Иқлим      Бош саҳифа

Экологик масалалар Тараққиёт стратегиясида алоҳида ўрин олади

Пойтахтимизда Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг ўз лавозимига киришишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди ва унда Ўзбекис­тон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизнинг келгуси беш йилга мўлжалланган устувор йўналишлари тақдим этилди. Айтиш жоизки, бу воқеани Ўзбекистоннинг эртанги кунига бефарқ бўлмаган ҳар бир ҳамюртимиз катта қизиқиш билан кузатгани шубҳасиз.

Экологик масалалар  Тараққиёт стратегиясида алоҳида ўрин олади

Аввало, қайд этиш жоизки, мамлакатимизда бўлиб ўтган сайлов қонунчилигимиз халқаро талаблар асосида такомиллаштирилган, бутун сайлов жараёни янги ҳуқуқий асос – Сайлов кодекси асосида ўтди. Президентлик сайловининг барча босқичлари очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида, ҳамма номзодларга тенг шароитлар яратилган бир муҳитда ўтди.

Ҳозирги кунда 500 мингга яқин аъзолари бўлган Ўзбекистон Экологик партияси мазкур катта сиёсий жараёнда илк бор иштирок этди ва ўзининг сайловолди дастурини тақдим этди. Сайлов кампанияси давомида тарғибот-ташвиқот ишлари учун барча номзодларга демократик ва тенглик тамойиллари асосида бир хил шароит яратиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришар экан, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бир фикрни алоҳида таъкидлаб ўтди:

«Барча орзу-интилиш ва ҳаракатларимизни бирлаштириб, сиёсий партиялар билан фаол ҳамкорлик қиламиз. Уларнинг сайловолди дастурларидаги муҳим амалий ғоя ва таклифлар келгуси фаолиятимизда эътиборимиздан четда қолмайди».

Мана шу ишончнинг ўзиёқ Ўзбекистон Экологик партияси сайлов кампанияси жараёнида илгари сурган ғоя ва таклифларини амалга ошириши учун катта имкониятдир. Бу сайлов жараёнида сайловчилар томонидан билдирилган таклифларни ҳаётга татбиқ этишимизда кенг йўл эканини қайд этиш жоиз. Зотан, мамлакатимизда экология ва атроф муҳит масалалари ҳамиша долзарб, она табиатимизни асраб-авайлаш барчамиз учун ҳаёт-мамот масаласидир.

Президентимизнинг «бутун куч ва салоҳиятимизни ягона улуғ мақсадимиз – Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратамиз», деган чақириғи юз минглаб аъзоси бўлган Экологик партия аъзоларининг ҳам қалбида акс-садо берди, дастурий мақсадларимизга ҳамоҳанг бўлди деб айтсак муболаға эмас. Зотан, «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида кун тартибига қўйилгани ўзгараётган дунё билан ҳамқадам бўлишнинг яққол ифодасидир.

Эндиликда ҳаётга татбиқ этиладиган Тараққиёт стратегиясида экологик масалаларнинг алоҳида ўрин олгани экопартиянинг дастурий мақсадларига тўла ҳамоҳангдир. Мамлакатимиз раҳбари ўз нутқида экологик таҳдидларнинг салбий таъсири ортиб бораётганини ҳам қайд этди. Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида ривожлантириш, Бутунжаҳон экология хартияси ишлаб чиқилиши биз учун алоҳида аҳамият касб этади ва бу ишларда биргаликда бор куч ва салоҳиятимизни ишга соламиз.

«Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазият тобора кескин тус олмоқда. Шу борада биз Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида эълон қилиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюциясини ҳаётга татбиқ этишга доир тизимли ва комплекс чора-тадбирларни амалга оширишимиз лозим», дея қайд этди давлатимиз раҳбари.

Дарҳақиқат, БМТ Бош Ассамблеясининг «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюциясининг қабул қилиниши ҳам минтақа давлатлари, айниқса Ўзбекистон учун экологик масалалар бундан кейин ҳам доимий кун тартибида эканидан дарак беради.

Президентимиз юртимизда экологик таҳдидларнинг салбий таъсири ортиб бораётганини таъкидлар экан, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида куни кеча содир бўлган қум бўронлари ҳам буни яна бир бор тасдиқлаганини қайд этди. Албатта бу каби ҳодисалар табиатга бугунги муносабатимизни ўзгартиришни, экологик масалаларга жиддий эътибор қаратишни тақозо этади.

Шу боис ҳам мамлакатимиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ташаббуси жуда долзарб аҳамиятга эга. Юртимизнинг барча ҳудудларида «Яшил макон» кўкаламзорлаштириш 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинди.

Эътироф этишимиз керак, мана шу ташаббус халқимизнинг айни қалбидаги гап бўлди, ҳар бир юртдошимиз бу эзгу ишга бажонидил ҳисса қўшишга киришди. Жойларда мазкур хайрли ташаббус кенг қулоч ёзиб, юзлаб дарахт кўчатлари экилмоқда. Ўзбекистон Экологик партиясининг барча ходимлари, депутатлари ва фаоллари ҳам амалга оширилаётган дарахт кўчатлари ўтқазиш ишларида иштирок этмоқда. Ҳудудлар иқлим шароитига, тупроғига мос дарахт кўчатларини танлаш, экилаётган кўчатлар баравж ўсиб-униши учун етарли шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси кўп ўтмай ўз самарасини бериши шубҳасиз, юртимизда яшил макон, яшил масканлар сезиларли кўпаяди. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасидан кўзланганидек, шаҳарларимиздаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга оширишга эришилади.

Ўзбекистон Экологик партияси аномал иқлим ҳодисаларининг нафақат юртимиз, балки бутун инсоният учун зиён етказиши мумкин бўлган салбий оқибатлари ҳақида доим огоҳлантириб келади. Шунинг учун ҳам Экопартия мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка ва экология учун курашларда фаол бўлишга чақиради.

Нарзулло  ОБЛОМУРОДОВ,

Ўзбекистон Экологик  партияси  Марказий Кенгаши  Ижроия қўмитаси  Раиси




Ўхшаш мақолалар

Бир тутнинг минг қиймати   «Яшил макон» умуммиллий  ҳаракати билан бунёд этилаётган  янги тутзорлар аҳамияти

Бир тутнинг минг қиймати  «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати билан бунёд этилаётган янги тутзорлар аҳамияти

🕔17:00, 02.12.2021 ✔35

Экологик муаммоларнинг ечими ўлароқ мамлакатимиз бўйлаб умуммиллий ҳаракатга айланган «Яшил макон» лойиҳасининг қамрови тобора кенгаймоқда. Декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида мазкур лойиҳанинг «долзарб қирқ кунлик» босқичи якунланади.

Батафсил
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш,  мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа  хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш

Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш

🕔10:12, 26.11.2021 ✔45

Жорий йил 1 декабрдан Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан мева-сабзавот етиштирувчиларни имтиёзли кредитлаш йўлга қўйилади.

Батафсил
Шаҳарларга  «яшил камар»лар  зарур

Шаҳарларга «яшил камар»лар зарур

🕔10:01, 26.11.2021 ✔38

Яқиндагина мамлакатимизнинг баъзи ҳудудларида кузатилган чанг-қум бўронларига ҳар замонда кузатиладиган шунчаки табиат ҳодисаси сифатида қараб бўлмайди. Унинг сабаблари кўп. Айниқса, йирик мегаполис ҳисобланган Тошкент каби шаҳарларга салбий таъсирини анча-мунча таҳлиллардан ўтказиш зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар