Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ерлар деградацияси – бутун экотизимга хавф солади

 «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.»  Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси, 55-модда.

Ерлар  деградацияси –  бутун экотизимга хавф солади

Маълумотларга кўра, ҳар йили ер куррасида 24 миллиард тонна тупроқнинг устки ҳосилдор қатлами йўқотилади. Бошқа салбий омиллар бўлмаса 1-1,5 сантиметр ҳосилдор тупроқ пайдо бўлиши учун юз йилдан кўп вақт керак бўлади. Унумли тупроқ ҳосил бўлишида эса бактериялар, замбуруғлар ва кўплаб тирик жонзотлар иштирок этади.

Ер юзи аҳолиси ўсиб бормоқда ва шу билан бирга эҳтиёжлар ошиб, янги ерларни ўзлаштиришга эҳтиёж борган сари кучаймоқда. Ерларга ишлов бериш учун яроқли бўлган майдонлар камайиб, уларнинг сифати пасайиб боради.

Тупроқ – озиқ-овқат маҳсулотлари, эҳтиёжимиз учун ки­йим-кечакларнинг катта қисми олинадиган экинларни ўстириб берадиган бебаҳо неъмат. Ерлар сифатининг ёмонлашиши, ҳосилдорлигининг пасайиши ерлар деградациясидир.

Ер деградациясида узоқ муддатли экологик маҳсулдорлик, табиий биологик хилма-хиллик камайиши кузатилади. Экотизим бутунлигига салбий таъсир этиб, ернинг табиий салоҳияти ёмонлашади, унумдорлиги йўқолади. Қурғоқ иқлим шароитида ерлар деградацияси кўп ҳолларда чўлланиш жараёнига ўтиб кетади, ҳосилдор ерлар саҳрога айланади.

Тупроқ унумдорлиги пасайиши юртимизнинг барча ҳудудларида кузатилади. Суғориладиган ерларнинг бонитет бали 55-65 дан ўртача 10 баллга пасайган. Ўзбекистондаги аксарият ерларда бонитет ҳолати ўртача ва ўртачадан пастроқ, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда эса ёмон.

Тупроқнинг унумдорлиги, ҳолати ўша ердаги барча жараёнларда қатнашувчи биологик ҳаёт шаклларининг мавжудлиги ҳамда хилма-хиллигига бевосита боғлиқдир. Биологик турлар миқдори камайиши билан эса юз бераётган жараёнлар миқдори ҳамда уларнинг сифати пасаяди. Оқибатда деградацияга учраган ер пайдо бўлади.

Муқим ҳаракатдаги соғлом экотизим турли табиий ва антропоген таъсирларга бардош бера олади. Айнан тизим ичидаги жараёнлар, биохилма-хилликнинг мавжудлиги экотизимнинг салбий таъсирлардан тезроқ тикланишига ва олдинги функцияларига қайта эга бўлишига олиб келади. Биофизикавий жараёнлар бузилиши эса тизимдаги тикланиш қобилиятини йўқотади ва кўп ўтмай бундай ерлар фойдаланишдан чиқади. Ер деградациясининг асосий сабаблари бу – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарилишида нооқилона амалиёт олиб борилиши, яйловлардан меъёрдан ортиқча фойдаланиш, ўрмон ва бошқа ўсимлик қопламининг йўқ қилиниши.

Ерлар деградациясининг табиий омилларига қурғоқчилик, рельеф ва ёғинларга хос хусусиятлари, табиий ёнғинлар ва сув тошқинлари киради. Ўсимликлар узоқ давом этадиган қурғоқчилик даврида нобуд бўлиши мумкин. Қурғоқчилик оқибатида эса ёнғинлар келиб чиқиши мумкин, мана Россияда, Туркияда ва Европанинг бир қанча давлатларида бўлаётган табиий ҳодисалар бунга мисолдир. Албатта, бунда инсон омили ҳам катта роль ўйнайди. Масалан, кузда анғизни олиб ташлаш ўрнига уни ёқиб юбориш, буғдойдан бўшаган далалар ёки йўл четидаги қуриган ўт-ўланлар ёқилиши кузатилади.

Кучли ёнғинларда тупроқда йиғилган бошқа озиқлантирувчи моддалар ҳам ёниб кетади. Улар оксидланиб, атмосферага кўтарилади ва тупроқнинг таркиби ўзгаради. Ёнғинлар туфайли ҳамма ўсимликлар, уларнинг уруғлари ҳам кулга айланади, тупроқда яшовчи микроорганизмлар нобуд бўлади.

Қишлоқ хўжалиги суғорма ерларида меъёрдан ортиқ сув ҳам унинг ҳосилдорлиги ва яроқлилиги пасайиб кетишига олиб келади. Бунинг салбий кўриниш­лари тупроқ юқори қатламининг зичланиб, махсус қават ҳосил қилганида, шўрланишида ва турли хил тупроқ кирланишида намоён бўлади. Шунинг учун ерга ишлов беришда эътиборли бўлиш, ҳар бир жараён оқибати диққат билан ўрганилиши лозим.

Яйловлардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш бир жойнинг ўзида кўп миқдорда чорва боқилишида кўрилади. Бундай ҳолатда яйловларнинг ҳосилдорлиликни тиклаш қобилияти пасайиб кетади. Бошқача айтганда, чорва ўсимликни шу даражада истеъмол қиладики, табиий мувозанат уни қайта тиклай олмайди. Шу боис ҳам асосан аҳоли пунктлари ёки ишлаб турган сув манбалари атрофидаги яйловлар сони тез суръатда пасаймоқда.

Шу билан бирга, кўп табиий яйловлар фойдаланилмай, деградацияга учрамоқда. Яйловларга туёқлилар келмаса, энг юқори тупроқ қатлами қотиб қолади ва шу ерга хос бўлган ўсимлик уруғлари етарлича тарқалмайди. Шунингдек, ўсимликларнинг биологик хилма-хиллиги ривожланмайди ҳамда турлар камайгани сари экологик жараёнлар ёмонлашиб, ер деградацияси келиб чиқади. Илгари яйловларни мавсумий алмаштириш усулидан кенг фойдаланилган ва бу яхши натижа берган. Ҳозир ҳам ташландиқ сув манбаларини тиклаш, яйловлар алмашувини қайта жорий қилиш, яхшиланган ем-хашак турларидан фойдаланиш каби амалиётларни қўллаш долзарб аҳамиятга эга.

Ўрмон ва бутазорларнинг йўқ қилиниши худди юқоридагидек, ерга салбий таъсир қилади. Айниқса, Ўзбекистонда кўплаб учрайдиган қурғоқчил ва тоғли ҳудудларда бу муҳим масаладир. Чўл ҳудудидаги дарахт ва буталарнинг атрофида маҳаллий колониялар ривожланади, яъни бу ерда кўплаб ўсимлик ва ҳайвон турлари яшайди. Бу жамоалар қумларнинг силжишини тўхтатиб туради ҳамда шамол тезлигини пасайтириб, тупроқ эрозиясига тўсқинлик қилади. Бундай дарахт ва буталар чўл ҳайвонлари учун қулай яшаш жойи яратади ва кўчманчи чорвадорлар фойдаланадиган ем-хашак турларининг ривожланишига хизмат қилади. Бундан ташқари, улар муҳим экологик функцияларни бажаради, шунинг учун чўлда дарахтларни кесганда нафақат бир дарахтнинг, балки бутун чўл экотизимининг ҳаёти хавф остида қолади.

БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда чўлланиш дунёнинг 110 дан ортиқ мамлакатида кузатилмоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мамлакатга сиёсий ва иқтисодий фойда келтириши билан бирга, трансчегаравий муаммоларини ҳал этишга ҳам хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг халқаро экологик конвенцияларда иштирок этиши ривожланган давлатларнинг техник ва молиявий ёрдамини олиш, янги замонавий технологияларни татбиқ этиш, муқобил энергия турларини ривожлантиришга замин яратади.

Чўлланиш, қурғоқчилик, ер эрозияси, тупроқ унумдорлигининг пасайиши биохилма-хилликнинг қисқаришига сабаб бўлмоқда. Таъкидлаш ўринлики, иқлимнинг жуда кам миқдорда ўзгариши ҳам текислик ва чўл ҳудудларида атроф-муҳит ҳолатининг кескин ўзгаришига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида, биохилма-хилликнинг камайишига ва экологик ноқулай шароитларнинг келиб чиқишига олиб келади. Мутахассисларнинг фикрича, 2035-2050 йилларга бориб ҳаво ҳарорати ҳозиргидан 1,5-3 даражага ортиши мумкин.

Ҳозирда мамлакатимизда чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Иҳота ўрмонларини ташкил этиш, сувдан оқилона фойдаланиш, мелиорация тадбирларини амалга ошириш чўлланишга қарши курашишда асосий чоралардан ҳисобланади. Олдинги йиллар давомида Оролнинг қуриган тубида қарийб 400 минг гектар майдонда ўрмонзор ташкил этилган бўлса, 2018 йилнинг кузидан, ҳозирги кунга қадар Орол денгизининг қуриган тубида 1,6 миллион гектардан ортиқ майдонга саксовул ва бошқа шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимлик уруғлари сепилди ва кўчатлари экилди. «Оролқум»да «яшил қопламалар»ни 2026 йилгача жами 2,5 миллион гектарга, яъни ҳудуднинг 78 фоизига етказиш вазифаси олдимизда турибди.

Ҳимоя ўрмонзорлари Орол денгизининг суви қуриган тубидан кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш, глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ривож­ланиши ҳамда аҳолининг ҳаёти ва фаолиятига салбий таъсирини янада юмшатиш имконини беради.

 

Турғанбай ХОЖАНАЗАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Мен  Табиатни яхши  кўраман

Мен Табиатни яхши кўраман

🕔09:30, 26.11.2021 ✔60

Тунов куни денг, ишхонамизда ҳашарлашиб кўчат ўтқазишга чиқишимизни айтиб қолишди. «Фалон сапхўзнинг ерларига», дейишди.

Батафсил
Кўчат экиш  «кампаниябозлик»ка эмас,  эзгу анъанага айлансин

Кўчат экиш «кампаниябозлик»ка эмас, эзгу анъанага айлансин

🕔10:11, 22.11.2021 ✔63

Фарғона вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан олинган маълумотларга қараганда, биргина ўтган йилда вилоятда 16 миллион 701 та манзарали ва мевали кўчатлар экилган. Бу албатта, салмоқли рақам.

Батафсил
Экологик масалалар –    тараққиёт стратегиясининг устувор йўналиши

Экологик масалалар – тараққиёт стратегиясининг устувор йўналиши

🕔10:11, 22.11.2021 ✔85

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини энг олий қадрият этиб белгиланган ҳолда «инсон – жамият – давлат» тамойили асосида миллий ривожланишнинг янги босқичини бошлаб беради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мен  Табиатни яхши  кўраман

    Мен Табиатни яхши кўраман

    Тунов куни денг, ишхонамизда ҳашарлашиб кўчат ўтқазишга чиқишимизни айтиб қолишди. «Фалон сапхўзнинг ерларига», дейишди.

    ✔ 60    🕔 09:30, 26.11.2021
  • Кўчат экиш  «кампаниябозлик»ка эмас,  эзгу анъанага айлансин

    Кўчат экиш «кампаниябозлик»ка эмас, эзгу анъанага айлансин

    Фарғона вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан олинган маълумотларга қараганда, биргина ўтган йилда вилоятда 16 миллион 701 та манзарали ва мевали кўчатлар экилган. Бу албатта, салмоқли рақам.

    ✔ 63    🕔 10:11, 22.11.2021
  • Экологик масалалар –    тараққиёт стратегиясининг устувор йўналиши

    Экологик масалалар – тараққиёт стратегиясининг устувор йўналиши

    Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини энг олий қадрият этиб белгиланган ҳолда «инсон – жамият – давлат» тамойили асосида миллий ривожланишнинг янги босқичини бошлаб беради.

    ✔ 85    🕔 10:11, 22.11.2021
  •  Зўравонликлар  ортидаги аёллар  Қачон бу фожиаларга чек қўйилади?

    Зўравонликлар ортидаги аёллар Қачон бу фожиаларга чек қўйилади?

    Таҳлилларга кўра, айни пайтда дунё миқёсида 33-50 фоиз аёллар эрларининг калтаклаши, дўппослашидан азият чекаётган экан. Бу эса, ўз навбатида, нозик жинс вакилларини маиший жиноятлардан ҳимоя қилиш давр муаммоси эканлигини кўрсатади.

    ✔ 78    🕔 09:43, 19.11.2021
  • Ерлар  деградацияси –  бутун экотизимга хавф солади

    Ерлар деградацияси – бутун экотизимга хавф солади

     «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.»  Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси, 55-модда.

    ✔ 71    🕔 18:30, 11.11.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар