Саломатлик      Бош саҳифа

Шифобахш табиат Лимон – фойдага кон

Агар сиз терингиз соғлом ва силлиқ бўлишини ҳоҳласангиз, лимонни меъёрида доимо истеъмол қилиб юринг. Лимон терини силлиқлаштиради, доғларни кеткизади ва ушбу цит­рус мева шарбатидан юз учун фойдали енгил тоник тайёрласа ҳам бўлади. Агар чандиқларга узоқ муддат мунтазам равишда лимон шарбати суриб турилса, улар унча кўзга ташланмайдиган ҳолатга келади.

Шифобахш табиат  Лимон –  фойдага кон

Ҳуснбузарга қарши курашиб чарчаган бўлсангиз ҳам лимон шарбатидан фойдаланиб, тошма изларидан ва янги тошмалар чиқишидан фориғ бўлиш мумкин. Унинг шарбатини таомга қўшиш, пўс­тининг қайнатмасини ичиш орқали қон томирлардаги токсинлар миқдорини камайтириш ва тери ҳужайраларини тозалаш мумкин.

Агарда тоза лимон шарбати ҳар куни маълум бир миқдорда ичиб турилса, тананинг сезгир тўқималарини заҳарли кимёвий моддалар таъсиридан муҳофаза қилади. Ҳужайраларни хавфли ўсимтага айлантирадиган заҳарланишдан сақлайди.

Япониянинг цитрус мевалари шарбатининг инсон организмига таъсирини ўрганувчи марказида доктор Йошио Като бошчилигида махсус тадқиқотлар ўтказилган. Доктор Като лимон шарбатини, албатта, овқатланишдан олдин ёки овқатланишга киришилган пайтда икки ош қошиқдан истеъмол қилиш самарали эканлигини айтади. Докторнинг фикрича, лимон шарбати янги сиқилган, яъни тоза бўлиши керак. У лимон шарбатини, айниқса, дудланган, консерваланган ёки тузланган озиқ-овқатларни тановул қилишдан олдин ичишни тавсия этади. Сабаби, бундай таомларда канцероген моддалар кўп миқдорда мавжуд бўлиши мумкин.

Лимон инсон вужудидаги кўплаб касалликларнинг олдини олади. Айниқса, иммунитетни кўтаришда беминнат ёрдамчидир. У нафақат шамоллашга қарши, бактерияларга қирон келтирувчи, оғриқни қолдирувчи, қолаверса пешоб ҳайдовчи, ўт ҳайдовчи, қонни кўпайтирувчи, асабни тинч­лантирувчи хусусиятларга ҳам эгадир.




Ўхшаш мақолалар

Оддий шамоллаш, аммо  эътиборсизлик уни  хавфли хасталикка айлантиради

Оддий шамоллаш, аммо эътиборсизлик уни хавфли хасталикка айлантиради

🕔09:22, 26.11.2021 ✔69

ЎРВИ – ўткир респиратор вирусли инфекциялар ҳар бир киши ҳаётида камида бир марта бўлсада чалинадиган энг кенг тарқалган юқумли касалликлардан. Халқ орасида оддийгина шамоллаш деб аталадиган ЎРВИ нафас йўлларининг шиллиқ қаватига таъсир қилувчи вирусларни келтириб чиқарадиган, ўткир юқумли касалликлар гуруҳидир.

Батафсил
Фудшеринг – озиқ-овқат чиқиндиларини  60 фоизга камайтиради

Фудшеринг – озиқ-овқат чиқиндиларини  60 фоизга камайтиради

🕔09:22, 26.11.2021 ✔51

Муддати ўтаётган ўсимлик ва сабзавот маҳсулотларини ҳайвонларга озуқа сифатида бериш керак. Бундай услублардан фойдаланиш полигонларга юборилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндилари миқдорини 60 фоизга камайтириш имконини беради.

Батафсил
Витаминларга бой  "донли" мева шарбати

Витаминларга бой "донли" мева шарбати

🕔09:20, 26.11.2021 ✔62

Aнорнинг беш юздан зиёд, баъзан мингтагача донаси бўлади ва бу ҳосилдорлик рамзи ҳисоб­ланади. Унинг таркибида C ва Б витаминлари бор. Уруғи эса Е витаминига эга. Шарбатида кўплаб аминокислоталар  мавжуд.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оддий шамоллаш, аммо  эътиборсизлик уни  хавфли хасталикка айлантиради

    Оддий шамоллаш, аммо эътиборсизлик уни хавфли хасталикка айлантиради

    ЎРВИ – ўткир респиратор вирусли инфекциялар ҳар бир киши ҳаётида камида бир марта бўлсада чалинадиган энг кенг тарқалган юқумли касалликлардан. Халқ орасида оддийгина шамоллаш деб аталадиган ЎРВИ нафас йўлларининг шиллиқ қаватига таъсир қилувчи вирусларни келтириб чиқарадиган, ўткир юқумли касалликлар гуруҳидир.

    ✔ 69    🕔 09:22, 26.11.2021
  • Фудшеринг – озиқ-овқат чиқиндиларини  60 фоизга камайтиради

    Фудшеринг – озиқ-овқат чиқиндиларини  60 фоизга камайтиради

    Муддати ўтаётган ўсимлик ва сабзавот маҳсулотларини ҳайвонларга озуқа сифатида бериш керак. Бундай услублардан фойдаланиш полигонларга юборилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндилари миқдорини 60 фоизга камайтириш имконини беради.

    ✔ 51    🕔 09:22, 26.11.2021
  • Витаминларга бой  "донли" мева шарбати

    Витаминларга бой "донли" мева шарбати

    Aнорнинг беш юздан зиёд, баъзан мингтагача донаси бўлади ва бу ҳосилдорлик рамзи ҳисоб­ланади. Унинг таркибида C ва Б витаминлари бор. Уруғи эса Е витаминига эга. Шарбатида кўплаб аминокислоталар  мавжуд.

    ✔ 62    🕔 09:20, 26.11.2021
  • Сиҳат тиласанг кўп ема...

    Сиҳат тиласанг кўп ема...

    Бир кунда неча маҳал овқатланган инсон соғлом бўлади?

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги кунда дунёда 2 млрд. инсон темир моддаси, А витамини каби одам организми учун ўта зарур бўлган органик микроэлементларни талаб даражасида истеъмол қилмайди.

    ✔ 79    🕔 09:32, 19.11.2021
  • Шифобахш табиат  Лимон –  фойдага кон

    Шифобахш табиат Лимон – фойдага кон

    Агар сиз терингиз соғлом ва силлиқ бўлишини ҳоҳласангиз, лимонни меъёрида доимо истеъмол қилиб юринг. Лимон терини силлиқлаштиради, доғларни кеткизади ва ушбу цит­рус мева шарбатидан юз учун фойдали енгил тоник тайёрласа ҳам бўлади. Агар чандиқларга узоқ муддат мунтазам равишда лимон шарбати суриб турилса, улар унча кўзга ташланмайдиган ҳолатга келади.

    ✔ 109    🕔 17:56, 11.11.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар