Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Табиат, инсон ва жамият муносабатлари уйғунлиги

Бугун дунё ҳар куни, ҳар соатда ўзгармоқда. Инсоният қанчалик тараққий этмасин, иқлим ўзгаришлари, табиат ҳодисалари ва инжиқликлари қаршисида барибир ожиз қолади. Асрлар мобайнида ўз неъматларини одамларга туҳфа этиб келган она табиатнинг биргина талаби ҳам инсониятга қимматга тушиши мумкин.

Табиат, инсон ва жамият муносабатлари уйғунлиги

Шунинг учун ҳам бугун ҳар бир ҳаракатимиз, ҳар бир фаолиятимизни табиат, инсон ва жамият муносабатлари уйғунлигида олиб бориш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастури билан танишар эканман, унда қўйилган ҳар бир мақсад ва вазифалар, давлат ва жамият ҳаётида кўзда тутилаётган ўзгаришлар пухта илмий асосда, энг муҳими табиат, инсон ва жамият муносабатлари ҳамоҳанглиги ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилганига гувоҳ бўлдим.

Дарҳақиқат, жамиятнинг янги тараққиёт босқичида инсон манфаатлари, ҳар бир шахснинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши, фаровон турмуш кечириши демократик ислоҳотларнинг бош мақсадидир. Шу муносабат билан жамиятда инсон экологиясига алоҳида эътибор берилмоқда. Табиат, инсон ва жамият орасидаги ўзаро муносабатларнинг илмий ва ижтимоий аҳамияти Ўзбекистон Экологик партияси томонидан муҳим масала сифатида илгари сурилаётгани бугунги куннинг айни талабидир. Бу масала нафақат бизнинг мамлакатимизда, балки жаҳон миқёсида ҳам тобора долзарб, назарий ва амалий аҳамият касб этмоқда.

Унинг долзарблиги жаҳонда кечаётган ижтимоий ва иқтисодий, муайян ҳолатларда сиёсий жараёнларнинг экологик вазият, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, инсон манфаатлари, соғлиғи, яшаш шароитининг такомиллашуви, узоқ умр кечириши, меҳнат шароити, хўжалигининг бутлиги, санитария талабларига жавоб бериши, озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари билан узвий боғлиқдир. Муаммонинг аҳамияти ва долзарблиги Ер юзининг турли бурчакларида вужудга келаётган экологик инқирозлар ва ҳалокатлар, инсон фаолиятига боғлиқлиги ва таъсирида намоён бўлмоқда. Бу Марказий Осиё мамлакатларида ҳам сезилмоқда. Мазкур ҳудудда ер ва сув ресурс­ларидан самарали фойдаланиш, атроф-муҳитни ифлослантирмаслик тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, юқори бонитетга эга бўлган ер ресурсларининг камайиши ҳолатлари, чўлланишга дахлдор бўлган ҳудудларнинг кенгайиб бораётгани, флора ва фауна вакилларини асраб-авайлаш, келажак авлодга етказиш зарурияти, экологик муаммолар ечимида ҳар бир инсон масъуллигини оширишни тақозо қилмоқда.

Мамлакатимиз ҳудудида глобал, минтақавий, регионал, локал даражадаги экологик хатарларни учратиш мумкин. Бундай вазият экологик муаммонинг долзарблиги, унинг бевосита демократик ислоҳотларга боғлиқлигини, шунингдек, алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар майдонини кенгайтириш заруриятини ҳам вужудга келтирмоқда. Ўзбекистон Экологик партияси раҳбари томонидан таъкидланаётган муаммониннг ижтимоий жиҳатлари, бевосита жамиятнинг янги ривожланиш босқичида ҳар бир инсон фаолияти учун шаффоф, хавфсиз экологик муҳит яратиш лозимлиги билан боғлиқдир. Бундай вазият унинг ҳуқуқий, институционал асосларини вужудга келтириш, мунтазам такомиллаштириш билан биргаликда, олий таълим тизимида тайёрланаётган кадрлар сифатини ошириш, шахс экологик маданиятини шакллантириш ва юксалтириш жараёнига эътиборни кучайтириш, ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорликни тобора кенгайтириш вазифасини ҳам илгари суради. Шу билан бирга, экологик хавфсизлик инсоннинг демократик ислоҳотлардаги фаоллигини оширади, мамлакатимизда янги тараққиёт босқичида амалга оширилаётган яратувчанлик, илгарилаш, рақамлаштириш, ижтимоий, иқтисодий жараёнлар жадаллашувида иштирок этишга, инновацион ғояларни илгари суришга ундайди.

Муаммонинг амалий жиҳатларидан яна бири, инсон маънавий, ахлоқий камолотини, меҳнатсеварлигини таъминлайдиган омиллар қаторига киради. Инсон экологиясининг таъминланиши ҳар бир шахснинг она заминга, юртга муҳаббатини оширади, унинг ҳар бир қарич ерини қадрлайди, ундан самарали фойдаланишнинг ижтимоий имкониятларини яратади. Янги тараққиёт босқичида, инсон экологиясига Ўзбекистон Экологик партияси томонидан эътиборнинг кучайиши, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги учун инсон фаолияти такомили механизмининг муҳим қисми ҳисобланади.

Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастурида глобал экологик масалларга алоҳида эътибор қаратилган. Дастурда жамиятнинг атроф муҳит билан ўзаро алоқалари, муносабатларини ташкил қилишга урғу берилган. Ўзбекистон Экологик партияси сайловолди дастури шахснинг саломатлиги, муқим яшаш жойидаги шароитда фаолият олиб бориши, шакллантирилган инфраструктура, ундан самарали фойдаланиш механизмлари мазмуни-моҳияти, экологик муҳитнинг инсонга таъсир қилиш жараёнларини ўрганишга чақиради.

Ушбу сайловолди дастурни ўқир экансиз, биосферанинг параметрларини асраш учун зарур бўлган шароитни сақлаш, содир бўлаётган, кечаётган экологик жараёнларга объектив баҳо бериш, илмий асос­ланган тавсиялар тайёрлашдан иборатлигини аниқ тушунасиз.

Ўзбекистон Экологик партиясининг асосий мақсадини жамият тараққиётига табиий шароитнинг таъсирини оптималлаштириш, ушбу жараённи шакллантирган сабабларни аниқлаш, инсоннинг муайян шароитдаги фаолияти учун зарур бўлган тавсиялар ишлаб чиқишга чақиради. Ушбу дастурнинг амалий, назарий аҳамияти шундаки, унда мамлакатимиз аҳолисини хавфсиз экологик муҳитда яшаш истиқболлари ифодаланган.

 

Назар ҲАКИМОВ,

фалсафа фанлари доктори, профессор




Ўхшаш мақолалар

Энергетик ичимликлар  қувватбахшми  ёки иллатбахш?

Энергетик ичимликлар қувватбахшми ёки иллатбахш?

🕔10:18, 22.10.2021 ✔4

Жазирама иссиқ кунларда таркибидаги қўшимчалар табиий эмаслиги нотабиий ранглариданоқ кўриниб турган турли номдаги салқин энергетик ичимликларни каттаю кичик сотиб олиши авжга чиқади. Куннинг иссиғида қизиб турган баданга муздеккина ичимлик жуда ёққандек туюлади.

Батафсил
Сайлов жараёнлари  онлайн видео-трансляция қилинади

Сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилинади

🕔16:37, 15.10.2021 ✔34

Сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш очиқлик ва ошкораликни таъминлайди, шунингдек, сайловчилар учун ҳар томонлама қулайликлар яратиб беради. Шу боис, бир қатор давлатлар сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб келмоқда.

Батафсил
Тил саводхонлиги жиддий  эътиборни талаб қилади

Тил саводхонлиги жиддий эътиборни талаб қилади

🕔16:36, 15.10.2021 ✔29

Кўча-кўйда, транспорт ва бошқа жойлардаги реклама, эълонларда, пешлавҳаларда кўплаб имловий хатоларнинг учраётгани дилни хира қилади. Ҳар қадамда «Xo’jalik mollari», «istemolshilar», «Farxod ko’chasi», «Xurmatli xaridorlar», «KOK-SAROY», «Kuhinur» каби чаласаводлик «намуна»ларига дуч келавериб, асаблар қақшайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энергетик ичимликлар  қувватбахшми  ёки иллатбахш?

    Энергетик ичимликлар қувватбахшми ёки иллатбахш?

    Жазирама иссиқ кунларда таркибидаги қўшимчалар табиий эмаслиги нотабиий ранглариданоқ кўриниб турган турли номдаги салқин энергетик ичимликларни каттаю кичик сотиб олиши авжга чиқади. Куннинг иссиғида қизиб турган баданга муздеккина ичимлик жуда ёққандек туюлади.

    ✔ 4    🕔 10:18, 22.10.2021
  • Сайлов жараёнлари  онлайн видео-трансляция қилинади

    Сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилинади

    Сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш очиқлик ва ошкораликни таъминлайди, шунингдек, сайловчилар учун ҳар томонлама қулайликлар яратиб беради. Шу боис, бир қатор давлатлар сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб келмоқда.

    ✔ 34    🕔 16:37, 15.10.2021
  • Тил саводхонлиги жиддий  эътиборни талаб қилади

    Тил саводхонлиги жиддий эътиборни талаб қилади

    Кўча-кўйда, транспорт ва бошқа жойлардаги реклама, эълонларда, пешлавҳаларда кўплаб имловий хатоларнинг учраётгани дилни хира қилади. Ҳар қадамда «Xo’jalik mollari», «istemolshilar», «Farxod ko’chasi», «Xurmatli xaridorlar», «KOK-SAROY», «Kuhinur» каби чаласаводлик «намуна»ларига дуч келавериб, асаблар қақшайди.

    ✔ 29    🕔 16:36, 15.10.2021
  • Табиат, инсон ва жамият муносабатлари уйғунлиги

    Табиат, инсон ва жамият муносабатлари уйғунлиги

    Бугун дунё ҳар куни, ҳар соатда ўзгармоқда. Инсоният қанчалик тараққий этмасин, иқлим ўзгаришлари, табиат ҳодисалари ва инжиқликлари қаршисида барибир ожиз қолади. Асрлар мобайнида ўз неъматларини одамларга туҳфа этиб келган она табиатнинг биргина талаби ҳам инсониятга қимматга тушиши мумкин.

    ✔ 60    🕔 16:30, 07.10.2021
  • IT таълим бизга нима беради?

    IT таълим бизга нима беради?

    «Рақамли иқтисодиёт» мамлакатимиз тараққиётининг асосларидан бири сифатида белгиланган. Шу мақсадда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бошланди. Жумладан, унинг доирасида ҳудудларда 89 та, тармоқларда 200 дан ортиқ лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда.

    ✔ 61    🕔 16:29, 07.10.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар