Иқлим      Бош саҳифа

«Водийларни яёв кезганда...»

Ерга ниҳол қадаш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этаётганини даврнинг ўзи кўрсатиб турибди. Чунончи, жорий йил ноябрь ойининг 3-5 кунлари юртимизда кузатилган чанг бўрони фикримизни тасдиқлайди. Шунинг учун ҳам юртимизда эълон қилинган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ўз ўрнида қабул қилинган муҳим қарор бўлди.

«Водийларни  яёв кезганда...»

Ушбу лойиҳа доирасида олиб борилаётган кенг кўламдаги ишларда Андижон ва Наманган вилоятлари ҳам айниқса жонбозлик кўрсатишди. Ушбу ҳудудларда дарахт экиш ишлари бўйича амалга оширилган тадбирлар ҳақида бир-икки оғиз сўз билан таъриф бериш қийин. Шундай бўлсада биз ушбу икки гўзал ва бетакрор гўшаларда яшил масканларни барпо қилиш йўлидаги ишларни ёритишга ҳаракат қилдик.

Андижон кўчатчилик мактаби

Ҳар бир ишда бўлгани каби боғ барпо қилишда ҳам «хомашё»га эҳтиёж бор. Боғ учун «хомашё» бу аввало соғлом кўчатлардир. Андижон давлат ўрмон хўжалигига қарашли бўлган Ниёзботир ўрмон хўжалиги майдони жами 40 гектар бўлиб, шундан 20 гектарида турли хилдаги (тут, ҳинд сирени, сурия атиргули, магнолия, каштан, лола, терак, бодом) каби дарахт кўчатлари етиштирилмоқда. Бундан ташқари ушбу ер майдонида уруғ олиш учун экилган дарахтлар ҳам бор.

Асака тумани «Меҳнатобод қут баракаси» фермер хўжалиги ер майдонида ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида эътирофга сазовор ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу фермер хўжалиги ер майдони жами 110 гектарни ташкил этади. Шундан 55 гектар ерга 47 минг туп павловния кўчатлари экилди.

Шу ўринда павловния дарахти ҳақида ҳам бироз маълумот бериб ўтсак. Мамлакатимизда сўнгги 5-6 йилларда павловнияга қизиқиш ниҳоятда ортиб бораётгани сир эмас. Павловния мавжуд дарахтлардан нафақат тез ўсиши билан ажралиб туради, балки жуда гўзал гуллаши, қимматли ёғоч, асал, биомасса манбаи эканлиги билан ҳам қадр­ланади, у манзарали дарахт сифатида истироҳат боғлари, хиёбонларни безайди. Айниқса у қурғоқчиликка ва совуққа чидамли дарахт. Шунинг учун ҳам павловния экиш юртимиз истиқболи учун ҳам жуда фойдалидир.

Асаканинг «Чўнтак» МФЙдаги «Асака МЕР» хусусий корхонасига тегишли 30 сотих ерда иссиқхона, қолган ер майдонларида турли хилдаги манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилган.

Бундан ташқари, гултувак­ларда қора шаҳзода, монестр, бенжамин, алоэ, янги навларидан пеларгония каби гуллар етиштирилмоқда. Ушбу кўчатлар Қирғизистон, Тожикистон давлатларига экспорт ҳам қилинмоқда экан.

– Тувакларда етиштираётган гулларимиз 600 хилдан зиёд бўлса, мавсумий гулларимиз 5 мингдан ортиқ, – дейди тадбиркор Маҳмуджон Ёқубов.

Андижон вилояти Избоскан тумани Гулистон МФЙда истиқомат қилувчи Мутолибжон Аҳмедов ҳам ўз хонадонида анча йиллардан буён кўчат етиштириш билан шуғулланиб келади. Бугунги кунда 6 сотих ер майдонида 4000 туп 3 хил турдаги (ўрик, нок, беҳи) мевали дарахт кўчатларини етиштириб келмоқда.

Шу маҳалладаги «Хайриддинов Абдусаттор» фермер хўжалигида ҳам кўплаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етиштирилиб, шартнома асосида вилоятларга етказиб берилмоқда.

Ҳозирги кунда фермер Абдусаттор Хайриддинов 2 гектар ер майдонига 700 минг туп 20 хилдаги мевали дарахт кўчатларини етиштирмоқда экан.

– Насиб қилса ҳали яна кўплаб бошқа ноёб турдаги дарахт кўчатларини етиштиришни мақсад қилиб турибман. Ўзим яшаётган маҳаллани ҳам «яшил олам»га айлантириш ниятим бор. Ҳозирда маҳалламизга кўплаб дарахт кўчатларини ўтқазганмиз, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Абдусаттор Хайриддинов.

Экопартия раҳбари Нарзулло Обломуродов шу тумандаги яна бир кўчат етиштирувчи деҳқон, тадбиркор билан суҳбатда бўлди.

– Биз оилавий деҳқончилик билан шуғулланамиз. Ҳар йили 1 гектар ерда турли хилдаги дарахт ва гул кўчатларини етиштирамиз. Бу йил ҳам 20 сотих ерда атиргул, қолган ерда 7 хил турдаги мевали дарахт кўчатларини ўстиряпмиз, – дейди деҳқон ва тадбиркор Шуҳрат Йўлбарсов. — Биргина атиргулнинг ўзидан 30-40 мингтагача кўчатлар тайёрлаймиз. Ушбу кўчатларни Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қиламиз. Меҳнатимизга яраша даромадимиз ҳам яхши бўляпти.

Наманган гулларининг довруғи

Наманган вилояти ҳам боғлар барпо қилиш ва кўчатлар етказиб беришда юртимизнинг бошқа вилоятларидан асло қолишгани йўқ. Бу ерда ҳам боғлар учун муҳим ҳисобланган кўчат етиштиришда улкан қадамлар қўйилмоқда. Вилоятнинг Наманган туманида танилган Жавлонбек Мусаев Миришкор маҳалласидаги Ўрмон хўжалиги ер майдонининг 14,5 гектаридан фойдаланишга рухсат олган ва ушбу ҳудудда иссиқхона қуриб, 1 гектарида харидоргир лаванда кўчатларини, қолган ерда турли хилдаги мевали (бодом, шафтоли, гилос) ва манзарали (терак, арча, катальпа) дарахт кўчатларини етиштирмоқда.

– Ерга қадалган ҳар бир дарахт кўчатлари назоратда ва эътиборда, парваришига ўзим масъулман, – дейди Жавлонбек Мусаев Экопартия раҳбари билан бўлган суҳбатда.

Вилоятнинг Уйчи туманида ҳам дарахт экиш бўйича «долзарб қирқ кунлик» уюшқоқлик билан ташкил этилди. Туман ҳокимлиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Уйчи тумани инспекцияси давлат инспекторлари, Экологик партия туман Кенгаши фаоллари ва ободонлаштириш бошқармаси ҳамда туман қурилиш архитектура бўлими ходимлари билан биргаликда Беруний маҳалласида 100 туп павловния кўчатлари экилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад кўчатчиликни ривожлантириш, кам сув талаб қиладиган дарахт навларини кўпайтиришдан иборат. Бундай тадбирлар туманнинг ҳар бир маҳалласида ўтказилмоқда. Фермер хўжалик­лари дала ва ариқ майдонлари қирғоқларига эса тут кўчатлари экилмоқда. Энг муҳими, уларнинг ҳар бирига масъуллар белгиланиб, суғоришнинг турлича йўллари ишлаб чиқилган.

Дарахтлар, яшиллик инсон онгу шуурига сокинлик бағиш­лайди, яшил ранг асабларни тинчлантиради. Қолаверса, минг марта айтилган бўлса ҳам яна айтамиз – ҳавонинг таркибини фақатгина дарахтлар, ўсимлик­ларгина тозалаб бера олади. Тирик организм сувсиз ва овқатсиз бир неча кун яшаши мумкин. Аммо ҳавосиз беш дақиқадан ортиқ яшай олмайди. Ҳаво таркибининг ўзгариши, яъни унинг ифлосланиши нафақат инсонга, балки барча тирик жонзотларга салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам атмосферани тоза сақлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Бунда эса яна яшил дўстларимиз ёрдамига муҳтож бўламиз.

Юртимиз бўйлаб яратилаётган боғлар ҳақида сўз юритар эканмиз, ҳадемай кириб келадиган баҳорга қизиқишимиз тобора ортаверади. Зеро, эрта баҳорда ватанимизнинг ҳар бир гўшаси – тоғу чўллари, қиру адирлари ям-яшил либосга бурканишини тасаввур қилишнинг ўзиёқ юракка ажиб бир ҳисларни тўлдиради. Шу онларда беихтиёр: «Бу боғлар, бир боғлар бўлади ҳали...» деган машҳур мисралар қалбингда жаранглай бошлайди...

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Табиатни  қутқариш учун арзон «яшил» технологиялардан ўзга нажот йўқ

Табиатни қутқариш учун арзон «яшил» технологиялардан ўзга нажот йўқ

🕔16:14, 21.01.2022 ✔29

Иқлим ўзгаришлари ва экологик муаммолар тобора кучлироқ намоён бўлаётган ҳозирги замонда она табиатга салбий таъсирни имкон қадар камайтириш биринчи даражали масала бўлиб турибди. Лекин атроф муҳитга зарар етказади, деб иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш, саноат, геология ёки транспорт йўналишларини ҳам тўхтатиб бўлмайди.

Батафсил
Эрта гуллаётган  дарахтлар тақдири  нима бўлади?

Эрта гуллаётган дарахтлар тақдири нима бўлади?

🕔16:01, 21.01.2022 ✔23

Бугун иқлим ва атмосферада, умуман экологияда кузатилаётган ўзгаришлар ҳаётимиз, турмуш тарзимизга таъсир кўрсатмоқда. Атрофимизда эса экомуаммолар ортса ортмоқдаки, ҳеч камайишидан дарак кўринмаётгандек.

Батафсил
Глобал  исиш  одамларнинг ташқи  қиёфасини қандай  ўзгартириши мумкин?

Глобал исиш одамларнинг ташқи қиёфасини қандай ўзгартириши мумкин?

🕔15:45, 21.01.2022 ✔22

Глобал исиш кўрсаткичининг тез суръатда ўсиши одамларнинг ташқи кўринишига қай даражада таъсир қилиши айтилди. Бу ҳақда «Sasapost» хабар берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Табиатни  қутқариш учун арзон «яшил» технологиялардан ўзга нажот йўқ

    Табиатни қутқариш учун арзон «яшил» технологиялардан ўзга нажот йўқ

    Иқлим ўзгаришлари ва экологик муаммолар тобора кучлироқ намоён бўлаётган ҳозирги замонда она табиатга салбий таъсирни имкон қадар камайтириш биринчи даражали масала бўлиб турибди. Лекин атроф муҳитга зарар етказади, деб иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш, саноат, геология ёки транспорт йўналишларини ҳам тўхтатиб бўлмайди.

    ✔ 29    🕔 16:14, 21.01.2022
  • Эрта гуллаётган  дарахтлар тақдири  нима бўлади?

    Эрта гуллаётган дарахтлар тақдири нима бўлади?

    Бугун иқлим ва атмосферада, умуман экологияда кузатилаётган ўзгаришлар ҳаётимиз, турмуш тарзимизга таъсир кўрсатмоқда. Атрофимизда эса экомуаммолар ортса ортмоқдаки, ҳеч камайишидан дарак кўринмаётгандек.

    ✔ 23    🕔 16:01, 21.01.2022
  • Глобал  исиш  одамларнинг ташқи  қиёфасини қандай  ўзгартириши мумкин?

    Глобал исиш одамларнинг ташқи қиёфасини қандай ўзгартириши мумкин?

    Глобал исиш кўрсаткичининг тез суръатда ўсиши одамларнинг ташқи кўринишига қай даражада таъсир қилиши айтилди. Бу ҳақда «Sasapost» хабар берди.

    ✔ 22    🕔 15:45, 21.01.2022
  • 2021 йил таҳлили:  Эко оламда юз берган муҳим воқеалар

    2021 йил таҳлили: Эко оламда юз берган муҳим воқеалар

    Поёнига етаётган 2021 йил дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистон учун ҳам турли воқеаларга, экологик муаммолар ечимига қаратилган изчил саъй-ҳаракатларга бой бўлди.

    ✔ 85    🕔 22:55, 31.12.2021
  • Тиниб, тинчимас Зокиржон ака

    Тиниб, тинчимас Зокиржон ака

    Кичкинагина томорқасидан миллионлаб даромад олаётган инсонларни кўриб, «Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади» деган халқ мақоли бежиз айтилмаганига ишонч ҳосил қилади одам.

    ✔ 68    🕔 22:46, 31.12.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар