Бу ортиқча миқдорда суғориш ва атмосфера ёғинлари натижасида ернинг юза қатлами емирилишидир.

Эрозия, одатда, асосий ҳалокатли омилларига қараб турларга бўлинади. У табиий (геологик) ва антропоген (инсон таъсири остида) бўлиши мумкин.

Ирригацион эрозия – суғориладиган деҳқончиликда суғориш қоидалари ва меъёрларига риоя этилмаганда пайдо бўладиган антропоген тупроқ эрозиясининг бир тури.

Сув эрозияси (тупроқни сув оқимлари билан йўқ қилиш ва ювиш) атроф-муҳитга жуда катта зарар етказади: оқаётган сув жарликлар ва чуқурликлар ҳосил қилади, тупроқдан органик ва минерал моддаларни ювади ҳамда ер унумдорлиги йўқотилишига олиб келади.

Дунё бўйлаб йиллик тупроқ йўқотиш ҳажми 24 миллиард тоннага баҳоланмоқда. Яъни, сайёрамиз миқёсида аҳоли бошига ҳисоблаганда бир неча тоннани ташкил қилади.

Йўқотишларнинг глобал бўлишига қарамай, тупроқ эрозияси секинлик билан рўй берадики, бир инсон ҳаёти давомида ушбу жараён ҳатто диққатни тортмаслиги ҳам мумкин.

Тупроқ эрозиясидан қандай сақланиш мумкин?

Бутун дунёда сув эрозиясининг асосий сабаби қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришдир. Табиий ўсимлик қоплами бўлган шароитда тупроқ ўзини-ўзи тиклаши мумкин, чунки табиий шароитда тупроқ ҳосил бўлиш жараёни тўхтамайди. Кўпинча қишлоқ хўжалиги ерларидан нотўғри фойдаланилганда содир бўлганидек, табиий ўсимликлар бутунлай олиб ташланса, эрозия жараёни деярли ортга қайтариб бўлмайдиган даражага етиши мумкин.

Тупроқ унумдорлигини ҳимоя қилиш учун кўпинча йиллар давомида синаб келинган алмашлаб экиш, яшил гўнг, био ва органик ўғитлар экиш каби усуллардан фойдаланилади. Гумус қатламини тиклаш ўнлаб йиллар давом этади.

Ерга ҳайдамасдан ишлов бериш ҳамда тупроқда органик моддаларнинг тўпланиши ернинг устки ҳосилдор қатламининг физик хусусиятларини яхшилайди. Туп­роқда органик углероднинг кўпайиши айниқса ёғингарчилик миқдори кам ва ўзгарувчан жойларда ҳосилдорликнинг ошишига олиб келади.

Юқори сифатли суғориш сувидан фойдаланиш ва дренаж қувурлари ва хандаклардан фойдаланиш ҳисобига тўғри дренажлашни таъминлаш орқали тупроқ шўрланишининг олдини олиш мумкин.

«Сув йўли» китобидан




Ўхшаш мақолалар

Сурхондарёда яратилаётган боғлар  жазирама иссиқни  мўътадиллаштиради

Сурхондарёда яратилаётган боғлар жазирама иссиқни мўътадиллаштиради

🕔16:52, 02.12.2021 ✔34

Халқимизда азалдан боғбонлик касби бошқача қадрланган. Бинобарин, экилган ҳар бир кўчат — бозорларимиз тўкинлиги, қурилиш материаллари саноати, тупроқни эррозиядан сақлаш, мусаффо ҳаво, мўл кислород деганидир. Яшиллик юртга чирой, одамларга саломатлик бағишлайди.

Батафсил
Андижон  боғлари фақат  даромад  келтиради

Андижон боғлари фақат даромад келтиради

🕔16:51, 02.12.2021 ✔35

Ёзи иссиқ, қиши эса бирмунча барқарор кечадиган Андижон вилоятида ишлаб чиқариш корхоналари кўплиги ҳавонинг тозалигини асрашга кўпроқ эътибор қаратишни талаб этади.

Батафсил
Самарқанд адирлари  мевазорларга айланмоқда

Самарқанд адирлари мевазорларга айланмоқда

🕔16:50, 02.12.2021 ✔35

Самарқанд – 14 та туман, 11 та шаҳар ва 88 та шаҳарчани ўзида мужассам этган катта ҳудуд. Вилоят табиий географик ўрнига кўра уч томондан Нурота, Туркистон ва Зарафшон тоғ тизмалари билан ўралган. Бу эса шимолдан эсадиган совуқ ҳаво оқимини бирмунча тўсади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сурхондарёда яратилаётган боғлар  жазирама иссиқни  мўътадиллаштиради

    Сурхондарёда яратилаётган боғлар жазирама иссиқни мўътадиллаштиради

    Халқимизда азалдан боғбонлик касби бошқача қадрланган. Бинобарин, экилган ҳар бир кўчат — бозорларимиз тўкинлиги, қурилиш материаллари саноати, тупроқни эррозиядан сақлаш, мусаффо ҳаво, мўл кислород деганидир. Яшиллик юртга чирой, одамларга саломатлик бағишлайди.

    ✔ 34    🕔 16:52, 02.12.2021
  • Андижон  боғлари фақат  даромад  келтиради

    Андижон боғлари фақат даромад келтиради

    Ёзи иссиқ, қиши эса бирмунча барқарор кечадиган Андижон вилоятида ишлаб чиқариш корхоналари кўплиги ҳавонинг тозалигини асрашга кўпроқ эътибор қаратишни талаб этади.

    ✔ 35    🕔 16:51, 02.12.2021
  • Самарқанд адирлари  мевазорларга айланмоқда

    Самарқанд адирлари мевазорларга айланмоқда

    Самарқанд – 14 та туман, 11 та шаҳар ва 88 та шаҳарчани ўзида мужассам этган катта ҳудуд. Вилоят табиий географик ўрнига кўра уч томондан Нурота, Туркистон ва Зарафшон тоғ тизмалари билан ўралган. Бу эса шимолдан эсадиган совуқ ҳаво оқимини бирмунча тўсади.

    ✔ 35    🕔 16:50, 02.12.2021
  • Хайрли ташаббус ортидан: Навоий ҳам  боғу бўстонга  айланади

    Хайрли ташаббус ортидан: Навоий ҳам боғу бўстонга айланади

    Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати асосида дарахт кўчатлари экиш ишлари Навоий вилоятида ҳам қизғин паллада давом этмоқда. «Долзарб қирқ кунлик»ка киришган навоийликлар айни вақтда ҳудуд иқлим шароитига мос келадиган, чўлнинг иссиғию, елвизак шамолига бардош бериб ўсиб кета оладиган кўчатларни ерга қадамоқда.

    ✔ 40    🕔 09:41, 26.11.2021
  • «Яшил макон»  умуммиллий лойиҳаси  инсон қадри, халқимиз саломатлиги учун

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси инсон қадри, халқимиз саломатлиги учун

    Оролбўйида янги боғлар

    Қорақалпоғистон Респубикаси экологик муаммолардан энг кўп азият чекадиган ҳудуд бўлгани боис, дарахт ва буталарни экиш алоҳида долзарб аҳамиятга эга.

    ✔ 38    🕔 09:40, 26.11.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар