Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ҳозир биздаги электр муаммосининг ечими ГЭС ҳам, АЭС ҳам эмас...

Шу кунларда Энергетика вазирлигининг хабар қилишича, юртимизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясининг узилиши ҳолатлари сув билан бевосита боғлиқ экан.

Ҳозир биздаги электр  муаммосининг ечими  ГЭС ҳам, АЭС ҳам эмас...

Маълум бўлишича, жорий йилда сув танқислиги туфайли мамлакат гидроэлектр станцияларида электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 30 фоизга камайган ва бу айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотининг узилишларига сабаб бўлган. 2019 йилда гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқариш 6,5 млрд. кВт соатни ташкил этган бўлса, 2020-2021 йилларда бу кўрсаткич 1,5 млрд. кВт соатга (30 %) камайган.

«Мазкур 1,2 млрд. кВт соат электр энергия билан республика аҳоли истеъмолчиларини бир ой мобайнида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мумкин», – дейилади хабарда. Қайд этилишича, жорий йилда сув омборларида белгиланган сув захиралари тўпланмагани нафақат Ўзбекистон, балки қўшни республикаларда ҳам кузатилмоқда.

Аммо 2020 йил Ўзбекистонда жами ГЭСлар ишлаб чиқарган электр токи умумий ишлаб чиқарилган электр салмоғининг 5 фоизини ташкил этган холос. Қолган 95 фоиз электр энергияси эса ИЭСлар ҳиссасига тўғри келган. Демак, ҳозирча электр энергияси етказиб бериш борасидаги узилишларга сув миқдорининг кам бўлганлигини баҳона қилиш унчалик ҳам мантиққа тўғри келмаяпти.

Совуқ кунлар бошланди, бизни нима кутмоқда?

Биламизки қурғоқчилик бутун дунёда кузатилаётган экологик муаммолардан биридир. Яқин келажакда вазият фақат оғирлашиши мумкин, ҳолатнинг ўнгланишига умид ҳам йўқ. Сув етишмовчилиги, қурғоқчилик ҳамда сув тақчиллиги билан боғлиқ бошқа муаммолар ўзбекис­тонликларни йилдан-йилга кўпроқ безовта қиляпти. Мамлакатда сувни тежаб ишлатиш борасидаги ишлар жуда суст.

– Ҳақиқатан ҳам Марказий Осиё Ер шаридаги қурғоқчил минтақалардан бири, – дейди сув муаммоларига мослашиш жараёнлари борасида қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Усмон Норқулов. – Бу жойларда қурғоқчилик даврий равишда такрорланиб туради. 1960 йилларгача бизда қурғоқчилик кам бўлган. Кузатишлардан маълумки, айнан шу йиллардан кейин қурғоқчилик ҳар 7-8 йилда бир марта такрорланадиган бўлиб қолди. 2000 йиллардан кейин эса бу жараён янада тезлашди.

Шу ўринда яна бир гап. Охирги юз йил ичида атмосфера ёғинларининг талабга нисбатан кўпроқ бўлиши бор-йўғи бир марта кузатилган. Бу 1969 йилга тўғри келади ва шу йили умумий кўрсаткичга нисбатан 150-160 фоиз сув бўлган. Охирги 10-15 йилда қор ёғиши ҳам кескин камайиб кетган. Ёмғир эса жуда қисқа вақт ёғяпти. Ҳозир 2-3 суткалик интенсив, майдалаб ёғадиган ёмғирлар қолмади ҳисоб. Буғланиш миқдори эса аксинча ортган. Бизни бундан кейин ҳам иқлим бўйича оғир йиллар кутмоқда. Олимларнинг маълумотларига кўра, қурғоқчилик муаммоси бизни аср охиригача тарк этмайди. Ёғингарчилик миқдори энг оғир қурғоқчилик йилларида ҳам 40 фоизгача камайган. Энди шу миқдор 25 фоизгача камайиши кутиляпти.

Мутахассиснинг сўзларидан кўриниб турибдики, яқин келажакда қурғоқчилик муаммоси бошимизга кўп кулфатларни солиши мумкин. Бу нафақат тоза ичимлик сув, қишлоқ ҳўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигига, балки энергетика соҳасига ҳам жиддий хавф солар экан. Агар ёғингарчилик кўпаймаса, ҳар йили омборларимизда кам сув тўпланади ва чироқ асримиз охиригача ҳам ўчаверади. Гидроэлектрстанциялардан умид қилишнинг эса ҳожати йўқ.

Муаммони қандай ҳал этиш мумкин?

Мамлакатимизда мазкур муаммолар билан илмий асосда шуғулланадиган муассаса – Энергетика муаммолари институти ташкил қилинган. Президент қарорида институт ходимлари ушбу масала билан боғлиқ кўплаб жараёнларни батафсил ўрганишлари зарурлиги кўрсатиб ўтилган эди. Хўш, тадқиқотлар нимани кўрсатяпти?

– Қиш кириши билан, охирги йилларда, ҳатто ёзнинг чилласида ҳам кўплаб ишлаб чиқариш тармоқлари ва аҳоли орасида электр энергияси ва табиий газ етказиб беришда узилишлар бўлиши хавотири кескин ортяпти, – дейди институт директори, техника фанлар номзоди, профессор Ҳаким МУРАТОВ. – Биз энергетика тизимини оқилона бошқара оляпмизми? Янги энергетик қувватлар ишга туширилса, хусусан АЭС, қуёш ва шамол электр станциялари қурилса муаммо ҳал бўладими? Шунга ўхшаган саволлар кўп.

Мамлакатимизда ёқилғи-­энергия ресурсларига, хусусан, электр энергиясига талаб тезлик билан ошиб боряпти. Аммо бугун бизда энергетика тизимини бошқаришнинг илмий асосланган моделлари мавжуд эмас. Энергияга бўлган талабни истеъмолчилар сонининг ўсиши ва табиий-иқлим шароитлари кўрсаткичларидан келиб чиқиб башорат қила олмаймиз. Бунинг учун кўплаб илмий-амалий тадқиқотлар натижасида олинадиган маълумотлар керак.

Қолаверса, энергетикани бошқарувчи диспетчерлик тизимлари ўхшатиш жоиз бўлса, «пост-фактум» услубида, яъни йил фасллари ва истеъмол эҳтимолини ҳисобга олувчи асосланган сценарийлар етарли эмаслиги шароитида фаолият олиб бормоқда. Тақсимлаш тармоқлари орқали истеъмолчиларга бевосита етказиб берилаётган электр энергиясининг стандартларга асосланган сифатини таъминлаш муаммоси бугун электр энергияси етишмовчилиги фонида эътибордан четда қолмоқда. Лекин, бу муаммо долзарблиги ва ечимини кутаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Хўш, биз нима қилишимиз керак? Республикада маневр қилишга мослашган, кичикроқ қувватли иссиқлик электр станцияларини қуришга етарли эътибор қаратилмаган. Энергетик тизимларни модернизациялашда жаҳон стандартларига асосланган «рақамли» технологиялар, хусусан магистрал ва тақсимлаш электр узатиш тизимларида «рақамли подстанция»ларни жорий этиш лозим. Қўшни мамлакатларда бундай технологиялар кенг жорий этилмоқда, тайёр технологик ва техник ечимлар, тажриба мавжуд.

Олимларнинг фикрича, янги энергетик объектларни лойи­ҳалаш ва қуришда ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларини чуқур тадқиқ этиш, юзага келиши мумкин бўлган техноген фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш зарур. Мамлакат электр энергетика тизими учун «кичик қувватли-маневр қилувчи» электр станцияларни қуриш, мавжуд станцияларни ёқилғи билан тўла таъминлаш масаласининг ечимини топиш керак.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, биз ГЭСлар, қимматбаҳо АЭС ва ҳозирча самарадорлиги паст бўлган қайта тикланувчи манбааларга суяниб қолсак, асримиз охиригача ҳам энергетика муаммоларига ечим топа олмаймиз. Айни дамда иссиқлик станцияларини ривож­лантириш биз учун ягона ечим бўлиб турибди.

Саида ИБОДИНОВА,

«Оила ва табиат» Мухбири




Ўхшаш мақолалар

Сувни  ифлослаш  эпидемияси  тобора кенг тарқалиб,  катта хавфга айланмаяптими?

Сувни ифлослаш эпидемияси тобора кенг тарқалиб, катта хавфга айланмаяптими?

🕔16:56, 02.12.2021 ✔41

Азал-азалдан бобо-бувиларимиз набираларини ёнига олиб, «Сувга тупурма, беҳудага исроф қилма, чиқинди ташлама», дея танбеҳ беришган. Нима бўлади? Сув оқиб кетяпти, ўрнига тозаси келяпти-ку десак, ўша ифлосланган сув қаергадир бориб, қай бир инсонга ёки жониворга зарар келтиришини айтишарди.

Батафсил
Сиртмоққа  айланаётган  электрон қимор

Сиртмоққа айланаётган электрон қимор

🕔16:49, 02.12.2021 ✔45

Тезкорлик билан ривожланаётган ҳаётимизни бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кийим кечаклар-у, бозор-ўчар, такси чақиришдан тортиб, таом буюртиришгача ҳамма-ҳаммаси интернетда ҳозиру нозир.

Батафсил
Зарарланган  картошкалар,  хавф солаётган  янги зараркунанда

Зарарланган картошкалар, хавф солаётган янги зараркунанда

🕔10:09, 26.11.2021 ✔72

Картошка – халқимиз учун иккинчи нондек. Аксарият таомларимиз картошкасиз бўлмайди, шунинг учун ҳам у ҳар бир рўзғорда энг зарур озиқ-овқатлар сирасига киради. Бозорда эса картошка қанча кўп бўлмасин, унга талаб доим юқори. Агар оз муддат бозорда картошка тортилиб қолса, аҳоли ўртасида қандай ажиотажлар бўлишини яхши биламиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сувни  ифлослаш  эпидемияси  тобора кенг тарқалиб,  катта хавфга айланмаяптими?

    Сувни ифлослаш эпидемияси тобора кенг тарқалиб, катта хавфга айланмаяптими?

    Азал-азалдан бобо-бувиларимиз набираларини ёнига олиб, «Сувга тупурма, беҳудага исроф қилма, чиқинди ташлама», дея танбеҳ беришган. Нима бўлади? Сув оқиб кетяпти, ўрнига тозаси келяпти-ку десак, ўша ифлосланган сув қаергадир бориб, қай бир инсонга ёки жониворга зарар келтиришини айтишарди.

    ✔ 41    🕔 16:56, 02.12.2021
  • Сиртмоққа  айланаётган  электрон қимор

    Сиртмоққа айланаётган электрон қимор

    Тезкорлик билан ривожланаётган ҳаётимизни бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кийим кечаклар-у, бозор-ўчар, такси чақиришдан тортиб, таом буюртиришгача ҳамма-ҳаммаси интернетда ҳозиру нозир.

    ✔ 45    🕔 16:49, 02.12.2021
  • Зарарланган  картошкалар,  хавф солаётган  янги зараркунанда

    Зарарланган картошкалар, хавф солаётган янги зараркунанда

    Картошка – халқимиз учун иккинчи нондек. Аксарият таомларимиз картошкасиз бўлмайди, шунинг учун ҳам у ҳар бир рўзғорда энг зарур озиқ-овқатлар сирасига киради. Бозорда эса картошка қанча кўп бўлмасин, унга талаб доим юқори. Агар оз муддат бозорда картошка тортилиб қолса, аҳоли ўртасида қандай ажиотажлар бўлишини яхши биламиз.

    ✔ 72    🕔 10:09, 26.11.2021
  • Биз  камроқ гўшт есак,  иссиқхона газлари камайиши ростми?

    Биз камроқ гўшт есак, иссиқхона газлари камайиши ростми?

    Гўшт овқатланиш рационида муҳим ўрин тутади ва инсон истеъмол қиладиган озиқ-овқатдаги оқсилнинг асосий манбаи ҳисобланади. Унда экстракт моддалар, оқсил, ёғ, минерал моддалар, А, Д, РР ва В гуруҳлардаги дармондорилар мавжуд.

    ✔ 49    🕔 09:37, 26.11.2021
  • Ҳозир биздаги электр  муаммосининг ечими  ГЭС ҳам, АЭС ҳам эмас...

    Ҳозир биздаги электр муаммосининг ечими ГЭС ҳам, АЭС ҳам эмас...

    Шу кунларда Энергетика вазирлигининг хабар қилишича, юртимизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясининг узилиши ҳолатлари сув билан бевосита боғлиқ экан.

    ✔ 62    🕔 10:06, 22.11.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар