Жараён      Бош саҳифа

Яшил водийлар, яшил тараққиёт

Мазкур ҳафта бошидан Ўзбекистон Экологик партиясидан ­Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло ­Обломуродов ўз сайловолди учрашувларини ўтказиш мақсадида водий бўйлаб сафарини бошлади. Номзоднинг илк манзили ­Андижон вилояти Шаҳрихон тумани бўлди.

Яшил водийлар, яшил тараққиёт

Бугун экологик вазият ҳар бир мамлакатда, қолаверса, дунё ҳамжамиятида энг ўткир ва долзарб муаммолар қаторидан аллақачон жой олиб бўлди. Шу вақтгача атроф муҳит муҳофазаси, экологик вазиятларнинг қалтислиги маълум бир ҳудудлар ёки минтақалар билан боғлиқ бўлган бўлса, ҳозирга келиб бу масала умуман чегара билмайди, ушбу муаммоларнинг аянчли оқибатлари ҳеч бир минтақа, ҳеч бир ҳудуд, қолаверса, бирон бир мамлакатни четлаб ўтмайди.

Шунинг учун ҳам мамлакатда атроф муҳит ҳолатини яхшилаш ва экологик муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш ҳар доимгидан-да долзарб ва муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистоннинг нафақат бугунги ҳаёти, балки эртанги куни, фарзандларимиз келажаги учун ҳам атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш энг устувор вазифалар сирасига киради.

Мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, «яшил» иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш, қайта тикланувчи ва муқобил энергияни ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш – сайловолди дастурининг биринчи, энг муҳим йўналиши ҳисобланади. Айнан бу борада белгиланган мақсадлар аҳоли зич яшайдиган, ер ва бошқа муҳим табиий ресурслар чекланган Андижон вилоятида алоҳида аҳамиятга эга. «Яшил» иқтисодиётга ўтиш, қайта тикланувчи ва муқобил энергияни ривожлантириш орқали вилоятда деҳқончиликнинг инновацион усулларини кенгайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш имкониятларини ошириш мумкин.

– Шубҳасиз, Андижон вилояти мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ва табиий-экологик жиҳатдан муҳим ўрин эгаллайди. Шу фурсатдан фойдаланиб вилоятдаги экологик ҳолат билан боғлиқ айрим жиҳатларга тўхталиб ўтишим лозим, — деди Нарзулло ­Обломуродов сайловчилар билан учрашувида. — Андижон вилояти бўйича 2017 йилда аҳолининг марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 69 фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 90 фоизгача етказилишига эришилиши кўзда тутилган. Ўтган 5 йил мобайнида ҳудуддаги 237 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик сув билан таъминланишига ва 314 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланишига эришилди.

Вилоят ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё ва Ўш-аравон ер ости сув манбаи муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақомига эга. Адир, тоғ олди ботиқларида ва ёйилмаларда йирик тошли, шағалли ва қумли қатламларда жойлашган. Қорадарёга яқин ҳудудларда ер ости (сизот) сувлари мавжуд.

Инсонларнинг фаровон яшаши учун турли хил маҳсулотларга эҳтиёжлари ортаётган бугунги кунда ишлаб чиқаришга кетаётган сувнинг ҳам миқдори ортмоқда.

Ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқарилаётган кимёвий моддалар билан заҳарланган сувларни бир неча босқичда тозалаш талаб этилади.

Зеро, уларни тозаланмасдан табиатга чиқариб ташланиши кўплаб экологик муаммоларни келтириб чиқаради.

Андижон вилоятига биргина жорий йилнинг ўзида 162,8 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 60 та маҳаллаларда 426,3 км. ичимлик ва оқова сув тармоғи қурилмоқда. Натижада 62,3 минг нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик сув билан таъминланади.

Ўтган йиллар давомида вилоятда қарийб икки минг километр масофага ичимлик сув, 36 км. оқова сув тармоқлари тортилди. Шунингдек, 120 дона ичимлик сув ҳамда 2 дона оқова сув тозалаш иншоотлари фойдаланишга топширилди.

Ана шундай йирик сув тозалаш пунктларидан бири Андижон вилояти Хўжаобод туманида барпо этилаётган «Нилгранит» хусусий корхонасининг оқова сувларни қайта ишлаш иншоотидир. Ло­йиҳа қиймати 13 миллиард сўмни ташкил этадиган мазкур иншоот туркиялик мутахассислар томонидан энг сўнгги замонавий технологиялар асосида барпо этилмоқда. Иншоот ишга туширилиши билан ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлаётган оқова чиқинди сувлар биологик ва кимёвий жиҳатдан тозаланиб, рангсизлантирилган ҳолда чиқарилади. Улар билан ҳатто экинларни ҳам суғориш мумкин бўлади. Иншоотнинг қурилиши «яшил» иқтисодиёт тамойилига тўла жавоб беради. Шунингдек, мазкур иншоот яқин атрофдаги корхоналардан чиқадиган оқова сувларни ҳам қайта ишлатиш имкониятини яратади.

Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов сайловолди учрашувидан сўнг ушбу иншоот ҳамда қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Сайловолди дастурида кўзда тутилган

«Экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш» йўналиши айнан мана шу каби технологияларни кенгайтиришни кўзлайди. Шунинг учун ҳам дас­турда хавфли кимёвий моддалар таъсирида ер, сув ва атмосферанинг ифлосланиш ҳолатларини қисқартириш ҳамда экологик жиҳатдан хавфли объектларнинг трансчегаравий таъсирини камайтириш бўйича ҳуқуқий чораларни кучайтириш вазифаси белгиланган.

Сайловолди учрашувида вилоятдаги чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларга ҳам батафсил тўхталиб ўтилди.

Ҳудудда йил давомида ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг умумий миқдори 1 миллион 100 минг тоннадан ошади.

Шундан, 913 минг тоннаси маиший чиқиндилар, 250 минг тоннаси эса саноат чиқиндиларидир. Аҳолини санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олиш даражаси бугунги кунда 89,2 фоизга етказилган.

Вилоятда 17 та маиший чиқинди ва 2 та қурилиш чиқиндилари полигони мавжуд бўлиб, маиший чиқиндилар полигонининг ўзи 61,8 гектар майдонни ташкил этади. Бу ерда ҳозирги пайтда 6,1 млн. тонна маиший чиқинди мавжудлиги ҳам бу масаланинг анчайин жиддий ва долзарб эканини кўрсатади.

Бугунги кунда вилоят ҳудудида чиқарилаётган маиший чиқиндиларни қайта ишлаш билан 13 та корхона шуғулланиб келмоқда. Улар бир йилда ўртача 256 минг тонна полиэтилен, қоғоз ва бошқа чиқиндиларни қайта ишлаши натижасида қайта ишлаш даражаси 48 фоизни ташкил этмоқда.

Вилоятда 2021 йил давлат дастурига асосан 30 та махсус чиқинди ташувчи техникалар, 4 та компактор ва 74 та чиқинди контейнерлари сотиб олиш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача уларнинг аксарияти олиб келинган. Айни пайтда 1562 та мактаб, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари учун жами 1747 та 1100 литрли чиқинди контейнерлари ўрнатиш учун 6,1 млрд.сўм бюджет маблағлари талаб этилади.

Учрашувда ушбу масалаларнинг барчасига батафсил тўхталиб ўтилди. Сайловчилар номзод сайловолди дастури бўйича ўз муносабатларини билдиришди.

– Айниқса, дастурда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш, илғор хорижий тажрибалар асосида узлуксиз таълим сифати даражасини кўтариш, илм-фан ривожини жадаллаштириш ҳамда маданий-маърифий соҳаларни янада юксалтириш давлат ва жамиятнинг устувор вазифалари этиб белгиланган, — дейди Андижон вилояти Шаҳрихон тумани «Healthcare medical lab» тиббиёт маркази директори Баҳриддин Абдинабиев. — Ушбу вазифаларга эришиш йўлида «Соғлом муҳит — инсон саломатлиги!» шиори остида иш олиб борилиб, аҳоли саломатлигини сақлаш, тиббий хизмат сифатини тубдан яхшилаш, фуқароларнинг ўртача ҳаёт давомийлигини оширишга хизмат қилувчи тиббиёт соҳасида ҳуқуқий базанинг такомиллаштирилиши номзоднинг сайловолди дастуридан асосий ўрин олган. Бу эса тиббиёт ривожи учун жуда муҳим жиҳатлар ҳисобланади.

Президентликка номзод ­Нарзулло Обломуродов Асака туманининг энг чекка ҳудудларидан бири – «Фидокор» маҳалласида бўлди ва у ерда дарахт экиш акциясида қатнашди. Бундай ибратли ишларнинг бардавом бўлишини истаган маҳалла аҳли Экопартия раисига дарахт ўтқазишда ҳамроҳ бўлишди.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Сайловолди  тарғибот ишлари –  ОАВ нигоҳида

Сайловолди тарғибот ишлари – ОАВ нигоҳида

🕔10:41, 22.10.2021 ✔5

Мамлакатимизда 24 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни тобора яқинлашмоқда. Бўлиб ўтаётган сайлов кампанияси жамиятимиз ҳаётида демократик тамойилларни мустаҳкамлаш, очиқлик ва ошкоралик, ижтимоий-сиёсий муҳитни сезиларли даражада либераллаштириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг роли ва мақоми ошган муҳитда ўтаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Батафсил
Яшил водийлар, яшил тараққиёт

Яшил водийлар, яшил тараққиёт

🕔16:31, 07.10.2021 ✔47

Мазкур ҳафта бошидан Ўзбекистон Экологик партиясидан ­Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло ­Обломуродов ўз сайловолди учрашувларини ўтказиш мақсадида водий бўйлаб сафарини бошлади. Номзоднинг илк манзили ­Андижон вилояти Шаҳрихон тумани бўлди.

Батафсил
МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг узоқ муддатли кузатувчилари ўз фаолиятини бошлади

МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг узоқ муддатли кузатувчилари ўз фаолиятини бошлади

🕔16:28, 07.10.2021 ✔52

Қайд этиш жоиз, МДҲ ПА кузатувчилар гуруҳи МДҲ сайловларни кузатиш миссияси таркибига киради. Шу билан бирга гуруҳнинг сайловларни кузатиш билан боғлиқ фаолияти МДҲ ПАга аъзо давлатларда демократия, парламентаризмнинг ривожланиши ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти (ДПРХИ) томонидан мувофиқлаштирилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловолди  тарғибот ишлари –  ОАВ нигоҳида

    Сайловолди тарғибот ишлари – ОАВ нигоҳида

    Мамлакатимизда 24 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни тобора яқинлашмоқда. Бўлиб ўтаётган сайлов кампанияси жамиятимиз ҳаётида демократик тамойилларни мустаҳкамлаш, очиқлик ва ошкоралик, ижтимоий-сиёсий муҳитни сезиларли даражада либераллаштириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг роли ва мақоми ошган муҳитда ўтаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

    ✔ 5    🕔 10:41, 22.10.2021
  • Яшил водийлар, яшил тараққиёт

    Яшил водийлар, яшил тараққиёт

    Мазкур ҳафта бошидан Ўзбекистон Экологик партиясидан ­Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло ­Обломуродов ўз сайловолди учрашувларини ўтказиш мақсадида водий бўйлаб сафарини бошлади. Номзоднинг илк манзили ­Андижон вилояти Шаҳрихон тумани бўлди.

    ✔ 47    🕔 16:31, 07.10.2021
  • МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг узоқ муддатли кузатувчилари ўз фаолиятини бошлади

    МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг узоқ муддатли кузатувчилари ўз фаолиятини бошлади

    Қайд этиш жоиз, МДҲ ПА кузатувчилар гуруҳи МДҲ сайловларни кузатиш миссияси таркибига киради. Шу билан бирга гуруҳнинг сайловларни кузатиш билан боғлиқ фаолияти МДҲ ПАга аъзо давлатларда демократия, парламентаризмнинг ривожланиши ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти (ДПРХИ) томонидан мувофиқлаштирилади.

    ✔ 52    🕔 16:28, 07.10.2021
  • Экотуристик имкониятлaри кенгаймоқда

    Экотуристик имкониятлaри кенгаймоқда

    Туризм мамлакат иқтисодиётининг муҳим бўғини ҳисобланади. Айниқса, ички туризм ва экотуризм бугун кўплаб мамлакатларда асосий даромад манбаларидан бирига айланиб улгурган.

    ✔ 59    🕔 14:05, 30.09.2021
  • Экология – нафақат бугунги ҳаётимиз, балки эртанги кунимиз, фарзандларимиз келажагига дахлдор масала

    Экология – нафақат бугунги ҳаётимиз, балки эртанги кунимиз, фарзандларимиз келажагига дахлдор масала

    Жорий йил 27 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Экологик партиясининг навбатдан ташқари III съезди бўлиб ўтди. Унда партия Марказий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, ҳудудлардан сайланган делегатлар, экопартия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    ✔ 99    🕔 10:06, 06.09.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар