Етти кун      Бош саҳифа

Сайлов жараёнида 968 нафар халқаро кузатувчи қатнашади

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Сайлов жараёнида 968 нафар  халқаро кузатувчи  қатнашади

Халқаро ташкилотлардан хусусан, Мус­тақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Европа Иттифоқи, Европа Парламенти, Туркий тилли давлатларнинг Парламент Ассамблеяси, Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти, Осиё Парламент Ассамблеяси, шунингдек, Америка Қўшма Штатлари, Австрия, Белгия, Буюк Британия, Германия, Грузия, Италия, Франция, Хитой, Чехия, Жанубий Корея, Латвия, Польша, Канада, Япония каби хорижий мамлакатлардан жами 411 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтказилди.

Аккредитациядан ўтказилган Ўзбекис­тон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар умумий сони 968  нафарни ташкил этмоқда. Аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ОАВ вакиллари жами 1439 нафар,  хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари эса 233 нафар.

Сайловчига ёрдам берилади

— Бюллетенни мустақил ўзи тўлдира олмайдиган шахслар нима қилиши керак?

— Бюллетенни мустақил равишда тўлдира олмайдиган сайловчи ўз хоҳишига кўра бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Бундан сайлов комиссияси аъзолари, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари мустасно.

— Бюллетен қандай тўлдирилади?

— Ўзингиз ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси тўғрисида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ё «» ёки «х» белгисини қўйинг.

Овоз бериш вақтида биттадан ортиқ квадратга белги қўйилган ёки бирортасига белги қўйилмаган бюллетенлар ҳақиқий эмас деб топилади. 

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Қайта  тикланувчи  энергия – барқарор    ривожланиш кафолати

Қайта тикланувчи энергия – барқарор ривожланиш кафолати

🕔10:11, 26.11.2021 ✔47

Бугун дунёда энергия ресурс­ларига бўлган талаб тобора ошиб бормоқда. Шунга яраша углеводород хом ашёси захираларининг камайиб бораётганлиги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш миқёсини янада кенгайтиришни тақозо этмоқда.

Батафсил
Озодлигимиз,  ғурур ва  ориятимиз тимсоли

Озодлигимиз, ғурур ва ориятимиз тимсоли

🕔10:17, 22.11.2021 ✔58

Мустақил Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинганига 30 йил тўлди

Батафсил
«Яшил макон»га  журналистлар  ҳиссаси

«Яшил макон»га журналистлар ҳиссаси

🕔10:17, 22.11.2021 ✔62

Яхшидан боғ қолар, деб ота-боболаримиз бежиз айтишмаган. Юртимиз бўйлаб умуммиллий ҳаракатга айланаётган «Яшил макон» лойиҳаси ҳам ана шу эзгу қадрият бардавом бўлишига хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ва бир қатор ОАВ вакиллари ҳам бу хайрли ишга ҳисса қўшиш мақсадида пойтахтимизнинг Боғишамол кўчасида кўчат экиш тадбирига жам бўлдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қайта  тикланувчи  энергия – барқарор    ривожланиш кафолати

    Қайта тикланувчи энергия – барқарор ривожланиш кафолати

    Бугун дунёда энергия ресурс­ларига бўлган талаб тобора ошиб бормоқда. Шунга яраша углеводород хом ашёси захираларининг камайиб бораётганлиги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш миқёсини янада кенгайтиришни тақозо этмоқда.

    ✔ 47    🕔 10:11, 26.11.2021
  • Озодлигимиз,  ғурур ва  ориятимиз тимсоли

    Озодлигимиз, ғурур ва ориятимиз тимсоли

    Мустақил Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинганига 30 йил тўлди

    ✔ 58    🕔 10:17, 22.11.2021
  • «Яшил макон»га  журналистлар  ҳиссаси

    «Яшил макон»га журналистлар ҳиссаси

    Яхшидан боғ қолар, деб ота-боболаримиз бежиз айтишмаган. Юртимиз бўйлаб умуммиллий ҳаракатга айланаётган «Яшил макон» лойиҳаси ҳам ана шу эзгу қадрият бардавом бўлишига хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ва бир қатор ОАВ вакиллари ҳам бу хайрли ишга ҳисса қўшиш мақсадида пойтахтимизнинг Боғишамол кўчасида кўчат экиш тадбирига жам бўлдилар.

    ✔ 62    🕔 10:17, 22.11.2021
  • Гидрометеорология соҳасидаги илк қонун

    Гидрометеорология соҳасидаги илк қонун

    Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг мажлисида «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди. Ушбу қонунни қабул қилиш масаласи Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлисида кўрилиши режалаштирилмоқда.

    ✔ 67    🕔 10:15, 22.11.2021
  • Қадрият  Даражасига  кўтарилган анъана

    Қадрият Даражасига кўтарилган анъана

    Халқимиз ўзи яшаётган масканни обод этишни инсоний бурчи, деб билади. Бўйрадек ери бўлса ҳам дарахтлар, гулу райҳонлар экади. Қадрият даражасига кўтарилган бу эзгу анъана сўнгги йилларда янгича маъно ва мазмун билан бойиди.

    ✔ 98    🕔 14:59, 05.11.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар