Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Ҳаётнинг узлуксиз занжири: Бобо-буви, ота-она ва фарзанд

Бекатда тўхтаган автобусга қўлидаги оғир сумкаси билан чиқишга уринаётган онахонга икки ёш йигит кўмаклашди. Бири унинг қўлидаги сумкасини олди, иккинчиси чиқишига ёрдам берди. Шундоқ ҳам тиқилинч бўлган транспортда онахонга ҳурмат кўрсатилиб, жой топиб ўтириши учун ҳамма ёрдам беришга тутинди.

Ҳаётнинг  узлуксиз занжири: Бобо-буви,  ота-она ва  фарзанд

– Тарбия берган ота-онангизга минг раҳмат, ўзимни элим, – деди ая тран­спортдагиларни алқаб.

Дилимдан бир ажиб, ёқимли ҳис ўтди. Кўпчиликнинг юзига бу эзгу жумла сабаб табассум инди. Бу каби ҳолат халқимизга хос. Катталар ҳамиша ҳурматда, кичиклар эса иззатда бўлган. Азалдан ёши улуғлар қадрланиб, нуронийлар давранинг тўрига ўтқазилган. Уларга ҳурмат кўрсатилган. Бу қон-қонимизга сингиб кетган. Шу эл тарбиялаётган ёш авлод қадр-қиммат муҳитида, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбия топмоқда. Бу авлодлар ўртасидаги мувозанатни сақлаб, уларни маънавий яқинлаштирадиган ворисийликни таъминлайди.

Ворисийлик маънавиятнинг ўқ илдизи, асосий таянчи, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ҳисобланади. Унинг ўрни ва аҳамиятига доимо эътибор қаратилган. Бу ўзаро ҳамкорлик ижтимоий барқарорликни таъминловчи энг устувор омил ҳамда баркамол инсон маънавия­тини белгиловчи бош мезон сифатида тавсифланади. Ўзимизга хос тарбия ишлари замирида имон-эътиқоди бутун, иродаси бақувват, эркин фуқаро маънавиятини шакллантиришдек эзгу мақсад мужассам. Мустақил дунёқарашга эга, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва замонавий тафаккурига таяниб яшайдиган баркамол шахсни тарбиялаш асосий вазифадир.

Маънавият ҳар томонлама соғлом инсоннинг интеллектуал ва руҳий оламини ҳаракатлантирувчи куч бўлса, тарихий хотирага эгалик, аждодлар меросини ўзлаштирганлик, бир сўз билан айтганда, ворисийлик маънавиятнинг мустаҳкам пойдеворидир.

Аждодлар ва авлодлар ўртасидаги кўприк, боғловчи ришталар бу миллий қадриятлар, анъаналардир.

Буни ёшлар онгига сингдириш, ҳар томонлама баркамол, соғлом тафаккурли авлодни вояга етказишда катта авлоднинг ўрни беқиёс.

Бегоналашув: нега авлодлар бегоналашади?

Ижтимоий тармоқда қисқа метражли фильм тарқалди. Унда ота ва фарзанд, яъни икки авлод вакили ўртасида дунё­ни англашнинг фарқли жиҳатлари кўрсатилган. Қадриятларга ёндашув ҳам ўзгача экани намойиш этилган.

Бир неча йил хорижда бўлиб қайтган танишимнинг айтишича, кўпгина хорижий давлатларда катталар ва ёшлар ўртасида дунёни англаш, ҳаётга бўлган муносабат масаласида икки хил ёндашув шаклланган. Улар маънавий жиҳатдан бир-биридан бегоналашиб бормоқда. Аслида глобаллашув даврида, турли маданиятларнинг ўзаро тўқнашуви натижасида бир халқнинг икки авлоди турмуш тарзида икки хил талқин, бир-бирини инкор этувчи, моҳиятан қарама-қарши икки маданий эҳтиёж асосида яшаш одатий ҳолга айланади. Катталарнинг ёшларга, ўз фарзандларига айтадиган гаплари, насиҳат ва ўгитлари қабул қилинмас ҳолга келади. Бир миллат ичидаги ворисийлик анъаналарининг узилиб бориши ёшлар катталарни тушунишни мутлақо истамаётгани, ўз навбатида катталар ҳам ёшларни тушунолмаслиги ортидан содир бўлади. Икки, уч авлод ўртасидаги нозик туйғулар ипи «ингичкалашади».

Дунёда юз бераётган бу каби ҳодисалар шукрки юртимиз ёшларига, катталарнинг тарбия усулларига у қадар таъсир ўтказаётгани йўқ.

Жамоат транспортида ёши катталарга жой бергани учун отасидан рағбат олган фарзанд, устозидан ҳар бир яхши амали учун этироф этилиб, тўғри йўлда эканини англаган ўқувчи шу руҳда тарбияланади. Кундалик турмушда кўриб, англаб берилаётган тарбия асосида ота-она ва фарзанд, бобо-буви ва набиралар ўртасидаги бир-бирини қадрлаш анъанаси янада мустаҳкамланади. Хоҳиш, сўз ва амал бирлигининг ифодаси бу жараёнда муҳим. Ўгитлар ўз ўрнида бўлгани яхши.

Катталар ва ёшлар дунёқарашида ижтимоий боғлиқлик бўлиши зарур. Бу боғлиқлик фуқароларимизда мавжуд. Шу боис жамиятда ҳаёт тарзи тинч, бир маромда ва анъаналар ҳам бардавом. Асрлар давомида шаклланган урф-одатларимиз авлодлар ўртасидаги дунёқарашлар, дидлар, савияларнинг ўзаро мослиги ва уйғунлигида ривожланмоқда. Аммо бу хотиржамликка берилиш кераклигини англатмайди. Ҳар қандай даврда турли таъсирлар ортида салбий қарашлар шакл­ланиши мумкин.

Нима эксанг, шуни ўрасан…

Яқинда қишлоққа бордим. Қишлоқ аҳолиси ҳамиша узоқдан келган ҳамқиш­лоғини яхши кунида, тўйида меҳмон қилиш ҳаракатида бўлади. Аслида бу ҳам ҳурмат, қадрнинг ўзига хос бир белгиси. Ана шундай хайрли иш устида турган, ўғлини уйлантириш ҳаракатида бўлган қўшним меҳмонга чақирди. Қиз, қўшни қишлоқдан экан. Маҳалланинг кайвони аёллари, кекса бувилари жам бўлиб бўлажак келинни сўраб-суриштирмоқда. Бўлажак куёвнинг бувиси «келиннинг момоси бормикин?», деб қизиқмоқда. Бунинг сабаби мен учун ҳам қизиқ эди, албатта. Бунда ҳам бир ҳикмат бор. Ўз-ўзидан «ёши улуғлари бормикин?», «қандай оилада тарбия топди экан?», деб сўралмайди. Бу жараёнда куёвнинг ҳам ота-бобоси сўралади. Бу ёшларнинг қай даражада тарбия кўрганини белгилайдиган омиллардан биридир.

Ёши катталарнинг амалу ўгитлари, суҳбатлари ёшлар учун катта мактаб, ҳаётий сабоқ. Ҳар бир ишда, ҳар сўзида бир ҳикмат мужассам кексаларнинг ўгити фарзандларнинг келажакда оқил бўлиб вояга етишишида мустаҳкам замин вазифасини ўтайди. Бола мурғак қалби билан дунёни англашга, унинг сир-асрорларини билишга интилар экан, ота-онасидан билиши лозим бўлган нарсаларни сўрайди. Саволларининг охири кўринмайди. Бу узлуксиз таълим-тарбия жараёни авлодлар ўртасидаги маънавий алоқаларнинг мустаҳкамланиши, ёш авлодда кексаларга нисбатан ҳурматнинг шаклланишига асос бўлади.

Абдулла Авлоний айтганидек, «Боланинг саломати ва саодати учун яхши тарбия қилмак – танини пок тутмак, ёш вақтидан маслакини тузатмак, яхши хулқларни ўргатмак, ёмон хулқлардан асраб ўсдурмакдур».

...Мактабда ўқиб юрган кезларим дарсдан сўнг уйга шошиб қайтардим. Чунки бобом ва бувимнинг эртаклари, кўнгилга хуш ёқувчи ўгитлари, ҳаётий тажрибалари, ҳикояларини эшитишга ошиқардим... Бобом ва бувим ўрнига ота-онам набираларига – фарзандларимга ана шундай панд-насиҳатларни бераётганини кўрганман. Улар билан суҳбат, албатта, яхши кунга шукрона билан якунланарди.

Авлодларга миллий анъаналарни етказиш халқимизга хос қадриятдир. Бу яхши амалларни мўътабар кексаларимиз бардавом қилгани боис ҳам уларни ҳар қанча эъзозласак оз. «Нима эксанг, шуни ўрасан», деган нақлнинг тилдан-тилга ўтиб юриши ҳам бежиз эмас.

 

Барно МЕЛИҚУЛОВА,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Болада она табиатга  меҳр уйғонса...

Болада она табиатга меҳр уйғонса...

🕔16:00, 21.01.2022 ✔21

Ҳозирги замон педагогикаси мураббий-ўқитувчидан ташаббускорлик, ижодкорлик ва мустақил эркин ижодий фикр юритишни талаб этади. Бу эса уларнинг таълим жараёнида қизиқарли дидактик ўйинлардан фойдаланиб, машғулотларни қизиқарли ўта олиш техникасида намоён бўлади.

Батафсил
Эл корига  яраётганлар

Эл корига яраётганлар

🕔14:18, 09.12.2021 ✔115

Меҳр ҳарорати кўнгилларни иситади. Дунёни ушлаб турган ҳам балки меҳрнинг ўзидир. Бу ёруғ оламнинг барча муаттар бўйларидан тотлироқ бўлган нарса, онанинг, отанинг кўксига бош қўйгандаги хуш ифор экан. Сени бир парча гўшт, ожиз ҳолатда қабул қилиб, жонини, борини сарфлаб, яшнатиб қўядиган ғаниматларинг — фақат онаизоринг, фақат отажонингдир.

Батафсил
Ҳаётнинг  узлуксиз занжири: Бобо-буви,  ота-она ва  фарзанд

Ҳаётнинг узлуксиз занжири: Бобо-буви, ота-она ва фарзанд

🕔09:36, 26.11.2021 ✔148

Бекатда тўхтаган автобусга қўлидаги оғир сумкаси билан чиқишга уринаётган онахонга икки ёш йигит кўмаклашди. Бири унинг қўлидаги сумкасини олди, иккинчиси чиқишига ёрдам берди. Шундоқ ҳам тиқилинч бўлган транспортда онахонга ҳурмат кўрсатилиб, жой топиб ўтириши учун ҳамма ёрдам беришга тутинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Болада она табиатга  меҳр уйғонса...

    Болада она табиатга меҳр уйғонса...

    Ҳозирги замон педагогикаси мураббий-ўқитувчидан ташаббускорлик, ижодкорлик ва мустақил эркин ижодий фикр юритишни талаб этади. Бу эса уларнинг таълим жараёнида қизиқарли дидактик ўйинлардан фойдаланиб, машғулотларни қизиқарли ўта олиш техникасида намоён бўлади.

    ✔ 21    🕔 16:00, 21.01.2022
  • Эл корига  яраётганлар

    Эл корига яраётганлар

    Меҳр ҳарорати кўнгилларни иситади. Дунёни ушлаб турган ҳам балки меҳрнинг ўзидир. Бу ёруғ оламнинг барча муаттар бўйларидан тотлироқ бўлган нарса, онанинг, отанинг кўксига бош қўйгандаги хуш ифор экан. Сени бир парча гўшт, ожиз ҳолатда қабул қилиб, жонини, борини сарфлаб, яшнатиб қўядиган ғаниматларинг — фақат онаизоринг, фақат отажонингдир.

    ✔ 115    🕔 14:18, 09.12.2021
  • Ҳаётнинг  узлуксиз занжири: Бобо-буви,  ота-она ва  фарзанд

    Ҳаётнинг узлуксиз занжири: Бобо-буви, ота-она ва фарзанд

    Бекатда тўхтаган автобусга қўлидаги оғир сумкаси билан чиқишга уринаётган онахонга икки ёш йигит кўмаклашди. Бири унинг қўлидаги сумкасини олди, иккинчиси чиқишига ёрдам берди. Шундоқ ҳам тиқилинч бўлган транспортда онахонга ҳурмат кўрсатилиб, жой топиб ўтириши учун ҳамма ёрдам беришга тутинди.

    ✔ 148    🕔 09:36, 26.11.2021
  • «Ўзларидан ортмаган» қизларнинг аччиқ қисмати  ёхуд «...вачча-никоҳ»га замонавий назар

    «Ўзларидан ортмаган» қизларнинг аччиқ қисмати ёхуд «...вачча-никоҳ»га замонавий назар

    Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, мамлакатимизда жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида қариндош бўлган 675 жуфт келин-куёвнинг никоҳи қайд қилинган. Шундан 285 жуфти – бир-бирига холавачча, 172 жуфти – тоғавачча, 114 жуфти – амакивачча ва 104 жуфти – аммаваччалар экан.

    ✔ 253    🕔 16:15, 07.10.2021
  • ИНСОНИЯТ УСТУНИ — ОТА

    ИНСОНИЯТ УСТУНИ — ОТА

    Қадим замонларда адолатпарвар Саодатшоҳ ҳукмронлик қилган улусдаги бир деҳқон йигитнинг онаси қазо қилиб, ўғил отаси билан қолибди. Боз устига, ота қутуриш касалига йўлиқиб, шоҳнинг буйруғига кўра ўтда куйдирилиши керак экан...

    ✔ 495    🕔 13:46, 27.05.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар