Давр нафаси      Бош саҳифа

«Долзарб 40 кунлик» доирасида экилаётган ниҳоллар иқлимга мос танланганми?

Юртимиз бўйлаб «Яшил макон» лойиҳаси бўйича турли дарахт кўчатлари экиш ишлари тобора қизғин тус олмоқда. Ёшу қари бу ишга бажонидил ҳисса қўшиб, атрофимизда яшил олам кенгайиши учун ҳаракат қилмоқда.

«Долзарб 40 кунлик»  доирасида экилаётган ниҳоллар иқлимга мос танланганми?

Аммо шу ўринда бир савол туғилади. Шунча қилинган меҳнат, ниҳоллар увол кетмаслигининг барча чоралари кўрилганми? Экиш учун мўлжалланган кўчат турлари бизнинг иқлим шароитимизга мос келадими?

Иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларига биота, виргин арчаси, юлғун, қандим, саксовул, айлант, жийда, гледичия, қайрағоч турлари ва шу каби дарахтлар ҳамда черкез, лигуструм, гибискус каби буталарни экиш мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудига – биота, виргин арчаси, юлғун, қандим, саксовул, айлант, жийда, гледичия, қайрағоч турлари, сафора, маклюра, қум акацияси ва буталардан лигуструм, гибискус, аморфа, юлғун каби бошқа бир қатор ўсимликлар мос келади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг тоғли қисмларига – биота, виргин арчаси, туя, мовий қорақарағай, Қрим қарағайи, метасеквойя, ипак акацияси, багрянник, дўлана, жийда, терак, айлант, қоғоз дарахти, заранг, сохта каштан, шумтол, павловния ва бошқа турларни экиш тавсия этилди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятига – қайрағоч турлари, гледичия, сафора, жийда, айлант, оқ акация, маклюра, элдор қарағайи, ботқоқ сарвиси, биота, виргин арчаси ва буталардан шилви, форзиция, тотим, дрок, наъматак каби турларни экиш мумкин. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларига – биота, виргин арчаси, туя, тиканли қорақарағай, Қрим қарағайи, Тянь-Шань қорақарағайи, метасеквойя, сарви, заранг, жўка, маклюра, терак, чинор, шумтол, оқ қайин, павловния, эман, каталпа, қоғоз дарахти ва бошқа турларни экиш мумкин.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига – биота, виргин арчаси, Сабина арчаси, туйя, тиканли қорақарағай, Қрим қарағайи, Тянь-Шань қорақарағайи, метасеквойя, сарви, зарарнг, жўка, маклюра, терак, чинор, шумтол, оқ қайин, павловния, эман, каталпа, қоғоз дарахти, буталардан зирк, бузина, калина, магнолия, шилви, форзиция, пироканта, шамшод, сирен, сумах, скумпия ва бошқа турларни экиш мумкин.

Куз ойларида игнабаргли дарахтларнинг барча турлари, тол, қайин, ёнғоқ, каталпа, каштан ҳамда совуққа чидамли бўлган дарахтларни бемалол экиш мумкин. Умуман олганда, дарахт тиним даврига киргандан сўнг уни куз ойида ҳам экиш мумкин бўлади. Бу билан баҳорга қадар уларнинг илдизлари заминга мустаҳкам ўрнашади.

Илмий-тадқиқот институтида олимларимиз томонидан кўчат экиш технологиялари ишлаб чиқилган. Ҳар бир дарахт турига қараб у ўса оладиган вилоят тавсия этилади.

Суғориш имконияти бор бўлган вилоятларга мос келадиган дарахт тури танланади ва агротехник тадбирлар асосида экиб парвариш қилинади. Баъзи турлар қурғоқчиликка чидамли, шунинг учун улар суғориш имконияти чекланган ёки лалми ерларга экилади. Суғориш имконияти мавжуд бўлмаган ҳудудга ҳеч қачон сувга талабчан ўсимлик экилмайди. Шунингдек, бизда ҳозир ёғингарчилик мавсуми бошланади. Кўчатларга сув етказиб берилмай қолган тақдирда ҳам табиий ёғингарчилик ҳисобига улар ўзини тиклаб олиш имкони туғилади. Аммо ушбу ниҳолларнинг кейинчалик униб-ўсиб кетиши учун барча керакли чора-тадбирлар қўлланмаси ҳар бир вилоят учун алоҳида ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг барчаси ўз самарасини беришига ишончимиз комил.

Отабек ХЎЖАЕВ,

Ўрмон хўжалиги ­илмий-тадқиқот институти

илмий ишлар бўйича ­директор ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Ўзимизнинг дарахтлар эсдан чиқмасин

Ўзимизнинг дарахтлар эсдан чиқмасин

🕔16:58, 02.12.2021 ✔43

Бир гуруҳ дўстлар билан Зоминга борганимизда бу сўлим гўшанинг эътиборга сазовор жойларини томоша қилганимиздан сўнг бетакрор манзаралари билан инсонни ўзига мафтун этадиган қўриқхона сари йўл олдик.

Батафсил
Асосий Қомусимиз –  табиат ва жамият  муносабатларини ҳам  тартибга солиб туради

Асосий Қомусимиз – табиат ва жамият муносабатларини ҳам тартибга солиб туради

🕔16:58, 02.12.2021 ✔44

«Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар ­ умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир».

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 55-модда

Батафсил
Ишламайдиган ускуналарда  атроф муҳитни мониторинг қилиб бўладими?

Ишламайдиган ускуналарда атроф муҳитни мониторинг қилиб бўладими?

🕔10:14, 22.11.2021 ✔61

Инсониятнинг ривожланиб бориши асрлар давомида табиатдаги жамики мавжуд нарсаларга – ҳайвонлар, қушлар, дарахтлар, табиий бойликлар ва бошқаларга ўз салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда. Оқибатда табиий мувозанат бузилиб, айрим турлар қирилиб, қолганлари ҳалокат ёқасига келиб қолди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар