши бор гап. Бундай бунёдкорлик ишларининг жадаллашиши эса албатта қурилиш молларига бўлган эҳтиёжни оширади.

Шу жумладан, цементга бўлган талабни тўлақонли қондириш, ишлаб чиқариш ҳажмини янада кўпайтириш, янги қувватларни ишга тушириш устувор аҳамият касб этади.

Аммо уларни ишлаб чиқариш жараёнида атмосферага чиқариладиган турли кимёвий моддалар ва чанг зарралари инсон соғлиғи, атроф муҳит, экотизим учун катта хавф туғдиради.

Бу борада халқаро қабул қилинган амалиётга мувофиқ ифлослантирувчи моддаларнинг ўртача концентрацияси нормативлари асосида ҳаво сифатини баҳолашнинг мавжуд тизимини ислоҳ қилиш мақсадга мувофиқдир. Шаҳарлар ва йирик саноат мажмуалари атрофида атмосфера ҳавосини мунтазам мониторинг қилиш станцияларини кўпайтириш, уларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ПМ 10 ва ПМ 2,5 кўрсаткичларини кузатиб бориш зарур.

Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Н.Обломуродов Чуст туманидаги «Наманган цемент» МЧЖ фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Мазкур корхона фаолиятини бошлаганига кўп вақт бўлгани йўқ. Шундай бўлса-да замонавий технологиялар билан жиҳозланган заводда энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш мақсадида янги фильтр тизимлари ўрнатилгани туфайли атроф муҳитга кам зарар етказади.

Нарзулло Обломуродов корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, бу ерда амалга оширилиши кўзланган лойиҳалар ҳақида ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши

Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Кўҳна ва қадим Бухорода  экотуризм  ривожланади

Кўҳна ва қадим Бухорода экотуризм ривожланади

🕔10:44, 22.10.2021 ✔8

Кўҳна ва қадим Бухоро тарихий обидалари, асрлар оша келаётган илмий салоҳияти, ҳунармандчилигию тадбиркорлиги билан етти иқлимда довруқ қозонган. Бу табаррук масканда машҳур алломалар мангу қўним топган, муқаддас етти пир зиёратгоҳини кўриш учун ҳар куни минглаб инсонлар Бухорога қадам қўяди.

Батафсил
Катта ҳудуддаги  улкан имкониятлар  Навоийлик сайловчилар билан учрашув

Катта ҳудуддаги улкан имкониятлар Навоийлик сайловчилар билан учрашув

🕔10:42, 22.10.2021 ✔8

Навоий вилояти юртимизнинг энг ёш ва шу билан бирга катта майдонни эгаллаган ҳудуд ҳисобланади. Навоийликлар меҳнаткаш, ўз ишига ва касбига садоқатли, табиатни севадиган ҳамда фидойи халқ. Навоий шаҳри юртимиздаги энг озода ва тартибли шаҳарлардан бири, десак муболаға эмас.

Батафсил
Сирдарёлик сайловчилар билан  самимий учрашув

Сирдарёлик сайловчилар билан самимий учрашув

🕔10:42, 22.10.2021 ✔6

Марказий Осиёнинг энг узун дарёларидан бири – Сирдарё бўйида жойлашган ушбу вилоят экологик туризмни ривожлантириш учун катта имкониятларга эга. Айниқса, балиқ ови ҳамда агротуризм ишқибозлари албатта Сирдарёга келишади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кўҳна ва қадим Бухорода  экотуризм  ривожланади

    Кўҳна ва қадим Бухорода экотуризм ривожланади

    Кўҳна ва қадим Бухоро тарихий обидалари, асрлар оша келаётган илмий салоҳияти, ҳунармандчилигию тадбиркорлиги билан етти иқлимда довруқ қозонган. Бу табаррук масканда машҳур алломалар мангу қўним топган, муқаддас етти пир зиёратгоҳини кўриш учун ҳар куни минглаб инсонлар Бухорога қадам қўяди.

    ✔ 8    🕔 10:44, 22.10.2021
  • Катта ҳудуддаги  улкан имкониятлар  Навоийлик сайловчилар билан учрашув

    Катта ҳудуддаги улкан имкониятлар Навоийлик сайловчилар билан учрашув

    Навоий вилояти юртимизнинг энг ёш ва шу билан бирга катта майдонни эгаллаган ҳудуд ҳисобланади. Навоийликлар меҳнаткаш, ўз ишига ва касбига садоқатли, табиатни севадиган ҳамда фидойи халқ. Навоий шаҳри юртимиздаги энг озода ва тартибли шаҳарлардан бири, десак муболаға эмас.

    ✔ 8    🕔 10:42, 22.10.2021
  • Сирдарёлик сайловчилар билан  самимий учрашув

    Сирдарёлик сайловчилар билан самимий учрашув

    Марказий Осиёнинг энг узун дарёларидан бири – Сирдарё бўйида жойлашган ушбу вилоят экологик туризмни ривожлантириш учун катта имкониятларга эга. Айниқса, балиқ ови ҳамда агротуризм ишқибозлари албатта Сирдарёга келишади.

    ✔ 6    🕔 10:42, 22.10.2021
  • Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ:  Томчилатиб суғоришда Олтиариқ тажрибаси мамлакатимизда сув етишмовчилигининг олдини олишда муҳим қадам

    Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ: Томчилатиб суғоришда Олтиариқ тажрибаси мамлакатимизда сув етишмовчилигининг олдини олишда муҳим қадам

    Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашди. Барча аҳоли қатлами иштирок этган учрашувнинг дастлабки қисми Олтиариқ туманида бўлиб ўтди.

    ✔ 46    🕔 16:26, 07.10.2021
  • Экологик тарбияни боғчадан бошлашимиз шарт

    Экологик тарбияни боғчадан бошлашимиз шарт

    Наманган азалдан ўзининг бетакрор таровати, табиатсевар ва меҳнаткаш халқи, ноёб олма навлари билан машҳур. Охирги йилларда эса Наманган деганда кўз олдимизга сифатли ва бежирим, хорижникидан қолишмайдиган кийим-кечаклар келади. Наманган бугунги кунда ишлаб чиқаришнинг барча йўналишларида илгарилаб бормоқда.

    ✔ 47    🕔 16:24, 07.10.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар