Давр нафаси      Бош саҳифа

Озиқ-овқат хавфсизлиги — миллат саломатлиги

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда дунёда 840 миллион нафардан ортиқ киши тўйиб овқатланиш имкониятига эга эмас.

Озиқ-овқат  хавфсизлиги —  миллат саломатлиги

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди. Натижада, ушбу соҳанинг ташкилий-хуқуқий асослари умуммиллий хавфсизлик принциплари ва халқаро нормалар асосида қайта шакллантирилди, мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида давлат дастурлари қабул қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги ҳамда «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари орқали аҳолининг санитария-­эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги муносабатларни, шунингдек, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишнинг хуқуқий асослари белгилаб берилди.

Айни пайтда Санитария-эпидемиологик осо­йишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ушбу йўналишдаги ишларнинг ташкилий асосларини мустаҳкамлашда ваколатли давлат органи этиб белгиланган бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш унинг асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

2021 йилнинг тўққиз ойи давомида ҳудудлардаги 28 та лаборатория томонидан озиқ-овқат маҳсулотларига 20 334 та (шундан 15 925 та импорт маҳсулотлари) санитария-­эпидемиологик хулоса расмийлаштирилиб, улар санитария талабларига мос келмаганлиги сабабли истеъмолга яроқсиз деб топилган ва белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Бироқ бу соҳада  анчагина ишлар амалга оширилган бўлсада, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятни тартибга солишда бир қатор муаммолар ҳам мавжуд. Жумладан, ўтган давр мобайнида жойларда санитария-гигиена соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар сони кескин кўпайган. Масалан, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида ушбу соҳадаги хуқуқбузарлик сабабли 7 323 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима қўлланилган бўлса, 55 та овқатдан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган. Натижада, жами 218 нафар фуқаро жабрланган, улардан 9 нафари вафот этган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида ижтимоий соҳа объектлари, овқатланиш шохобчалари ҳамда деҳқон бозорларида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида санитария-гигиена талабларига риоя этилмаслик ҳолатлари мавжудлиги маълум бўлди.

Қолаверса, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш, ўқувчилар ва боғча ёшидаги болаларни ёшига доир физиологик эҳтиёжларига мувофиқ бўлган рационал ва мутаносиб озиқ-овқат билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳам қониқарли даражада эмаслиги ачинарли. Хусусан, таълим ташкилотларини табиий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, болаларнинг ёшига доир физиологик эҳтиёжларига мувофиқ бўлган озиқ-овқат билан таъминлашда мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши, шунингдек, бино ва хоналарнинг санитария талабларига жавоб бериши устидан қатъий, самара берадиган  назорат ўрнатилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг ташаббуси билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. Юсупалиевга «Мамлакатимизда аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди. Ўйлаймизки, юқорида санаб ўтилган муаммоларга жиддий эътибор қаратилиб, уларни бартараф этишда тезкор чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзимизнинг дарахтлар эсдан чиқмасин

Ўзимизнинг дарахтлар эсдан чиқмасин

🕔16:58, 02.12.2021 ✔43

Бир гуруҳ дўстлар билан Зоминга борганимизда бу сўлим гўшанинг эътиборга сазовор жойларини томоша қилганимиздан сўнг бетакрор манзаралари билан инсонни ўзига мафтун этадиган қўриқхона сари йўл олдик.

Батафсил
Асосий Қомусимиз –  табиат ва жамият  муносабатларини ҳам  тартибга солиб туради

Асосий Қомусимиз – табиат ва жамият муносабатларини ҳам тартибга солиб туради

🕔16:58, 02.12.2021 ✔44

«Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар ­ умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир».

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 55-модда

Батафсил
Ишламайдиган ускуналарда  атроф муҳитни мониторинг қилиб бўладими?

Ишламайдиган ускуналарда атроф муҳитни мониторинг қилиб бўладими?

🕔10:14, 22.11.2021 ✔62

Инсониятнинг ривожланиб бориши асрлар давомида табиатдаги жамики мавжуд нарсаларга – ҳайвонлар, қушлар, дарахтлар, табиий бойликлар ва бошқаларга ўз салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда. Оқибатда табиий мувозанат бузилиб, айрим турлар қирилиб, қолганлари ҳалокат ёқасига келиб қолди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар