Даромад манбаи      Бош саҳифа

«Анжирбоғ»нинг анжиридан татиб кўрганмисиз?

Анжир нафақат саломатлик, балки мўмай даромад маҳсулидир. Унинг барги ҳам харидоргир, уни ҳам экспорт қилиш мумкин. Анжирнинг ўзгача мазаси, антиқа кўриниши барчага манзур бўлади. Оч сариқ ёки сиёҳранг тусли бу мева витамин ва қувватбахш моддалари билан инсонга саломатлик, гўзаллик ва ёшлик бахш этади.

«Анжирбоғ»нинг    анжиридан татиб кўрганмисиз?

Мутахассисларнинг айтишича, бу тансиқ мевани узилган кунида истеъмол қилишнинг фойдаси кўпроқ. Анжирнинг қоқиси ўзининг бетакрор таъми ва шифобахшлиги билан барча учун севимли бўлиб, таркибида ҳатто энг заифлашган организмни ҳам қувватлантира оладиган микромаъданларни сақлайди. Улуғ бобомиз Абу Али ибн Сино «анжирнинг ўзига хос табиати бор, шиннисининг таъсири асал таъсирига ўхшайди» дея унинг шифобахшлиги ҳақида сўз юритган.

Мозийга назар ташласак, ўлкамизнинг ҳар бир қишлоқ ёки даҳаси муайян ҳунар ёки деҳқончилик турига ихтисослашгани, бу эса ўз навбатида ўша ҳудуд номида акс этганлигига гувоҳ бўламиз.

Жумладан, тарихчиларнинг гувоҳлик беришича, Бухоро вилоятининг Вобкент тумани ҳудудида жойлашган «Анжирбоғ» қишлоғида бир неча асрлар давомида боғдорчилик, хусусан, анжир етиштириш анъаналари ривожланган. Ҳаттоки Бухоронинг етти пир сулоласи вакили, шу қиш­лоқда туғилиб ўсган Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий ҳам анжирчилик билан шуғулланганликлари боис ушбу фаолият соҳаси у кишининг исмларига қўшиб айтилган.

Афсуски, тарихнинг маълум бир даврларида ўлка табиати пахта яккаҳокимлиги таъсирига бўйсундирилиши оқибатида қишлоқларимизда ривожланган боғдорчилик, деҳқончилик анъаналари маълум маънода унутилди.

Ҳудудларда боғ яратишда уларнинг ўзига хос маҳаллий хусусиятларидан келиб чиқиб ёндашиш юқори натижалар бериши кўп марта исботи­ни топган. Шунинг учун ҳам айни кунларда «Анжирбоғ» қишлоғида анжирчиликни ривож­лантириш борасидаги дастлабки ҳаракатлар бошлаб юборилган.

Мазкур ҳаракат, айниқса, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яна бир бор мустаҳкамланиб олди. Яқинда Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий зиёратгоҳи ҳудудида Вобкент тумани ҳокими Ф.Умаров, шунингдек, ҳудуддаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, миришкор боғбонлар иштирокида ташкил этилган кўргазмали семинарда ҳудудда анжирчиликни ривожлантириш, ҳар бир муассаса, хонадон, йўл ёқаларида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Мутахассислар ва тажрибали боғбонлар томонидан анжир кўчатларини етиштириш, пайвандлаш бўйича амалий тушунчалар берилди.

– Анжир боғи ташкил қилинадиган ернинг майдони сув билан яхши таъминланган ва техника ишлови учун қулай бўлиши шарт. Анжир турли тупроқларда ўсиши мумкин, лекин уларнинг яхши ривожланиши учун унумдор бўз тупроқлар қулай ҳисобланади, – дейди Вобкент тумани «Анжирбоғ» МФЙда истиқомат қилувчи боғбон Икром Бўронов. – Анжирзорлар яратишда сизот сувлари яқин, кучли шўрланган, сув билан кам таъминланган майдонлар яроқсиз ҳисобланади ва шунингдек, совуқ шамоллардан ҳимояланган ва қуёш нури яхши тушадиган ер майдонлари танланиши керак.

Шундан сўнг зиёратгоҳ ҳудудидаги 3 гектарлик майдонга 1400 дан ортиқ, шунингдек, 170 та хонадон ерларига 340 туп анжир кўчатлари ўтқазилди.

Анжир беор ўсимлик бўлиб, тез кўпаяди. Боғбонлар эътирофига кўра, шоҳидан қилинган кўчат икки йилда ҳосилга киради. Аммо ҳудудда маҳаллий иқлим шароитларига мос бўлган янги кўчат навларини яратиш, турларини кўпайтириш зарур.

Бир туп анжир 300 килограммгача ҳосил берар экан. Аммо бу билан кифояланиб қолмаслик керак. Чунки кўчат етиштиришдаги эски усул ва амаллар янги лойиҳаларни ривож­лантириш, экинлар ҳосилдорлиги ҳамда сифатини ошириш имкониятини бермайди. Шу боис анжирчиликни ривожлантириш учун янгидан-янги услублардан фойдаланиш, келгусида туман ҳудудида тажриба учун ерлар ажратиш керак бўлади. Ишончимиз комилки, келгусида «Анжирбоғ»га бепоён анжирзорлар яна қайтади.

 

Жаҳонгир ШАРИПОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Бухоро вилоят кенгаши раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Мўйноққа  «мадад» беришда  давом этамиз

Мўйноққа «мадад» беришда давом этамиз

🕔10:47, 24.12.2021 ✔93

Мўйноқ деганда сувсиз денгизда қумга ботиб қолган кемалару, чексиз саҳро кўз олдимизга келишига одатланиб қолганмиз. Аммо бугун Мўйноқ яна олдингидек гавжумлашмоқда. Бу ерга қизғин ҳаёт қайтмоқда. Қуриган сув туби кундан-кунга яшилликка бурканиб, ўрмонзорлар ҳосил бўляпти.

Батафсил
«Анжирбоғ»нинг    анжиридан татиб кўрганмисиз?

«Анжирбоғ»нинг анжиридан татиб кўрганмисиз?

🕔10:44, 24.12.2021 ✔88

Анжир нафақат саломатлик, балки мўмай даромад маҳсулидир. Унинг барги ҳам харидоргир, уни ҳам экспорт қилиш мумкин. Анжирнинг ўзгача мазаси, антиқа кўриниши барчага манзур бўлади. Оч сариқ ёки сиёҳранг тусли бу мева витамин ва қувватбахш моддалари билан инсонга саломатлик, гўзаллик ва ёшлик бахш этади.

Батафсил
Томчилатиб  суғориш қаерда пайдо  бўлган?

Томчилатиб суғориш қаерда пайдо бўлган?

🕔18:03, 11.11.2021 ✔189

Замонавий томчилатиб суғориш усули 1960 йилда Германияда пайдо бўлиб, у ерда ер ости суғориш учун лойли қувурлардан фойдаланилган. 1913 йилда Колорадо университети (АҚШ)да сув сатҳини кўтармасдан илдиз зонасига сув етказиб беришга муваффақ бўлишган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мўйноққа  «мадад» беришда  давом этамиз

    Мўйноққа «мадад» беришда давом этамиз

    Мўйноқ деганда сувсиз денгизда қумга ботиб қолган кемалару, чексиз саҳро кўз олдимизга келишига одатланиб қолганмиз. Аммо бугун Мўйноқ яна олдингидек гавжумлашмоқда. Бу ерга қизғин ҳаёт қайтмоқда. Қуриган сув туби кундан-кунга яшилликка бурканиб, ўрмонзорлар ҳосил бўляпти.

    ✔ 93    🕔 10:47, 24.12.2021
  • «Анжирбоғ»нинг    анжиридан татиб кўрганмисиз?

    «Анжирбоғ»нинг анжиридан татиб кўрганмисиз?

    Анжир нафақат саломатлик, балки мўмай даромад маҳсулидир. Унинг барги ҳам харидоргир, уни ҳам экспорт қилиш мумкин. Анжирнинг ўзгача мазаси, антиқа кўриниши барчага манзур бўлади. Оч сариқ ёки сиёҳранг тусли бу мева витамин ва қувватбахш моддалари билан инсонга саломатлик, гўзаллик ва ёшлик бахш этади.

    ✔ 88    🕔 10:44, 24.12.2021
  • Томчилатиб  суғориш қаерда пайдо  бўлган?

    Томчилатиб суғориш қаерда пайдо бўлган?

    Замонавий томчилатиб суғориш усули 1960 йилда Германияда пайдо бўлиб, у ерда ер ости суғориш учун лойли қувурлардан фойдаланилган. 1913 йилда Колорадо университети (АҚШ)да сув сатҳини кўтармасдан илдиз зонасига сув етказиб беришга муваффақ бўлишган.

    ✔ 189    🕔 18:03, 11.11.2021
  • Хазон чиқиндими  ё экоресурс?

    Хазон чиқиндими ё экоресурс?

    Шу кунларда хазонларни ёқмаслик, бунинг оқибатида атроф муҳитга етадиган зарар ҳақида бот-бот гапиряпмиз, ёзяпмиз. Амалда эса ҳудудларда баргларни бир ерга тўплаб ўт қўйиб, ёқиб юбориш ҳоллари давом этаверади. Чунки биз бу ишимизнинг қанчалар хавфли эканлигини ёки англамаймиз, ёки бир мен ёқмаганим билан бирор нима ўзгарармиди, деган бепарволик кайфиятидамиз.

    ✔ 173    🕔 18:01, 11.11.2021
  • Глобал иқлим ўзгаришлари янги эпидемияларга ва бактериялар тарқалишига сабаб бўлиши мумкин

    Глобал иқлим ўзгаришлари янги эпидемияларга ва бактериялар тарқалишига сабаб бўлиши мумкин

    Ҳозирги вақтда глобал иқлим ўзгариши ер юзидаги барча тирик мавжудотларга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Aйниқса, олимлар иқлим ўзгаришларининг эукарёт организмларга таъсирини, масалан, уларнинг ноқулай шароитларга мослашишини яхши тас­вирлаб беришган. Шунингдек, олимлар микроорганизмларнинг экотизимдаги ўзига хос ролини яхши тушунтиришган бўлса-да, бироқ иқлим ўзгаришининг микроорганизмларга таъсири кам ўрганилган. Чунки, микроорганизмларни оддий кўз билан кўриб бўлмайди ва бу улар устида тадқиқотлар олиб боришда маълум қийинчиликларни келтириб чиқаради.

    ✔ 277    🕔 15:04, 20.08.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар