Иқлим      Бош саҳифа

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси

Куч – ҳамжиҳатлик ва бирдамликда!

Дарахт экишдек эзгу ишга бел боғлаган халқимиз бугун бир мақсад йўлида бирлашди. Сирдарёда ҳам ҳудуд экологик ҳолати, тупроқнинг таркиби, суғориш тизимини инобатга олган ҳолда кўчат экиш акцияси ўтказилмоқда. Дарахт кўчатларини сув билан таъминлаш ва парваришлаш чоралари кўрилмоқда. Cуғориш тизимидаги носозликлар бартараф этилиб, янгилари қурилмоқда.

«Яшил макон»  умуммиллий лойиҳаси

 

Сирдарё вилояти Экология ва атроф ­муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар назоратга олиниб, кўчатларни экиш жараёни, суғориш тизими мавжудлиги ва ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос дарахт кўчатлар экилишига алоҳида эътибор қаратилмокда.

Вилоятда 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумида жами 14 млн. 96 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган. Шундан, кузги мавсумда 5 млн. 286 минг дона ва баҳор мавсумида 8 млн. 810 минг дона кўчат экилади. 15 ноябрь ҳолатига кўра, вилоятда жами 1 миллион 330 минг 900 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Жумладан, Боёвут туманида 239 минг, Гулистон туманида 138 мингдан ортиқ, Мирзаобод туманида 108 минг 500 туп, Оқолтин туманида 236 минг туп кўчат ерга ўтқазилди.

Гулистон шаҳар 2-мавзе «Сайқал» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Дўстлик» Канали бўйида вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Санитар тозалаш маркази, «Тоза ҳудуд» корхонаси ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари биргаликда ҳашар ташкил этишди. Ҳашарда 13 турдаги жами 680 туп дарахт кўчатлари экилди. Боёвут тумани «Ғалаба» сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ҳудудидан ўтган темир йўл бўйига эса минг туп кўчат экилди.

«Яшил макон» умуммиллий ло­йиҳаси доирасида дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» акциясида Сардоба тумани фаоллари, турли ташкилот ва корхона мутасаддилари, ходимлари ҳамда фуқаролар биргаликда туманда 246 минг 600 туп дарахт ва бута кўчатларини экишди. Бу 2020 йил оғир талофат кўрган туман ҳудудини обод қилиш, боғларни кўпайтириш ва экотизимини яхшилашда муҳим омилдир.

 

Наманганни яшил диёрга айлантирамиз!

Гуллар шаҳри дея эътироф этиладиган гўзал Наманганда ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида кўчат экиш ишлари давом этмоқда. Хусусан, Наманган туманидаги «Етти булоқ» истироҳат боғига туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими, кексалар, ёшлар билан бирга турли ташкилот ва корхона ташаббускорлари томонидан павловния, каталпа, каштан каби тўрт минг тупга яқин дарахт кўчатлари экилди.

Акция доирасида Наманган вилоятида жами 15 миллион туп манзарали ва фойдали кўчат экиш режалаштирилган. Режани амалга ошириш учун барча туман ва шаҳарлар қатори Норин туманидаги Қўрғонча қишлоғида ариқ қирғоқлари тозаланиб, минглаб тут дарахтлар ўтқазилмоқда.

Янгиқўрғон тумани Жўра Охунов массивида вилояти ҳокими Ш.Абдураззоқов, туман ва вилоят ташкилотлари ҳамда кўнгилли фуқаролар иштирокида беш минг тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилди.

Мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш орқали таълим муассасаларини янада обод ва кўркам даргоҳларга айлантириш борасидаги «долзарб 40 кунлик» доирасидаги тадбирлар Чуст туманидаги умумтаълим мактабларида қизғин тус олди. Вилоят Халқ таълими бошқармаси, тумандаги секторлар раҳбарлари, туман ҳокими Бекзод Ҳамдамов ва бошқа масъуллар мактабларда бўлиб, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этмоқда.

Тумандаги 6, 52, 75, 58, 34 ҳамда 48-мактабларда 400 тупга яқин мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари экилиб, мафтункор ва кўркам яшил ҳудудлар барпо этиш ҳаракати давом эттирилмоқда. Акция доирасида тумандаги барча умумтаълим мактабларида жами беш минг туп мевали ва манзарали кўчатлар, гуллар экиш режалаштирилган.

Учқўрғон туманидаги 3, 8, 30, 38, 44-умумтаълим мактабларида эса 15 туп павловния, 10 туп каштан, 120 туп бодом ҳамда 100 туп қора ғайноли кўчатлари экилиб, илм масканларида ўзига хос мўъжазгина боғ бунёд қилинди.

Мингбулоқ туманидаги «Дўстлик» истироҳат боғининг 3 гектарлик майдонида ташкил этилган ҳашарда тўрт мингдан ортиқ кўчат экилди. Ҳашарда мингбулоқликлардан ташқари вилоятдаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари ҳам ҳозир бўлишди, нуронийлар эса юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, шу сингари боғ-роғлар кўпайишини тилаб, дуога қўл очди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Наманган вилоятида 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида 1 млн. 233 минг туп каштан, лола дарахти, оқ қайин, эман, япон сафораси, шумтол, қайрағоч, павловния, терак ва бошқа манзарали, мевали дарахтлар, бута кўчатлари экиш режалаштирилган.

 

Масъулият барчанинг зиммасида

Жиззах – ҳам тоғ, ҳам чўл ва бетакрор кўлларни ўз бағрига олган ўзига хос иқлимига, экотизимига эга вилоят. Фориш тумани эса вилоятнинг энг катта тумани бўлиши билан бирга, асосан чўл ҳудудида жойлашган.

Шу нуқтаи назардан туман ҳудудида яшил майдонларни барпо этиш айни тумандаги экологик муаммоларни бартараф этишда муҳим омиллардан бири бўлади. Шу боисдан Фориш тумани ҳудудидаги марказий кўча ёқасига туман ҳокимлиги, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Фориш туман экология инспекцияси ва бош­қа ҳамкор ташкилотлар иштирокида дарахт экиш ишлари ташкил этилди.

Дарахт экиш яхши албатта. Бироқ бунинг техникасини билиш, қачон ва қаерга қандай дарахт ўтқазишни англаш, боз устига ниҳолларни вақтида парваришлаш ундан-да машаққатли ва муҳим жараёндир. Шу боисдан Мирзачўл туманидаги «Мирзачўл» сувдан фойдаланувчилар уюшмасида дарахт кўчатларини экишнинг агротехник қоидаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинарга тумандаги корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликларининг дарахт экишга масъул бўлган ходимлари иштирок этишди.

Зомин туман «Ғаллакор» қиш­лоқ фуқаролар йиғинида жойлашган сув оқова корхонаси ишчи-ходимлари томонидан 200 туп мевали дарахт ва яна 200 туп узум кўчатлари экилган бўлса, вилоятнинг Бахмал туманидаги 33-мактаб ва Фориш туманидаги 72, 73, 43-мактаблар ҳудудига туман экология инспекторлари назорати остида ёнғоқ, беҳи, олма каби мевали дарахтлар ҳамда каштан ва қайрағоч кўчатлари ўтқазилди.

Бундан ташқари Дўстлик туманида автомобиль йўли ёқасига яна минг тупга яқин мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Президентимиз ташаббуси билан «долзарб 40 кунлик» бошланганига ҳам 15 кундан ошди. Шу муддат оралиғида кўплаб ҳудудларга манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Аммо бу эзгу ишга масъ­улиятсизлик билан қараб, дарахт экишнинг агротехник қоидаларига амал қилмаётган, лоқайдлик билан ёндашаётган ташкилотлар ҳам учраб турибди. Шу боис Жиззахда бу борада алоҳида назорат-текширув ҳам ўтказилмоқда.

Фориш тумани экология инс­пекцияси ходимлари томонидан дарахт экиш тадбирларини назорат қилиш жараёнида тумандаги «Оқтом» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги йўл ёқасига туман «Автойўл» бўлими ва «Нурота» давлат қўриқхонаси ишчи-ходимлари томонидан манзарали кўчатлар учун тайёрланган ҳандақлар талаб­га жавоб бермаслиги аниқланди. Туман инспекцияси томонидан мазкур ташкилот раҳбарларига тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Бир тутнинг минг қиймати   «Яшил макон» умуммиллий  ҳаракати билан бунёд этилаётган  янги тутзорлар аҳамияти

Бир тутнинг минг қиймати  «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати билан бунёд этилаётган янги тутзорлар аҳамияти

🕔17:00, 02.12.2021 ✔35

Экологик муаммоларнинг ечими ўлароқ мамлакатимиз бўйлаб умуммиллий ҳаракатга айланган «Яшил макон» лойиҳасининг қамрови тобора кенгаймоқда. Декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида мазкур лойиҳанинг «долзарб қирқ кунлик» босқичи якунланади.

Батафсил
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш,  мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа  хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш

Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш

🕔10:12, 26.11.2021 ✔45

Жорий йил 1 декабрдан Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан мева-сабзавот етиштирувчиларни имтиёзли кредитлаш йўлга қўйилади.

Батафсил
Шаҳарларга  «яшил камар»лар  зарур

Шаҳарларга «яшил камар»лар зарур

🕔10:01, 26.11.2021 ✔38

Яқиндагина мамлакатимизнинг баъзи ҳудудларида кузатилган чанг-қум бўронларига ҳар замонда кузатиладиган шунчаки табиат ҳодисаси сифатида қараб бўлмайди. Унинг сабаблари кўп. Айниқса, йирик мегаполис ҳисобланган Тошкент каби шаҳарларга салбий таъсирини анча-мунча таҳлиллардан ўтказиш зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар