Иқлим      Бош саҳифа

Соғлом экологик вазият табиатдаги муҳим мувозанатни таъминлайди

Бугунги кунда бутун дунёда биохилма-хиллик камайиб бораётгани олдимизда биологик хавфсизликни таъминлашдек муҳим вазифалар турганидан далолат беради. Шу сабабли Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайлов­олди дастурида бу масалага алоҳида эътибор қаратилган.

Соғлом экологик вазият  табиатдаги муҳим  мувозанатни таъминлайди

Номзоднинг сайловолди дастурида биохилма-хилликни сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш имконини берувчи мукаммал ҳуқуқий база яратиш кўзда тутилган. Жумладан, биохилма-хилликни ва экотизимларни сақлаш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонларини кенгайтириш чоралари кўрилади. Браконьерлик ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси контрабанда савдосини чеклаш бўйича ҳуқуқий асослар такомиллаштирилади.

Маълумки, Ўзбекистон ҳудуди кўпчилик қуш турларининг миграция йўллари кесишган чорраҳа вазифасини бажариш билан бир қаторда, жуда кўп қишловчи ва ин қурувчи мигрант турларининг яшаш муҳити сифатида ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Республикамизда мавжуд турли сув ҳавзалари, агроценозлар, ўрмон, тоғ, чўл каби экотизимлар ҳар хил экологик гуруҳларга мансуб қуш турларининг уя қуриб кўпа­йиш ва қишлаши учун қатор қулайликларга эга. Ўзбекистонда қарийб бир миллион гектар майдонни эгаллаган 500 та кўл бўлиб, шундан тўрттаси (Судочъе, Қорақир, Айдар-Арнасой кўллар тизими, Денгизкўл) буюртмахона мақомига эга. Улар 200 турга яқин сув ва сув олди қушларини ўзига жалб этади ва яшаши учун зарур озуқа ва бошпана билан таъминлайди.

Охирги йилларда саноат ва қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эҳтиёжнинг ошиши ва саноат усулида балиқ етиштиришнинг ривожланиши сув ҳавзаларининг инсон хўжалигидаги ва биологик хилма-хилликни сақлаш ва уни бойитишдаги аҳамияти ошишига олиб келмоқда.

Ҳозирги вақтда сув ҳавзалари нафақат балиқ турларини ва қушларни муҳофаза қилишдаги ўрни билан, балки бутун ҳудуддаги биологик хилма-хилликни сақлаш, сувни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалигини юритиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, иқлимий омилларни юмшатишда «ақлли» технологияларни қўллаш, экотуризмни ривожлантириш ва бошқа қатор инсон манфаатларига хизмат қилувчи хусусиятлари нуқтаи назаридан муҳофаза қилина бошлади.

Ўзбекистон 2001 йилда «Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқ ерлар тўғрисида»ги Рамсар Конвенциясига қўшилган бўлиб, мазкур халқаро ҳужжатдан кўзланган мақсад инсон ва унинг атрофини ўраб турган муҳитнинг ўзаро боғлиқлигини, сув-ботқоқ ерларнинг иқтисодий, маданий ва рекреациявий аҳамиятини ҳамда сувда сузувчи қушлар, уларнинг муҳофазасига халқаро ресурс сифатида қаралиши лозимлигини тан олган ҳолда, узоқни кўзлаган миллий сиёсат билан халқаро ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлашдан иборат. Мамлакатимиздаги Денгизкўл, Айдар-Арнасой кўллар тизими, Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборларининг Рамсар рўйхатига киритилгани сув ва суволди мигрант қушларининг яшаш шароитлари янада яхшиланишига олиб келди.

Сув ҳавзалари уя қурувчи ва қишловчи қушларнинг озиқланиши ва дам олиши учун қулайлик яратиши билан бир қаторда, уларнинг муҳофазаланишини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Айниқса, кейинги йилларда қайд этилган кўлларда миграция қилувчи қуш турлари ва уларнинг попул­яцияларидаги вакиллар сони ўсиш тенденциясига эгалиги кузатилмоқда.

Мисол учун, Айдаркўлга ҳар йили ­январь-март ойларида 400 га яқин қуш турлари қишлаш учун учиб келади. Шулардан 13 турдагиси халқаро, 24 турдагиси эса маҳаллий «Қизил китоб»га киритилган. Бу, ўз навбатида, аҳоли орасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишидаги тарғибот ишлари тўғри йўлга қўйилгани, турларнинг кўпайиш ва озиқланиш жойларини сақлаб қолишга қаратилган биотехник чора-тадбирлар билан узвий боғлиқ.

Ўзбекистоннинг асосий сув ҳавзаларидаги гидрологик режим трансчегаравий хусусиятга эга бўлган Амударё ва Сирдарё дарёлари билан узвий боғлиқ. Ички кўллар сув сатҳидаги ўзгаришлар ҳам мазкур дарёларнинг йиллик сув ҳажми билан узвий боғлиқлигини ҳисобга олганда бу масаланинг ўта муҳимлиги яққол сезилади. Бундай вазият республикамиздаги сув-ботқоқ ҳудудларини муҳофаза қилиш ва унинг ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг ўта муҳимлигидан далолат беради.

Келгусида мигрант қуш турларининг яшаш муҳити ва уларнинг учиб ўтиш манзилларини чуқур ўрганиш, уларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш долзарб саналади.

Ҳолбуки, миграция қилувчи турларнинг ҳаёти бир нечта давлатлар ҳудудидаги мавжуд табиий шарт-шароитлар ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятлар билан боғлиқлигини инобатга олганда, бу йўналишдаги фаолият халқаро аҳамият касб этади.

Трансчегаравий хусусиятга эга бўлган сув ҳавзаларидан фойдаланиш ҳамда шундай хусусиятли экологик муаммоларни ҳал қилиш каби миграция қилувчи қуш турлари муҳофазаси ҳам халқаро келишув ва ёндашувлар асосида олиб борилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Мамлакатимизда барқарор ривожланиш борасидаги устувор қадамлардан бири минтақамизда соғлом экологик вазиятни сақлаб қолишга қаратилган. Шу нуқтаи назардан қараганда, юртимизда миграция қилувчи қушларнинг яшаш муҳитларини муҳофаза қилиш, экологик тизимлар барқарорлиги ва бус-бутунлигини таъминлашда тизим занжирининг муҳим бир ҳалқаси сифатида алоҳида аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Экологик партияси келгусида мазкур ҳудудларни муҳофаза қилиш, бошқариш режаларини ишлаб чиқиш, даврий тадқиқотлар олиб бориш, улардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг ва шу билан боғлиқ ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёсининг муҳофазасини таъминлашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш таклифларини илгари суради.

 

Фахриддин ХОЛБОЕВ,

ЎзМУ Зоология кафедраси доценти




Ўхшаш мақолалар

Бир тутнинг минг қиймати   «Яшил макон» умуммиллий  ҳаракати билан бунёд этилаётган  янги тутзорлар аҳамияти

Бир тутнинг минг қиймати  «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати билан бунёд этилаётган янги тутзорлар аҳамияти

🕔17:00, 02.12.2021 ✔35

Экологик муаммоларнинг ечими ўлароқ мамлакатимиз бўйлаб умуммиллий ҳаракатга айланган «Яшил макон» лойиҳасининг қамрови тобора кенгаймоқда. Декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида мазкур лойиҳанинг «долзарб қирқ кунлик» босқичи якунланади.

Батафсил
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш,  мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа  хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш

Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш

🕔10:12, 26.11.2021 ✔45

Жорий йил 1 декабрдан Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан мева-сабзавот етиштирувчиларни имтиёзли кредитлаш йўлга қўйилади.

Батафсил
Шаҳарларга  «яшил камар»лар  зарур

Шаҳарларга «яшил камар»лар зарур

🕔10:01, 26.11.2021 ✔38

Яқиндагина мамлакатимизнинг баъзи ҳудудларида кузатилган чанг-қум бўронларига ҳар замонда кузатиладиган шунчаки табиат ҳодисаси сифатида қараб бўлмайди. Унинг сабаблари кўп. Айниқса, йирик мегаполис ҳисобланган Тошкент каби шаҳарларга салбий таъсирини анча-мунча таҳлиллардан ўтказиш зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар