Иқлим      Бош саҳифа

Об-ҳаво маълумотлари қанчалик ишончли?

Cўнгги йилларда экотизимнинг бузилиши об-ҳавонинг ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Ёз ойлари жуда иссиқ, қиш эса кучли совуқ ҳаво оқими билан келмоқда. Боз устига ёғингарчилик миқдори камайиб, мавсумий ёғиш вақтида ҳам ўзгаришлар бўлмоқда. Бундай ҳолатлар одамларни об-ҳаво маълумотларини мунтазам кузатиб боришга ундайди.

Об-ҳаво маълумотлари  қанчалик ишончли?

Бироқ берилаётган ахборот қанчалик тўғрилигига шубҳа билан қарашлар йўқ эмас. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Гид­рометеорология хизмати маркази томонидан тақдим этилаётган об-ҳаво маълумотлари қандай техник ускуналар ёрдамида аниқланади ва ахборотнинг тўғрилик даражаси қанча? Бу ҳақида марказ ахборот хизмати қуйидагича маълумот  берди:

– «Ўзгидромет» томонидан тақдим этиб борилаётган об-ҳаво маълумотлари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида жойлашган 83 га яқин метеорологик кузатув станция маълумотлари асосида истеъмолчи ва турли ташкилотларга етказиб турилади, – дейди «Ўзгидромет» маркази ахборот хизмати раҳбари Муниса Асилхўжаева. – Метеорологик станциялар кузатилаётган об-ҳаво маълумотларини ҳар уч соатда марказга тақдим этади. Республикадаги барча вилоят марказий шаҳарлари ҳамда тоғли (Қамчиқ ва Чимён) ҳудудлардаги фактик об-ҳаво маълумотлари ҳар уч (квазериал) соат вақт оралиғида «Ўзгидромет» асосий сайти (meteo.uz)га жойлаштирилади. Бундан ташқари, соҳада IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни такомиллаштириш асосида автоматик метеостанциялар кузатув тармоқларидан маълумотлар марказига 10 дақиқа вақт оралиғида мунтазам равишда GSM/спутник орқали узатиб борилиши таъминланган.

Бу маълумотлар ҳар 10 дақиқа вақт оралиғида data.meteo.uz мобиль илова порталига онлайн жойлаштириб борилади. Бундан ташқари, «Ўзгидромет» мониторинг жараёнида замонавий кузатиш технологиялари сунъий йўлдошдан олинган маълумотлар, ер усти мониторинги ва хавфли гидрометеорологик ҳодисалар  ахборот тизимидан фойдаланади. Хавфли гидрометеорологик ҳодисанинг намоён бўлишига қараб тегишли вазирлик ва идораларга огоҳлантиришлар етказилади. Об-ҳаво прогнозлари ишончлилиги, суткалик 92 фоиз, 2-3 суткалик 90 фоиз, 4-5 суткалик 88 фоиз, шторм огоҳлантиришлар оқланиш даражаси эса 90 фоизни ташкил этади.

Сўнги йилларда кузнинг охирги ойи совуқ бўлаётгани, одамларда худди қиш шу ойдан бошланадигандек, ўта совуқ бўладигандек тушунча уйғотади ва хавотирга солади. Хўш, бу йил ҳарорат қандай бўлади?

«Ўзгидромет»нинг узоқ муддатли об-ҳаво прогноз бўлими мутахассислари маълумотига кўра, жорий йил ноябрь ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида бўлиши кутилиб, 3-10 даража илиқни ташкил этади. Совуқ ҳаво тўлқинлар кузатилганда ҳарорат кечаси 0-5 градус совуқ, кундузи 7-12 градус илиқ бўлиши кутилмоқда экан. Декабрь ойида совуқ ҳаво тўлқинлар кузатилганда ҳарорат кечалари 5-10 градус совуқ, кундузи 3 градус совуқ ва 2 градусгача илиқ бўлиши, илиқ ҳаво оқими кириб келганда эса ҳарорат 12-17 градусгача кўтарилиши кузатилади.

Соҳага инновацион технологияларнинг кириб бориши яхши албатта. Бироқ об-ҳавони эълон қилишда яқин кунларда кузатилгани каби аномал ҳолатлар ҳам инобатга олинса ёмон бўлмас эди. Ана шунда халқнинг «Ўзгидромет» маркази тақдим этган маълумотларга нисбатан ишончи ортади.

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Бир тутнинг минг қиймати   «Яшил макон» умуммиллий  ҳаракати билан бунёд этилаётган  янги тутзорлар аҳамияти

Бир тутнинг минг қиймати  «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати билан бунёд этилаётган янги тутзорлар аҳамияти

🕔17:00, 02.12.2021 ✔35

Экологик муаммоларнинг ечими ўлароқ мамлакатимиз бўйлаб умуммиллий ҳаракатга айланган «Яшил макон» лойиҳасининг қамрови тобора кенгаймоқда. Декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида мазкур лойиҳанинг «долзарб қирқ кунлик» босқичи якунланади.

Батафсил
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш,  мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа  хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш

Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш

🕔10:12, 26.11.2021 ✔45

Жорий йил 1 декабрдан Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан мева-сабзавот етиштирувчиларни имтиёзли кредитлаш йўлга қўйилади.

Батафсил
Шаҳарларга  «яшил камар»лар  зарур

Шаҳарларга «яшил камар»лар зарур

🕔10:01, 26.11.2021 ✔38

Яқиндагина мамлакатимизнинг баъзи ҳудудларида кузатилган чанг-қум бўронларига ҳар замонда кузатиладиган шунчаки табиат ҳодисаси сифатида қараб бўлмайди. Унинг сабаблари кўп. Айниқса, йирик мегаполис ҳисобланган Тошкент каби шаҳарларга салбий таъсирини анча-мунча таҳлиллардан ўтказиш зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар