Саломатлик      Бош саҳифа

Сиҳат тиласанг кўп ема...

Бир кунда неча маҳал овқатланган инсон соғлом бўлади?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги кунда дунёда 2 млрд. инсон темир моддаси, А витамини каби одам организми учун ўта зарур бўлган органик микроэлементларни талаб даражасида истеъмол қилмайди.

Сиҳат тиласанг кўп ема...

Шу туфайли 150 миллиондан ортиқ болалар ўсиш ва ривожланишда орқада қолмоқда. Қолаверса, инсоннинг соғлиғини, унинг феъл-атворини белгилайдиган омил унинг тановул қилган овқатларидир.

Шарқ табобатида қадимдан касалликлар биринчи навбатда овқат билан даволаб кўрилган. Овқатдан даво топилмаган ҳолатлардагина дори-дармон ва бошқа тиббий муолажалар буюрилган.

Мамлакатимиз замонавий ижтимоий сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳам аҳолининг соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштиришдир. Бу борада Президентнинг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони, унга асосан 2020 йил 10 ноябрдаги «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйи­ча қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларида аниқ вазифалар белгиланган.

Энг асосий мақсад соғлиқни сақлаш соҳасини янада ислоҳ қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳолининг касалланиш кўрсаткичини пасайтириш ва умр кўришни узайтиришга қаратилмоқда.

Жаҳонда COVID-19 коронавирус пандемиясининг юзага келиши дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолининг соғлиғи, жисмонан саломатлиги, соғлом ҳаёт кечириш даражаси заиф эканлигини кўрсатди. Коронавирус инфекцияси, аввало юрак-қон томир ва нафас олиш йўллари ҳамда семизлик (ортиқча вазн) касаллигига чалинган кишиларда оғир кечганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Аҳолининг соғлом овқатланишга бўлган эҳтиёжларини қондиришни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда оқ нон маҳсулотлари истеъмолини қисқартириш, зарарли одатлардан, хусусан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш йўли билан касалликка чалиниш, ортиқча вазн ҳолатлари (семизлик) ва бевақт вафот этишни камайтириш, аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш орқали кўп касалликларнинг олдини олиш мумкин бўлади. Жумладан, тартибсиз ва кечки уйқу олдидан овқатланиш одатидан воз кечиш, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилишини оилалар, маҳаллалар, мактабгача таълим ва умумтаълим муассасалари даражасида соғлом турмуш тарзининг ажралмас қисми сифатида тарғиб қилиш ҳам мақсадга мувофиқдир.

Соғлом овқатланиш – организм­нинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш, саломатлик қобилиятини сақлаб туриш учун зарур озиқ моддаларни ўзлаштириш жараёни. Киши тартиб билан тўғри овқатланса, касалликларга камроқ чалиниб, уларни осон енгади. Тўғри овқатланиш барвақт қариб қолишнинг олдини олишда ҳам муҳим аҳамият­га эга. Меъда-ичак, юрак-қонтомир касалликлари ва бошқа касалликларда алоҳида тузиладиган рацион ҳамда овқатланиш тартиби даво шартларидан бири ҳисобланади (бу бизда диетатерапия деб юритилади).

Тиббиёт соҳасида олиб борилган илмий тадқиқотлар касалликларнинг 70 фоизи овқатланиш қоидаларига амал қилмаслик оқибатида келиб чиқишини кўрсатмоқда.

Ўз вақтида ва меъёрида, зарур бўлганда эса парҳезбоп таомлар истеъмол қилиш муҳим аҳамиятга эга. Овқатланиш тиббий нуқтаи назардан ёш, тана тузилиши, иқлим, мабодо касаллик бўлса унинг тури ва тузалиш давридан келиб чиқиб хасталикнинг олдини олиш учун турли хил тартиб ва таркибда тавсия этилади. Лекин, кўпчилик «рационал овқатланиш» деганда, мазали, тўйимли, юқори калорияли таомларни истеъмол қилишни тушунади.

Овқат организмнинг уйғун равишда ривожланиши ҳамда бир меъёрда ишлаб туришини таъминлай оладиган бўлиши керак, бунинг учун овқат рационининг миқдори ва сифати, кишининг касб-кори, ёши, жинсига тегишли эҳтиёжларга монанд келиши лозим.

Организмнинг физиологик эҳтиёжлари турли шарт-шароитларга боғлиқ. Шу сабабли ҳаётнинг ҳар бир фурсати учун аниқ тўғри келадиган овқат бўлиши амалда мумкин эмас. Бироқ одамда маҳсус регулятор (бошқарув) механизмлар бўлиб, улар мазкур пайтда ўзига керакли миқдордаги зарур озиқ моддаларни истеъмол қилинган овқатдан ажратиб олади ва ўзлаштиради.

Лекин организмдаги мосла­ш­­тирувчи регулятор қобилиятларнинг ҳам маълум чегараси бор – болалар ва кексаларда улар анча чекланган. Бундан ташқари, бир қанча озиқ моддалар, масалан; витаминлар, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарни одам организми моддалар алмашинуви жараёнида ҳосил қила (синтезлай) олмайди. Бу моддалар организмга овқат билан тайёр ҳолда кириб туриши керак, акс ҳолда сифатсиз овқатланиш натижасида касалликлар пайдо бўлади.

Овқатланиш жараёнида организм ҳаёт фаолияти учун муҳим озиқ моддалар (оқсил, ёғ, углевод, витаминлар, минерал тузлар)ни олиб туради. Булар эса ўзлаштирилиши жараёнида организмнинг энергияга бўлган эҳтиёжини қондириб боради. Бирор хил озиқ-овқат маҳсулоти организмда ўзлаштирилганида ажралиб чиқадиган қувват миқдори шу маҳсулотнинг калориясидир. Турли озиқ моддалар ва энергияга бўлган эҳтиёж одамнинг ёши, жинси ҳамда меҳнат тарзига қараб ҳар хил бўлади.

Меҳнат характерини ҳисобга олган ҳолда овқат рационини тўғри тузиш учун олимлар катта ёшдаги кишиларнинг ҳаммасини тўрт гуруҳга бўлади:

Жисмоний куч сарф қилмайдиган ёки кам жисмоний куч сарфлаб ишлайдиган кишилар: булар ақлий меҳнат ходимлари, ишда асабига зўр келадиган ҳодимлар, бошқарув пультларнинг ходимлари, диспетчер ва бошқалар киради.

Механизациялаштирилган корхона ҳодимлари ва жисмоний зўриқмасдан ишловчи ходимлар: ҳамширалар, санитар ходимлар, сотувчи, алоқачи, тикувчи, автоматлаштирилган жараёнларда банд ишчилар ва бошқалар киради.

Меҳнат шароитлари қисман механизациялаштирилган корхоналар ва хизмат соҳасида анча жисмоний куч сарфлаб ишлайдиган ходимлар: станокчи, тўқувчи, пойабзалчи, метро поезди, автобус, трамвай, троллейбус ҳайдовчилари, умумий овқатланиш ходимлари, яъни ошпазлар ва бошқалар киради.

Ярим механизациялаштирилган ёки механизациялаштирилмаган корхоналарда ўртача оғир ва оғир меҳнат қиладиган ходимлар: кон ишчилари, шахтёрлар, пахта тозалаш заводи ишчилари, юк автомобиллари ҳайдовчилари, металлурглар, темирчилар, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва механизаторлар, ёғоч тайёрлашда банд бўлган ишчилар ва бошқалар киради.

Соғлом овқатланишда кунлик овқатланиш рациони катта ёшдагилар учун шу гуруҳларга мос тарзда ташкилланиши керак. Яъни ҳар бир гуруҳга кирувчилар сутка давомида сарф этган қуввати ўрнини қоплайдиган калорияга эга бўлган озуқалар билан тўлдириши зарур. Бу эса уларнинг саломатликларини сақлашда, моддалар алмашинувининг бузилмаслигида, турли юқумсиз касалликларга чалинмаслигида муҳим роль ўйнайди.

Овқат рационини тўғри тузиш учун, албатта, озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркибини билиш лозим.

Инсон организмининг кунлик қувват харажатини қоплашга бўлган эҳтиёжи, кун давомида истеъмол қилинган таомлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги 12-14 фоиз оқсил, 25-35 фоиз ёғ, 55-60 фоиз углевод ҳисобига қоплаб борилади. Оқсил, ёғ, углеводнинг ўзаро нисбати 1:1:4 бўлиши лозим.

Овқатда мева ва сабзавотларнинг етарли миқдорда бўлиши иштаҳани очади, бактерицид (бактерияларни қирувчи) хусусиятга эга бўлган токсин ишлаб чиқаради, марказий асаб ва ҳазм тизими фаолиятини нормаллаштиради. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, кундалик овқат рационида мева ва сабзавотлар кунлик меъёри ўртача 500-700 граммни ташкил қилиши керак.

Овқатланиш тартиби кунига неча маҳал ва қанча вақт оралатиб овқатланиш, суткалик рацион калориянинг таомланиш маҳалларига тақсимланишидан иборат. Ушбу тартибнинг бузилиши ҳам саломатликка ўз таъсирини кўрсатади. Бунга кундалик овқатланиш миқдорининг 4 мартадан 2 мартага камайиши, суткалик рационни нотўғри тақсимлаш, яъни кечки овқатнинг 20 фоиз ўрнига 35-65 фоизга ошишига сабаб бўлади.

Кунига тўрт маҳал овқатланиш мақсадга мувофиқ. Чунки бунда ҳазм йўли бир маромда ишлайди ва ҳазм шираларининг кучи расо бўлиб, овқат батамом қайта ишланади. Доим бир вақтда овқатланганда меъда шираси бирмунча актив ажралади. Меъёр бўйича инсон учун кунлик энергетик харажатга бўлган эхтиёж эрталабки нонушта орқали 20-25 фоиз, тушлик 35-40 фоиз, иккинчи тушлик (польдник) 15-20 фоиз, кечки овқат орқали эса 20-25 фоиз қопланиши керак.

Юқоридагилар асосида қуйидаги хулосага келиш мумкин: тўғри овқатланиш касалликларнинг олдини олиш, меҳнат фаолиятини ошириш, соғлиқни сақлашнинг асосий омили ҳисобланади.

Она заминимизда тўғри овқатланиш учун барча маҳсулотлар етарли. Мева-сабзавот дейсизми, кўкатлар дейсизми – ҳаммаси қишин-ёзин тўкин. Фақат овқатланишда меъёрга амал қилсак ҳамда мутаносибликни сақласак, ўзимизни турли касалликларга чалинишдан сақлаган ҳамда умримизни узайтирган бўламиз.

 

Рўзматжон МАТҚУЛОВ,

СЭO ва ЖС хизматининг

Тошлоқ тумани бўлими бошлиғи,

Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Оддий шамоллаш, аммо  эътиборсизлик уни  хавфли хасталикка айлантиради

Оддий шамоллаш, аммо эътиборсизлик уни хавфли хасталикка айлантиради

🕔09:22, 26.11.2021 ✔69

ЎРВИ – ўткир респиратор вирусли инфекциялар ҳар бир киши ҳаётида камида бир марта бўлсада чалинадиган энг кенг тарқалган юқумли касалликлардан. Халқ орасида оддийгина шамоллаш деб аталадиган ЎРВИ нафас йўлларининг шиллиқ қаватига таъсир қилувчи вирусларни келтириб чиқарадиган, ўткир юқумли касалликлар гуруҳидир.

Батафсил
Фудшеринг – озиқ-овқат чиқиндиларини  60 фоизга камайтиради

Фудшеринг – озиқ-овқат чиқиндиларини  60 фоизга камайтиради

🕔09:22, 26.11.2021 ✔51

Муддати ўтаётган ўсимлик ва сабзавот маҳсулотларини ҳайвонларга озуқа сифатида бериш керак. Бундай услублардан фойдаланиш полигонларга юборилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндилари миқдорини 60 фоизга камайтириш имконини беради.

Батафсил
Витаминларга бой  "донли" мева шарбати

Витаминларга бой "донли" мева шарбати

🕔09:20, 26.11.2021 ✔62

Aнорнинг беш юздан зиёд, баъзан мингтагача донаси бўлади ва бу ҳосилдорлик рамзи ҳисоб­ланади. Унинг таркибида C ва Б витаминлари бор. Уруғи эса Е витаминига эга. Шарбатида кўплаб аминокислоталар  мавжуд.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оддий шамоллаш, аммо  эътиборсизлик уни  хавфли хасталикка айлантиради

    Оддий шамоллаш, аммо эътиборсизлик уни хавфли хасталикка айлантиради

    ЎРВИ – ўткир респиратор вирусли инфекциялар ҳар бир киши ҳаётида камида бир марта бўлсада чалинадиган энг кенг тарқалган юқумли касалликлардан. Халқ орасида оддийгина шамоллаш деб аталадиган ЎРВИ нафас йўлларининг шиллиқ қаватига таъсир қилувчи вирусларни келтириб чиқарадиган, ўткир юқумли касалликлар гуруҳидир.

    ✔ 69    🕔 09:22, 26.11.2021
  • Фудшеринг – озиқ-овқат чиқиндиларини  60 фоизга камайтиради

    Фудшеринг – озиқ-овқат чиқиндиларини  60 фоизга камайтиради

    Муддати ўтаётган ўсимлик ва сабзавот маҳсулотларини ҳайвонларга озуқа сифатида бериш керак. Бундай услублардан фойдаланиш полигонларга юборилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндилари миқдорини 60 фоизга камайтириш имконини беради.

    ✔ 51    🕔 09:22, 26.11.2021
  • Витаминларга бой  "донли" мева шарбати

    Витаминларга бой "донли" мева шарбати

    Aнорнинг беш юздан зиёд, баъзан мингтагача донаси бўлади ва бу ҳосилдорлик рамзи ҳисоб­ланади. Унинг таркибида C ва Б витаминлари бор. Уруғи эса Е витаминига эга. Шарбатида кўплаб аминокислоталар  мавжуд.

    ✔ 62    🕔 09:20, 26.11.2021
  • Сиҳат тиласанг кўп ема...

    Сиҳат тиласанг кўп ема...

    Бир кунда неча маҳал овқатланган инсон соғлом бўлади?

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги кунда дунёда 2 млрд. инсон темир моддаси, А витамини каби одам организми учун ўта зарур бўлган органик микроэлементларни талаб даражасида истеъмол қилмайди.

    ✔ 80    🕔 09:32, 19.11.2021
  • Шифобахш табиат  Лимон –  фойдага кон

    Шифобахш табиат Лимон – фойдага кон

    Агар сиз терингиз соғлом ва силлиқ бўлишини ҳоҳласангиз, лимонни меъёрида доимо истеъмол қилиб юринг. Лимон терини силлиқлаштиради, доғларни кеткизади ва ушбу цит­рус мева шарбатидан юз учун фойдали енгил тоник тайёрласа ҳам бўлади. Агар чандиқларга узоқ муддат мунтазам равишда лимон шарбати суриб турилса, улар унча кўзга ташланмайдиган ҳолатга келади.

    ✔ 110    🕔 17:56, 11.11.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар